ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.02.2021 й. 66-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат

кадастрлари палатаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишни амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) бўйсунади.


3. Давлат кадастрлари палатаси Кадастр агентлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.


4. Давлат кадастрлари палатаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) ва Кадастр агентлигининг қарорлари ва буйруқларига амал қилади.


5. Давлат кадастрлари палатаси ўз фаолиятини Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги ва уларнинг бўлинмалари, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, хорижий ва халқаро ҳамда нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Давлат кадастрлари палатасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, буйруқлари Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар), туман (шаҳар) филиаллари ва уларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш комиссиялари ташкил этилади.

7. Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.


8. Давлат кадастрлари палатасининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси, қисқартирилган номи - Давлат кадастрлари палатаси;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Палата государственных кадастров Агентства по кадастру при Государственном налоговом комитете Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Палата государственных кадастров;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Chamber of State Cadastres of the Cadastral Agency under the State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Chamber of State Cadastres.



2-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ


9. Давлат кадастрлари палатаси тизимига қуйидагилар киради:

Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати;

Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари.



3-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ

ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ,

ТУМАН (ШАҲАР) ФИЛИАЛЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Давлат кадастрлари палатасининг

асосий вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этиш;

давлат кадастрларини юритиш;

геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


11. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини юритади;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида (кейинги ўринларда - Миллий геоахборот тизими) давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади ва амалга оширади;

давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритади;

ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини амалга оширади;

ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;

ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритади;

ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзагага келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши, бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир бошқа битимлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини яратади ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди;

кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратади;

кадастр муҳандислари ва рўйхатдан ўтказувчиларнинг реестрини юритади;

кўчмас мулк объектларига кадастр хужжатларини расмийлаштиришда Давлат кадастрлари палатасининг таркибий тузилмалари ҳамда кадастр муҳандислари фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторингини амалга оширади;

кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритади;

кўчмас мулк объектларига объектнинг географик боғлиқлигини таъминловчи геокодлар беради;

республика даражасида кўчмас мулк объектлари геокодлари кўрсатилган ҳолда электрон карталарни шакллантиради;

кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестридан маълумотлар беради;

бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш ишларини ташкил этади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини ташкил этади ва амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмалар беради;

фойдаланувчиларни белгиланган тартибда кадастр ахборотлари билан таъминлайди;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминловчи ахборот тизимини яратади, қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва оммага очиқ тизимининг ишлашини таъминлайди;

кадастр муҳандислари фаолиятини методик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

Давлат кадастрлари ягона тизимини, Миллий геоахборот тизимини, Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Интеграцион ахборот тизими) яратади, янгилайди ва ривожлантиришни ташкил этади ҳамда амалга оширади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри самарали юритилишини таъминлайди;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш соҳасидаги фаолиятнинг илмий-тадқиқот ва методик таъминотини ташкил этади;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали маслаҳат ёрдами ва ахборот беради;

кўчмас мулк объектлари кадастр ҳужжатларининг архив ҳужжатларини рақамлаштирилган ҳолда юритади;

б) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

Давлат кадастрлари ягона тизими ва ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлайди;

Давлат кадастрлари ягона тизимини Миллий геоахборот тизимида шакллантиради;

давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига тақдим этиб борилиши мониторингини олиб боради;

давлат кадастрлари юритилишига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган соҳа фаолиятига оид ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, сақлаш ва янгилаш йўли билан Давлат кадастрлари ягона тизимини юритади;

Миллий геоахборот тизимини юритади;

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг базавий фазовий маълумотлар банки, махсус фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар базалари шакллантирилишини амалга оширади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро электрон алоқалар орқали геофазовий маълумотлар алмашинувини амалга оширади;

давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик бирлашмаларига, юридик ва жисмоний шахсларга ахборот таъминоти ва фазовий маълумотларни, шу жумладан, давлат кадастрлари тўғрисидаги ахборотни бериш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этади;

кўчмас мулкга оид геопорталларни яратади, юритади ва қўллаб-қувватлайди;

кадастр муҳандисларига геоахборот тизимлари орқали ишлаш ва давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларидан фойдаланишга имкониятлар яратади;

доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини бошқариш, улар мониторинги ва такомиллаштирилишини амалга оширади;

геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларни амалга оширади;

давлат ва махсус геоахборот тизимларини ишлаб чиқади;

геофазовий маълумотлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали маслаҳат беради;

геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятнинг илмий-тадқиқот ва методик таъминотини ташкил этади;

в) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш ва геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва қатнашади.

Давлат кадастрлари палатаси қонун ҳужжатларга мувофиқ бошқа функцияларга ҳам эга бўлиши мумкин.



2-§. Давлат кадастрлари палатаси марказий

аппаратининг асосий вазифалари

ва функциялари


12. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари билан биргаликда Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

2) хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда Давлат кадастрлар палатаси соҳасига оид давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш сифати мониторингини олиб бориш;

3) Давлат кадастрлари палатаси, шу жумладан, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

4) ахборот тизимларини яратиш, уни техник таъминлаш ва юритиш;

5) Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифаларга мувофиқ соҳа фаолиятини ривожлантиришнинг режаларини ишлаб чиқиш, кутилаётган истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятини ташкил этиш;

6) Кадастр агентлиги томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) ва Адлия вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Кадастр агентлигига киритиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш;

7) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

8) кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратиш;

9) фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя килинишини таъминлаш учун жавоб беради.


13. Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш, геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланишдаги технологиялар ва жараёнларни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади;

2) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг қарорлари, бўйруқлари ва фармойишлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;

3) Кадастр агентлиги директорининг қарорлари ва буйруқлари ҳамда Давлат кадастрлари палатаси раисининг буйруқлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширилишини таъминлайди;

4) Давлат кадастрлари палатаси ваколатига кирадиган тезкор, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;

5) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти мониторингини олиб боради, назорат ва таҳлил қилади;

6) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларига юкланган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;

7) соҳага оид давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳат ёрдами беради;

8) Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

9) ҳудудий бошқармалар ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиалларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

10) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

11) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш ва геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди.



3-§. Ҳудудий бошқармаларнинг асосий

вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар ҳудудий бошқармаларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Давлат кадастрлар палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

3) ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

4) фойдаланувчиларни белгиланган тартибда кадастр ахборотлари билан таъминлаш.


15. Ҳудудий бошқармалар уларга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

1) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг қарорлари, буйруқлари ижросини таъминлайди;

2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил этади ва амалга оширади;

3) ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатларни Миллий геоахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлайди;

4) юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмалар беради;

5) кўчмас мулк объектларига объектнинг географик боғлиқлигини таъминловчи геокодлар беради;

6) вилоят, туман (шаҳар) даражасида кўчмас мулк объектлари геокодлари кўрсатилган ҳолда электрон карталарни шакллантиради;

7) кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестридан маълумотлар беради;

8) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатади ва ахборот беради;

9) бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш ишларини ташкил этади;

10) ҳудудлар давлат кадастрини юритилишини таъминлайди;

11) давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни Интеграцион ахборот тизимига киритади;

12) кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатилишини ташкил этади;

13) туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятини бошқаради, назорат қилади ва мувофиқлаштиради;

14) кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратади;

15) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;

16) ҳудудий бошқармалар фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

17) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар кадастрини юритиш, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва уларнинг туман (шаҳар) филиаллари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қилади;

18) кадастр муҳандислари томонидан кўчмас мулк объектига нисбатан тайёрланган электрон кадастр йиғмажилдини ахборот тизими орқали қабул қилади ҳамда геоахборот тизимларида ҳисобини юритади;

19) ер участкасининг чегарасини чизмаларда қайд этади ва натурада (жойнинг ўзида) белгилайди;

20) ер участкаларини белгиланган тартибда бўлиш бўйича хизматлар кўрсатади;

21) юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил қилади;

22) фойдаланувчиларни белгиланган тартибда кадастр ахборотлари билан таъминлайди;

23) ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

24) ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

25) ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини амалга оширилишини таъминлайди;

26) ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

27) ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

28) давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳамда ҳудудлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни туман (шаҳар) филиаллари томонидан Интеграцион ахборот тизимига киритиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади.


4-§. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)

филиалларининг асосий вазифалари

ва функциялари


16. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатиш;

бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш.


17. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

кўчмас мулк объектларининг жойлашган жойидан қатъий назар, давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмаларига асосан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатади;

бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилайди;

давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳамда ҳудудлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни Интеграцион ахборот тизимига киритади;

ер участкасининг чегарасини чизмаларда қайд этади ва натурада (жойнинг ўзида) белгилайди;

ер участкаларининг чегараларига аниқлик киритади, ер участкаларини бўлиш бўйича хизматлар кўрсатади;

кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотлар ва ахборотларни Интеграцион ахборот тизимига киритади;

Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат ва тарифларга мувофиқ қўшимча хизматлар кўрсатади;

ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини амалга оширилишини таъминлайди;

ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди.


4-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ ВА

УНИНГ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Давлат кадастрлари палатасининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


18. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва Кадастр агентлигига киритиш;

2) Давлат кадастрлари палатаси ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

3) Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларига қўшимча штат бирликларини киритиш бўйича таклифларни Кадастр агентлигига киритиш;

4) Давлат кадастрлари палатаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

5) малакали хорижий мутахассисларни уларга истисно тариқасида Давлат кадастрлари палатасининг маблағлари ҳисобидан хорижий валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;

6) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, тор доирадаги мутахассисларни шартнома асосида Давлат кадастрлари палатасига ишга жалб қилиш;

7) давлат органлари ва мансабдор шахслардан Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан, статистик маълумотларни сўраш ва текин олиш;

8) Давлат кадастрлари палатаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириғига (тақдимномасига) мувофиқ текширишлар ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар ва идоралар, шунингдек, давлатнинг бошқа ташкилотлари вакилларини чақириш ва жалб этиш;

9) Давлат кадастрлари палатасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Кадастр агентлигига, давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва хўжалик бирлашмаларига кўриб чиқиш учун киритиш;

10) Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларида комплаенс-назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва қонунларга зид бошқа харакатлар, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси тизими ходимлари томонидан касбий аҳлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва уларни минималлаштириш ҳамда профилактикасини амалга ошириш;

11) Давлат кадастрлари палатаси ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан пуллик хизмат кўрсатиладиган рўйхат ва тарифларни белгилаш бўйича таклифларни Кадастр агентлигига киритиш;

12) Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Давлат кадастрлари палатаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, идоралараро хусусиятига эга бўлган халқаро шартномаларни тузиш;

13) Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан Давлат кадастрлари палатасининг ваколати доирасида ҳамкорлик қилиш;

14) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш;

15) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган шундай тадбирларда иштирок этиш;

16) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасини ривожлантиришга оид долзарб ва истиқболдаги муаммолар ечимини ишлаб чиқиш мақсадида, жумладан, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳларни тузиш;

17) Давлат кадастрлари палатасининг ваколатига кирувчи масалаларда судларга аризалар ва даъволарни киритиш;

18) Давлат кадастрлари палатасининг ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир таркибий бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтказиш бўйича таклифларни Кадастр агентлигига киритиш;

19) Давлат кадастрлари палатаси ҳамда ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш;

20) кадастр муҳандисларини интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни ваколатли органларга киритиш;

21) кадастр муҳандисларига берилган малака шаҳодатномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш;

22) Давлат кадастрлари палатаси ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

23) Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларини босқичма-босқич тугатиб бориш ҳақидаги таклифларни Кадастр агентлиги раҳбариятига киритиш;

24) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига кириш;

25) кўчмас мулк бўлган кадастр объектларига доир ҳуқуқларни ҳудудий бошқармалар кўчмас мулк объекти бўйича битимни инсофли равишда тузган тарафларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига нотўғри ахборот киритиш оқибатида кўрган зарарларни суғурталаш орқали қоплаш ишларини амалга ошириш.

Давлат кадастрлари палатаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Давлат кадастрлари палатаси:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишни самарали амалга ошириш;

Давлат кадастрлари палатаси таркибий бўлинмаларининг Давлат кадастрлари палатаси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича ишларнинг ташкил этилиши;

Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.



2-§. Давлат кадастрлари палатаси марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


20. Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

2) тегишли маълумотлар базаларига, давлат ахборот тизимларига ва давлат органларининг ахборот ресурсларига белгиланган тартибда кириш ҳуқуқини олиш;

3) юридик ва жисмоний шахсларга қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;

4) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни яратиш;

5) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда қатнашиш;

6) Давлат кадастрлари палатасининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

7) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари иштирокида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш соҳасини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиш;

8) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

9) Давлат кадастрлари палатасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳамда вакилларини, шунингдек, бошқа ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

10) ҳудудий бошқармаларнинг қабул қилинган буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш;

11) соҳада коррупция иллатларининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича чоралар кўриш;

12) кадастр муҳандислари фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш;

13) кадастр муҳандисларининг фаолияти давомида бажарилган ишлари бўйича ҳисоботларини ёритиб бориш;

14) кадастр муҳандислари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича Кадастр агентлиги таркибидаги комиссияга тақдимномалар киритиш.

Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши таъминланиши;

Давлат кадастрлари палатаси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати бўлинмаларининг иши ташкил этилиши;

Давлат кадастрлари палатаси томонидан Кадастр агентлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси томонидан қабул қилинадиган буйруқлар ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши;

Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши;

Давлат кадастрлари палатаси томонидан яратилган ва сақланадиган маълумотлар базалари ва шакллантирилган маълумотларнинг ишончлилиги;

давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш таъминланиши;

кадастр муҳандисларининг фаолиятида геоахборот тизимларида ишлаш, ахборот тизимида шахсий кабинетларга эга бўлиш ва бажарилган кадастр йиғмажилди маълумотлари белгиланган тартибда давлат кадастрлари ягона тизимига киритилиши таъминланиши;

кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатишда тенг шароитлар яратилиши;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий хужжатлар самарали амалга оширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.



3-§. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


22. Ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан, шунингдек, давлат органлари ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг мансабдор шахсларидан ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва текин олиш;

2) кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўшимча хизматларни киритиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш;

3) тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

4) туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари иштирокида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиш;

5) туман (шаҳар) филиалларининг кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини ўрганиш;

6) кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини сифатли тайёрлаш давлат хизматини кўрсатиш масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

Ҳудудий бошқармалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Ҳудудий бошқармалар:

1) Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар давлат кадастри юритиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни Интеграцион ахборот тизимига киритилишини самарали амалга оширилишини таъминлаш;

3) туман (шаҳар) филиаллари томонидан кўчмас мулк объектларига нисбатан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш;

4) кадастр муҳандислари ва туман (шаҳар) филиалларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш хизматлари кўрсатишда тенг шароитлар яратиш;

5) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ишини ташкил қилиш;

6) Давлат кадастрлари палатасига кўриб чиқиш учун киритилаётган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шунингдек, бошқа ҳужжатларни сифатли тайёрлаш;

7) ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

8) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.



5-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


24. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси раисининг (кейинги ўринларда - раис) асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, ҳудудлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агенлигининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Кадастр агентлиги директори ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш;

5) ўз ўринбосарлари ва Давлат кадастрлари палатасининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давлат кадастрлари палатаси фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

6) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, шунингдек, соҳа фаолиятини ривожлантириш тенденцияларидан келиб чиқиб Давлат кадастрлари палатаси ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;

8) Давлат кадастрлари палатаси ва унинг тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни таъминлаш;

9) Давлат кадастрлари палатасида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат кадастрлари палатасининг кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Кадастр агентлигининг номенклатурасига кирадиган вакант лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишлаб чиқилишида, Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

12) Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) ўз ўринбосарларининг фаолияти натижадорлиги ва самарадорлигини тизимли равишда танқидий ўрганиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

14) Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

15) Давлат кадастрлари палатаси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини ва Давлат кадастрлари палатасининг бошқа мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни ҳал этиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

16) Давлат кадастрлари палатаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат кадастрлари палатаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

17) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) Давлат кадастрлари палатаси ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Давлат кадастрлари палатаси ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

22) Давлат кадастрлари палатаси таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари тўғрисидаги низомни ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

23) Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ходимларини (Давлат кадастрлари палатаси раисининг ўринбосарлари, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармаларининг комплаенс-назорат хизмати ходимларидан ташқари) лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;

24) Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

25) ходимларнинг умумий белгиланган сони доирасида Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармаларнинг штатлар жадвалини, шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг тизимидаги тузилмалар харажатлар ва даромадалар сметасини Кадастр агентлиги директорига тасдиқлаш учун киритиш;

26) Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларнинг тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни Кадастр агентлиги директорига киритиш;

27) туман (шаҳар) филиалларининг намунавий тузилмаси ҳамда ходимларининг чекланган сонини иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифларни Кадастр агентлиги директорига киритиш;

28) Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларига қўшимча штат бирликларини киритиш бўйича таклифларни Кадастр агентлиги директорига киритиш;

29) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда тор доирадаги мутахассисларни шартнома асосида Давлат кадастрлари палатасига ишга жалб этиш бўйича таклифларни Кадастр агентлиги директорига киритиш;

30) алоҳида ўзини кўрсатган ходимларни уларга давлат мукофотлари бериш учун уларнинг номзодларини белгиланган тартибда Кадастр агентлиги директорига тақдим этиш;

31) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид соҳаларда халқаро ва ҳукуматлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро тадбирларда Кадастр агентлиги директори билан келишган ҳолда иштирок этиш.


25. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Раис вақтинча бўлмаганда Раиснинг буйруғи асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Давлат кадастрлари палатасининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Кадастр агенлигининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда раиснинг ўринбосарлари қарор, буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

7) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

8) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Давлат кадастрлари палатаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

9) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати, Давлат солиқ қўмитаси раиси ва Давлат кадастр агентлиги директорининг қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

10) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Давлат кадастрлари палатаси раисига таклифлар киритиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат кадастрлари палатасининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Кадастр агентлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда раиснинг топшириғига биноан иштирок этиш;

12) Давлат кадастрлари палатасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) Давлат кадастрлари палатасининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;

15) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятига оид тегишли масалалар бўйича Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш ҳамда ушбу соҳаларда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Давлат кадастрлари палатаси раисига киритиш;

16) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни раисга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

17) Давлат кадастрлари палатаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

18) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

19) Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни раисга киритиш;

20) давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиши сифатини ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

21) "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

22) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

23) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


26. Қуйидагилар Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда ҳамда раис ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

3) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

4) тегишли таркибий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

5) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Давлат кадастрлари палатаси таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши чора-тадбирларини кўриш;

7) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда раис ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давлат кадастрлари палатасининг тегишли таркибий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти соҳасига оид масалалар бўйича амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

10) таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;

11) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда раиснинг мутасаддилик қилинадиган ўринбосарларига таклифлар киритиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

12) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат кадастрлари палатасининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Давлат кадастрлари палатаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Кадастр агентлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

15) Давлат кадастрлари палатаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


27. Қуйидагилар ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда ҳамда раис ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

3) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

4) тегишли таркибий тузилмалар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

5) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши чора-тадбирларини кўриш;

7) Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Кадастр агентлиги директори ҳамда раис ва унинг ўринбосарлари қарорлари, буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг фаолиятига оид масалалар бўйича амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

10) таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;

11) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда раисга таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

12) ҳудудий бошқармаларнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Давлат кадастрлари палатаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Давлат кадастрлари палатасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларига чиқиш ва бўлиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

15) ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) соҳа фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифларни Давлат кадастрлари палатаси раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.



6-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ

РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


28. Давлат кадастрлари палатаси раиси:

Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


29. Раис ўринбосарлари:

Давлат кадастрлари палатасининг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Давлат кадастрлари палатасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Давлат кадастрлари палатасининг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


30. Давлат кадастрлари палатаси марказий аппарати раҳбарлари:

тегишли таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши учун;

ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Давлат кадастрлари палатаси марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


31. Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари:

ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Давлат кадастрлари палатаси раҳбарияти


32. Давлат кадастрлари палатасига Кадастр агентлиги директори тавсиясига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Давлат кадастрлари палатаси раиси раҳбарлик қилади.


33. Давлат кадастрлари палатаси раиси Кадастр агентлиги директори тавсиясига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарларга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.


34. Давлат кадастрлари палатаси раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари раиснинг буйруғи билан унинг ўринбосарларидан бирига юкланади.


35. Давлат кадастрлари палатаси раиси Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари лавозимига тайинлаш бўйича номзодларни Кадастр агентлиги раҳбариятига тақдим этади.

Бунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Кадастр агентлиги директори томонидан Давлат солиқ қўмитаси раиси билан келишган ҳолда амалга оширилади.



2-§. Давлат кадастрлари палатасининг Давлат солиқ

қўмитаси ва Кадастр агентлиги марказий аппарати

таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари

ва идоравий мансуб ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлиги


36. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, шунингдек, Кадастр агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этади.


37. Давлат кадастрлари палатаси:

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бевосита Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари томонидан;

Кадастр агентлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари, шунингдек, унинг идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлиги бевосита раис ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади.


38. Давлат кадастрлари палатасининг Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Кадастр агентлиги директорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар директор ўринбосари томонидан келишмовчиликларни бартараф этишнинг имкони бўлмаса, сўнгги қарор бевосита Кадастр агентлиги директори томонидан Давлат солиқ қўмитаси раиси билан келишган ҳолда қабул қилинади.



3-§. Давлат кадастрлари палатасининг бошқа давлат

бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа

ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


39. Давлат кадастрлари палатаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда бошқа давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



8-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ ВА

НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


40. Давлат кадастрлари палатаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.


41. Давлат кадастрлари палатаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат кадастрлари палатаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


42. Давлат кадастрлари палатаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Давлат кадастрлари палатаси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Давлат кадастрлари палатаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.



9-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ,

ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР, ТУМАН (ШАҲАР)

ФИЛИАЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ,

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ, УЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


43. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, илмий даражалар, узоқ муддат хизмати учун устама ҳақлар, дам олиш учун тўловлар ва байрам кунлари учун мукофотлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан, рағбатлантириш тўловларидан, қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

44. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.


45. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдан тушган маблағлар;

кадастр йиғмажилдини тайёрлашдан тушган маблағлар;

Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга асосан пуллик хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ушбу бандда назарда тутилган манбалар ва кўрсатиладиган қўшимча хизматлардан тушадиган маблағлар Давлат кадастрлари палатаси томонидан тақсимот қилиниши, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ўртасида қайта тақсимот қилиниши мумкин ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан белгиланган миқдорда Давлат кадастрлари палатасига ажратмалар ўтказилади.

46. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича - ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва Давлат кадастрлари палатаси ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш - ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Давлат кадастрлари палатасининг маблағлари етарли бўлмаганда Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


47. Ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган манбалари ҳисобидан:

Давлат кадастрлари палатасини, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг биноларини қуриш ҳамда бинолар ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва қайта таъмирлаш;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш, санаторий-курортда даволаниш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар);

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг лавозим маошларини аниқлашда Ягона тариф сеткаси бўйича 1,7 баравар миқдоригача коэффициент қўлланилгандаги харажатлар;

Давлат кадастрлари палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиалларининг раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан, хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларига устамалар, мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш;

ой, чорак, ярим йиллик иш якунлари бўйича мукофотлаш;

ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларига асосан ва эришилган якуний натижалардан келиб чиқиб мукофотлаш;

хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларни бажаришларини, билимлари даражасини, иш олиб бориш касбий қобилиятларини ҳар йили тест синовларидан ўтказиш асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва стажировкадан ўташини, шу жумладан, уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши;

Давлат кадастрлари палатаси фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, ҳудудлар кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш ҳамда Давлат хизматларини кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш, юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;

Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.


48. Давлат кадастрлари палатаси, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиалларининг ходимларига ҳар ойда ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобига умумий иш стажи учун ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

Иш стажи бўйича гуруҳ

Cтаж учун устама миқдори

1 йилдан 3 йилгача

10 фоиз

3 йилдан 5 йилгача

20 фоиз

5 йилдан 10 йилгача

40 фоиз

10 йилдан 15 йилгача

50 фоиз

15 йил ва ундан ортиқ

60 фоиз

49. Давлат кадастрлари палатаси ходимларини қўшимча тарзда рағбатлантириш Кадстр агентлиги билан келишган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Бунда ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) филиаллари ходимлари томонидан ҳар ойдаги ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолияти натижалари бўйича белгиланган режада юқори кўрсатгичга эришган ходимлар қўшимча рағбатлантирилади.


49-1. Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизмати, ҳарбий ва махсус унвонлари (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.


10-БОБ. ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИНИНГ

ҲИСОБОТ БЕРИШИ


50. Давлат кадастрлари палатаси мунтазам равишда ўзининг фаолияти тўғрисида Кадастр агентлигига ҳисобот беради.


51. Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун уларнинг фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Давлат кадастрлари палатаси фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


52. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Давлат кадастрлари палатасининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


53. Давлат кадастрлари палатасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


54. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 февраль






































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск