ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополияга қарши қонунчиликнинг умумий қоидалари /

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.03.2021 й. 114-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 мартдаги

114-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда

монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш

ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда (кейинги ўринларда - хўжалик юритувчи субъектлар) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритиш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


монополияга қарши курашиш органи - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;


монополияга қарши комплаенс - фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар хавфини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган ички ташкилий чора-тадбирлар ва таомиллар тизими;


монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисобот - давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишини ташкил этиш ҳақидаги ахборотни ўз ичига оладиган ҳужжат;


ваколатли шахс (бўлинма) - давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарига бевосита бўйсунадиган, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва унинг тегишли мониторингини, шунингдек, фаолиятини таъминлаш учун масъул бўлган алоҳида таркибий бўлинма ёки шахс;


савдолар - товар ва хизматларни харид қилиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган таомиллар, шу жумладан, электрон савдо таомиллари.


3. Мазкур низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:

2021 йил 1 январдан - тажриба (синов) тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар;

2022 йил 1 январдан - табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.


4. Қуйидагилар монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг эҳтимолий бузилиш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда уни бошқариш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва мониторинг қилиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан ўз вазифаларини бажариш жараёнида рақобатга зид хатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг олдини олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигини баҳолаш ва таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш ва мунтазам равишда ушбу йўналиш бўйича уларнинг малакасини ошириш юзасидан ўқитиш йўли билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига доир фикрларини ривожлантириш.



2-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритишини таъминлаш ва мониторинг қилиш мақсадида ташкилий тузилма, штатдаги ходимлари сони ва фаолият хусусиятига мувофиқ ваколатли шахс (бўлинма) тайинланади.

Хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритишини таъминлаш ва мониторинг қилиш ички аудит хизматига юкланиши мумкин.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш давлат бошқаруви органларида раҳбар томонидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятда ҳоким томонидан ва хўжалик юритувчи субъектларда ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.


6. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг фаолиятини мониторинг қилиш ваколатли шахси (бўлинмаси) томонидан амалга оширилади.


7. Ваколатли шахс (бўлинма) қуйидагиларни амалга оширади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини мониторинг қилади;

фаолиятга тегишли материалларни таҳлил қилади (шу жумладан, рақобатни ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чеклайдиган нормаларни аниқлашга қаратилган ички ҳужжатларни хатловдан ўтказади), аниқланган камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқади;

рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

монополияга қарши комплаенс тизимининг фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар бўйича бошқа тузилмавий бўлинмалар билан ўзаро алоқаларни мувофиқлаштиради;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиш билан боғлиқ ички ўрганиш ишларини ташкил этади;

монополияга қарши курашиш органи билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича ўзаро ахборот алмашади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш мақсадида бир йилга мўлжалланган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш бўйича ички низом ишлаб чиқади ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришларни мониторинг қилади, шунингдек, идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар киритади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлайди, хавфлар билан боғлиқ ҳолатлар ҳисобини юритади ва юзага келиш эҳтимолини белгилайди;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида рақобат чекловларини келтириб чиқариши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини аниқлайди, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимларига рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар беради;

монополияга қарши комплаенс масалалари бўйича мунтазам равишда тренинглар ўтказади;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини ўрганади ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар аниқланган тақдирда, бу ҳақда раҳбарни хабардор қилади;

давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари ўзларининг ҳудудий бўлинмаларида монополияга қарши комплаенс тизимининг жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ташкил этади;

ҳар йили биринчи февралга қадар монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этади.


8. Ваколатли шахснинг (бўлинманинг масъул ходимларининг) лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши:

давлат бошқаруви органида - раҳбар томонидан;

давлат бошқарув органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий органларида - мазкур органларининг раҳбарлари томонидан;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида - вилоят, туман (шаҳар) ҳокими томонидан;

хўжалик юритувчи субъектда - ижро этувчи орган томонидан кузатув кенгаши (агар мавжуд бўлса) билан келишилган ҳолда, монополияга қарши органни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

Бунда монополияга қарши органни хабардор қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

давлат бошқаруви органи - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасини;

давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаларига хабарнома юборади.

Ваколатли шахс (бўлинма) давлат бошқаруви органида бевосита раҳбарга, давлат бошқарув органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахар ва вилоят ҳудудий органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида вилоят ва туман ҳокимларига, хўжалик юритувчи субъектда ижро этувчи органга ёки кузатув кенгашига (агар мавжуд бўлса) бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.


9. Ваколатли шахс (бўлинманинг масъул ходимлари) лавозимига номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

иқтисодиёт, бошқарув тизими (менеджмент), ҳуқуқ ёхуд давлат бошқаруви органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

устувор равишда комплаенс, хавфларни бошқариш, ички аудит ёхуд давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъект фаолиятини юридик таъминлаш йўналишлари бўйича камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги.


10. Монополияга қарши курашиш органи:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва фаолиятини юритишда ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича бир йилга мўлжалланган "йул харитаси"нинг ишлаб чиқилишида кўмаклашади;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича "йўл харитаси"ни амалга ошириш натижаларини ўрганади;

монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиш натижаларини баҳолайди;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботни ўрганади ҳамда камчиликлар ва қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга тегишли огоҳлантиришлар беради;

консалтинг компанияларни жалб этган ҳолда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренингларни ташкил қилади;

монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ижросини мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартиби ҳамда бошқа чора-тадбирларни назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиб тасдиқлайди, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга етказади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштиради.



3-БОБ. РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИНГ

БУЗИЛИШИНИ АНИҚЛАШ


11. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш мақсадида ваколатли шахс (бўлинма) томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишига ёки бозорда рақобатни чеклашга олиб келадиган нормалар ва қоидаларни аниқлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш;

жорий этиладиган янги чекловлар, рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турлари, лицензияларни, шунингдек, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ёки шартларни ҳамда техник тартибга солиш талабларининг жорий этилишини ўрганиш;

тендер ва биржа савдоларига қўйиладиган монополияга қарши талабларга амал қилинишини таҳлил қилиш;

давлат харидларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

аниқланган рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини таҳлил қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш;

хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзининг устун ҳолатини суиистеъмол қилишга, монопол юқори ёки монопол паст нархларни ўрнатишга, контрагентларга манфаатсиз ва чекловчи шартнома шартларини мажбуран қабул қилдиришга, тил бириктиришлар, келишувлар ва келишилган ҳаракатларни аниқлаш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товар бозорига киришига тўсиқлар яратишга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни ўрганиш;

хўжалик юритувчи субъектнинг рақобат тартиб-таомилларини, шу жумладан, савдолар ва биржа савдоларини ўтказиш ва уларда қатнашиш бўйича талабларга амал қилишини ўрганиш;

вужудга келиш эҳтимоли бўлган монополияга қарши хавфларни таҳлил қилиш ва уларнинг рўйхатини комплаенс-хавфлар харитаси кўринишида тузиш;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш.

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, монополияга қарши комплаенс тизимининг самарали ишлашига қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.


12. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш бўйича аниқланадиган хавфлар ваколатли шахс (бўлинма) томонидан мазкур низомга иловага мувофиқ даражалар бўйича тақсимланади.


13. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши хавфлари бўйича ўтказилган баҳолаш ишлари асосида ваколатли шахс (бўлинма) томонидан хавфлар тавсифи тузилади, унга хавфларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шартларини баҳолаш ишлари ҳам киритилади.


14. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.



4-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС

ТИЗИМИНИНГ ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ


15. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар белгиланади.


16. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйча асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси монополияга қарши курашиш органи томонидан ишлаб чиқилади.


17. Ваколатли шахс (бўлим) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг эришилган асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолайди (йилда камида бир марта).


18. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимининг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларга эришилгани тўғрисидаги ахборот монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисоботга киритилади.



5-БОБ. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС

ҲАҚИДАГИ ҲИСОБОТ


19. Монополияга қарши комплаенс ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфлари бўйича ўтказилган баҳолашишларининг натижалари ҳамда камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши;

монополияга қарши комплаенс тизимининг асосий самарадорлик кўрсаткичларига эришилгани ҳақидаги ахборот.


20. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тасдиқланган монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот ўзларининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва уч иш куни ичида монополияга қарши курашиш органига юборилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур низомни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Мазкур низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари

талабларининг бузилиш даражаси бўйича

НАМУНАВИЙ ХАВФЛАР ТАСНИФИ*

Эҳтимолликни

баҳолаш (юз бериш

эҳтимоллари)


Оқибатлар даражаси


Паст


Ўртача


Юқори


Юқори эҳтимоллик





Ўртача эҳтимоллик





Паст эҳтимоллик





        

*) Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш даражаси бўйича хавфлар таснифи тавсиявий аҳамиятга эга бўлиб, бозор фаолиятининг ўзига хос хусусиятига қараб ўзгартирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 март















































Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск