ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Озарбайжон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбойжон Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Боку, 2000 йил 25 июль, ЎзР ВМ 07.11.2000 й. 434-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Озарбойжон Республикаси Ҳукумати

ўртасида жиноятчиликка қарши курашда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбойжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, ўз мамлакатлари фуқароларининг ҳаёти, ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини, жамият ҳамда давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ишончли ҳимоя қилишга интилиб, халқаро трансмиллий жиноятчилик, хусусан унинг уюшган шакллари фаоллашганидан ташвишланиб, жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга эътиборни қаратиб, халқаро конвенциялар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва одил жиноий судловни амалга ошириш соҳасидаги қарорларидан келиб чиқиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим соҳаси ва у қўлланадиган субъектлар


1. Томонлар миллий қонунлар ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиқиб, ўз давлатларининг марказий ваколатли органлари орқали жиноятчиликка қарши курашишда ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ҳамкорлик қиладилар.


2. Ушбу Битимга кўра қуйидагилар марказий ваколатли органлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси учун - Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича қўмитаси;

Озарбойжон Республикаси учун - Ички ишлар вазирлиги, Прокуратура, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Солиқлар вазирлиги, Миллий банк, Давлат қимматбаҳо қоғозлар бўйича қўмитаси.


3. Ушбу Битим кучга киргач, бир ой ичида Томонлар марказий ваколатли органларнинг рўйхатини уларнинг ваколати доираси, манзили ва бошқа зарур маълумотларни кўрсатган ҳолда алмашадилар. Уларга оид бошқа барча ўзгаришлар тўғрисида Томонлар бир-бирларини тезда хабардор қиладилар.


4. Марказий ваколатли органлар ушбу Битимни бажариш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқада бўладилар.


5. Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам бериш ва экстрадиция масалаларига дахл қилмайди.



2-модда. Ҳамкорлик йўналишлари


1. Томонлар:


...
Время: 0.0209
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск