ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Молдова Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Кишинёв, 2000 йил 19 декабрь, ЎзР ВМ 26.04.2001 й. 192-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Молдова Республикаси Ҳукумати

ўртасида жиноятчиликка қарши курашда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, халқаро жиноятчилик, айниқса уюшган шаклдаги жиноятчилик, шу жумладан, терроризм ривожланиш миқёсларининг ўсиши ва йўналишларидан ташвишланаётганликларини билдириб, ўз мамлакатлари фуқароларининг ҳаёти, ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини, жамият ҳамда давлат манфаатларини жиноий тажовузкорликдан ишончли ҳимоя қилишга интилиб, жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга алоҳида аҳамият бериб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчилик олдини олиш ва жиноий одил судлов соҳасидаги халқаро конвенция ва қарорларини эътиборга олиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битимнинг қўлланиш доираси ва субъектлари


1. Томонлар миллий қонунлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига таяниб, ўз давлатларининг марказий ваколатли органлари орқали ушбу Битим қоидаларига мувофиқ жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни амалга оширадилар.


2. Ушбу Битим мақсадларида қуйидагилар марказий ваколатли органлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасидан - Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий банк;

Молдова Республикасидан - Бош Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва хавфсизлик хизмати, Давлат Бош солиқ инспекцияси, Божхона департаменти, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк.


3. Ушбу Битим кучга киргандан кейин бир ой ичида Томонлар марказий ваколатли органларнинг уларнинг ваколати, манзили ва бошқа муҳим маълумотларининг чегараси кўрсатилган рўйхатларни алмашадилар. Бу рўйхатлардаги барча ўзгаришлар тўғрисида Томонлар бир-бирларини дарҳол хабардор қиладилар.


4. Марказий ваколатли органлар ушбу Битимни бажариш мақсадида бир-бирлари билан бевосита ҳамкорлик қиладилар.

Томонларнинг марказий ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида алоҳида битимлар тузишлари мумкин.


5. Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва экстрадиция масалаларига дахл қилмайди.



2-модда. Ҳамкорлик йўналишлари


1. Томонлар жиноятнинг қуйидаги турларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар:


а) терроризм, гаровга олиш ва жамоат хавфсизлигига бўлган бошқа

...
Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск