ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2021 й. ПҚ-5000-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2021 й.

N ПҚ-5000



СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА

РАҚАМЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-тамойилларни қисқартириш, аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу йўналишда қабул қилинган рақамли трансформация қилиш дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида:


1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида "IT-Med" масъулияти чекланган жамиятини (кейинги ўринларда - "IT-Med" МЧЖ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, "IT-Med" МЧЖ "Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУКнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. "IT-Med" МЧЖ зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

соғлиқни сақлаш тизими ва ташкилотларидаги жараёнларни оптималлаштириш, рационаллаштириш, стандартлаштириш ва автоматлаштириш;

соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини ривожлантириш учун амалга ошириладиган ҳамда халқаро молия ташкилотлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлари, концепциялари ҳамда бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ахборот технологияси ва коммуникациялари сиёсати ва стандартларини жорий этиш;

"Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараён ва IТ-реинжинирингини ривожлантириш ва ушбу йўналишда халқаро тажрибани амалиётга татбиқ этиш;

қўйилган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида инвесторлар, бизнес ҳамкорлар ва аутсорсинг хизматларини жалб қилиш;

тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ўзида қамраб олувчи соғлиқни сақлашнинг ахборот тизими ягона платформаси (кейинги ўринларда - Ягона платформа)ни жорий этиш.

Бунда, "IT-Med" МЧЖ мустақил равишда хўжалик ва молиявий масалаларни ҳал қилиши инобатга олинсин.

5. Белгилансинки:

2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Ягона платформага уланади;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда "IT-Med" МЧЖ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


6. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.А. Азизов:

соғлиқни сақлаш тизимига Ягона платформани ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли жорий қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар билан жорий этилаётган лойиҳаларни мувофиқлаштириш, амалга оширилган ишлар ҳолатини баҳолаш ҳамда мунтазам равишда соғлиқни сақлаш ва бошқа тизимлардаги раҳбар ва улар ўринбосарларининг ҳисоботларини эшитишни ташкил этсин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг рақамлаштирилишига инвесторларни жалб қилсин;

2023 йил 1 январга қадар аҳоли ва тизим фойдаланувчилари томонидан интерактив тиббий хизматларни олиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил иловаларни ишлаб чиқсин ва ишга туширсин.

Ушбу бандда назарда тутилган вазифаларни тўлақонли ва самарали амалга ошириш соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.А. Азизов иш фаолияти натижадорлигининг асосий мезонларидан (KPI) бири этиб белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 февралдаги

ПҚ-5000-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарорида:


а) 3-банд "б" кичик бандидаги "давлат унитар корхонаси шаклида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ)" сўзлари "IT-Med" масъулияти чекланган жамиятини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банд "б" кичик банди биринчи хатбошидаги "Марказнинг" сўзи "IT-Med" масъулияти чекланган жамиятининг" сўзлари биланалмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4847-сон қарорида:


а) 6-банд "б" кичик банди бешинчи хатбошисидан "ва рақамлаштириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:

"Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК" блоки "IT-Med" масъулияти чекланган жамияти" блоки билан алмаштирилсин;

"Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни лойиҳалаштириш ва рақамлаштириш маркази" блокидан "ва рақамлаштириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-иловадаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК" блоки "IT-Med" масъулияти чекланган жамияти" блоки билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 февраль


"Халқ сўзи", 2021 йил 24 февраль












































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск