ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш Концепцияси (ЎзР ВМ 26.02.2021 й. 104-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 февралдаги

104-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ

хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг мақсади, асосий вазифалари ва босқичларини белгилайди.


2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, унинг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ статистик маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш жараёнларини ўз ичига олади.

Рўйхатдан ўтказишда мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасининг ҳақиқий ҳолати баҳоланади.


3. Рўйхатдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги фаолиятининг қуйидаги асосий кўрсаткичларини ҳисобга олиш орқали амалга оширилади:

қишлоқ хўжалиги объектларининг иқтисодий фаолият турлари;

меҳнат ресурслари ва уларнинг демографик тавсифлари;

ер ресурслари ва улардан фойдаланиш ҳолати;

қишлоқ хўжалиги экинлари майдони,

кўп йиллик дарахтзорлар ва токзорлар майдони;

иссиқхоналар майдони;

минерал ва органик ўғитлар солиш миқдори;

чорва моллари ва паррандалар бош сони;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш ҳажми;

қишлоқ хўжалиги техникалари, машина ва ускуналари сони;

ишлаб чиқариш инфратузилмаси, техника воситалари ва технологиялар ҳолати;

махсус омборхоналар ва сақлаш жойларининг сони, сиғими;

мавжуд қайта ишлаш қувватлари ва улардан фойдаланиш ҳолати;

қишлоқ хўжалигида кўрсатилаётган хизматлар тури, ҳажми ва бошқа кўрсаткичлар.

Рўйхатдан ўтказишда якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлашнинг универсал усулидан фойдаланган ҳолда расмий статистик маълумотларнинг шаффофлиги, ишончлилиги ва аниқлигини таъминлаш керак.


4. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш:

республика;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри;

туман ва шаҳарлар;

шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар (кластер ва бошқалар), боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари даражасида ташкил этилади.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда, қишлоқ хўжалиги фаолиятининг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққосланадиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик методлар асосида йиғиш мақсадида амалга оширилади.


6. Рўйхатдан ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қишлоқ хўжалиги статистикаси кўрсаткичларининг сифати, ишончлилиги ва шаффофлигини янада ошириш;

ҳудудларда қишлоқ хўжалигининг таркибий ҳолатини баҳолаш ва қишлоқ жойларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга кўмаклашиш мақсадида қуйи маъмурий-ҳудудий тавсифга эга аниқ статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасини халқаро тажрибаларда фойдаланиладиган статистик маълумотлар билан таққослаш имкониятига эга бўлиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасига хизмат қилувчи инфратузилмани ривожлантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш ва индикатив режалаштириш;

миллий барқарор ривожланиш мақсадларини шакллантириш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш;

рўйхатдан ўтказиш даврлари оралиғида дастлабки синов тариқасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш, танланма кузатувларни амалга ошириш учун статистик маълумотлар базасини яратиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасининг муаммоли масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.



3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ

АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ


7. Рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш ишлари уч босқичда ўтказилади. Улар доирасидаги тадбирлар босқичма-босқич ва бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин.


Биринчи босқичда (2022-2024 йиллар) қуйидагилар амалга оширилади:

Рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларнинг натижаларини олиш, қайта ишлаш ва эълон қилиш, вақтинча жалб этиладиган ходимларни ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тамойиллари ҳамда методик асослари, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва рўйхатдан ўтказишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш;

синов асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишни ташкил этиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ва шу асосда методик ҳужжатларни такомиллаштириш;

деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари рўйхатини шакллантириш, хариталаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий режаларини тузиш;

замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш, унинг амалга оширилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва эълон қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш;

ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

рўйхатдан ўтказиш сўровномалари ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш;

моддий-техник воситаларни тайёрлаш ёки харид қилиш, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш участкаларига етказиш;

рўйхатдан ўтказиш участкаларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

рўйхатдан ўтказиш тадбирларида иштирок этувчи вақтинча ходимларни ўқитиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа ишларни амалга ошириш.


Иккинчи босқичда (2024 йил) бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади, яъни қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги бирламчи маълумотлар йиғилади.


Учинчи босқичда (2024-2026 йиллар) қуйидагилар амалга оширилади:

рўйхатдан ўтказишга доир бирламчи маълумотларни қайта ишлаш учун автоматлаштирилган ахборот тизимида қабул қилиб олиш;

маълумотларини автоматлаштирилган ахборот тизимида қайта ишлашга тайёрлаш;

бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш;

рўйхатдан ўтказиш бўйича дастлабки натижаларни олиш;

рўйхатдан ўтказиш натижаларини эълон қилиш ва тарқатиш.



4-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШГА МАСЪУЛ БЎЛГАН

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


8. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) томонидан таъминланади.

Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ташкил этиш ва амалга ошириш, унинг натижаларини шакллантириш, чоп этиш, эълон қилиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш жараёнларини назоратга олиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишни молиялаштириш, бирламчи маълумотларни қайта ишлашни ташкил этиш ва якуний натижаларни эълон қилиш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда жалб этишни ташкил этиш.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) тузилади.

Қуйидагилар ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш бўйича ишларни аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ташкил этиш;

ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳудудий бўлинмалари ва бу жараёнларга жалб қилинган бошқа ташкилотлар моддий-техник таъминланганлигини мустаҳкамлаш масалалари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш бўйича комплекс ишлар бажарилишини назорат қилиш;

ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ҳамда иштирок этганларни рағбатлантириш.

Ҳудудий комиссиялар норматив-ҳуқуқий ва методик ҳужжатлар асосида аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда, тайёргарлик тадбирларини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилади.


10. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат статистика қўмитаси) Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.


11. Давлат статистика қўмитаси:

илмий ва олий таълим муассасалари иштирокида рўйхатдан ўтказиш бўйича илмий-методик қўлланма ва материаллар тайёрлайди;

ҳар бир аҳоли пунктида рўйхатдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи участка раҳбарлари, шунингдек, давлат статистика органлари ходимлари орасидан супервайзерлар (назоратчи инструкторлар) тайинланишини таъминлайди;

туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда рўйхатдан ўтказувчи ходимларни ўқитади ва рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш бўйича амалий машғулотларни ташкил этади, ўқитиш жараёнида хатоликларни таҳлил қилади, юзага келган тушунмовчиликларни тушунтиради ва камчиликларни бартараф этади;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ҳақида аҳолини ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларни хабардор қилиш ишларини ((рўйхатдан ўтказишда фаол иштирок этиш бўйича тарғибот ишлари, SMS-хабарнома, реклама роликлари, шиорлар чиқариш ва бошқа шу каби тадбирлар) мувофиқлаштиради.


12. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

моддий-техник воситаларни, жумладан, рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини автоматик тарзда қайта ишлаш учун моддий-техник воситаларни сотиб олиш, рўйхатдан ўтказиш натижаларини қайта ишлаш тузилмаларини, сервер ускуналари, сканерлар ва бошқа офис техникалари билан таъминлаш учун тендерлар ташкил этади;

рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими яратилишини таъминлайди;

автоматлаштирилган ахборот тизимида деҳқон, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ҳақида маълумот (қишлоқ хўжалигига оид барча маълумотлар) олишни таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш натижаларини олиш бўйича дастурий воситалар тайёрланишини таъминлайди.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат статистика қўмитасининг буюртманомалари асосида босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш учун зарур картографик материаллар (туман, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик хариталари, маъмурий туманлар хариталари) тайёрланишини таъминлайди.


14. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини ва бошқа ҳужжатларни сақлаш ишларини белгиланган тартибда мувофиқлаштиради, шунингдек, давлат архивлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг йиғма ҳужжатлари қайта ишланиб, тартибга келтирилгандан сўнг уларни доимий сақловга қабул қилишни ташкил этади.


15. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ажратиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровнома бланкалари ва бошқа ҳужжатларни вақтинча сақлаш учун зарур шарт-шароитга эга бўлган бино (хона) ажратиш;

зарур транспорт ва алоқа воситаларини тақдим этиш;

туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан биргаликда томорқа ер майдонлари мавжуд бўлган деҳқон хўжаликлари сонини кўрсатган ҳолда, фуқаролар йиғинларининг тўлиқ рўйхатини тузиш;

туман (шаҳар) статистика бўлимлари ва давлат хизматлари марказлари билан биргаликда мавжуд фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари сонини кўрсатиб, уларнинг тўлиқ рўйхатини шакллантириш.


16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш жараёнида:

рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини;

рўйхатдан ўтказишга жалб этилган шахсларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик;

зарур ҳолларда, рўйхатдан ўтказиш учун корхона ва ташкилотлар ҳудудига киришга тўсқинлик қилмаслик;

рўйхатдан ўтказиш даврида рўйхатдан ўтказиш материалларининг сақланишини ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказувчи органларнинг бинолари ва юклари қўриқланишини таъминлайди.


17. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш бўйича алоҳида ишлар жалб этилган пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилади ва уларга қуйидагилар киради:

аҳоли ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

картографик материалларни чоп этиш;

рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини чоп этиш;

моддий-техник таъминлаш;

рўйхатдан ўтказиш материалларини етказиш;

технологик-лойиҳа ишларини ўтказиш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

рўйхатдан ўтказиш сўровномаларидаги маълумотларни киритиш ва автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш.


18. Зарур ҳолларда, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш доирасидаги айрим ишлар ва тадбирларни бажаришга кўмаклашиш учун бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар асосий вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб, ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.



5-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ИШЛАРИГА ЖАЛБ

ЭТИЛАДИГАН ХОДИМЛАР ТОИФАЛАРИ


19. Республика миқёсида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишда Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг ходимлари иштирок этади.

Ҳудудларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, материалларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, дастлабки якунларни сарҳисоб қилиш ва натижаларни эълон қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар статистика бўлимлари ходимлари жалб этилади.


20. Туман ва шаҳар миқёсида рўйхатдан ўтказиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкаларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун тўлов-шартнома асосида ходимлар жалб этилиши мумкин.


21. Регистраторлар (уй-жой рўйхатини тузувчилар), қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг тайёргарлик босқичида аввал тузилган рўйхатларни ва картографик материалларни аниқлаш (аниқ ҳудуддаги, деҳқон хўжаликларининг ҳақиқатда мавжудлигини хатловдан ўтказиш) учун тўлов-шартнома асосида жалб этилади.

Регистраторларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий органлари ходимлари орасидан танлаб олиш мазкур вазирликлар ва идоралар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда ташкил этилади.

22. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий органлари ходимлари орасидан рўйхатдан ўтказиш участкалари раҳбарлари, инструкторлар ва рўйхатдан ўтказувчиларни танлаб олиш масаласи мазкур вазирликлар ва идоралар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда ташкил этилади.

Зарур ҳолларда, бошқа тоифадаги шахслар, жумладан, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган, аниқ ва тушунарли ёза оладиган шахслар, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида иштирок этган рўйхатга олувчилар ҳам ўз розилигига кўра рўйхатдан ўтказиш ишларига шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

Вақтинча жалб этиладиган ходимларга исмлари ёзилган нишонлар (гувоҳномалар) берилади.

Бунда ходимнинг яшаш жойи рўйхатдан ўтказиш амалга ошириладиган фуқаролар йиғинига қатнаш учун қулай бўлиши керак.



6-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА АВТОМАТЛАШТИРИШ


23. Рўйхатдан ўтказиш сўровномаларидаги маълумотларни киритиш, уларни қайта ишлаш ва натижаларини эълон қилишни автоматлаштириш мақсадида автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади.


24. Рўйхатдан ўтказиш сўровномаларидаги қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги шахсий маълумотлар фойдаланилиши чекланган махфий ахборот ҳисобланади, уларни тарқатишга йўл қўйилмайди ва фақат статистик мақсадларда қайта ишланади.


25. Қуйидагилар автоматлаштирилган ахборот тизимининг вазифалари ҳисобланади:

рўйхатдан ўтказиш сўровномалари маълумотларини киритиш, тўплаш ва сақлаш;

маълумотларни қайта ишлаш, алмашиш жараёнларини ва ушбу жараёнларни методик қўллаб-қувватлаш мониторингини олиб бориш;

рўйхатдан ўтказиш бўйича шахсий маълумотларни автоматик қайта ишлаш;

шахсий маълумотларга рухсатсиз кириш, улардан фойдаланиш, уларни бузиш ёки йўқотишлардан ҳимоя қилиш;

маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш шарти билан қўшимча сўровларни шакллантириш учун шахсий бўлмаган маълумотлар базасига айрим тадқиқотчиларнинг белгиланган тартибда киришига имконият бериш;

рўйхатдан ўтказишнинг якуний маълумотларидан фойдаланишни бошқариш.



7-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ


26. Рўйхатдан ўтказиш тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тегишли йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси учун белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


27. Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва бошқа масъул идораларнинг асосланган ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдоларини ўтказиш ва тендер ҳужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.


28. Рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.



8-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИ


29. Рўйхатдан ўтказиш сўровномаси рўйхатдан ўтказиш дастури асосида мулкчилик шаклидан келиб чиққан ҳолда, деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари учун алоҳида ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.


30. Деҳқон хўжаликлари, дала ҳовли участкалари эгалари тўғрисидаги маълумотлар улар яшайдиган хўжаликларга бориб, респондентлар билан сўров ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш орқали тўпланади. Рўйхатдан ўтказиш сўровномаси рўйхатдан ўтказувчи шахслар томонидан сўров ўтказилаётган шахснинг оғзаки жавоблари асосида тўлдирилади.

Рўйхатдан ўтказиш вақтида хўжалик бошлиғи ўзи ҳозир бўлмаганда, хўжаликка доир маълумотлар ушбу хўжаликнинг вояга етган аъзоси томонидан маълум қилинади.

Агар респондент рўйхатдан ўтказиш сўровномасига жавоб беришдан бош тортса, сўровномалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.


31. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар хўжалик фаолият юритаётган ҳудудга бориб, респондентлар билан сўров ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш орқали тўпланади. Рўйхатдан ўтказиш сўровномаси рўйхатдан ўтказувчи шахслар томонидан сўров ўтказилаётган шахснинг оғзаки жавоблари асосида тўлдирилади.



9-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ЯКУНЛАРИ

ВА УЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ


32. Рўйхатдан ўтказиш якунлари босқичма-босқич шакллантирилади, жумладан:

туман ва шаҳарда рўйхатдан ўтказилган деҳқон, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича дастлабки натижалар шаҳар ва туманга ажратилган ҳолда тузилади;

якуний натижалар қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш натижаларини эълон қилиш дастурига асосан махсус жадвал бўйича шакллантирилади;

сўровлар тушишига кўра қўшимча маълумотлар маълумотлар базаси асосида шакллантирилади.


33. Рўйхатдан ўтказиш натижалари расмий, босма, мавзули нашрлар кўринишида, шунингдек, электрон манбаларда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материалларида) эълон қилинади.


34. Қайта ишланган ва тартибга келтирилган қоғоз кўринишидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги тизимидаги тегишли давлат архивлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий сақланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 февраль











































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск