ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Дин масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2021 й. 117-сон "Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2021 й.

N 117




ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚАРШИ ТУМАНИДАГИ

АБУ МУИН НАСАФИЙ МАЖМУАСИНИ БОШҚАРИШ

ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ДИРЕКЦИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Абу Муин Насафий илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мажмуасидаги майдонлар, кўчалар, фавворалар ва бошқа ташқи объектларни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек, игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларининг ҳамда бутун мажмуанинг намунали тарзда сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги таркибида давлат муассасаси шаклида юридик шахс мақомидаги Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этиш;

Қарши тумани "Қовчин" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Абу Муин Насафий мажмуасида (кейинги ўринларда - Мажмуа) жойлашган бино ва иншоотларни Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги Ақида илми мактаби Мажмуа биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-банди учинчи хатбошида кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга топшириш, Дирекция эса қабул қилиб олиш чораларини кўрсин.


2. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ислом илм-фани, хусусан, ақида илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Абу Муин Насафий илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;

буюк алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси ҳақида халқчил ва оммабоп рисолалар нашр этиш;

Мажмуадаги майдонлар, кўчалар, парклар, фавворалар ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидаларига мувофиқ сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;

кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш бўйича зарур ташкилий-агротехника ишларини амалга ошириш;

мукаммал ва жорий таъмирлашга доир пудрат шартномалари тузиш ҳамда сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, йўл ва йўлкалар қаттиқ қопламаларининг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;

архитектура иншоотларидан фойдаланиш, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этиш, шунингдек, соз ҳолатда сақлаш;

игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, уларни парваришлаш, жойлаштириш ҳамда сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, уларнинг зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашишга доир комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда ташқи ёритиш тармоқларини, сунъий суғориш ва фавворалар тизимларини сақлаш ва улардан фойдаланиш.


3. Қуйидагилар:

Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2021 йилда Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини таъминлаш учун зарур махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

Дирекция уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Дирекциянинг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, штатларини малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда унинг самарали фаолият олиб боришини таъминлаш билан боғлиқ бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

Мажмуа ҳудудида жойлашган игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларини, кўчаларни ёритиш объектлари, фаввораларни ва бошқа ободонлаштириш объектларини хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) таркибини тасдиқласин;

ободонлаштириш объектларини белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Дирекция ихтиёрига берсин;

Дирекцияни малакали муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминласин;

Дирекцияга зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари ажратиш ва жойлаштириш чораларини кўрсин;

ободонлаштириш ишларини шаҳарсозлик норма ва қоидалари, санитария нормалари ва қоидаларига қатъий риоя этган, шунингдек, Мажмуа ва унинг ташқи қиёфасига замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, ташкил этсин ва амалга оширсин;

Мажмуани ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.


6. Қуйидагилар Дирекцияни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши қарори билан ҳар йили тасдиқланадиган маҳаллий бюджет параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтириладиган маблағлар;

Дирекциянинг асосий фаолиятидан тушадиган маблағлар, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Дирекция директори Маданий мерос агентлиги тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Дирекция ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади;

Дирекция Мажмуага оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 мартдаги

117-сон қарорига

1-ИЛОВА



Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш

ва ободонлаштириш дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор


















































Директор ўринбосари - бош муҳандис


Директор ўринбосари - бош агроном



Илмий-маърифий бўлим

4






















Махсус автотранспорт, ёрдамчи механизмлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш участкаси муҳандиси


Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси агрономи



Иқтисодий таҳлил бўлими иқтисодчиси


























Кадрлар бўйича инспектор

Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш участкаси муҳандиси

























Юрисконсульт
































Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис



























           

Ходимларининг умумий чекланган сони - 14 нафар.


Изоҳ. Ёрдамчи ва ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 мартдаги

114-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021 йилда Абу Муин Насафий мажмуасини

бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини

таъминлаш учун зарур махсус автотранспорт

воситалари ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Техниканинг номи


Талаб этиладиган

техника сони

(та)


Сотиб олиш учун зарур

бўлган маблағлар

(млн сўм)


1.

Тиркамали трактор


1

120,0

2.

Тиркамали минитрактор


1

135,0

3.

Суғориш-ювиш машинаси


1

389,0

4.

"Исузу" телескопик минораси


1

850,0

5.

"Исузу" самосвали


1

685,0

6.

Автокран (22 метр)


1

1373,0

7.

WAN дамаси


1

75,0

8.

Компрессор


1

3,0

9.

Пайвандлаш агрегати


1

2,5

10.

Карчер


1

4,0

11.

Майса ўриш машинаси


2

20,0

Жами:


12

3 656,5

        

Изоҳ. Техника қиймати техника етказиб берувчиларнинг нархлари ўзгарганда, шунингдек тендер савдолари натижалари бўйича ўзгариши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 мартдаги

117-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг "Қашқадарё вилояти" бўлими 185-бандининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида "Вақф" хайрия жамоат фондига текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктирилган" сўзлари "Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 708-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Вақф" хайрия жамоат фондига текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктириш бўйича муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар рўйхатидаги 48-позиция чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 март








































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск