ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2021 й. ПҚ-5017-сон "Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2021 й.

N ПҚ-5017



ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ички истеъмол бозорида гўшт, сут, тухум ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш мақсадида:


1. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги "Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4243-сон қарори 2-бандига мувофиқ берилган имтиёзлар чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади;

2021 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.


2. Тадбиркорлик субъектлари томонидан 1-иловада келтирилган товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда:

уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади;

тўланган қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот даври якунидаги салбий фарқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига асосан тезлаштирилган тартибда 20 кундан кечиктирмасдан қоплаб берилади ҳамда солиқ суммаси қоплаб берилгандан сўнг, камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2023 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:

чорвачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сотилган сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўм;

паррандачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 250 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидиялар ажратилади.

Бунда, ушбу субсидиялар қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;

б) 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган балиқчилик хўжаликларига - интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр)нинг ҳар бир килограмми учун 1 500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.

Ушбу бандда назарда тутилган субсидиялар қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, шунингдек, контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлган корхоналарга уларнинг субсидиялар олиш тўғрисидаги аризаларига асосан кейинги ойнинг 25 санасигача ажратилади.

4. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига ўзлари томонидан етиштирилган ва реализация қилинган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

"Ўзбекчорванасл" агентлиги марказий аппарати тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармасини ташкил этиш;

"Ўзбекчорванасл" агентлиги директорининг паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш;

"Ўзбекчорванасл" агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Чорванасл" марказларида 2 та штат бирлигидан иборат паррандачилик ва қуёнчилик ишларини ривожлантириш секторини ташкил этиш;

Давлат ветеринария хизмати тизимида чорва моллари, паррандалар ва балиқлар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ҳамда паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни ташкил этиш;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига қўшимча равишда республикада гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи, тайёрловчи ҳамда реализация қилувчи корхоналар фаолиятини ривожлантиришга, шунингдек, ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга кўмаклашиш вазифасини юклаш.


6. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекчорванасл" агентлиги марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Чорванасл" марказлари тузилмасига киритилаётган ўзгартиришларни ҳамда чорва моллари ва паррандалар ва балиқлар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ва паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораториялар ходимларини мазкур қўмита тизимининг умумий штат бирликлари ҳисобига шакллантирсин.

2021 йил 1 апрелга қадар чорва моллари ва паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш ҳамда паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилсин.


7. Қуйидагилар "Ўзбекчорванасл" агентлигининг паррандачилик ва қуёнчилик соҳасидаги қўшимча вазифалари этиб белгилансин:

паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини олиб бориш;

паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;

паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил қилиш.


8. Молия вазирлиги:

а) "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда балиқчилик хўжаликлари томонидан сунъий сув ҳавзалари, уларда етиштириладиган балиқлар ва балиқчилик технологик ускуналарини суғурталаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, бўрон, довул, сел, сув тошқини, зилзила, касалликлар оқибатида нобуд бўлиш, мазкур жойга хос бўлмаган даражада ҳавонинг совуқ ёки иссиқ келиши, портлаш, балиқхўр қушлар томонидан зарар етказилиши ва учинчи шахс томонидан қасддан қилинган ҳаракат, ўғриликлар (жиноят иши очилган бўлса) суғурта ҳодисалари сифатида суғурталаш тартибида назарда тутилсин;

б) "Ўзбекчорванасл" агентлиги билан биргаликда республикада фаолият юритаётган паррандачилик корхоналаридаги мавжуд паррандаларни турли касалликлар ва фавқулодда вазиятлар (электр энергияси ва табиий газдаги узилишлар) оқибатида нобуд бўлишини суғурталаш тартибини ишлаб чиқcин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аҳолига сифатли ва арзон парранда ҳамда балиқ маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш мақсадида "Паррандасаноат" ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмалари таклифига асосан:

паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига ўзи ишлаб чиқарган тухум, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини сотиш учун деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум ҳудудлардан (арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилиши белгиланган жойлар негизида) ўрнатилган тартибда доимий савдо жойлари (нуқталари);

ҳар бир деҳқон бозорида ҳамда шаҳар (туман)даги аҳоли гавжум жойларда камида 2 тадан енгил конструкция асосида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини қуриш учун жой ажратилишини таъминласин.


10. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ рапс (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), писта (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), соя (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), балиқ уни ва ёғи, арпа, макка, фосфат (трикальций, монокальций, дикальций) ва холин хлорид маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларни биржа савдоларига жалб қилиш чораларини кўрсин.

Маҳсулотларни биржа орқали миллий ёки хорижий валютада импорт қилишга рухсат берилади.


11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда биржа савдолари орқали маҳсулотлар импортини амалга оширишда "биржа омбори" хизматларидан фойдаланиш механизмини жорий этиш бўйича таклиф киритсин.


12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг чорвачилик йўналишидаги лойиҳалари, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари лойиҳа доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартномалар ва мол-мулклари билан биргаликда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтказилсин.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш бўйича Франция тараққиёт агентлигининг кредит линиясини 2021 йил 1 июлига қадар ҳамда Жаҳон банки кредит линиясини 2021-2022 йилларда жалб қилиш чораларини кўрсин.


13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Марҳамат енгил саноат техникуми негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Андижон ветеринария медицинаси техникумини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча ветеринария медицинаси ва агротехнологиялар техникумларида паррандачилик, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида қабул квота параметрларини шакллантирсин.


15. Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш, ушбу туманларда замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш мақсадида қуйидагилар:

Қашқадарё вилоятида чорвачиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда Дастур доирасида ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда суғориш каналларини тозалаш ҳисобига қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда пичанзор ва яйлов ерларида янгидан қазиладиган қудуқлар дислокацияси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


16. Белгилансинки:

а) ушбу қарорнинг 4 ва 5-иловасига мувофиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

б) қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида қуриладиган қудуқларга ўрнатиладиган насослар тегишли агрокластер, фермер ва деҳқон хўжаликларининг балансига ҳамда уларга ўрнатиладиган трансформатор ва электр узатиш тармоқлари "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ балансига ўтказилади.

в) Қашқадарё вилоятининг барча туманларида чорвачиликни ривожлантиришга оид лойиҳаларни амалга оширишга:

АТ "Халқ банки" ва бошқа тижорат банклари томонидан 2021-2022 йилларда хорижий молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилади;

Қашқадарё вилоятига 2021-2022 йилларда чет давлатлардан олиб келинадиган чорва молларини сотиб олиш учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига зарур кредитлар ваколатли банклар томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида мавжуд ресурслар ҳисобидан ажратиб борилади.



17. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

тадбиркорлик субъектларини чорвачилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни чорвачилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш;

чорвачилик соҳасига оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий чорвадорларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирокини таъминлаш;

қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш бўйича яқиндан амалий ёрдам кўрсатсин.


18. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда лойиҳа ташаббускорларига ажратилаётган ер участкаларида уларнинг мурожаатига асосан ер остидан сув чиқариш учун суғориш тик қудуқлари бурғулаш жойларини аниқласин ҳамда уларни хабардор қилсин.


19. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси суғориш тик қудуқларини бурғулаш лойиҳаларига гидрогеологик хулоса берилишини таъминласин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


21. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


22. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 мартдаги

ПҚ-5017-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари томонидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда

қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати

узайтириладиган товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товарлар номи


ТИФ ТН коди

Жами

1

Отлар

0101210000

2

Йирик шохли қорамол: ғунажинлар (биринчи болалашгача бўлган қорамолнинг урғочиси)

0102211000

3

Йирик шохли қорамол: сигирлар

0102213000

4

Йирик шохли қорамол: соф зотли наслдор бошқа ҳайвонлар

0102219000

5

Чўчқалар

0103100000

6

Қўйлар

0104101000

7

Эчкилар

0104201000

8

Тирик уй паррандалари, яъни товуқлар, ўрдаклар, ғоз, курка ва тустовуқлар

0105

9

Инкубация учун уруғлантирилган тухум

0407110000

040719

10

Наслли туялар

0106130090

11

Наслли қуёнлар

0106141090

12

Наслли бошқа қуёнлар

0106149090

13

Туяқушлар

0106330090

14

Она асаларилар

0106410001

15

Асалари оилалари (пакетлар)

0106410002

16

Ноёб балиқ турлари чавоқлари: Хон балиқ

0301919000

17

Ноёб балиқ турлари чавоқлари: Зоғорабалиқ

0301930000

18

Ноёб балиқ турлари чавоқлари: Бақра

0301991810

19

Ноёб балиқ турлари чавоқлари: Лаққа балиқ

0301998500

20

Осётр балиқларнинг оталанган увулдириғи

0511919011

21

Бошқа оталанган балиқ увулдириғи

0511919019

22

Осётр балиқлар личинкаси

0511998591

23

Бошқа балиқлар личинкалари

0511998599

24

Суяк уни

0506900000

25

Наслли буқаларнинг музлатилган уруғлари

0511100000

26

Озуқабоп буғдой

1001990000

27

Жавдар

1002100000

1002900000

28

Арпа уруғлиги

1003100000

29

Арпанинг бошқа тури

1003900000

30

Сули уруғлиги

1004100000

31

Сулининг бошқа тури

1004900000

32

Маккажўхори уруғлиги

100510

33

Маккажўхорининг бошқа тури

1005900000

34

Оқ жўхори уруғлиги (сорго)

100710

35

Оқ жўхорининг бошқа тури (сорго)

100790

36

Тариқ уруғлиги

1008210000

37

Тариқнинг бошқа тури

1008290000

38

Бошоқли дон ёки дуккакли экинларни элаш, тегирмонда тортиш ёки бошқа усулларда қайта ишлашдан чиққан, гранулаланган ёки гранулаланмаган кепак ва бошқа қолдиқлар

2302

39

Соя дуккаклари (янчилган ва янчилмаган) уруғликлари

1201100000

40

Соя дуккакларининг (янчилган ва янчилмаган) бошқа турлари

1201900000

41

Кунгабоқар уруғликлари (янчилган ва янчилмаган)

1206

42

Қуруқ ўтдан тайёрланган озуқалар

1214909000

43

Соя ёғи (тозаланмаган)

1507109009

44

Гўштсуяк ва балиқ уни

2301

45

Донли маҳсулотлар бардаси озуқа қўшимчалари

2303300000

46

Соя шроти (концентрат)

2304000001

47

Соя ёғи олингандан кейинги кунжара ва бошқа қаттиқ ҳолатдаги майдаланмаган ва майдаланган гранулали, гранулаланмаган озуқалар

2304

48

Кунгабоқар шроти (кунжара)

2306300000

49

Ҳайвонларни озиқлантиришда фойдаланиладиган маҳсулотлар

230800

230990


50

Табиий фосфат кальций, алюмин-кальцийли фосфат, табиий алюмин-кальций ва фосфатли мел

2510

51

Сут соғиш ускуналарини ёғлаш учун машина мойи

2710199800

52

Озуқабоп Моно-, ди-, трикальция фосфат

2835250000

2835260000

53

Озуқабоп лизин

2922410000

54

Озуқабоп треонин

2922500000

55

Озуқабоп бетаин

2923900000

56

Озуқабоп метионин

293040

57

Ҳар қандай эритувчи моддада ишлатиладиган витаминлар ва провитаминлар, табиий ва синтезланган ( табиий концентратлар қўшилган ҳолатда) ва уларнинг аралашмаси

2936

58

Ветеринария антигенлари, ветеринария диагностикаси учун зардоб ва ветеринария эмламаси

3002

59

Пробиотиклар (микроорганизмлар урчитиш)

3002905000

60

Ветеринарияда мойлаш учун фойдаланиладиган гель

3006700000

61

Озуқабоп каротиноидлар

3204170000

62

Бўяш учун органик буёқ воситалари

3204190000

63

Полиграфик қора буёқ

3215110000

64

Полиграфик қора буёқ ва бошқалар

3215190000

65

Сиёҳ

3215900000

66

Елинларни уқалаш учун таркибида ялпиз эфир мойи бўлган воситалар

3307900008

67

Озуқабоп ферментлар

3507909000

68

Чакана сотиш учун шакл ёки ўрамда қадоқланган ёки тайёр препарат ёки маҳсулотлар кўринишида (масалан, олтингугурт билан ишлов берилган ленталар, пилик ва шамлар, чивинларга қарши ёпишқоқ қоғоз) бўлган инсектицидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, униб чиқишга қарши воситалар ва ўсимликларнинг ўсишини тартибга солувчи воситалар, дезинфекция воситалари ва уларнинг аналоглари

3808

69

Ҳайвонларни парваришлаш учун препаратлар

3822000000

70

Ҳайвонлар спермасини таҳлил қилиш учун индикаторлар

3824999608

71

Сиёҳ учун эритма

3814009000

72

Листерияларни ажратиш учун сингитувчи муҳит

3821000000

73

Спермани суюлтирувчи эритма

3821000000

74

Ҳайвонлар сунъий қини камерасига ишлов бериш учун гель-лубрикант

3006700000

75

Касалликлар диагностикаси иммунофермент таҳлили учун тест тўпламлари (ИФТ)

3822000000

76

Спермани сўриб олувчи ва тўлдирувчи шланг, силконли сут шланги

3917320009

3917330000

77

Ветеринария соҳаси учун универсал ғилофлар (чехоллар)

3917

78

Бир марталик полиэтилен қўлқоплар, полиэтилен бахиллалар (жуфт)

3926200000

79

Фермаларда фойдаланиладиган кийим-бош буюмлари (қўлқоп билан бирга), устки кийим ва пойабзал

3926200000

4015190000

6210109800

6211331000

6401

80

Соломинкалар

3926909709

81

Наконечник

3926909709

82

Сперма ёки уруғни йиғиш учун пластмасса пробиркалар (Марко - кювет), ҳайвонлар учун стерилланган уруғ қабул қилиш воситаси

3923301090

3926909709


83

Сперма учун конус

3926909709

84

Шприцлар учун ҳимоя қоплами - сунъий уруғлантириш дозатори

3917

85

Ҳайвонлар учун юмалоқ электрон қулоқ биркалари

8523529001

86

Ўзини соғишга қарши пластмасса ҳалқа

3926909709

87

Уч қисмдан иборат (корпус, сургич, муфта) полиэтилен зоошприц

901831

88

Ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун полиэтилен санитар ғилоф

3917320009

89

Варипипетка ва пипетка учун қоплагич

8479908000

90

Қин тиқини

3926909709

91

Ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун микропипеттор

3926909709

92

Резинали ички шланг, резинали сут шланги

4009110000

93

Чўнтак календари

4910000000

94

100-4-БКНЛ-65 ремень (Ремень-100-4), қудуқларда сувни кўтариб берувчи лента, қудуқда сувни кўтариб берувчи тишли лента

4010390000

95

Латексли воронка, буқа ва қўчқорлар учун резинали қин камераси

4014900000

96

Чорвачилик бинолари учун резинали ёки полиуретанли қопламалар (ёпкичлар)

4016910000

3921131000

3918900000

97

Форсункалар учун зичлагич

4016930008

98

Қуёнларинг сунъий қини учун прокладка, резина сўрғич

4016930008

4016999709

99

Ҳайвонлар учун эгар ва жабдуқлар

4201000000

100

Қочирувчи-техник чемодани, қочирувчи-техник пропиленли сумкаси

4202121900

4202125000

4202199000

4202990000

101

Балиқ овлаш тўрлари, тугунсиз делилар, ёйма тўрлар (ипли тўрлардан ташқари)

5608118000

102

Фермер хўжалигида ҳайвонларни боғлаб қўйиш учун тасмалар

6307909800

103

Қочирувчи-техник пенали

6307909800

104

Туёқларга ишлов бериш учун абразив дисклар

6804

105

Спермани йиғиш учун шиша идишлар, шиша ванна,

буюм ва қоплаш ойнаси, сперма қабул қилиш воситаси, лаборатория учун шиша идиш, сперма йиғиш учун шиша пробирка, мосланган қопқоқли 250 мл ҳажмдаги шиша идиш (тампон учун)

7017

106

Ҳайвонларни парваришлаш учун мосламалар (металл конструкциялар), сигирлар бош қисмининг фиксатори

7308909809

107

Сиғими 500 литр ва ундан кўп бўлган иссиқлик ўтказмайдиган, зангламайдиган пўлатдан қилинган сут сақлаш идиши

7309003000

108

Ем-хашак сақлаш бункери

7309009000

109

Фермалар суюқлик ташиши учун ҳажми сиғими 300 литрдан ошмайдиган қора металл резервуар (тара)лар

7310

110

Сутни ташиш учун сиғими 50 литрдан ортиқ бўлган зангламайдиган пўлат бидон (тара)лар

7310100000

111

Сутни ташиш учун сиғими 50 литрдан ортиқ бўлган иссиқлик ўтказмайдиган, зангламайдиган пўлат идиш (тара)лар

7310291000

112

Сут ташиш учун аралаштиргичли вакуумтанк

8419899890

113

Тиргакли ясси ҳалқа занжирлар

7315810000

114

Сигирларни боғлаш учун боғ ва занжирлар ҳамда уларнинг қисмлари

7315890000

7315900000

115

Ҳаво иситкич ва марказдан қочирадиган вентилятордан иборат иситиш тизими (иссиқлик генераторлари)

7322900000

116

Металл тумбали ювиш ускунаси

9403208000

117

Рампалар, юклаш блоки, буқалар учун металл бурун ҳалқалари

7326909807

118

Сунъий уруғлантириш учун қора металдан иссиқликка чидамли экран

7326909807

119

Универсал тешгич учун захира игнаси

7326909807

120

Сутни ташиш учун махсус алюминий идишлар, сиғими 300 литрдан кўп бўлмаган алюминийдан тайёрланган бидон (тара)лар

7612908002

7612908008


121

Криоидиш ва криосақлагичлар

7613000000

122

Чорвачилик фермаларида ишлатиладиган қўл асбоблари

8201

123

Фермаларда ишлатиладиган қора металлдан бўлган қисқичлар, бурун ҳалқалари ва бошқа ҳалқалар, маҳкамланадиган илгаклар, боғичлар, буқа ва ҳайвонлар охурлари каби буюмлар

7326909807

124

Пинцет

8203200001

125

Чорвачилик фермалари учун эговлар, сим кесгичлар ва бошқа қўл асбоблари

8203100000

8203200009

8203300000

8203400000

126

Бузоқларга озуқа аралашмаларини тайёрлаш учун коррозияга чидамли пўлатдан ясалган мосламалар ва бошқалар

8205598099

127

170 ммли тўғри қайчи

8213000000

128

Суюқ азот етказиб берадиган шланг

8307100000

129

Қайиқ моторлари

840721

130

Сут ва гўнг учун сув насослари

8413

131

Спермани тўлдириш ёки сўриш учун форсунка

8413810000

132

Фермалар биноларида ҳаво айланиши учун вентиляторлар

841459

133

Ҳаво муҳити антибактериал қутиси, кимёвий реактивларни тортувчи шкаф

8414600000

8414808000

134

Биноларни шамоллатиш ва иқлим назорати учун асбоб-ускуналар тўплами, ҳайвонлар уруғини сақлаш учун климатик камера, намлантирувчи панелдан фойдаланган ҳолда биноларни шамоллатиш ва ҳавони совутиш учун ускуналар тўплами

841581 841583

135

Фермалар учун оғиз сутини музлатадиган ва эритадиган музлаткич ва қозонлар, уруғни эритиш учун тўплам

8418 8419

136

Буқа спермасини найчада музлатиш учун турбофрезер, музлатиш учун камералар, рампаларда уруғ эквивибрацияси учун музлаткич

8418690009

137

Центрифуга

8421192009

138

Бураб ёпкич аппарати

8422400008

139

Ҳайвонларга мўлжалланган электрон ва механик тарозилар

842381

842382


140

Фермалар учун пуркагич мосламалари

8424

141

Озуқа бериш учун шнеклар

8431390000

142

Ўрим-йиғим ва сараловчи ускуналар, шу жумладан тракторларга ўрнатилган ўрим-йиғим, сараловчи ускуналар ва бошқалар

8433201000

8433205000

8433209000

143

Комбайнлар учун ўроқ машиналари

8433

144

Сутни қайта ишлаш учун ускуналар ва мосламалар ҳамда уларнинг қисмлари

8434200000

145

Соғиш коллектори, соғиш аппаратлари шассиси, электрон пульсатор, ечиладиган соғиш мосламаси

8434900000

146

Фермаларда фойдаланиладиган бузоқлар учун реаниматор, туғишга кўмаклашадиган асбоб, ҳароратни аниқлаш воситаси, сигир кўтаргичлар, турли автосуғоргич ва автоозиқлантиргичлар, сўрғичли сут ичиргич ва уларнинг қисмлари каби машиналар ва механизмлар

8436

9025

3926

3923

9018

147

Елинни сочлардан тозаловчи мослама

8468800000

148

Тепишдан ҳимояловчи восита (Антибрык)

7326909807

149

Инъектор

8436290000

9018

150

Пресс-грануляторлар учун матрица, Джентер навининг ҳужайра рамкалари

8436990000

151

Сепараторлар учун элаклар

8421910009

152

Майдалаш учун элак ва болғалар

8436990000

153

Шохларни кесиш ва туёқларни тозалаш учун электр арра

846722

154

Шох куйдиргич

846729

155

Апликатор (қулоқ учун)

8467890000

156

Ҳайвонларнинг биркалари ва электрон тамғаларидан ахборотларни ўқиш учун ҳисоблагичлар, компьютерлар

8471490000

8471800000

8471900000

157

Ҳисоблаш учун панелли ва алмаштириладиган антенналар

8473308000

158

Стационар ҳисоблаш учун мултиплексор

8473302008

159

Мултиплексорлар ва стационар ҳисоблагичлар учун адаптерлар

8473302008

160

Мумлаш воситаси, магнитли аралаштиргич ва электр тегирмон

8479899709

161

Шарикли, роликли ва конус подшипниклар

8482

162

Электр двигателлар

8501

(8501200001, 8501320001, 8501330001, 8501402001, 8501408001,

8501529001

дан ташқари)

163

Электрогенератор ускуналар

8502

164

Климабокс - эритиш мосламаси учун қувват таъминловчи блок

850440

165

Қирқиш агрегати

8510200000

166

Фермалар учун электр сут ва сув иситкичлари, термостат - уруғни эритиш мосламаси, сув ҳаммоми, иситиш столлари

8419 8516

167

Универсал соғишни бошқариш мосламаси

8537109900

168

Опция учун сопроцессор

8543709000

169

Фермалар учун мол ҳайдагич, кемирувчилар ва ҳашаротларни қўрқитадиган мосламалар каби электр қурилмалари ва аппаратуралар

8543709000

170

Ҳисоблагич учун антенна узатгич, интерфейсга улаш учун кабель ва адаптердан иборат тўплам

8544

171

Сут ташиш учун зангламайдиган пўлатдан контейнерлар

8609009009

172

Қайиқлар

8903999100

173

Микроскоп учун фазовий ахромат объективи

9002190000

174

Микроскоп

9011

175

Лаборатория тарозиси

9016001000

176

Ветеринарияда фойдаланиладиган анжом, қурилма, асбоблар ва бошқа буюмлар

9018

177

Ҳайвонларни уруғлантириш учун гранула қопланган узаткич, бир мартали учли игна

9018

178

Ультра товушли сканерлаш ускунаси

9018120000

179

Шприц - ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун асбоб, сунъий уруғлантириш учун қайрилган шприц, сунъий уруғлантириш учун қулфли шприц

901831

180

Ҳайвонларни электрон идентификация қилиш учун стерилланган, белгили шприц, сунъий уруғлантириш учун дозаторли мослама (пистолет) ва ветеринарияда қўлланиладиган асбоб ва ускуналар

9018

181

Ветеринария учун қин-цлиндр, қин ойнаси

9018908409

182

Эмлаш ускуналари

8436809000

183

Ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун қин, конус

3926909709

184

Ҳайвонларни сунъий уруғлантириш учун қин пробиркаси

392330

392690


185

100 градусли термометр

9025

186

Спиртомер

902580

187

Лаборатория таҳлиллари учун асбоб-ускуналар ва уларнинг қисмлари ҳамда жиҳозлари

9027

188

Хроматографлар

9027200000

189

Спектометрлар

9027300000

190

Рефрактометрлар

9027500000

191

рН - метрлар

9027801100

192

Макрокювета фотометрлар

9027905000

193

Касалликлар диагностикаси иммунофермент таҳлили учун тест тўпламлари (ИФТ)

9027500000

9027801700


194

Сутўлчагич (Молокомер)

9028200000

195

Ҳайвонларнинг соғлигини кузатиш мосламаси

9031803800

196

Металл шкаф, жарроҳлик столи

9403208000

197

Ёритиш тизими

940510

198

Бузоқлар учун уйча

9406909009

199

Механизмлар учун чўткалар

9603500009

200

Ҳайвонларни парваришлашда ишлатиладиган чўткалар

9603909100

201

Криоген (Дьюар) идиш, криосақлагич, паталогик материални ташиш учун термослар

9617000000

202

Суғоришнинг томчилатиб, ёмғирлатиб ва бошқа тури тизимлари ҳамда уларнинг қисмлари

8424

203

Геомембранали ҳовуз учун қисмларга бўлинган геомембранали ҳовуз ва унинг материаллари

4002 4008




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 мартдаги

ПҚ-5017-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қашқадарё вилоятида чорвачиликни ривожлантиришга доир

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъуллар

1.

Қашқадарё вилоятида чорвачиликни ривожлантириш, озуқабоп экинларнинг юқори ҳосилдор навларини етиштириш ва ҳосилдорлигини ошириш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобига янги лойиҳаларни шакллантириш мақсадида ер майдонларини хатловдан ўтказиш, шунингдек, яйловларда геоботаник тадқиқотларни олиб бориш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2021 йил апрель


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

2.

Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманларини чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ушбу туманларда фойдаланишдан чиққан 10 минг гектар ер майдонини ўзлаштириш.

2021 йил

1 июль

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирилиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Муборак туманида фойдаланишдан чиққан унумдорлиги паст бўлган 2,2 минг гектар майдонни ўзлаштириш, тери, гўшт ва сутни қайта ишлаш бўйича замонавий чорва кластерларини ташкил этиш.

2021 йил давомида

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

4.

Қашқадарё ўзанида сув тўсувчи иншоот қуриш ва дарё ўзанини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш, "Қулоқли" насос станциясини тўла қувват билан ишлашини йўлга қўйиш ва Қамаши тумани "Оқробод", "Блу-Найл", "Тўқбой" массивларида 3 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин ерларини кафолатли сув билан таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йилда

Сув хўжалиги вазирлигига ирригация тадбирлари учун ажратилган маблағлар

Сув хўжалиги вазирлиги, вазирлиги, Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


5.

Китоб, Яккабоғ, Қамаши ва Деҳқонобод давлат ўрмон хўжаликларида камида 300 бош гўшт ва жун йўналишидаги зотдор қўйлар ҳамда Муборак ва Қашқадарё давлат ўрмон хўжаликларида гўшт ва жунчилик йўналишидаги камида 1 000 бош зотдор қўйчилик лойиҳаларини амалга ошириш.

2021-2022 йиллар

Давлат ўрмон хўжаликлари маблағлари

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


6.

Озуқабоп экинлар навларининг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё илмий-тажриба станциясига ҳудуддаги тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш учун Яккабоғ (20 гектар), Косон (10 гектар), Касби (10 гектар) ва Миришкор (20 гектар) туманларидаги суғориладиган ерлардан жами 60 гектар ва Деҳқонобод туманидаги лалми ерлардан камида 20 гектар ер ажратиш.

2021-2022 йиллар

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, туманлар хокимлиги


7.

Вилоятда маҳаллий қорамолларни парваришлаш, озиқлантириш ва бўрдоқилаш бўйича хорижий тажрибалар асосида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган озиқлантириш технологияларини кенг татбиқ этиш.

2021-2022 йиллар

Жалб этиладиган грант маблағлари ҳисобидан

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 мартдаги

ПҚ-5017-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда

Давлат дастури доирасида ерларни

мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи

Мелиоратив ҳолати барқарорлашадиган майдон, га

Қуввати, км

Қиймати,

млн сўм*

шу жумладан:

2021 йилда

2022 йилда

Касби тумани

1.

Наврўз

786

20,7

621


621

2.

Насафий

1 350

45,5

1 365


1 365

Жами:

2 136

66,2

1 986


1 986

Косон тумани

1.

Зафаробод

450

21,8

2 745


2 745

2.

Гулбоғ

570

19

2 450


2 450

3.

Жарқум

627

21

1 260


1 260

Жами:

1 647

61,8

6 455


6 455

Нишон тумани

1.

Самарқанд,

А.Қодирий

510

22,8

1 918,9

1 918,9


2.

Оқ олтин

891

29,7

1 893,4

1 893,4


3.

Ҳамза

2 900

111

3 330

3 330


4.

Самарқанд

2 837

93,5

2 805

2 805


5.

Туркманистон

1 642

58,5

1 824

1 824


6.

Ойдин

2 218

72

2 160


2 160

Жами:

10 998

387,5

13 931,3

11 771,3

2 160

Ҳаммаси:

14 781

515,5

22 372,3

11 771,3

10 601

*) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


Изоҳ: Лойиҳалар қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларига асосан ўзгариши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 мартдаги

ПҚ-5017-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда

ирригация тадбирларини бажариш ҳисобига

қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Суғориш тармоқларини тозалаш ва реконструкция қилиш (км)

Қўшимча ўзлаштириладиган майдон (гектар)

Қиймати

жами

(млн. сўм)

шу жумладан:

2021 йил

2022 йил

Касби тумани

1.

Майманоқ

6,5

150,4

2495,8

1598,2

897,6

2.

С.Насафий


46,5

900

900


3.

Комилон

25,9

283,1

5904

3824

2080

Жами:

32,4

480

9299,8

6322,2

2977,6

Миришкор тумани

1.

О.Бошоқ

10,3

214,5

2266,6

1266,6

1000

2.

Помуқ

11,8

263

2044,4

1684,7

359,7

Жами:

22,1

477,5

4311,0

2951,3

1 359,7

Нишон тумани

1.

Нишон ДФХУ

10,9

270

2553

1860

693

Жами:

10,9

270

2 553

1 860

693

Косон тумани

1.

А.Набиев

8,7

615

2500

1549

951

2.

Бобур

2,7

450

1880

1080

800

Жами:

11,4

1065

4380

2629

1751

Ҳаммаси:

76,8

2 292,5

20 543,8

13 762,5

6 781,3




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 мартдаги

ПҚ-5017-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қашқадарё вилоятида 2021-2022 йилларда пичанзор

ва яйлов ерларда янгидан қазиладиган қудуқлар

ДИСЛОКАЦИЯСИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Ер майдони, га

Янги қазиладиган

қудуқлар сони

шу жумладан:

2021 йил

2022 йил

Косон тумани

1.

Чироқчи

533,3

3

1

2

Миришкор тумани

1.

А.Темур

67,3

1


1

2.

Авазчўл

185

1

1


3.

Янгиобод

59,5

1


1

4.

Махтумқули

510,2

2

1

1

5.

Олтин бошоқ

169,6

1


1

6.

Помуқ

140,5

1

1


Туман бўйича жами:

1 132

7

3

4

Нишон тумани

1.

Пахтаобод

69

1

1


2.

Ойдин

421

2

1

1

3.

Туркманистон

382

2

1

1

4.

Гулистон

913

2

1

1

5.

Оқолтин

932

2

1

1

6.

Самарқанд

618

2

1

1

7.

Меҳнатобод

162

1

1


8.

Навбаҳор

423

2

1

1

9.

Ч.Бегимқулов

115

1

1


10.

Ибн Сино

159

1


1

11.

Ширинобод

1274

3

1

2

12.

Ҳамза

372

2

1

1

13.

Дўстлик

338

1

1


14.

У.Юсупов

389

1


1

Туман бўйича жами:

6 567

23

12

11

Вилоят бўйича жами

8 232

33

16

17




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 мартдаги

ПҚ-5017-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги "Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4015-сон қарори 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Паррандасаноат" уюшмаси таркибидаги паррандачилик ва ем ишлаб чиқарувчи корхоналарига 2024 йил 1 январга қадар ўз эҳтиёжи учун мақсадли равишда озуқа компонентлари ва қўшимчаларини (ТИФ ТН коди 1001, 1003, 1005, 1201, 1206, 1507, 1512, 2302, 2304, 2306, 2309, 2835, 2922, 2930) темир йўл орқали ташишда, истисно тариқасида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги темир йўллари тариф сиёсатининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегирма бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4576-сон қарори 3-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатлари 50 фоизи миқдорида давлат томонидан субсидия ажратилади".


Изоҳ: мазкур илованинг 2-банди 2021 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 март


"Халқ сўзи", 2021 йил 4 март





































Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск