ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2021 й. ПҚ-5018-сон "Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш" ҳамда "Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2021 й.

N ПҚ-5018



"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ 240 МВТ

БЎЛГАН БУҒ-ГАЗ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ВА ҚУВВАТИ

230 МВТ БЎЛГАН ГАЗ-ПОРШЕНЛИ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ

ҚУРИШ" ҲАМДА "БУХОРО ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ 270 МВТ

БЎЛГАН ГАЗ-ПОРШЕНЛИ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021 йил 20 январда "Aksa Enerji Ьretim A.Ş." (Туркия Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда - Инвестор) билан Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси (кейинги ўринларда - Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси) ҳамда Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини (кейинги ўринларда - Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳаси) лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳалари) амалга оширилиши режалаштирилганлиги;

б) Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан "Aksa Enerji Tashkent" МЧЖ (кейинги ўринларда - Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;

в) Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан "Aksa Enerji Bukhara" МЧЖ (кейинги ўринларда - Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси (кейинчалик битимга қўшилишини ҳисобга олган ҳолда) ўртасида 2021 йил 20 январда Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ поршенли электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор ва Тошкент вилоятидаги лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи инвестиция битими янги таҳрирда тузилганлиги (кейинги ўринларда - Тошкент вилоятидаги инвестиция битими);

д) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси (кейинчалик битимга қўшилишини ҳисобга олган ҳолда) ўртасида 2021 йил 20 январда Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи инвестиция битими имзоланганлиги (кейинги ўринларда - Бухоро вилоятидаги инвестиция битими);

е) Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Бухоро вилоятидаги инвестиция битимига мувофиқ Инвестор, Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, жами 450 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

ж) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Инвестор ўртасида 2021 йил 20 январда Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим янги таҳрирда ва Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар) имзоланганлиги ҳамда ушбу битимларга мувофиқ:

Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси (кейинги ўринларда - Лойиҳа компаниялари) фойдасига тегишли Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ воз кечиши;

Лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олганликлари;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олганлиги ва электр энергияси учун тўловларни миллий валютада амалга ошириши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси ўртасидаги тузилган Бухоро вилоятидаги инвестиция битими тасдиқлансин.

Белгилансинки, Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Бухоро вилоятидаги инвестиция битими уларда кўрсатилган шартларга мувофиқ кучга киради.


3. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижасида инвестиция лойиҳалари доирасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқуллансин.


4. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга:

Лойиҳа компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компаниялари фойдасига Ўзбекистон Республикаси тижорат банкининг чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этишга;

инвестиция лойиҳалари эҳтиёжи учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга ҳамда жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини чет эл валютасига боғланган ҳолда белгилашга рухсат берилсин.


5. "Ўзтрансгаз" АЖ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компанияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар имзоланишини таъминласин.

Сув хўжалиги вазирлиги Лойиҳа компаниялари билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ уларгатехник сув етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар имзоланишини таъминласин.


6. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компанияларига тўланиши лозим бўлган барча солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилган ҳолда кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги банкларда банк ҳисобварақлари очиш ҳамда республикада очилган банк ҳисобварақларидан хорижда очилган банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказишга рухсат берилсин.


7. Тошкент вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент вилоятидаги лойиҳа компаниясига Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартлар ва муддатларда Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.

Тошкент вилояти ҳокимлигига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - институт) ҳудудидан Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси учун тегишли ер участкасини ажратиш бўйича ваколат берилсин.

Институтга Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган ҳамда Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси қурилиши босқичида зарур бўлган қўшимча 2 гектар ер участкасидан 2022 йилнинг 31 мартига қадар вақтинчалик фойдаланиш шартномасини тузишга рухсат берилсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент вилоятидаги лойиҳа компаниясига Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси учун тегишли ер участкасини ажратгандан сўнг икки ой муддатда институтга Тошкент вилояти ҳудудидан ўринга-ўрин тенг бўлган майдоннинг ажратилиши таъминлансин.


8. Бухоро вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бухоро вилоятидаги лойиҳа компаниясига Бухоро вилоятидаги инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартлар ва муддатларда Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.


9. Лойиҳа компаниялари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.


10. Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Бухоро вилоятидаги инвестиция битими юзасидан юридик хулосалар берсин.


11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Бухоро вилоятидаги инвестиция битими ҳамда тегишли Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан назорат ўрнатсин.


12. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов) Лойиҳа компанияларининг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


13. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Лойиҳа компаниялари буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш даврида иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


14. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Лойиҳа компаниялари аризаларига биноан хорижий мутахассисларнинг (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


15. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 март






































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск