Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура / қққ /

Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 01.03.2021 й. 111-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 мартдаги

111-сон қарорига

ИЛОВА



Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини,

темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва

кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС

(автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва

газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция

қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини (кейинги ўринларда - лойиҳалар) уларнинг йўл ҳаракат хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мослиги юзасидан ички ишлар органлари билан келишиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Регламент қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

аҳоли яшаш мавзелари, даҳалари ва ёпиқ объектларнинг ички ҳудудларидаги объектлар;

қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далалар, экин майдонларининг ички ҳудудларидаги объектлар;

йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлнинг қатнов қисмида эркин ҳаракатланишига халақит қилмайдиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳар қандай объектлар.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ёқилғи қуйиш шохобчаси - автомототранспорт воситалари ва электромобилларга ёқилғи (бензин, дизель, сиқилган, суюлтирилган газ ва бошқалар) қуйиш (тўлдириш, зарядлаш) хизматларини кўрсатувчи автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмалари ва кўчалар бўйида жойлашган шохобчалар;


йўл ҳаракати қатнашчиси - йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс;


йўл ҳаракати - одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи;


сервис объектлари - жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, аҳолига хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва техник мақсадларидаги, шунингдек, маданий, маиший, хўжалик, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар савдоси ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатувчи автомобиль йўллари, йўл иншоотлари, темир йўл кесишмалари ва кўчалар бўйида жойлашган объектлар.


4. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.


5. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


6. Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчилар ёки уларнинг ишончли вакили ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчилар номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


9. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчилар маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқа) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Сўровномага лойиҳа ва унга оид барча ҳужжатларнинг электрон нусхаси илова қилинади. Сўровнома билан фақат битта лойиҳа кўриб чиқилади.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган (лойиҳаларга оид бўлмаган) маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

28,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.


12. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда Давлат хизматлари марказлари 14-бандда кўрсатилган муддатларда ариза берувчиларнинг такрорий мурожаатини ваколатли органга юборади.


14. Ариза берувчилар ёки уларнинг ишончли вакили ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, уларнинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчилар томонидан тасдиқлангандан сўнг масъул ходим барча ҳужжатларни сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


15. Сўровнома келиб тушган кундан бошлаб автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳалари беш иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда келишилади ва ижобий хулоса расмийлаштирилади.

Ваколатли орган лойиҳаларни келишишни йўл ҳаракати хавфсизлиги, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник регламентлар ва стандартлар талаблари бузилишига кўра рад этган тақдирда, ушбу бўйича салбий хулосани расмийлаштиради.

Ваколатли орган ижобий ёки салбий хулосани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчиларга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


16. Лойиҳаларни келишишни рад этиш тўғрисидаги салбий хулосада уларнинг тегишли қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник регламентлар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг айнан қайси талабларига мос келмаслиги аниқ кўрсатилиши, заруратга кўра, уларга тузатишлар киритиш тўғрисида талаблар кўрсатилиши шарт.

Агар салбий хулосада лойиҳаларга тузатишлар киритиш тўғрисида талаблар назарда тутилган бўлса, ваколатли орган камчиликлар аниқлангандан кейин бир иш куни ичида салбий хулосани Давлат хизматлари марказлари орқали тизимдан фойдаланган ҳолда, электрон шаклда ариза берувчиларга лойиҳаларни қайта ишлаш учун юборади.

Ариза берувчилар ўн иш куни мобайнида лойиҳаларга тегишли тузатишлар киритади ва уларни Давлат хизматлари маркази орқали ваколатли органга такроран юборади.

Такрорий сўровнома келиб тушган кундан бошлаб автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳалари уч иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда лойиҳалар бўйича ижобий ёки салбий хулоса расмийлаштирилади ва ушбу Регламентнинг 15-бандида белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларига юборилади.

Бунда ваколатли орган дастлабки салбий хулосада кўрсатилмаган янги сабаблар билан лойиҳаларни келишишни рад этишга хақли эмас.


17. Лойиҳаларни қонунчилик талаблари ва стандартларга мос эканлигини тегишли объект ҳудудига бевосита чиқиб, текширувлар ўтказиш орқали ўрганиш зарурати туғилганда, ваколатли орган ариза берувчилар ёки уларнинг ишончли вакилини ҳамда бошқа тегишли ташкилотларни бевосита ўрганиш жараёнига жалб этиши мумкин.


18. Лойиҳаларни келишиш ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Келишилган лойиҳлар бир кун муддатда ариза берувчиларга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказлари ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Келишиш рад этилган тақдирда, ваколатли орган лойиҳалар бўйича тузилган хулосани QR-код (матрик штрихли код) ҳамда ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда, Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчиларга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Ваколатли орган белгиланган муддатларда лойиҳаларни келишиш юзасидан ижобий ёки салбий хулосани тақдим қилмаган тақдирда, лойиҳа Давлат хизматлари марказлари (ЯИДХП) томонидан автоматик равишда келишилган деб ҳисобланади.


19. Давлат хизматлари марказлари келишилган лойиҳаларни ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисидаги хулосани келиб тушгандан кейин бир соат мобайнида ариза берувчиларнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда уларни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, уларга келишилган лойиҳаларни ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисидаги хулосани электрон шаклда тақдим қилади.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчиларнинг сўровига кўра, уларга келишилган лойиҳаларнинг ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисидаги хулосанинг қоғоз шаклини ўзининг муҳри билан тасдиқлаб, масъул ходим томонидан имзоланган кўринишда тақдим этиши шарт.


20. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


23. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


24. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини,

темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва

кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС

(автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ

қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш

ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари





1-босқич

Ариза берувчи

1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.


2. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим тўлайди.

1. Ўз ҳоҳишига кўра



2. Мурожаат

этганда





2-босқич

1. Давлат хизматлари марказлари


2. ЯИДХП

Сўровномани Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББнинг ҳудудий бошқармаларига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) жўнатади.

1. Бир соат мобайнида


2. Автоматик равишда





3-босқич

Ваколатли орган







Ариза берувчи

1. Лойиҳаларнинг йўл ҳаракат хавфсизлиги ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мослигини ўрганиб чиқади.


2. Натижаси бўйича:

а) агар ҳужжатлар тўлиқ ва талабга жавоб берадиган бўлса келишилган ва ЭРИ билан тасдиқланган лойиҳаларни Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга юборади;

б) агар камчиликлар аниқланса, салбий хулосани Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчиларга лойиҳаларни қайта ишлаш учун юборади;

в) лойиҳаларга тегишли тузатишлар киритади ва уларни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга такроран юборади.

Беш иш куни мобайнида





Бир иш куни мобайнида




Ўн иш куни мобайнида





4-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Ваколатли органлар билан келишилган лойиҳаларни ариза берувчиларнинг электрон манзилига жўнатади ва бу ҳақда уларни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Бир соат мобайнида




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(сана)


(рақам)

Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл

кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида

жойлашган  АЁҚС,  АГТКС  ва  АГҚС  (автомобилларга

бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини

қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини

келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи (тадбиркорлик субъекти) тўғрисида маълумот:

1. Тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи:


2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. Асосий фаолият тури:


4. СТИР:


5. МФО


6. Ҳисобрақами:


7. Хизмат кўрсатаётган банк номи:


8. Юридик манзили:


9. Телефон рақами:


10. Электрон почта манзили:


II. Лойиҳа тўғрисида маълумот:

1. Лойиҳанинг номланиши:


2. Лойиҳанинг қисқача мазмуни:


3. Лойиҳада кўрсатилган объектнинг жойлашган жойи* (геолокацияси (харитадаги кенглик ва узунлик кўрсаткичлари))


III. Сўровномага илова:

Лойиҳанинг электрон шакли:


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 март

























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск