ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2021 й. ПҚ-5010-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2021 й.

N ПҚ-5010



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3234-сон ва 2020 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4630-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 февралдаги

ПҚ-5010-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда:


1) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Тиббий кўрикдан ўтказиш учун:

туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари (кейинги ўринларда - МИББ) ҳузурида ҳудудий тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҳудудий тиббий комиссиялар);

МИББ ҳузурида ҳамда тенглаштирилган хизмат ўташ кўзда тутилган вазирликлар ва идораларда - тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда - тиббий комиссиялар);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида (кейинги ўринларда - йиғиш пункти) ҳарбий-тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда - йиғиш пунктларидаги ҲТК);

Мудофаа вазирлиги, ДХХ, ИИВда харбий-тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҲТК) ташкил этилади;

ҲТК ва тиббий комиссияларни тузиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг хулосаларини расмийлаштириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.

Йиғиш пунктларидаги ҲТКлар ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4630-сон қарори, мазкур Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади";


2) 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қуйидаги шахслар тиббий кўрикдан ўтказилади";

"а" ва "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) чақирув участкаларида қайд этилаётган фуқаролар;

б) муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар";

қуйидаги мазмундаги "б-1" кичик банди билан тўлдирилсин:

"б-1) мукобил хизматга чақирилаётган фуқаролар";

"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинаётган фуқаролар";

"д", "р" ва "т" кичик бандларидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;

"к" кичик бандидаги "МИБ" қисқартмаси "мудофаа ишлари бошқармалари (кейинги ўринларда - МИБ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Миллий гвардия ва ФВВнинг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларини ва уларнинг" сўзлари "Миллий гвардия ва ФВВнинг ҳарбий хизматчиларини ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


4) 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тиббий-экспертизанинг якуний аниқланган ҳолати деганда фуқаро соғлиғининг шундай ҳолати тушуниладики, бунда тиббий текширув ва даволаш натижалари ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ёки ҲТКга фуқаронинг ҳарбий хизматга (тенглаштирилган хизматга) яроқлилик тоифаси бўйича хулоса чиқаришга асос беради ҳамда кейинги даволанишлар ҳарбий хизматга (тенглаштирилган хизматга) яроқлилик тоифасини ўзгаришига олиб келмайди.";


5) 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "тиббий комиссия ва ҲТК" сўзлари "ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ҲТК ва тиббий комиссиялар" сўзлари "ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ҲТК ва тиббий комиссияларнинг" сўзлари "ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


6) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҲТК ёки тиббий комиссиянинг" сўзлари "ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


7) 16-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Мазкур Низомнинг 7-банди "а" - "г", "ж" - "с" кичик бандларида назарда тутилган фуқароларга нисбатан ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТК томонидан чиқарилган хулоса, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, тиббий кўрик ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. Ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТК томонидан қабул қилинган такрорий ёки навбатдаги хулосалар аввалги хулосани бекор қилади (вақтинча ҳарбий хизматга (тенглаштирилган хизматга) яроқсизлик ва касалланиш, шикастланиш, ярадорлик, жароҳатланиш сабабий боғлиқлик тўғрисидаги хулосалар бундан мустасно). Ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКнинг хулосалари белгиланган муддатда ижро этилмаган ҳолларда ва тиббий кўрикдан ўтказилаётган шахснинг мурожаатида ёки давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари ёхуд ҳарбий-тиббий муассасалар шифокорларининг хулосасида кўрсатилган муддатдан қатъи назар, ушбу шахснинг соғлиғи ҳолатида яққол ўзгаришлар қайд этилганда қайта тиббий кўрик ўтказилади";

иккинчи хатбошидан "тиббий комиссия ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


8) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Мазкур Низомнинг 7-банди "а", "и" - "м", "о", "п" кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи тиббий комиссиялар таркиби (жарроҳ, терапевт (катта шифокор вазифаси жарроҳ ёки терапевт зиммасига кжланади), дерматовенеролог, стоматолог, офтальмолог, оториноларинголог, психиатр ва невропатолог) туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бирлашмалари (органлари) раҳбарларининг тақдимномасига кўра қабул қилган қарорлари билан тасдиқланади.

Мазкур Низомнинг 7-банди "б" - "в" кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи ҳудудий тиббий комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4630-сон қарори билан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Мазкур Низомнинг 7-банди "а" - "в", "и" - "м", "о", "п" кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишдаги мунозарали масалалар таркибига олий малака тоифасига эга шифокор-мутахассислар жалб қилинадиган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўсмирлар ва чақирув ёшидаги ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази ҳузуридаги республика муқобил тиббий комиссияси (кейинги ўринларда - РМТК), маҳаллий ҳудудларда эса таркибига олий ва биринчи малака тоифасига эга шифокор-мутахассислар жалб қилинадиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббий марказларининг Ўсмир ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда ҳал этилади.

Мазкур Низомнинг 7-банди "д", "e", "с", "т" кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишдаги мунозарали масалалар МҲТК томонидан белгиланган тартибда ҳал этилади;

Ҳудудий тиббий комиссиялар томонидан қабул қилинган хулосаларнинг асосланганлигини назорат қилувчи ва мазкур Низомнинг 7-банди "б" кичик бандида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи йиғиш пунктларидаги ҲТК таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4630-сон қарори билан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Ҳудудий тиббий комиссиялар, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ва йиғиш пунктларидаги ҲТКлар ишини ташкил қилиш учун давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларидан шифокор-мутахассислар билан бирга ўрта бўғин тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинади";


9) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади";


10) 21-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. МИББ ҳудудий тиббий комиссия ва МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиянинг (қайд этиш комиссияси) катта шифокорлари билан биргаликда мазкур Низомнинг 7-банди "а" - "б-1" кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тайёрлашда уларнинг соғлиғи ҳамда жисмоний ривожланиши ҳолатини аниқлаш учун ҳар томонлама ўрганишларини ташкил этади ва ўтказади";

"а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) рухий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлар, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши диспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларидан - ҳисобда турувчи шахслар рўйхатларини";


11) 24-бандда:

биринчи хатбошидаги ""а", "б" кичик бандида" сўзлари ""а" - "б-1" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги ""б" кичик бандида" сўзлари ""б" - "б-1" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


12) 25-бандда:

биринчи хатбошидаги "МИББ, МИБнинг чақирув (йиғин) пунктларида" сўзлари "МИББ чақирув пункти ва МИБ йиғиш пунктида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари" сўзлари "дори воситалари ва тиббий буюмлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


13) 26-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низомнинг 7-банди "а", "б" - "б-1" кичик бандларида назарда тутилган фуқаролар сони ҳудудий тиббий комиссиялар ва МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида бир иш куни мобайнида 50 нафардан ошмаслиги лозим";

иккинчи хатбошидаги "йиғин" сўзи "йиғиш" сўзи билан алмаштирилсин;


14) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Мазкур Низомнинг 7-банди "б", "б-1" кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш ҳудудий тиббий комиссиялар томонидан ташкил этилади";


15) 29-бандда:

биринчи хатбошида:

"чақирув комиссияси" сўзлари "ҳудудий тиббий комиссия ва МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;

"соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги" сўзлари "соғлиқни сақлаш тизимининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "а", "б" кичик бандларида" сўзлари "а" - "б-1" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тиббий текширув натижалари кўриб чиқиш учун ҳудудий тиббий комиссия ёки МИББ ҳузуридаги тиббий комиссияга тақдим қилинади, улар чақирилувчининг соғлиғи, жисмоний ривожланиши ҳолати ва бошқа барча маълумотларни инобатга олган ҳолда унинг ҳарбий хизматга яроқлилиги масаласини ҳал қилади";


16) 30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Мазкур Низомнинг 7-банди "а" - "б-1" кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида, тиббий кўрикдан ўтказиш кунида шифокор-мутахассислар хулосаларига кўра ҳудудий тиббий комиссиялар ёки МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ва йиғиш пунктларидаги ҲТКлар қуйидаги тоифа ва чекланиш даражаси (соғлиқ ва жисмоний ривожланиш ҳолатининг кўрсаткичи) бўйича ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида хулоса қабул қилади:";


17) 33-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

"Мазкур Низомнинг 7-банди "к" кичик бандида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади";


18) 34-банднинг биринчи хатбошисидаги ""а", "б" кичик бандларида" сўзлари ""а" - "б-1" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


19) 35-банддаги ""б" кичик бандида" сўзлари ""б" - "б-1" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


20) 36-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"МИББ ҳузуридаги қайд этиш комиссияси ёки МИББ ҳузуридаги ҳудудий комиссия ёхуд МИББ ҳузуридаги Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси иши тугагунига қадар фуқарони тиббий текширувдан ўтказишни (даволашни) якунлашнинг имкони бўлса, унга нисбатан ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлиги ҳақидаги хулоса қабул қилинмайди. Бундай ҳолатда шифокор-мутахассис фуқаронинг тиббий текширувга (даволанишга) муҳтожлиги ҳақида ҳамда такрорий тиббий кўрикдан ўтиш учун келиш муддатини кўрсатган ҳолда хулоса беради.";


21) 39-бандда:

биринчи хатбошидаги "йиғин пунктида назорат тиббий кўригидан" сўзлари "йиғиш пунктида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш йиғиш пунктларидаги ҲТКлар томонидан амалга оширилади";

учинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳри чақирув комиссиялари туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг" сўзлари "Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши (кейинги ўринларда - Раҳбарият кенгаши) МИББ ҳузуридаги Қуролли Кучларни бутлаш комиссиясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қўшинларни муддатли ҳарбий хизматчилар билан бутлаш наряди бажарилганидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий кўптармоқли тиббиёт марказларининг Ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўлинмалари мутахассислари кейинги чақирув тадбирлари бошлангунига қадар ҳудудий тиббий комиссиялар ва МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар шифокорларига методик, амалий ёрдам кўрсатади, жойларда ўтказилаётган даволаш-соғломлаштириш ишларини назорат қилади";


22) 40-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий органларининг раҳбарлари" сўзлари "ҳудудий бирлашмаларининг (органларининг) раҳбарлари ҳамда йиғиш пунктларидаги ҲТКлар раислари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар йил давомидаги фаолиятлари" сўзлари "Йиғиш пунктларидаги ҲТКлар фаолияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


23) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. МИБ йиғиш пунктидан қайтарилган ҳар бир фуқаро бўйича хизмат текширувини ўтказиш учун йиғиш пунктларидаги ҲТКлар раислари томонидан МИББ номига расмий хизмат хати жўнатилиб, унда фуқаронинг қайтарилиши сабаблари кўрсатилади";


24) 42-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"42. Йиғиш пунктларидаги ҲТКларнинг ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси бўйича хулосаларидан норози бўлиб мурожаат қилган фуқаролар Раҳбарият кенгашлари қарори асосида Мудофаа вазирлиги ҲТКга ёки МҲТКга назорат тиббий кўригидан ўтиш учун юборилади. Ҳарбий-тиббий муассасаларда назорат тиббий текширув ва тиббий кўрикдан ўтказиш фақат Мудофаа вазирлиги МҲТК раисининг рухсати билан амалга оширилади";

учинчи хатбошидаги "чақирув комиссияси" сўзлари "йиғиш пунктларидаги ҲТК" сўзлари билан алмаштирилсин;


25) 44-бандда:

биринчи хатбошидаги "туман (шаҳар) МИББ ҳузуридаги" сўзлари "ҳудудий" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Мажбурий диагностик текширувлар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларида бепул амалга оширилади";


26) 45-банддаги "МИББ ҳузуридаги" сўзлари "ҳудудий" сўзи билан алмаштирилсин;


27) 47 ва 48-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


28) 49-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур Низомнинг 7-банди "г" кичик бандида назарда тутилган фуқаролар ҳарбий йиғин жойларига етиб келгач, биринчи сутка давомида ҳарбий қисм тиббий хизмати томонидан Мудофаа вазирлигига қарашли госпиталлар (поликлиникалар) шификор-мутахассислари билан ҳамкорликда уларнинг лаборатор-инструментал текширув хулосалари ўрганиб чиқилади ва тана кўриги ўтказилади.

Лаборатор-инструментал текширувлар хулосаларини ўрганиш ва тана кўриги вақтида мазкур Низомнинг 7-банди "г" кичик бандида назарда тутилган фуқароларда стационар шароитда даволанишни талаб этадиган ва ҳарбий йиғин ўташга монелик қиладиган ўткир касалликлар, жарохатлар аниқланса, улар соғломлаштириш учун чақирув жойидаги МИБга қайтарилади ҳамда ҳарбий йиғинларга кейинги ойларда юборилиши лозим. Ушбу фуқароларда E ва Ғ яроқлилик тоифалари бўйича хулоса беришни назарда тутувчи касалликлар ёки шикастланиш (ярадорлик, жарохат) асоратлари аниқланса, улар йиғинга жалб қилинган жойдаги Мудофаа вазирлиги ҲТКга тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади";


29) 50-банднинг биринчи хатбошисидаги "йиғинга жалб қилган МИБга қайтариб юборилади" сўзлари "йиғинга жалб қилинган жойдаги Мудофаа вазирлиги ҲТКга юборилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


30) 53-бандда:

тўртинчи хатбоши "муассасаларида" сўзидан кейин "(ДХХ ҳарбий-тиббий муассасаларида)" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидан "(МИБ)" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


31) 54-банднинг иккинчи - учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ёш фуқаролар орасидан (ДХХ ҲТМга кираётган номзодлардан ташқари) икки босқичда: бирламчи - МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар, якуний - ҲТКлар томонидан барча мажбурий диагностик текширувлардан ўтказилган ҳолда;

ҳарбий хизматчилар таркибидан (ДХХ ҲТМга кираётган номзодлардан ташқари) тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфидаги ҲТК томонидан";


33) 55-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"55. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ўқишга танлаб олинаётган олий тиббий таълим муассасалари талабалари Мудофаа вазирлигига тегишли ҳарбий-тиббий муассасаларида барча мажбурий диагностик текширувлардан ўтказилгандан сўнг ҲТК томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади";


33) 56-банднинг биринчи хатбошисидаги "қабул комиссияси" сўзлари "ҲТК" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


34) 58-бандда:

биринчи хатбошидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"якуний - Мудофаа вазирлиги марказий поликлиникаси ҲТК томонидан";

бешинчи хатбошидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


35) 59-банд қуйдаги таҳрирда баён қилинсин:

"59. Оддий аскар ва сержантлар таркибидаги контракт бўйича харбий хизматчиларни ҲТМ, офицерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсига ўқишга ёки чет давлатлар ҲТМга ўқишга (малака оширишга) юбориш вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш тегишли вазирлик ва идоралар ҲТКда амалга оширилади.";


36) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"61. Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига танлаб олинаётган олий таълим муассасалари талабалари Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий муассасаларида барча мажбурий диагностик текширувлардан ўтказилгандан сўнг ҲТК томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади";


37) 65-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


38) 68-банднинг учинчи хатбошисидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


39) 70-банднинг биринчи хатбошисидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати томонидан унинг ҳудудий органлари шифокор-мутахассислари ёки МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар шифокор-мутахассислари" сўзлари "ҲТКлар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ёки унинг ҳудудий бошқармалари (органлари) шифокор-мутахассислари" сўзлари билан алмаштирилсин;


40) 72-банднинг биринчи хатбошисидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


41) 73-банддаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


42) 74-банднинг биринчи хатбошидаги "ёш чегарасига етмаган" сўзларидан кейин "контракт бўйича" сўзлари билан тўлдирилсин;


43) 78-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"78. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи ёки унинг оила аъзолари даволанишни давом эттириш учун бир даволаш-профилактика (ҳарбий-тиббий) муассасасидан бошқасига ўтказилишга муҳтож бўлса, шунингдек, ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган, ҳарбий хизматдан бўшатилган офицерлар стационар даволанишга ёки санаторий-курорт муассасаларида даволанишга (бир йилда бир марта) муҳтож бўлиб, уларнинг даволаниш манзилига бориш ва қайтишда темир йўл, ҳаво, сув ва автомобиль (таксидан ташқари) транспортидан фойдаланиш зарурати туғилса, ҲТК уларни кўчиришга ва транспортдан фойдаланишга муҳтожлиги тўғрисида хулоса чиқаради. Кўрсатиб ўтилган офицерлар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, ҲТК уларнинг оила аъзоларига ҳам кўчиришга ва транспортдан фойдаланишга муҳтожлиги тўғрисида хулоса чиқаради";


44) 79-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"79. Ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган, ҳарбий хизматдан бўшатилган офицерлар, шунингдек, ҳарбий хизматда бўлишнинг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлган офицерларнинг оила аъзолари даволаниш учун давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларига (шу жумладан, идоравий, ҳарбий-тиббий ёки санаторий-курорт муассасаларига) бораётганда, бундан ташқари, касаллиги сабабли таътилга, ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг танланган яшаш жойига бораётганда ҳарбий хизматчилар кузатиб борувчига мухтож бўлса, ҲТК кузатиб борувчиларга мухтожлик тўғрисида, уларнинг сонини кўрсатган ҳолда, хулоса чиқаради";


45) 80-банддаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


46) 102-бандда:

биринчи хатбоши "Миллий гвардия" сўзларидан кейин "ИИВ, ФВВ" қисқартмалари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


47) 103-банддаги "МИБ" қисқартмаси "МИББ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


48) 104-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"рухий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлар, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши деспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларидан маълумотномалар";

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мажбурий диагностик текширувлар МИББнинг (ДХХ ҳудудий бошқармалари ҲТКнинг) йўлланмасига асосан Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий муассасаларида (ДХХ ҳарбий-тиббий муассасаларида) ўтказилади";


49) 105-банддаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


50) 106-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


51) 107-банднинг иккинчи хатбошисидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


52) 110-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган касаллик ва шикастланиш (ярадорлик, жарохат) туфайли саломатлигига кўра тиббий комиссиялар ёки ҲТК томонидан аввал Ғ тоифаси ёки руҳий ва хулк атвор бузилишлари (руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан руҳий ва ҳулқ-атворнинг бузилишларидан ташқари), эпилепсия ва эпилептик тутканоқлар, кафт ёки бармоқларнинг нуқсонлари ёки шакл бузилишлари ёки йўқлиги, ясси оёқлилик ёки оёқ панжасининг бошқа шакл ўзгаришлари ёки бармоқларнинг нуқсонлари, бош суягининг жароҳати ва жарроҳлик амалиётидан кейинги нуқсонлари аниқланиб E яроқлилик тоифаси тайинланган шахслар такрорий тиббий кўрикдан ўтказилмайди";


53) 115-бандда:

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;

"г" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин;


54) 116-банд "г" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "шартнома" сўзи "контракт" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4375-сон қарорида:


1) 1-илова 2-банднинг "Ташкил этилаётган ҲАЛнинг номи" ва "Жойлашган манзили" устунларидаги "Қибрай "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи" ва "Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси" сўзлари тегишлича "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи" ва "Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 3-уй" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) 3-иловада:


24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Номзодлар тиббий кўрикдан (дастлабки ва якуний) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказилади.

25. Дастлабки тиббий кўрик натижаларига асосан номзоднинг "Темурбеклар мактаби"га ўқишга киришга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар ҳарбий-касбий танловга қўйилмайди";


30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Якуний тиббий кўрик натижаларига асосан номзоднинг "Темурбеклар мактаби"га ўкишга киришга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар саралашнинг кейинги тадбирларига қуйилмайди";


3) 5-илова 2-банднинг "Темурбеклар мактаби" ҲАЛнинг номи" ва "ҲАЛга бириктирилган олий харбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасанинг номи" устунларидаги "Қибрай "Темурбеклар мактаби" харбий-академик лицейи" ва "Давлат хавфсизлик хизмати институти" сўзлари тегишлича "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" харбий-академик лицейи" ва "Давлат хавфсизлик хизмати Академияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4) 6-илова 1-банднинг "Жойлашган жойи" ва "Таълим муассасасининг янги номи" устунларидаги "Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси" ҳамда "Қибрай "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи" сўзлари тегишлича "Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 3-уй" ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 февраль














































Время: 0.1436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск