ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2021 й. ПҚ-5011-сон "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2021 й.

N ПҚ-5011



ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МАҲАЛЛИЙ

МАҲСУЛОТЛАРНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Республикада электротехника саноатини ривожлантириш ва модернизация қилиш, янги турдаги замонавий электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, тармоқнинг инвестициявий ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишлардаги ишларни янада жадаллаштириш, маҳаллий электротехника ва электромаиший маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот сотиш учун янги бозорларни ўзлаштириш, тармоқ корхоналарининг илмий-технологик, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш мақсадида:


1. 2021-2022 йиллар учун электротехника тармоғи самарадорлигининг қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичлари белгилансин:

мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини 2021 йилда 55 минг тоннага, 2022 йилда 70 минг тоннага етказиш;

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2021 йилда 15 триллион сўмгача, 2022 йилда 19 триллион сўмгача ошириш;

маҳсулотлар экспорти ҳажмини 2021 йилда 450 миллион АҚШ доллари, 2022 йилда 600 миллион АҚШ доллари миқдорида таъминлаш;

тармоқдаги иш ўринлари сонини 2021 йилда 27 мингтага, 2022 йилда 34 мингтага етказиш.

Электротехника саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи (Д.Ш. Султанов) ушбу бандда белгиланган асосий мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш ва уларни 2023 йилда камида 30 фоизга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин.


2. 2021-2022 йилларда электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури 1, ва 1б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (С.У. Умурзаков) ушбу бандда назарда тутилган дастурга, зарур ҳолларда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Электротехника тармоғи корхоналарини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин:

2024 йил 1 январга қадар электротехника ва электромаиший маҳсулотларни барча мамлакатларга, шу жумладан қўшни давлатларга экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ маҳсулотлар экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 15 фоизидан, темир йўл транспортида 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қоплашга субсидиялар тақдим этиш;

молиялаштириш манбаларидан қатъи назар танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш.

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С.У. Умурзаков) бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш тартибини тасдиқласин.


5. 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандда назарда тутилган солиқ имтиёзларининг берилиши муносабати билан бўшаган маблағлар:

корхоналар томонидан дивидендлар кўринишида тақсимланмайди;

янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилишга йўналтирилади.


6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг:

"Олмалиқ КМК" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархини қўшилган қиймат солиғисиз Лондон металл биржаси нархидан 2021 йил 1 апрелдан - 8 фоиз, 2022 йилда - 6 фоиз ва 2023-2026 йилларда 4 фоиз миқдорида чегирма билан белгилаш;

2024 йил 1 апрелдан бошлаб мис хом ашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хом ашёси олинганидан сўнг 90 кун ичида амалга ошириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Бунда, харид қилинган мис хом ашёси учун тўловнинг қолган қисми (75 фоизи миқдори) бир харидор учун 200 миллиард сўмдан ошмаслиги лозим.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.М. Юнусов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналарининг рўйхатини тасдиқлаб, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга киритсин ва ушбу рўйхтани зарур ҳолларда янгилаб борсин.

Бунда:

мис катодини харид қилиш кунидаги нархлар, бир кун олдинги Лондон металл биржаси (LME) нархига нисбатан белгиланган чегирмани қўллаган ҳолда шакллантирилади;

белгиланган чегирма билан харид қилинган мис катоди ва мис катанкаси фақатгина корхонанинг ўзининг ишлаб чиқариш қувватларида қайта ишланади ва уни учинчи шахсларга сотиш тақиқланади;

мис хомашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган тўловлар суммаси қуйидагича белгиланади:

30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - фоиз ҳисобланмайди;

31 кундан 60 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоиз ҳисобланади;

61 кундан 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

мазкур қарорнинг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чоралари мис катоди ва мис катанкасини ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишга татбиқ этилмайди;

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг тавсиясига асосан электротехника тармоғи ишлаб чиқариш корхоналарига товарларни экспорт қилишда ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси уч кун ичида қоплаб берилади;

экспорт қилувчи электротехника саноати корхоналари томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этилади. Бунда, ушбу ресурслар ҳисобидан кредитлар тўловлар кечиктирилган муддатга ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан ажратилади.

9. Қуйидагилар Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча йўналишлар сифатида белгилансин:

электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопарклар ташкил этиш;

тармоқ корхоналарининг ташқи бозорларда ўз маҳсулотларининг жозибадорлигини ошириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режалар, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоиз миқдорда қоплаш;

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ молиялаштириш.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасига республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилишини таъминласин ва кейинги йилларда бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун маблағларни назарда тутсин.


10. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил март ойидан бошлаб ҳар йили маҳаллий ва хорижий корхона вакиллари, салоҳиятли инвесторлар, экспертлар ва тармоққа алоқадор бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Электротехника ва электроника халқаро савдо кўргазмасини ("Uzbek International Electrotechnics & Electronics Fair") ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.М. Юнусов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Б. Воитов) бир ой муддатда электротехника ва электроника халқаро савдо кўргазмасига тайёргарлик кўриш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширишни бошласин.


11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) 2021 йил 1 декабрга қадар электротехника саноатини ривожлантириш ва тармоқда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


12. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

давлат дастурлари доирасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича танлов (тендер) ўтказилганда маҳаллий маҳсулотлар сотиб олинишини назарда тутувчи "миллий контент" тизимини жорий этиш юзасидан таклифларни;

илмий тадқиқотларга ва тажриба-конструкторлик ишланмаларга доир харажатларни фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан 2 коэффициент қўлланилган ҳолда чегириш тартибини назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б.К. Абдиназаров), "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.М. Юнусов):

Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда ушбу ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопарклар ташкил қилиш юзасидан;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 мартдаги

ПҚ-5011-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2022 йилларда электротехника саноатида

янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва

ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш

ДАСТУРИ

          

Т/р

Лойиҳа жойлашган

ҳудуд

Лойиҳа номи


Лойиҳа

ташаббускори


Йиллик

қуввати


Лойиҳа

қиймати

(минг

долл.)


шундан:


Иш

ўринлари

(бирлик)


Ишга

тушириш

муддати


ташаб-

бускор маблағ-

лари


банк

кредит-

лари


тўғридан-

тўғри

хорижий

инвести-

циялар


136

Жами:


-

531 921

169 542

228 220

137 659

9 657

-

43

I. Маиший техника ва бошқа истеъмол маҳсулотлари


-

177 959

51 618

86 861

39 480

4 510

-

1

Андижон шаҳар


Вентилятор ишлаб чиқариш


"M&R Glass" корхонаси


200 минг

дона


476

476



30

2021 йил

май


2

Андижон шаҳар


Саноат корхоналарига музлаткич ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Grand techno master" корхонаси


12 минг

дона


512

100

412


5

2021 йил

июнь


3

Нуробод тумани


Чангютгич ишлаб чиқариш


"Press Plast Invest" корхонаси


100 минг

дона


450

450



25

2021 йил

июнь


4

Ургут тумани


Кондиционерлар ишлаб чиқариш


"Sam-Ferre" корхонаси


12 минг

дона


800

800



50

2021 йил

июль


5

Олтинкўл тумани


Ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш


"Водий олтин куз" корхонаси


30 минг

дона


290

155

135


25

2021 йил

сентябрь


6

Термиз тумани


Телевизорлар ишлаб чиқариш


"Termiz Kanselariya Mollari" корхонаси


15 минг

дона


6 428

2 088

4 340


50

2021 йил

октябрь


7

Фарғона шаҳар


Электр сув иситкичлари ва вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш


"Farg'ona quvur taminot" корхонаси


2 минг

дона


476

476



25

2021 йил

ноябрь


8

"Қўқон" ЭИЗ


Электротехника буюмлари ишлаб чиқариш


"Taraqqiyot Fazilati" корхонаси


480 минг

дона


240

240



25

2021 йил

ноябрь


9

Яшнобод тумани


Кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш


"Технопарк" корхонаси


1,1 млн

дона


28 000


28 000


600

2021 йил

декабрь


10

Яшнобод тумани


Савдо совуткичлари ва музлаткичлари ишлаб чиқариш


"Технопарк" корхонаси


75 минг

дона


16 000


16 000


600

2021 йил

декабрь


11

Ургут тумани


Газ плиталари ва электр печлар ишлаб чиқариш


"Sam-Ferre" корхонаси


40 минг

дона


10 000

10 000



30

2021 йил

декабрь


12

Нуробод тумани


LED лампалар ишлаб чиқариш


"Yunus Enginering" корхонаси


2 минг

дона


1 200

1 200



25

2021 йил

декабрь


13

Тошкент тумани


Газ плита ва электр духовкалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Trinity Technology" корхонаси


30 минг

дона


1 000

1 000



100

2021 йил

декабрь


14

Наманган

шаҳар


Ёритгич лампалари (LED)

ишлаб чиқариш


"Sunny Light Trade Service" корхонаси


150 минг


дона


500

500



30

2021 йил


декабрь


15

Қўштепа тумани


Электр техникалари ишлаб чиқариш


"Меҳрибон Султон Файз" корхонаси


4,5 минг

дона


450

450



40

2021 йил

декабрь


16

Данғара тумани


Электр чойнаклар ишлаб чиқариш


"Malibu inter klass" корхонаси


20 минг

дона


286

286



15

2021 йил

декабрь


17

Фарғона шаҳар


Электр чойнаклар ишлаб чиқариш


"Element Cristall" корхонаси


2,1 минг

дона


143

143



15

2021 йил

декабрь


18

Бухоро тумани


Электрон тарозилар ишлаб чиқариш


"Tarozi Standart Servisе" корхонаси


600 дона


95

38

57


15

2021 йил

декабрь


19

Хатирчи тумани


Маиший техника буюмлари ишлаб чиқариш


"One Step Solution" корхонаси


15 минг

дона


3 000

1 000

2 000


30

2022 йил

июнь


20

Навоий шаҳар


Совуткич ва ускуналар (витрина) ишлаб чиқариш


"Davud Karmana" корхонаси


3 минг

дона


295

238

57


50

2022 йил

июнь


21

Уйчи тумани


Витринали мини музлаткич ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Уйчи Илхом Турдиев" корхонаси


1 минг

дона


240

240



8

2022 йил

июнь


22

Уйчи тумани


LED лампалар ишлаб чиқариш


"Нур" корхонаси


32 минг

дона


720

720



25

2022 йил

июль


23

Ангрен шаҳар


Совуткич ва кир ювиш машиналарни ишлаб чиқариш


"Premier Electrotech" корхонаси


330 минг

дона


23 500

4 320


19 180

450

2022 йил

сентябрь


24

Олтинкўл тумани


Чангютгич ишлаб чиқариш


"Водий олтин куз" корхонаси


30 минг

дона


95

95



10

2022 йил

сентябрь


25

Ургут тумани


Совуткич ва музлаткичлар ишлаб чиқариш


"Urg-Chin-Holod" корхонаси


34 минг

дона


3 810

1 510


2 300

120

2022 йил

октябрь


26

Нуробод тумани


Музлаткичлар ишлаб чиқариш


"TESPACK" корхонаси


90 минг

дона


2 500

600

1 800

100

120

2022 йил

октябрь


27

Ургут тумани


Замонавий маиший техника воситалари ишлаб чиқариш


"Sam Mega Nur"

корхонаси


90 минг

дона


2 042

842

1 200


120

2022 йил

октябрь


28

Самарқанд шаҳар


Интерактив сенсор панеллар ишлаб чиқариш


"ELXOLDING" ИИЧБ


5 минг

дона


3 900

2 000

1 900


25

2022 йил

ноябрь


29

Наманган шаҳар


Печ ишлаб чиқариш


"Аср Теx" корхонаси


3 минг

дона


2 900

2 900



50

2022 йил

ноябрь


30

Урганч тумани


Сув фильтрлари ишлаб чиқариш


"ECO Company" корхонаси


3 минг

дона


2 000

1 000

1 000


30

2022 йил

ноябрь


31

Ангрен шаҳар


Саноат совуткичлари ва совутиш ускуналари ишлаб чиқариш


"Anvarxon hoji ota wang" корхонаси


12 минг

дона


12 682

4 822

460

7 400

200

2022 йил

декабрь


32

Ангрен

шаҳар


Кенг турдаги электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Sigma Techno Produсtion"

корхонаси


1,1 минг


дона


10 000



10 000

250

2022 йил


декабрь


33

Ургут тумани


Замонавий маиший техника воситалари ишлаб чиқариш


"UZEL Electronics" корхонаси


125 минг

дона


9 000

2 000

7 000


300

2022 йил

декабрь


34

Хазорасп тумани


Кичик маиший техникалар ишлаб чиқариш


"Future Industry Systems" корхонаси


600 минг

дона


7 500

2 000

5 500


250

2022 йил

декабрь


35

Яшнобод тумани


Ошхона техникалари ишлаб чиқариш


"Технопарк" корхонаси


20 минг

дона


7 000


7 000


175

2022 йил

декабрь


36

Ургут тумани


Маиший кондиционерлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Sam-Ferre" корхонаси


50 минг

дона


5 000

1 500

3 500


120

2022 йил

декабрь


37

Нукус шаҳар


Телевизорлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Technic Globe" корхонаси


50 минг

дона


4 000

4 000



30

2022 йил

декабрь


38

Ургут тумани


Замонавий маиший техника воситалари ишлаб чиқариш


"Sam Elektro Servis" корхонаси


50 минг

дона


3 500

1 000

2 000

500

120

2022 йил

декабрь


39

Ургут тумани


Маиший совуткичлар ва совутиш ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Sam-Ferre" корхонаси


36 минг

дона


3 000

1 000

2 000


100

2022 йил

декабрь


40

Ургут тумани


Кичик маиший техникалар ишлаб чиқариш


"Sam-Ferre" корхонаси


1 млн

дона


2 000

700

1 300


150

2022 йил

декабрь


41

Андижон шаҳар


Қолипли нон дастгоҳлари, музқаймоқ фризерлари ва музлаткичлар ишлаб чиқариш


"Grand techno master" корхонаси


8 минг

дона


1 000

500

500


20

2022 йил

декабрь


42

Нуробод тумани


Кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш


"Tesco Plus" корхонаси


30 минг

дона


700

200

500


22

2022 йил

декабрь


43

Денов тумани


Кичик маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Аbdihamid Ibragimov Savdo" корхонаси


20 минг

дона


229

29

200


30

2022 йил

декабрь


40

II. Кучланиш ва техник мақсадли қурилмалар


-

86 571

35 269

28 960

22 342

1 661

-

44

Учтепа тумани


Рентген ускуналари ишлаб чиқариш


"TCG-MTL" корхонаси


100 дона


10 000

8 000


2 000

50

2021 йил

июль


45

Наманган шаҳар


Шлагбаум, турникет, камералар ишлаб чиқариш


"Mega kamera stroy" корхонаси


350 дона


143

48

95


10

2021 йил

ноябрь


46

Нуробод тумани


Лифт, эскалатор ва металлокаркас ишлаб чиқариш


"Gold Brend Elevator" корхонаси


950 дона


3 109

1 981

1 128


80

2021 йил

декабрь


47

Каттақўрғон

шаҳар


Юқори ва паст кучланишли

электр тармоқлари учун керамик

ва полимер изоляторлар ишлаб чиқариш


"Energo Texnika"


корхонаси


3 млн


дона


2 300

2 000

300


15

2021 йил


декабрь


48

Пайариқ тумани


Трансформатор ишлаб чиқариш


"Электро Техника комплекс" корхонаси


960 дона


600

600



60

2021 йил

декабрь


49

Юқоричирчиқ тумани


Электр шкафлари, паст ва юқори вольтли қурилмалар ишлаб чиқариш


"Chagdash Power Systems" корхонаси


2 минг

дона


600

300


300

30

2021 йил

декабрь


50

Қарши тумани


Радиаторлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Автотрактор радиатор" корхонаси


350 дона

550

170

380


10

2021 йил

декабрь


51

Хўжаобод тумани


Аккумулятор ишлаб чиқариш


"Хўжаобод Алибек" корхонаси


1,5 минг

дона


285

190

95


20

2021 йил

декабрь


52

Фарғона шаҳар


Иссиқхона қурилмалари, иситиш ва совутиш тармоқлари ишлаб чиқариш


"SINOBEACON" корхонаси


80 дона


271

271



40

2021 йил

декабрь


53

Шаҳрисабз шаҳар


Транcформатор шитлари ишлаб чиқариш


"Шаҳрисабз коммуникация монтаж" корхонаси


55 дона

114

95

19


5

2021 йил

декабрь


54

Когон шаҳар


Саноатда фойдаланиладиган иситиш ускуналари (кларифел) ишлаб чиқариш


"Digital Security" корхонаси


750 дона

50

50



10

2021 йил

декабрь


55

Когон шаҳар


Трансформатор ишлаб чиқариш


"Энерго Макс Т" корхонаси


120 дона

1 500

500

500

500

70

2022 йил

март


56

Наманган шаҳар


Аккумулятор ишлаб чиқариш


"Sara akkumulyatorlar" корхонаси


500 дона

170

170



8

2022 йил

март


57

Тўрақўрғон тумани


Трансформатор, шитлар ва бошқа электротехника жиҳозларини қайта ишлаш


"Pride Energy Services" корхонаси


120 дона

570

430

140


30

2022 йил

май


58

Муборак тумани


Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқариш


"МТ АМИР ТЕХ" корхонаси


300 км

1 285

285


1 000

20

2022 йил

июнь


59

Чортоқ тумани


Электр қурилма жиҳозлари ишлаб чиқариш


"Наманган электро-сервис" корхонаси


2 минг

дона


1 070

1 000

70


25

2022 йил

июль


60

"Қўқон" ЭИЗ


Аккумулятор ишлаб чиқариш


"Star Metal" корхонаси


100 минг

дона


290

290



60

2022 йил

июль


61

Каттақўрғон

тумани


Юқори кучланишли ваакумли ускуналар ишлаб чиқариш


"Kattaqo'rg'on Elektro Texnika Zavodi"

корхонаси


1 минг


дона


855

570

285


25

2022 йил


август


62

Наманган шаҳар


Электр қурилмалари, фарфордан турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш


"Нам электро" корхонаси


1,5 минг

дона


500

500



60

2022 йил

сентябрь


63

Миробод тумани


Электромобиллар учун қувватлаш қурилмалари ишлаб чиқариш


"Ташэлектро-

аппарат" корхонаси


500 дона

2 000


2 000


10

2022 йил

октябрь


64

Нуробод тумани


Электр ускуналари ишлаб чиқариш


"Yunus Enginering" корхонаси


100 минг

дона


1 500

500

1 000


80

2022 йил

октябрь


65

Ангрен шаҳар


Аккумулятор ишлаб чиқариш


"Camel M-Arash" корхонаси


500 минг

дона


13 542



13 542

110

2022 йил

ноябрь


66

Яшнобод тумани


Саноат сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқариш


"Технопарк" корхонаси


3 минг

дона


7 500


7 500


100

2022 йил

декабрь


67

Урганч тумани


Электротехника маҳсулотлари, электрон газ горелкалари, буғ ва иситиш қозонлари ишлаб чиқариш


"Asl Abband" корхонаси


1,6 минг

дона


7 000

2 000


5 000

100

2022 йил

декабрь


68

Қўшкўпир тумани


Литий-ионли батареялар (АА ва ААА турдаги) ишлаб чиқариш


"Ledultraenergy" корхонаси


5 млн

дона


6 000

3 000

3 000


50

2022 йил

декабрь


69

Сариосиё тумани


Электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Asia Electron" корхонаси


1,5 млн

дона


5 000

1 500

3 500


200

2022 йил

декабрь


70

Наманган шаҳар


Лифт ва эскалатор ишлаб чиқариш


"GTG Elevator Group" корхонаси


500 дона


2 900

900

2 000


100

2022 йил

декабрь


71

Юқоричирчиқ тумани


Кучланиш трансформаторлари ишлаб чиқариш


"Yuqorichirchiq Metal Invest" корхонаси


2 минг

дона


2 000

2 000



30

2022 йил

декабрь


72

Урганч шаҳар


Қуёш батареяси тизимида ишлатиладиган янги авлод инверторларини йиғиш ва ишлаб чиқариш


"ST-ENERGY" корхонаси


10 минг

дона


2 000

1 000

1 000


25

2022 йил

декабрь


73

Яшнобод тумани


Электр ускуналари ишлаб чиқариш


"Quality Electronics" корхонаси


100 минг

дона


2 000

1 000

1 000


50

2022 йил

декабрь


74

Бектемир тумани


Сув иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Statura" корхонаси


150 минг

дона


2 000

1 000

1 000


10

2022 йил

декабрь


75

Бектемир тумани


Ошхона дудбуронлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Statura" корхонаси


120 минг

дона


2 000

1 000

1 000


10

2022 йил

декабрь


76

Кармана

тумани


Графитли электродлар

ишлаб чиқариш


"Navoiyskiy Elektrodniy Zavod"

корхонаси


2 млн


дона


1 100

400

700


20

2022 йил


декабрь


77

Урганч тумани


Сувни зарарсизлантириш ва бойитиш ускунаси (Озонатор) ишлаб чиқариш


"ECO Company" корхонаси


3 минг

дона


1 071

990

81


35

2022 йил

декабрь


78

Қумқўрғон тумани


Сув тежовчи суғориш технологиялари ускуналарини ишлаб чиқариш


"Сурхон Голд Гарден" корхонаси


250 км

1 038

38

1 000


20

2022 йил

декабрь


79

Ғаллаорол тумани


Трансформаторлар ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш


"Yuqori Kuchlanish" корхонаси


250 дона


1 000

600

400


20

2022 йил

декабрь


80

Миробод тумани


Частота бошқарувли паст вольтли қурилмалар ишлаб чиқариш


"Ташэлектро-

аппарат" корхонаси


3 минг

дона


870

870



8

2022 йил

декабрь


81

Денов тумани


Томчилатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқариш


"Гулистон Денов Барокат" корхонаси


100 км

698

198

500


10

2022 йил

декабрь


82

Термиз шаҳар


Иситиш қозонлари ва сув тозалаш фильтрлари ишлаб чиқариш


"Teplo Montaj Centre Vostok" корхонаси


80 дона

642

642



20

2022 йил

декабрь


83

Шўрчи тумани


LED хонадон ва кўча чироқлари ҳамда кузатув камералари ишлаб чиқариш


"Омега Лизинг" корхонаси


300 минг

дона


448

181

267


25

2022 йил

декабрь


24

III. Кабель, сим ва мис маҳсулотлари


-

86 547

28 861

50 549

10 637

1 449

-

84

Шаҳрихон тумани


Кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Кабель Маркет" корхонаси


2 минг

км


150

150



20

2021 йил

ноябрь


85

Андижон шаҳар


Кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Кўхинур плюс" корхонаси


150 тн

500

500



15

2021 йил

декабрь


86

Фарғона шаҳар


Кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Farg'ona Kabel Invest" корхонаси


100 км

429

143

286


30

2021 йил

декабрь


87

Бувайда тумани


Электр кабеллари ишлаб чиқариш


"Гранд гроуп файз инвест" корхонаси


400 тн


210

67

143


15

2021 йил

декабрь


88

"Қўқон" ЭИЗ


Кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Beautifull Textile Plus" корхонаси


800 км

1 079

1 079



30

2022 йил

март


89

Данғара тумани


Кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Эврика кабель" корхонаси


2 минг

км


380

190

190


30

2022 йил

июнь


90

Мирзаобод тумани


Кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Orient Trading" корхонаси


300 тн

380

114

266


30

2022 йил

июнь


91

Бувайда

тумани


Электр кабеллари

ишлаб чиқариш


"Ал-Мансур"

корхонаси


50 тн

420

420



10

2022 йил


июль


92

Қоракўл тумани


Кабель ишлаб чиқариш


"Шукуржон Она" корхонаси


2,5 минг

км


530

330

200


10

2022 йил

сентябрь


93

Чирчиқ шаҳар


Латундан фитинглар ишлаб чиқариш


"Baraka Brass and Commodity Invest" корхонаси


6 млн

дона


6 934

3 467

3 467


80

2022 йил

октябрь


94

Каттақўрғон шаҳар


Кабель ишлаб чиқариш


"Cable Trade Quvvat" корхонаси


32 минг

км


2 950

950

2 000


200

2022 йил

октябрь


95

Зомин тумани


Уланиш симлари ва монитор ишлаб чиқаришни ошириш


"Trust Electronics" корхонаси


1,5 минг

дона


1 142

190

952


250

2022 йил

октябрь


96

Уйчи тумани


Электрод ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Транс соф савдо" корхонаси


4,8 минг

тн


2 400

2 400



150

2022 йил

ноябрь


97

Ургут тумани


Электр кабеллар ишлаб чиқариш


"Diamond Petrol" корхонаси


3 минг

км

2 390

1 190

1 200


20

2022 йил

ноябрь


98

Фарғона тумани


Кабель ишлаб чиқариш


"Водий Шуз" корхонаси


118 минг

км


10 000

10 000



100

2022 йил

декабрь


99

Сирғали тумани


Кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилиш


"Procab" корхонаси


15 минг

тн


2 000

5 500



30

2022 йил

декабрь


100

Хонобод шаҳар


Эгилувчан кабель ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ошириш


"Андижонкабель" корхонаси


117 минг

км


2 200

700

1 500


21

2022 йил

декабрь


101

Қарши шаҳар


Мис қувурлар ишлаб чиқариш


"ITT-Group" корхонаси


5 минг

тн


18 360

500

11 360

6 500

67

2022 йил

декабрь


102

Бойсун тумани


Электромонтаж кабеллари ишлаб чиқариш


"Helix kapital" корхонаси


100 км

1 276

476


800

45

2022 йил

декабрь


103

Шўрчи тумани


Кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Полвонтош" корхонаси


100 км


476

381

95


10

2022 йил

декабрь


104

Денов тумани


Кабель ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Janub Eksport" корхонаси


270 км

895

114

781


30

2022 йил

декабрь


105

Мирзаобод тумани


Алюминийдан ярим тайёр сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Guliston Alyumin Pro" корхонаси


70 тн

100



100

6

2022 йил

декабрь


106

Яшнобод тумани

Кондиционерлар ва совутиш қурилмалари учун мис қувурлар ишлаб чиқариш


"Технопарк" корхонаси


15 минг

тн


25 000


25 000


150

2022 йил

декабрь


107

Жиззах шаҳар


Магистраль оптик толали кабель ишлаб чиқариш (2-босқич)


"Global optical communication" корхонаси


50 км

6 346


3 109

3 237

100

2022 йил

декабрь


29

IV. Маҳаллийлаштиришга йўналтирилган лойиҳалар


-

180 844

53 794

61 850

65 200

2 037

-

108

Хазорасп тумани


Электр двигателлари ишлаб чиқариш


"Future Industry Systems" корхонаси


1,8 млн

дона


15 500

2 400

13 100


200

2021 йил

март


109

Наманган шаҳар


Электрон платалар (SMT) ишлаб чиқариш


"Vodiy Circuits" корхонаси


800 минг

дона


2 000

1 450

550


50

2021 йил

ноябрь


110

"Қўқон" ЭИЗ


Электроскутерлар ишлаб чиқариш


"Bicycle Tranding Invest" корхонаси


4,5 минг

дона


1 500

1 500



30

2021 йил

ноябрь


111

Олмазор тумани


Шишатола ишлаб чиқариш


"Falk Porsche Fiberglass" корхонаси


13 минг

тн


13 600

5 000


8 600

100

2021 йил

декабрь


112

Бектемир тумани


Маиший техника учун шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Techno Continental" корхонаси


1,2 млн

м.кв.


5 000

5 000



100

2021 йил

декабрь


113

Ангрен шаҳар


Максимал ўлчамлари 1200x600 мм бўлган сирланган чинни тош буюмлар ва керамик плиталар ишлаб чиқариш


"National ceramics" корхонаси

1,9 млн

м.кв.


5 000

2 000


3 000

30

2021 йил

декабрь


114

Бектемир тумани


Совуткичлар ва газ плиталар учун полка ва панжаралар ишлаб чиқариш


"Techno Continental" корхонаси


2,1 минг

тн


3 000

500

2 500


150

2021 йил

декабрь


115

Мингбулоқ тумани


Маиший техника маҳсулотлари логистика марказини кенгайтириш


"J-United Group" корхонаси


-

2 000

2 000



20

2021 йил

декабрь


116

Бектемир тумани


Пенополистиролдан қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш


"Techno Continental" корхонаси


2,4 минг

тн


2 000


2 000


100

2021 йил

декабрь


117

Ургут тумани


Маиший техникалар учун ойна ва решёткалар ишлаб чиқариш


"Sam Elektro Servis" корхонаси


5 минг

м.кв.


785

115

670


45

2021 йил

декабрь


118

Хўжаобод тумани


Текстиль асбоб ускуналарини ишлаб чиқариш


"Мухаммад назар сифат" корхонаси


100 дона


570

285

285


60

2021 йил

декабрь


119

Наманган шаҳар


Двигатель ҳамда сув насослари ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Электр механик таъмир ишлаб чиқариш" корхонаси


500 дона

483

333

150


10

2021 йил

декабрь


120

"Қўқон" ЭИЗ


Электроскутер, электромотороллер ва велосипед ишлаб чиқариш


"Stroy Plast" корхонаси


1,5 минг

дона,

1,5 минг

дона,

150 минг

дона


505

505



25

2022 йил

март


121

Косонсой тумани

Электрод ва мрамор травертин маҳсулотларини ишлаб чиқариш


"Betakror Metall" корхонаси


2,3 минг

дона


1 000

1 000



130

2022 йил

май


122

Андижон

тумани


Томчилаб суғориш технологияси ускуналарини ишлаб чиқариш


"Андижон саховати"

корхонаси


20 млн


метр


5 600



5 600

120

2022 йил


июнь


123

Учкўприк тумани


Электр мотор ва скутер ишлаб чиқариш


"Technoworld" корхонаси


2 минг

дона


2 248

2 248



25

2022 йил

июнь


124

Наманган тумани


Аккумлятор ишлаб чиқариш


"Набиев Эгамберди" корхонаси


500 дона

300

300



10

2022 йил

июнь


125

Норин тумани


Электрод ишлаб чиқариш


"Жийдакапа Қурилиш" корхонаси


540 минг

қути


1 000

400

600


15

2022 йил

июль


126

Самарқанд шаҳар


Электр двигателли юк мотоцикллари ишлаб чиқариш


"ELXOLDING" ИИЧБ


500 дона

700

400

300


15

2022 йил

октябрь


127

Навоий шаҳар


Электр двигатель ва клей ишлаб чиқариш


"Golden Lift" корхонаси


500 дона

333

238

95


7

2022 йил

октябрь


128

Ангрен шаҳар


Электромобиллар бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш


"Central Asia Motors" корхонаси


20 минг

дона


68 000

10 000

10 000

48 000

100

2022 йил

декабрь


129

Кармана тумани


Алюминийдан профиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш


"Green Line Profil" корхонаси


58 минг

тн

15 600


15 600


100

2022 йил

декабрь


130

Яшнобод тумани


HPL (юқори босим остида прессланган) панеллар ишлаб чиқариш


"Технопарк" корхонаси


1 млн

м.кв.


9 000


9 000


100

2022 йил

декабрь


131

Андижон шаҳар


Томчилаб суғориш технологияси асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш


"Ураланд" корхонаси

330 минг

км


5 880

2 380

3 500


100

2022 йил

декабрь


132

Бухоро тумани


Логистика маркази ташкил этиш


"New Profi Technology" корхонаси


-

5 000

5 000



200

2022 йил

декабрь


133

Қоровулбозор тумани


Двигатель (мотор) ишлаб чиқариш


"Бухара Реал Мото" корхонаси


25 минг

дона


5 000

4 000

1 000


60

2022 йил

декабрь


134

"Қўқон" ЭИЗ


Электроскутерлар ишлаб чиқариш


"Веломакс" корхонаси


20 минг

дона


4 000

4 000



50

2022 йил

декабрь


135

Яшнобод тумани


Янги турдаги электрон компонентлар (платалар, светодиод чиплари) ишлаб чиқариш


"Quality Electronics" корхонаси


1 млн

дона


5 000

2 500

2 500


50

2022 йил

декабрь


136

Давлатобод тумани


Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маиший кимё саноати учун автоматик ва ярим автоматик техникалар ишлаб чиқариш


"Меҳрим зиё текстиль" корхонаси


300 дона

240

240



35

2022 йил

декабрь


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 мартдаги

ПҚ-5011-сон қарорига

1а-ИЛОВА



2021-2022 йилларда электротехника саноатида янги

ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни

диверсификация қилиш дастури доирасида амалга ошириладиган

инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудуд номи

Лойиҳа-

лар сони

(бирлик)


шу жумладан,

ишга тушадиган:

Лойиҳалар

қиймати

(минг долл.)


шу жумладан, ишга

тушадиганлар

бўйича:


Иш

ўринлари

(бирлик)


шу жумладан, ишга

тушадиганлар

бўйича:

2021

йилда


2022

йилда


2021

йилда

2022

йилда


2021

йилда


2022

йилда



Жами:


136

45

91

531 921

138 095

393 826

9 657

3 010

6 647

1

Қорақалпоғистон Республикаси


1


1

4 000


4 000

30


30

2

Андижон вилояти


12

7

5

17 558

2 783

14 775

446

175

271

3

Бухоро вилояти


6

2

4

12 175

145

12 030

365

25

340

4

Жиззах вилояти


3


3

8 488


8 488

370


370

5

Қашқадарё вилояти


4

2

2

20 309

664

19 645

102

15

87

6

Навоий вилояти


5


5

20 328


20 328

207


207

7

Наманган вилояти


18

5

13

19 136

5 126

14 010

766

120

646

8

Самарқанд вилояти


23

8

15

63 091

19 244

43 847

1 867

330

1 537

9

Сурхондарё вилояти


10

1

9

17 130

6 428

10 702

440

50

390

10

Сирдарё вилояти


2


2

480


480

36


36

11

Тошкент вилояти


10

3

7

143 258

6 600

136 658

1 380

160

1 220

12

Фарғона вилояти


17

9

8

22 927

4 005

18 922

565

235

330

13

Хоразм вилояти


7

1

6

41 071

15 500

25 571

690

200

490

14

Тошкент шаҳри


18

7

11

141 970

77 600

64 370

2 393

1 700

693

             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 мартдаги

ПҚ-5011-сон қарорига

1б-ИЛОВА



2021-2022 йилларда электротехника саноатида янги

ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни

диверсификация қилиш дастури доирасида амалга ошириладиган

инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

       

Т/р

Ҳудуд номи


2021 йилда ишга тушадиган

лойиҳалар бўйича


2022 йилда ишга тушадиган

лойиҳалар бўйича


Лойиҳалар

қиймати

(минг долл.)

шундан:


Лойиҳалар

қиймати

(минг долл.)


шундан:


ташаб-

бускор

маблағ-

лари


банк

кредит-

лари


тўғридан-

тўғри

хорижий

инвести-

циялар


ташаб-

бускор

маблағ-

лари


банк

кредит-

лари


тўғридан-

тўғри

хорижий

инвести-

циялар


Жами:


138 095

53 550

70 645

13 900

393 826

115 992

157 575

123 759

1

Қорақалпоғистон Республикаси






4 000

4 000



2

Андижон вилояти


2 783

1 856

927


14 775

3 675

5 500

5 600

3

Бухоро вилояти


145

88

57


12 030

9 830

1 700

500

4

Жиззах вилояти






8 488

790

4 461

3 237

5

Қашқадарё вилояти


664

265

399


19 645

785

11 360

7 500

6

Навоий вилояти






20 328

1 876

18 452


7

Наманган вилояти


5 126

4 331

795


14 010

11 200

2 810


8

Самарқанд вилояти


19 244

17 146

2 098


43 847

14 962

25 985

2 900

9

Сурхондарё вилояти


6 428

2 088

4 340


10 702

3 559

6 343

800

10

Сирдарё вилояти






480

114

266

100

11

Тошкент вилояти


6 600

3 300


3 300

136 658

24 609

13 927

98 122

12

Фарғона вилояти


4 005

3 576

429


18 922

18 732

190


13

Хоразм вилояти


15 500

2 400

13 100


25 571

9 990

10 581

5 000

14

Тошкент шаҳри


77 600

18 500

48 500

10 600

64 370

11 870

56 000


             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 мартдаги

ПҚ-5011-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4090-сон қарорида:


13-банд "маҳсулот" сўзидан кейин "ва бутловчи қисмлар" сўзлари билан тўлдирилсин;


16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Фурқат кўчаси, 1-уйда" сўзлари "Кўкча дарвоза кўчаси, 1-боши берк кўча, 10-уйда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги "Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4348-сон қарорида:


а) 3-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Ишчи гуруҳига (Р. Гулямов)" сўзлари "Ишчи гуруҳига (Д. Султанов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага ажратиладиган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

стартап-лойиҳаларини молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;

электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида, бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш, шунингдек, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопарклар ташкил этиш;

электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;

электротехника саноати тармоғи корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

электротехника саноати тармоғи корхоналарининг ташқи бозорларда маҳсулотларнинг оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоизигача қоплаш;

маҳаллий электротехника ва электромаиший маҳсулотларни илгари суриш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш;

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман ёки тўлиқ молиялаштириш";


г) 9-банддаги "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар 2022 йил 1 январга қадар" сўзлари "Электротехника саноати тармоғи корхоналари 2025 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 майдаги

ПҚ-4348-сон қарорига

4-ИЛОВА



Электротехника саноатини ривожлантиришга

кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

       

Султанов Дилшод Шухратович

-

молия вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари



Юнусов Мирзиёд Мирахмадович

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари



Воитов Азиз Ботирович

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари



Абдиназаров Бобур Каландарович

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари



Вафаев Шухрат Абдушарифович

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари



Ходжаев Шерзод Хикматуллаевич

-

энергетика вазирининг ўринбосари



Назаров Азимжон Соатмурод ўғли

-

инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари



Салиев Муталибджон Обиджонович

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари



Саттаров Дилшод Неъматович

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори



Умматов Бекзод Хамзаевич

-

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари



Абдукадыров Абдужалил Абдухалилович

-

"Олмалиқ кон металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари



           

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4812-сон қарори 1-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги "CIP" қисқартмаси "DDP" қисқартмаси билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 мартдаги

ПҚ-5011-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-3454-сон қарорининг 31-1-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги "Таркибида мис бўлган маҳсулотлар экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3768-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4090-сон қарорининг 5-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги "Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4348-сон қарорининг 15-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 март


"Халқ сўзи", 2021 йил 3 март













































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск