ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 98-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 февралдаги

98-сон қарорига

ИЛОВА



Оммавий-маданий ва концерт-томоша

тадбирларининг йиллик календарь режаларини

шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва республика миқёсидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий давлатларда оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини (кейинги ўринларда - тадбирлар) ташкил этиш ва ўтказиш бўйича йиллик календарь режаларни (кейинги ўринларда - календарь режалар) шакллантириш ҳамда тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар календарь режаларни шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларда қатнашишнинг яхлит тизимини шакллантириш;

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш;

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича аниқ маълумотларни оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан барвақт олиш имкониятини яратиш;

тадбирларга жалб этиладиган ижрочилар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг буюртмаларига асосан барча хизматлар ёзма шаклда тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўлаш эвазига кўрсатилишини жорий қилиш.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртмачи - тадбирни ўтказиш истагини билдирган манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари;


ижрочи - тадбирнинг ташкилий, бадиий, расмий қисмларини шартнома асосида амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс;


оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари (тадбирлар) - анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган умумхалқ байрамлари, давлат тадбирларининг бадиий қисмлари, касб байрамлари, атоқли намоёндаларнинг юбилей саналари, оммавий спорт ва бошқа халқаро тадбирларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари, фестиваллар, кўрик-танловлар, концертлар, халқ сайиллари ва бошқа тадбирлар.


4. Календарь режалар ушбу Низомга 1-иловадаги намунавий жадвалга мувофиқ шакллантирилади.


5. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари (кейинги ўринларда - Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари) билан келишилган ҳолда, мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.



2-БОБ. КАЛЕНДАРЬ РЕЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


6. Календарь режалар Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан буюртмачи таклифлари асосида республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар миқёсида ишлаб чиқилади.


7. Тадбирлар юзасидан таклифлар тегишлилиги бўйича республика миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлари (буюртмачи) томонидан Маданият вазирлигига, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари (буюртмачи) томонидан Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асословчи ҳужжатлар;

тадбир концепцияси;

тадбирнинг буюртмачи томонидан тасдиқланган молиялаштириш манбалари ва харажатлар сметаси лойиҳалари.

Таклифлар Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур Низом талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тақдим этилган тақдирда қабул қилинади.


8. Календарь режалар қуйидагиларга бўлинади:


республика календарь режаси - республика миқёсидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (буюртмачилар)нинг таклифи бўйича Маданият вазирлиги томонидан шакллантирилади ва Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан тасдиқланади;


ҳудудий календарь режа - ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари (буюртмачилар)нинг таклифи бўйича Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилади ҳамда тегишли маҳаллий ижроэтувчи ҳокимият органларининг қарори билан тасдиқланади.


9. Календарь режаларга умумхалқ байрамлари, давлат тадбирларининг бадиий қисмлари, касб байрамлари, атоқли намоёндаларнинг юбилей саналари, оммавий спорт ва бошқа халқаро тадбирларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари, фестиваллар, кўрик-танловлар, концертлар, халқ сайиллари ва бошқа тадбирлар киритилади.


10. Календарь режалар ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ҳар йили қуйидаги тартибда ва муддатларда шакллантирилади ва тасдиқланади:

буюртмачи томонидан календарь режаларга киритиладиган тадбирлар рўйхатини шакллантириш - март ойи давомида;

буюртмачи томонидан календарь режаларга киритиладиган тадбирлар рўйхатини тегишлилиги бўйича Маданият вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиш - апрель ойи давомида;

Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан календарь режаларга киритиладиган тадбирлар рўйхатини умумлаштириш - апрель ойи давомида;

Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан календарь режаларга киритиладиган тадбирлар рўйхатини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тасдиқлаш учун киритиш - ҳар йили июнь ойига қадар;

Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган тартибда календарь режаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш - октябрь ойи давомида.


11. Тасдиқланган календарь режалар Маданият вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг календарь режаларга киритилмаган тадбирларни ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар бўйича буюртмачилар ҳамда уларни молиялаштириш манбалари белгиланади.



3-БОБ. ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА КАЛЕНДАРЬ РЕЖАЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТАРТИБИ


13. Республика календарь режаси ҳамда ҳудудий календарь режаларда назарда тутилган тадбирлар:

Ўзбекистон Республикаси республика ва маҳаллий бюджет маблағлари;

буюртмачи маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


14. Календарь режаларнинг йиллик сметаларига тадбирлар ўтказиладиган вақтдаги хизматлар қийматининг ўзгариши инобатга олинган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


15. Ижрочилар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг буюртмаларига асосан барча хизматлар ёзма шаклда тузиладиган шартнома асосида ҳақ тўлаш эвазига кўрсатилади, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно.


16. Календарь режаларга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

тадбирларни ўтказиш муддатлари ва (ёки) жойлари ўзгарганда;

календарь режаларга қўшимча тадбир киритиш зарурати юзага келганда;

тадбирларнинг бадиий қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда;

тадбир қатнашчиларининг таркиби ёки сони ўзгарганда;

буюртмачининг молиявий имконияти ва шартлари ўзгарганда;

тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар етишмаганда.

Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда, календарь режаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Бунда тадбир учун зарур бўладиган қўшимча харажатлар буюртмачи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Мазкур Низом талабларига риоя этиш Маданият вазирлиги томонидан назорат қилинади.


18. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Намуна

20___ йилда


да ўтказиладиган


(ҳудуд номи)


оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг

ЙИЛЛИК КАЛЕНДАРЬ РЕЖАСИ*

Т/р

Тадбир

номи


Тадбир ўтказиш

учун асос (ҳужжат

рақами ва санаси)


Тадбир

ўтказиладиган

жой, сана вавақти


Тадбир

буюртмачиси


Тадбир

ижрочиси


Тадбирни

молиялаштириш

манбаси


Талаб

этиладиган

маблағ

миқдори

(сўм)


Тадбир

ижрочисининг

тадбирдаги

вазифалари


1.

Касб

байрами



Бош

бошқарманинг

фаоллар зали

202__йил

21 март

соат: 10.00


Тошкент

шаҳар

Соғлиқни

сақлаш бош

бошқармаси


Ўзбекистон

давлат

филармо-

нияси


Давлат

бюджети,

буюртмачининг

бюджетдан

ташқари

маблағлари


200 млн

Ташкилий қисм,

Бадиий қисм,

Расмий қисм


...

...



...

...

...

...

...

...

         

*) Республика миқёсидаги йиллик календарь режа Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тасдиқланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг

йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Амалга ошириладиган ишлар


Муддатлар

I босқич

Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирини ўтказиш истагини билдирган юридик шахс (буюртмачи)


Календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини шакллантириш


ҳар йили

март ойида









II босқич

Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирини ўтказиш истагини билдирган юридик шахс (буюртмачи)


Календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини тегишлилиги бўйича Маданият вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиш


ҳар йили

апрель ойида









III босқич

Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари


Календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини умумлаштириш


ҳар йили

май ойида









IV босқич

Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари


Календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тасдиқлаш учун киритиш


ҳар йили

июнь ойида









V босқич

Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


Белгиланган тартибда календарь режаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш


ҳар йили

октябрь ойида









VI босқич

Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари


Тегишлилиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


заруратга

кўра

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль










































Время: 0.0393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск