ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун тузувчиларни танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.02.2021 й. 108-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 февралдаги

108-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасалари учун

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни

ишлаб чиқиш учун тузувчиларни танлаб

олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим муассасалари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг (кейинги ўринларда - умумий ўрта таълим муассасалари) барча синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун тузувчиларни танлаб олиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


дарслик - давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган ва асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, назарий маълумотлардан ташқари амалий тажриба ва синов машқларини қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри;


танлов комиссияси - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Халқ таълими вазирлиги) томонидан тасдиқланадиган, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратадиган тузувчилар гуруҳини аниқлаш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи ишчи орган;


тузувчи (тузувчилар гуруҳи) - ижодий меҳнати билан асар яратадиган жисмоний шахс ёки жисмоний шахслар гуруҳи;


ўқув-методик мажмуа - машқ дафтари, ўқитувчи учун методик қўлланма, дарсликларнинг мультимедиали иловасидан иборат мажмуа;


экспертлар гуруҳи - Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ҳузурида ташкил этиладиган турли фан йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни баҳоловчи экспертлардан (мутахассислардан) иборат гуруҳ.


3. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун тузувчилар таркиби танлов асосида шакллантирилади.


4. Қуйидагилар тузувчилар таркибини танлов асосида шакллантиришнинг мақсади ҳисобланади:

ўқувчиларни такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида яратилган дарслик ва ўқув-методик-мажмуалар билан таъминлаш;

Халқ таълими вазирлигининг буюртмаси асосида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш тизимида рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, унинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, ёш истеъдодли тузувчилар ва тузувчилар жамоаларини қўллаб-қувватлаш.


5. Танловда таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш тажрибасига эга бўлган жисмоний шахслар ва юридик шахслар, шу жумладан, давлат ташкилотлари ҳамда ижодий жамоалар қатнашиши мумкин.


6. Марказ такомиллаштирилган миллий ўқув дастурларининг босқичма-босқич жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, танлов асосида яратиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар рўйхатини шакллантиради ҳамда Халқ таълими вазирлигига тасдиқлаш учун киритади.


7. Халқ таълими вазирлиги тузувчилар таркибини танлаб олиш асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар рўйхатини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


8. Тузувчилар Марказ ҳузурида тузиладиган танлов комиссияси томонидан танлаб олинади.

Танлов комиссияси аъзоларининг сони (камида 9 киши) тоқ бўлган таркибда тузилади, унинг шахсий таркиби Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилади:

Халқ таълими вазирлигининг вакиллари;

илмий-педагогик жамоатчилик вакиллари;

етакчи амалиётчи ўқитувчилар, методик кабинетлар мутахассислари, ота-оналар қўмитаси аъзолари.

Халқ таълими вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси раиси ҳисобланади.


9. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш учун тузувчилар таркибини танлов асосида шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


10. Танлов асосида яратиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар рўйхати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқлангач, танлов комиссияси оммавий ахборот воситаларида танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради.

Эълон буюртмаларни қабул қилиш муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин берилади.


11. Эълонда қуйидагилар назарда тутилади:

талабгорларнинг аризаси шакли;

талабгорларнинг шахсий варақаси (анкетаси) шакли;

умумтаълим фанлари бўйича замонавий дарсликларни яратишга қўйиладиган методологик, дидактик-методик ва эргономик талаблар;

ўқув-методик ва дидактик адабиётлар режа-лойиҳалари ҳамда битта бобнинг синов матни;

танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати;

танловни ўтказиш ва шартнома тузиш тартибининг тавсифи ва муддати;

танлов тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун манзил ва алоқа телефонлари.

Талабгорларнинг аризаси ва анкетаси шакллари Марказ томонидан тасдиқланади.


12. Талабгорлар томонидан танловда иштирок этиш учун Марказга ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

талабгорларнинг шахсий варақаси (анкетаси);

дарслик ва ўқув-методик мажмуанинг макети;

дарслик ва ўқув-методик мажмуанинг электрон нусхаси (конвертга муҳрланган ҳолда) жойланган CD-диск;

юридик шахс ёки муаллифлар жамоаси номидан танловда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончнома (агар танловда юридик шахс ёки муаллифлар жамоаси вакили иштирок этса).


13. Талабгорларнинг танлов таклифлари муҳрланган ҳолда қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмаган ҳолда талабгорларга қайтарилади.

Талабгорларнинг томонидан танлов таклифларининг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши ҳам таклифларнинг кўриб чиқилмаслиги учун асос бўлади.

Талабгорлар танлов таклифларини тақдим этиш муддати тугагандан сўнг ўз таклифларига ўзгартириш киритиши ёки қайтариб олишига йўл қўйилмайди.


14. Буюртмачининг раҳбарлари, танлов комиссияси ва эксперт гуруҳларининг аъзолари танловда иштирок этиши мумкин эмас.



3-БОБ. ТАНЛОВ ОРҚАЛИ ТАНЛАБ ОЛИШ ШАРТЛАРИ


15. Танлов таклифларини тақдим этиш муддати тугагандан кейин танлов комиссияси уч кун ичида танлов иштирокчилари гувоҳлигида танлов таклифлари жойланган конвертларни очади.


16. Конвертлар очилгандан сўнг танлов комиссияси томонидан баённома тузилади ҳамда унда қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади:

келиб тушган таклифларнинг сони;

иштирокчилар ва уларга бириктирилган код рақамлари;

танловга киритилмаган талабгорлар рўйхати ва уларнинг таклифлари рад этилишининг аниқ сабаблари.


17. Танлов комиссияси томонидан илмий ва педагогик жамоатчилик, олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва талаб этиладиган ихтисосликнинг бошқа мутахассисларидан иборат таркибда тегишли фанлар бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинадиган эксперт гуруҳи тузилади.

Эксперт гуруҳи таркибига дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг илмий, услубий, педагогик, психологик жиҳатларини танқидий кўриб чиқиб, экспертизадан ўтказиш ва асосланган хулоса бериш салоҳиятига ва тажрибасига эга бўлган муайян соҳа мутахассислари киритилади.

Эксперт гуруҳи аъзоларининг таркиби ошкор қилинмайди.

Эксперт гуруҳи тузувчиларнинг тақдим этилган таклифларини уларнинг код рақамлари бўйича ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда экспертизадан ўтказади ва асосланган хулосаларини танлов комиссиясига киритади.

Экспертиза жараёнида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар қуйидагилар юзасидан ўрганилади:

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг давлат таълим стандартларига, ўқув дастурига ҳамда ундаги мавзуларнинг ўқув режасидаги дарс соатларига мувофиқлиги;

мавзулар, савол ва топшириқларнинг кетма-кетлиги ва узвийлиги таъминланганлиги;

мавзуларни ёритишда материалларнинг илмий жиҳатдан тўғри берилганлиги;

дарсликларнинг ўқувчилар ёшига ва билим даражасига мослиги;

тил услуби, дарсликлар материалларининг имло (орфографик) ва услубий жиҳатдан мукаммаллиги;

матн ва иллюстрацияларнинг ўзаро уйғунлиги;

дарсликлар материалларининг амалиёт, ҳаётда юз бераётган ҳодисалар, воқеалар ва касбга йўналтириш билан боғлиқлиги;

дарсликлар мавзуларини ўзлаштириш учун машқлар, топшириқлар ва амалий машғулотларнинг етарлилиги ҳамда уларнинг педагогик технологиялар асосида тузилганлиги.


18. Танлов комиссияси эксперт гуруҳларининг хулосалари асосида ғолибларни танлаб олиш учун тақдимномаларни ўн кун муддатда Халқ таълими вазирлигига юборади.

Танлов ғолиблари тўғрисидаги қарор Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдимномалар келиб тушгандан сўнг ўн кун муддатда қабул қилинади.

Танлов комиссияси танлов натижалари тўғрисидаги ахборотни танлов ғолиблари аниқлангандан сўнг уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.


19. Танловда иштирок этиш учун ариза берган талабгорлар сони учтадан кам бўлганда танлов ўтказилмайди. Бунда танлов комиссияси такрорий танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.


20. Танлов натижаларига кўра тузувчилар гуруҳи шакллангандан сўнг уларнинг таркибига шартнома асосида олимлар, методистлар ва тажрибали амалиётчи ўқитувчилар жалб қилиниши мумкин.


21. Тузувчиларнинг дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш бўйича фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказ билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Марказ дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш жараёнларининг тизимли равишда назорат қилинишини таъминлайди.


23. Тузувчилар ёки тузувчилар гуруҳи дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни сифатли ва белгиланган муддатда тайёрлаш учун жавобгар ҳисобланади.


24. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб

чиқиш учун тузувчиларни танлаб олиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ







Танлов асосида ишлаб чиқиш зарур бўлган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар рўйхатини белгилаш ва тасдиқлаш учун Халқ таълими вазирлигига киритиш.


1-босқич


>

Республика таълим маркази



Заруратга кўра





























1. Комиссия ташкил этилгандан кейин икки ҳафта муддатда.


2. Танлов ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда


3. Танлов бошлангунча 30 кундан кам бўлмаган муддатда.




V




2-босқич



Танлов комиссияси



1. Танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2. Танлов ўтказиш муддатларини белгилаш.


3. Эълон бериш.


>





























V








>

Тузувчилар



Манфаатдорликни тасдиқлаш ва танлов ҳужжатларини олиш.

Тузувчининг хоҳишига кўра






3-босқич



^















V








>

Танлов комиссияси



Ҳужжатларни жўнатиш.

Тузувчилардан сўров тушишига қараб


















V




Танлов ҳужжатларида белгиланган муддатларда

4-босқич


>

Тузувчилар



Танловга буюртманомалар бериш.
























V



1. Қатнашчиларни рўйхатдан ўтказиш.


2. Қатнашчиларнинг буюртманомаларини очиш.


3. Фанлар бўйича мустақил эксперт гуруҳлари таркибини танлаш.

Буюртманомаларни қабул қилиш муддати тугаган кунда

5-босқич


>

Танлов комиссияси
















V





6-босқич


>

Эксперт гуруҳи



Танловга тушган таклифларни экспертизадан ўтказиш.

Бир ой муддатда
















V



1. Эксперт хулосаларини тайёрлаш.


2. Таклифларни тасдиқлаш учун Халқ таълими вазирлигига тақдим этиш.


7-босқич


>

Танлов комиссияси



Ўн кун муддатда
























V




Таклифлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда

8-босқич


>

Халқ таълими вазирлиги



Тузувчиларни танлаш, ғолибларни тасдиқлаш.







V







>

Марказ



1. Дарсликлар ва ўқув методик-мажмуаларни яратиш бўйича шартномани имзолаш.


2. Дарсликлар ва ўқув методик-мажмуаларни ишлаб чиқиш.

1. Ғолиблар аниқлангандан кейин бир ҳафта муддатда.


2. Шартнома шартларига мувофиқ.






9-босқич



^











V






>

Ғолиблар








  

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 февраль










































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск