ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Умумий ўрта таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларини экспертизадан ўтказиш, уларга тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.02.2021 й. 108-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 февралдаги

108-сон қарорига

2-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг умумтаълим

фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларини

экспертизадан ўтказиш, уларга тақриз бериш ҳамда экспертлар

ва тақризчиларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларини (кейинги ўринларда - дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар) экспертизадан ўтказиш, уларга тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.

Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш ва уларга тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг сифатини ошириш, рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида уларнинг мазмуни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига, ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларига, илм-фан ютуқларига мослигини, шунингдек, таълимнинг тегишли босқичи учун ўқув фанининг изчиллиги таъминланганлигини баҳолаш экспертизадан ўтказиш ва тақриз беришнинг асосий мақсади ҳисобланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


дастлабки экспертиза - дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг оригинал макетини дастлабки текширувдан ўтказиш;


қайта ишланган ва тўлдирилган нашр - Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари асосида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг мазмуни 10 фоиздан 50 фоизгача қайта ишланган ва такомиллаштирилган нашр;


қайта нашр - Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари асосида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг мазмуни 10 фоизгача қайта ишланган нашр;


тақриз бериш - дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг илмий, услубий, педагогик, психологик жиҳатларини танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиш, баҳолаш, асосланган хулоса бериш;


тақризчи - дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг илмий, услубий, педагогик, психологик жиҳатларини танқидий нуқтаи-назардан кўриб чиқиб, баҳоловчи ва шу асосда фикр-мулоҳаза ва асосланган хулоса берувчи муайян соҳа мутахассиси;


экспертлар гуруҳи - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда - Халқ таълими вазирлиги) Республика таълим маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ҳузурида ташкил этиладиган турли фан йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни баҳоловчи экспертлардан (мутахассислардан) иборат гуруҳ;


якуний экспертиза - дастлабки экспертиза хулосалари асосида қайта ишланган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этишга рухсат берилиши олдидан якуний текширувдан ўтказиш;


янги нашр - Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари асосида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг мазмунига киритилган ўзгартиришлар 50 фоиз ва ундан юқори бўлган ва янгидан яратилган нашр.


4. Марказ экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш жараёнини ташкил этиш учун экспертлар гуруҳи ва тақризчиларга зарур шарт-шароитлар яратиб беради.



2-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР ВА ТАҚРИЗЧИЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш жараёнига қуйидаги талаблардан камида биттасига жавоб берувчи, хусусан:

олий маълумот ва педагогика соҳасида камида беш йиллик иш стажига эга бўлган;

илмий даражага (унвонга) эга бўлган;

таълим соҳасида ютуқларга эришган;

фан йўналишлари бўйича республика кўрик танловларида совринли ўринни эгаллаган мутахассислар жалб этилади.


6. Ҳар бир ўқув фани йўналишида етакчи олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган илмий салоҳиятли соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчилардан - 2 нафар, умумий ўрта таълим мактабларида дарс бераётган ўқитувчи ва педагоглардан - 2 нафар, касб-ҳунар таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагог ва ўқитувчилардан - 1 нафар, шунингдек, лозим бўлганда бошқа ташкилотлардан қўшимча мутахассислар эксперт сифатида жалб этилади.


7. Имконияти чекланган болалар учун махсус ўқув қўлланмаларини экспертизадан ўтказишга дефектологлар ва тегишли таълим муассасалари мутахассислари жалб этилади.


8. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга тақриз беришда тегишли фан йўналишида фаолият олиб бораётган илмий соҳа мутахассислари, олимлар ёки тадқиқотчилардан камида бир киши жалб этилади.


9. Экспертизадан ўтказиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар тузувчиларининг экспертлар гуруҳи таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК

МАЖМУАЛАРНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ВА ТАҚРИЗ БЕРИШ


10. Қайта нашр этиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар экспертизадан ўтказилмайди.


11. Марказ экспертизадан ўтказиладиган ва тақриз бериладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертлар гуруҳига ва тақризчиларга расмий хат билан топширади ҳамда унда дарсликлар (ўқув-методик мажмуалар) номи, синфи, махсус код (тузувчи ва нашриётнинг махфийлаштирилган рақами) ва нашр тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) кўрсатилади.


12. Марказ хатига қуйидагилар илова қилинади:

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг босма (уч нусхада) ва электрон нусхалари;

умумтаълим фанлари бўйича замонавий дарсликларни яратишга қўйиладиган методологик, дидактик-методик ва эргономик талаблар, шунингдек, Миллий ўқув дастури (уч нусхада).


13. Экспертиза икки босқичда амалга оширилади: дастлабки экспертиза ва якуний экспертиза.


14. Экспертлар дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни дастлабки экспертизадан ўтказиш жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим:

дарсликларнинг давлат таълим стандарти ва узвийлаштирилган ўқув дастурларига ҳамда ўқув режасида белгиланган дарс соатларига мос келишига;

уларнинг илмий, педагогик ва методик жиҳатдан пухта ишланганлигига;

дарсликнинг мазмунидаги хатоликларга;

ўқув материалининг босқичли кетма-кетлик тамойилида ёритилганлигига;

мавзуларни ёритишда узвийлик ва узлуксизликнинг таъминланганлигига;

тарихий манбалар, саналар ва рақамларнинг тўғрилигига;

дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг тили, ифода услубига;

матбаа сифати ва дизайнининг амалдаги талабларга мос келиши ва замонавийлигига;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар мазмунига жамиятимизда рўй бераётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, миллий қадриятлар, миллий ғоя, маҳаллий материалларнинг сингдирилганлигига;

дарсликда берилган материалларнинг имловий, луғавий (орфографик, стилистик хатоликлар) ва услубий жиҳатдан саводхонлик ҳамда матнларнинг мураккаблик даражасига.


15. Экспертлар гуруҳи ўз ваколати доирасида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни дастлабки экспертизадан ўтказади ҳамда асосланган хулосалар, тавсиялар ва таклифларни Марказга тақдим этади.

Экспертлар гуруҳи аъзоларининг ҳар бири алоҳида хулоса беради ҳамда умумлаштирилган хулоса тақдим этади.

Зарурат бўлганда, эксперт томонидан қўшимча маълумотлар берилади.


16. Фанлар йўналишидаги синфлар кесимида ҳар бир дарсликни дастлабки экспертизадан ўтказиш учун ўн беш иш куни берилади.


17. Экспертизадан ўтказилаётган ва тақриз берилаётган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар Халқ таълими вазирлиги томонидан www.eduportal.uz веб-сайтидаги ахборот таълим порталига жойлаштирилади ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, бир ой давомида таклиф ва фикр-мулоҳазалар тўпланади.


18. Экспертлар гуруҳи дастлабки экспертиза бўйича хулосаларни тайёрлашда www.eduportal.uz веб-сайтидаги ҳамда бевосита жамоатчилик томонидан дарсликларнинг сифати бўйича билдирилган асосли фикр-мулоҳазалар, таклифлардан ҳам фойдаланиши мумкин.


19. Экспертиза хулосалари ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилганда, Марказ бундай экспертиза хулосасини қабул қилмасликка ҳақли.


20. Шартнома тузилган кундан эътиборан экспертлар гуруҳи ва тақризчи томонидан ўн беш иш куни мобайнида умумлаштирилган экспертиза хулосаси ва тақриз тақдим қилинмаган ҳолларда, Марказ бошқа экспертлар гуруҳини ва (ёки) тақризчини жалб қилади ва олдинги шартномаларни бир томонлама бекор қилади.


21. Экспертиза хулосаси ва бериладиган тақризларда уларнинг тайёрланган санаси кўрсатилади.


22. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган талабларга мос келмаган ҳолларда, экспертиза хулосаси ёки тақриз салбий бўлади. Экспертлар гуруҳининг ёки тақризчининг салбий хулосалари етарли даражада асослантирилган ҳолда тақдим этилиши шарт.


23. Экспертлар гуруҳи ва тақризчининг хулосалари икки нусхада имзоланиб, Марказга топширилади. Агар экспертлар гуруҳи хулосаларида келишмовчиликлар юзага келса, кўпчиликнинг овози билан қарор қабул қилинади.


24. Дастлабки экспертиза хулосалари олингандан сўнг уч иш куни ичида Марказ томонидан тегишли нашриётларга (муаллифлар, тузувчиларга) экспертизадан ўтказилаётган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар қайта ишлаш учун тақдим этилади ва унинг ижроси назоратга олинади. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни қайта ишлаш учун бир ҳафта муддат берилади, янгидан яратилган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар экспертизаси бундан мустасно.


25. Дастлабки экспертиза хулосалари асосида қайта ишланган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар чоп этишга рухсат берилишидан олдин якуний экспертизадан ўтказилади.


26. Ҳар бир дарслик ва ўқув-методик мажмуанинг якуний экспертизаси учун етти иш куни ажратилади.


27. Якуний экспертиза натижалари ва тақризлар Марказ ҳузуридаги Илмий-методик кенгашда муҳокама қилинади.


28. Илмий-методик кенгаш Марказ томонидан тақдим этилган экспертиза хулосалари, тақризлар ҳамда уларни асословчи ҳужжатларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Илмий-методик кенгашнинг қарорига мувофиқ:

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ижобий экспертиза хулосаси ва тақризга асосан чоп этиш учун тавсия этилади. Бунда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар чоп этилгандан сўнг аниқланган камчилик ва нуқсонлар учун тўлиқ жавобгарлик экспертлар гуруҳи зиммасида бўлади;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар талаб даражасида экспертизадан ўтказилмаган тақдирда, сабаблари кўрсатилган ҳолда қайта экспертизадан ўтказиш учун қайтарилади, бунда қайта экспертиза учун ҳақ тўланмайди.

Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар талаб даражасида экспертизадан ўтказилишига Марказ масъул ҳисобланади.

Экспертиза жараёнини ўтказиш ва экспертиза хулосалари билан боғлиқ шикоятлар Марказ томонидан кўриб чиқилади ва тегишли чоралар кўрилади.


29. Экспертиза натижалари бўйича Илмий-методик кенгашнинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.


30. Экспертиза хулосалари ва тақризлар Марказда беш йил давомида сақланади.


31. Илмий-методик кенгаш аъзоларининг экспертлар гуруҳи таркибига киритилиши тақиқланади.


32. Дарслик, ўқув-методик мажмуа учун битта тақриз берилади ва бир марта ҳақ тўланади.



4-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР ГУРУҲИ ВА ТАҚРИЗЧИЛАРНИНГ

ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ


33. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) бюджет ва айланма маблағлари ҳисобидан Марказ учун очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали молиялаштирилади. Бунда:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфи учун, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга таълим берувчи давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 1 - 11-синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар, шунингдек, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ижара асосида бирламчи таъминланадиган дарсликлар ва машқ дафтарлари - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;

умумий ўрта таълим муассасаларининг ижара асосида таъминланадиган 2 - 11-синф дарсликлари ва машқ дафтарлари - Жамғарманинг айланма маблағлари ҳисобидан қопланади.


34. Келгуси молия йили учун экспертлар ва тақризчилар хизматлари бўйича харажатларнинг прогноз кўрсаткичлари Жамғарма даромадлари ва харажатларининг параметр кўрсаткичлари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Бунда Марказ прогноз кўрсаткичларини Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг таълим тили, номи, шартли босма табоғи ва синфи кесимида Жамғармага тақдим этади.


35. Марказ тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар доирасида харажатлар сметасини тасдиқлайди ва Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.


36. Экспертлар ва тақризчилар хизматлари учун тўловлар харажатлар сметаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали амалга оширилади. Бунда экспертлар ва тақризчилар хизматлари бўйича харажатлар Жамғарма томонидан Марказнинг асосланган буюртмасига асосан молиялаштирилади.


37. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш учун жалб этилган мутахассисларга улар билан Марказ ўртасида икки томонлама тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳақ тўланади.


38. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш учун жалб этилган мутахассисларга қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:

экспертлар гуруҳига экспертиза қилинадиган ҳар бир дарслик ва ўқув-методик мажмуанинг бир шартли босма тобоғига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;

ҳар бир дарслик ва ўқув-методик мажмуа бўйича асосланган тақриз учун тақризчига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида.

Бунда тўланиши лозим бўлган ҳақ экспертлар гуруҳининг хар бир аъзосига тенг улушларда тақсимланади.

Дастлабки ва якуний экспертиза учун алоҳида ҳақ тўланади.


39. Марказ томонидан харажатлар сметасида назарда тутилган маблағларни бошқа мақсадларга сарфлаш тақиқланади.



5-БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТ

ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


40. Марказ бухгалтерлик ҳисобини юритади ва махсус очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари бўйича экспертизадан ўтказиш ва тақриз беришга жалб қилинган мутахассислар учун ажратилган маблағларни тўлайди, солиқ тўловларини амалга оширади ҳамда тегишли ҳисоботлар тузади.


41. Марказ томонидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш харажатлари бўйича ҳисобот ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойининг йигирманчи санасига қадар Жамғарма ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.


42. Жамғарманинг айланма маблағларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш ва тақриз бериш харажатлари бўйича тўғри ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Марказга юкланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Экспертизадан ўтказиш ва тақриз беришга жалб қилинган мутахассислар учун хизмат сафари билан боғлиқ барча тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда асосий иш жойидан тўланади.


44. Экспертлар гуруҳи ва тақризчиларга ҳақ тўлаш учун ажратилган маблағларнинг асосли ва мақсадли сарфланиши Халқ таълими вазирлиги томонидан назорат қилинади.


45. Ушбу Низом билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


46. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим мактаблари учун

яратиладиган дарсликлар ва ўқув-методик

мажмуаларни экспертизадан ўтказиш (тақриз бериш)

ва экспертларга (тақризчиларга) ҳақ тўлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари












1. Экспертизадан ўтказиладиган (тақриз бериладиган) дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертлар гуруҳига (тақризчиларга) расмий хат билан топшириш ва улар билан шартнома тузиш.







Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ишлари бошланишидан 1 ой олдин

1-босқич

Республика таълим маркази - Ишчи орган



























1. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни дастлабки экспертизадан ўтказиш.



1. Шартнома имзолангандан сўнг 15 иш кунида.


2-босқич

Экспертлар гуруҳи (тақризчилар)






2. Якуний экспертиза


2. Якуний экспертиза хулосалари тақдим этиладиган санада.



















Экспертизадан ўтказилаётган (тақриз берилаётган) дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни www.eduportal.uz ахборот таълим порталига жойлаштириш ва кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиш.


Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ишлари бошланишидан 1 ой олдин

3-босқич

Халқ таълими вазирлиги





















4-босқич

Республика таълим марказ


Дастлабки экспертиза хулосаларини нашриётларга (муаллифлар, тузувчиларга) қайта ишлаш учун тақдим этиш.


Дастлабки экспертиза хулосалари олингандан кейин 3 кун ичида














5-босқич

Республика таълим маркази ва тегишли нашриётлар (муаллифлар, тузувчилар)


Дастлабки экспертиза хулосалари асосида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни қайта ишлаш.


Хулосалар олингандан кейин 1 ҳафта ичида














6-босқич

Республика таълим маркази - Экспертлар гуруҳи


Қайта ишланган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни якуний экспертизадан ўтказиш.





7 кун ичида

















Якуний экспертиза натижалари ва тақризларни Марказ ҳузуридаги Илмий-методик кенгашда муҳокама қилиш ва кенгаш қарори билан Мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этиш.


Якуний экспертиза натижалари ва тақризлар олингандан кейин 1 ҳафта муддатда

7-босқич

Республика таълим маркази - Ишчи орган





















8-босқич

Республика таълим маркази ҳузуридаги Илмий методик кенгаш


Экспертиза натижалари (тақризлар) ҳамда уларни асословчи ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш.





1 ҳафта муддатда













9-босқич

Республика таълим маркази


Экспертлар гуруҳига (тақризчиларга) ҳақ тўлаш.


Шартномада белгиланган муддатларда





          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 февраль




































Время: 0.0301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск