ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 й. 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2021 й.

N 105




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ЎҚУВ УСТАХОНАЛАРИ, ТЕХНИК

РЕГЛАМЕНТЛАР ВА МЕТРОЛОГИК НАЗОРАТ

ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Республика олий ва ўрта махсус таълим тизимида бошқарувнинг замонавий шакл ва тамойилларини кенг қўллаш, профессионал таълим муассасаларида мавжуд устахона, ўқув-лаборатория базасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва таълим жараёнининг техник-метрологик таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати (кейинги ўринларда - Назорат хизмати) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Назорат хизматининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

идоравий мансублигидан қатъи назар, барча профессионал таълим муассасаларининг ўқув жараёнида жиҳоз, асбоб-ускуна, техника ҳамда сарфланадиган хомашё ва материаллардан, ўқув-тажриба хўжаликларидан самарали фойдаланишларини назорат қилиш;

ўқув жараёнида қўлланиладиган назорат-ўлчаш воситаларидан самарали фойдаланилиши ҳамда метрологик қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш;

профессионал таълим муассасаларининг асосий фаолиятига қўшимча равишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш) фаолиятини мувофиқлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизматининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Назорат хизматига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда қуйидагилар бўйича профессионал таълим муассасаларига шартнома асосида хизматлар кўрсатишга рухсат берилсин:

жиҳозлар, асбоб-ускуна ва техникалар ҳамда хомашё ва материаллардан ўқув-амалий машғулотларни ўтказишда самарали фойдаланиш бўйича услубий қўлланма ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

профессионал таълим муассасалари ҳисобидаги хизмат муддатини ўтаб бўлган жиҳоз, асбоб-ускуна ва техникаларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш тўғрисида тегишли хулосалар бериш.


5. Назорат хизмати фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета маблағлари, шу жумладан, давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилаб қўйилсинки:

2021 йил 1 мартдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Назорат хизмати бошлиғи - олий таълим муассасаси филиали директорига, бошлиқ ўринбосари - олий таълим муассасаси филиали директорининг ўринбосарига, бўлим бошлиқлари - олий таълим муассасаси факультет декани ўринбосарига, бош ҳисобчи ва бош мутахассис - олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига, етакчи мутахассис - олий таълим муассасаси ўқитувчисига тенглаштирилади;

мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

Назорат хизматига 1 та енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Назорат хизмати:

уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

ходимлар таркибини амалий тажрибага эга, юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

фаолиятини самарали юритиши учун уни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, Талабалар шаҳарчаси, 75-уй манзилидаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Идоравий метрологик назорат хизматини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 14 декабрдаги 259-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 489-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йи 26 февралдаги

105-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги  ҳузуридаги  Ўқув  устахоналари,  техник

регламентлар ва метрологик назорат хизматининг

ТУЗИЛМАСИ














Бошлиқ













































































































Бошлиқ ўринбосари




Ижро назорати бўйича мутахассис



Бош юрисконсульт















































































































Касбий тайёргарлик назорати бўлими

4


Жиҳозлардан самарали фойдаланишни назорат қилиш бўлими

4


Метрология хизмати бўлими

4



Бош ҳисобчи







































































































Кадрлар бўйича бош мутахассис
















































































            

Бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони - 18 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони олий таълим муассасалари учун назарда тутилган нормативларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 февраль










































Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск