ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2021 й. 112-сон "Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2021 й.

N 112




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий инфратузилмаcини ривожлантириш, вилоятдаги муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва диверсификациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандига мувофиқ Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш ва унга Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан, истисно тариқасида, 200 млрд сўм миқдоридаги маблағларни ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Жамғарма ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ҳафта муддатда Жамғармага, истисно тариқасида, 200 млрд сўм миқдоридаги маблағларнинг ажратилишини таъминласин.


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар этиб белгилансин:

Қашқадарё вилоятидаги туризм салоҳиятига эга ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тартибга келтириш;

туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш ишларини олиб бориш ва ободонлаштириш;

оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш;

туризм зоналарининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш, туризм кўчаларини ташкил этиш;

моддий маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш;

махсус пиёдалар ва велосипед йўлакларини яратиш;

туризм тарғиботи ишларини ташкиллаштириш;

Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежини таъмирлаш.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва йўналишлари;

субсидия ажратиш тартиби ва шартлари;

Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботни шакллантириш ва назорат ўрнатиш.


5. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси (А.А. Абдухакимов, Ж.А. Қўчқоров) томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ фойдаланилади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 март

































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск