ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 й. 99-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2021 й.

N 99




ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИБ

КЕЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш ҳамда уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича имтиёз бериш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

а) 2021 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаб бериш;

б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларни белгилаш:

тегишли ҳудудда кўча ва кўп квартирали уйлардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

ўзи яшаётган кўча ва кўп квартирали уйлардаги "темир дафтар", "аёллар дафтари" ва "ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар билан ишлаш;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронларга, боқувчисини йўқотган оилаларга, нотинч ва муаммоли оилаларга ёрдам кўрсатиш;

аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилиш;

тегишли ҳудудда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалаларида фуқаролар йиғини кенгашига берган таклифлари билан ўзига бириктирилган ҳудуд осойишталиги ва ободлиги учун кўмаклашиш;

аҳоли тинчлиги учун хавф туғдирувчи ҳолатларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар берганлиги натижасида тегишли ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;

фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятини фуқаролар йиғинининг кенгашида муҳокама қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали тўланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

жамоатчилик орасида мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга оширсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А. Турсунов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск