ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Ижтимоий соҳа /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2021 й. ПФ-6181-сон "2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.03.2021 й.

N ПФ-6181



2021-2025 ЙИЛЛАРДА

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилди.

Хусусан, охирги тўрт йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 1 270 дан ортиқ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан 117 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ажратилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлайдиган, замонавий демократик талабларга ва халқаро стандартларга жавоб берадиган норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилди. Бунинг натижасида 20 га яқин қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукуматнинг қарорлари қабул қилинди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари манфаатларини ифода этиш, давлат билан улар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ташкил қилинди, шунингдек, аҳоли билан очиқ мулоқот олиб боришнинг янги самарали воситаларини жорий этиш мақсадида давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди.

Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга муносиб ҳисса қўшган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини рағбатлантириш мақсадида "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони таъсис этилди ҳамда соҳанинг 126 нафар фаоллари ушбу юксак мукофот билан тақдирланди.

Кўрилаётган чоралар натижасида сўнгги тўрт йилда фуқаролик жамиятининг энг асосий институти ҳисобланадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 20,7 фоизга ошди, шу жумладан, 187 та йирик республика нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.

Шу билан бирга, ушбу ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболларини белгилаб олиш зарур.

Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" ва "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида:


1. 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Концепциянинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;

фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;

давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;

фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2021 йилда амалга ошириш "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (кейинги ўринларда - Мақсадли кўрсаткичлар) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) Концепция ҳар икки йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан алоҳида тасдиқланадиган "Йўл харитаси" орқали босқичма-босқич амалга ошириб борилади;

б) Мақсадли кўрсаткичлар қуйидагиларни назарда тутади:

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини 2021 йилда камида 1,2 бараварга, 2025 йилда 1,8 бараварга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига 2021 йилда 16 миллиард сўм, 2025 йилда 70 миллиард сўм маблағлар ажратиш;

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолари сонини жами фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонига нисбатан 2021 йилда 10 фоизга, 2025 йилда 30 фоизга етказиш;

ҳар бир давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятида фуқаролар ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сонини (жами жамоатчилик кенгашлари таркибларига киритилган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сонига нисбатан) 2021 йилда 5 фоизга, 2025 йилда 25 фоизга етказиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан юқори турувчи ташкилотларга қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан киритилган таклифларнинг умумий сонини 2021 йилда 1 000 тага, 2025 йилда 5 000 тага етказилишини таъминлаш;

мамлакатимизда эълон қилинадиган йилга оид давлат дастурида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини 2021 йилда 30 тага, 2025 йилдаги давлат дастурида - 50 тага етказиш;

амалдаги жараёнларни соддалаштириш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан содир қилинаётган ҳуқуқбузарликларни (жами 2020 йилда содир қилинган ҳуқуқбузарликлар сонига нисбатан) 2021 йилда 3,8 фоизга, 2025 йилда 19,2 фоизга камайтириш;

2021 йилда 50 та, 2025 йилда 250 та нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини Давлат бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади ва унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилади;

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси (кейинги ўринларда - Жамоатчилик палатаси), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантирилади ва индекс натижалари уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий қилиш адлия органларига юклатилади.

Адлия вазирлиги (М. Икрамов) Жамоатчилик палатаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (Н. Алимов) билан биргаликда икки ой муддатда Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини шакллантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида иштирок этувчи доимий вакили институти (кейинги ўринларда - доимий вакил) жорий этилсин.

Доимий вакилнинг асосий вазифалари этиб қонун лойиҳалари ва қуйи палатанинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича муҳокамалар ва йиғилишларда ижтимоий шериклик, таъсирчан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш ва уларни амалиётга тўғри қўллаш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода қилиш белгилансин.

Белгилансинки, доимий вакил фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган, эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари орасидан Жамоатчилик палатаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.


7. Белгилансинки:

давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда - жамоатчилик кенгашлари) таркибининг камида 50 фоизини нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ташкил этади;

жамоатчилик кенгашларининг таркиби Жамоатчилик палатаси билан келишилгандан сўнг давлат органи раҳбарининг қарори билан ҳар 2 йилда тасдиқланади;

жамоатчилик кенгашларининг умумий аъзолари сони 15 нафардан кам бўлмаслиги зарур;

давлат органларининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими (ёки ахборот хизмати) жамоатчилик кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади, улар фаолиятини ташкилий-услубий ва ахборот жиҳатдан таъминлайди.


8. Ҳомийлик маблағларини марказлаштирилган ҳолда тўплаш ва тарқатиш, уларнинг мақсадли ҳамда манзилли йўналтирилишини мониторинг қилиш, ушбу жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, хайрия этувчи ўз маблағининг ишлатилишини кузатиб бориш имконини берувчи "Шаффоф хайрия" ягона интерактив портали 2021 йил 1 майдан бошлаб ишга туширилсин.


9. Белгилансинки, "Шаффоф хайрия" ягона интерактив порталини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О.А. Пекось "Шаффоф хайрия" ягона интерактив порталини ўз вақтида ишга тушириш, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан интеграциялаш, зарур бўлганда, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.

10. 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида "Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари" ташкил этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Андижон (Ш. Абдурахмонов), Қашқадарё (З. Мирзаев), Наманган (Ш. Абдуразаков), Сурхондарё (Т. Боболов), Тошкент (Д. Хидоятов), Фарғона (Х. Бозаров) вилоятлари ва Тошкент шаҳар (Ж. Артикходжаев) ҳокимликлари:

"Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари"ни фойдаланишга топширсин, шунингдек, уларни зарур офис анжомлари, мебель, буюмлар, техника ва бошқа воситалар билан таъминласин;

мазкур биноларга янги ташкил этилган, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига нодавлат нотижорат ташкилотлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида туман (шаҳар)ларда "Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари"ни ташкил этиш тавсия қилинсин.


11. Маълумот учун қабул қилинсинки, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар масъул ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳлари барча ҳудудларда бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш, давлат органлари билан бирга қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, бандлик, ижтимоий хизматлар, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги каби соҳаларда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган "Йўл харита"лари ишлаб чиқилган.

Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу ҳудудларда 2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар билан жойлардаги долзарб муаммоларнинг ечимини топиш бўйича ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган "Йўл харита"ларини тасдиқласин, шунингдек, уларнинг тўлиқ ва сифатли ижро этилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин.


12. Олий Мажлис палаталарига Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона вертикал тизимини жорий қилиш тавсия этилсин. Бунда, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш;

давлат субсидиялари, грантлар ва ижтимоий буюртмалар бериш тартибини соддалаштириш;

ажратилаётган маблағларни устувор равишда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, бандлик, ижтимоий хизматлар, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги каби соҳаларда муаммоларни ҳал этиш учун ижтимоий буюртмаларга йўналтириш;

мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш.


13. Жамоатчилик палатаси:

а) Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда Жаҳон хайрия индекси (The World Giving Index) бўйича Ўзбекистоннинг дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторига киришини таъминласин;

б) Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат органларига борган ҳолда жамоатчилик назоратини ўтказиш амалиётининг тартибини ишлаб чиқсин ҳамда жорий этсин;

жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Халқаро пресс-клуб (Ш. Кудратходжаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов) билан ҳамкорликда ушбу фармоннинг мақсад ҳамда вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва мавзуга оид кўрсатувларни ташкил этсин.


15. Мазкур фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев, адлия вазири Р.Қ. Давлетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 мартдаги

ПФ-6181-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепциясини

2021 йилда амалга ошириш

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ИЗЧИЛ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

"Фуқаролик жамияти" ва "фуқаролик жамияти институтлари" тушунчаларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Апрель

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, ЎзННТМА,"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, "Тараққиёт стратегияси" маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш ҳамда жамият ривожланишига қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари ва методологиясини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Апрель

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, АОКА, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва блогерлар фаолиятига оид қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, уларни тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатига унификация қилиш.

Қонун лойиҳаси

Декабрь

АОКА, ЎзА, МТРК, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

"Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги, "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги, "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги ҳамда "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонунлар нормаларини ўзаро бирлаштирган ҳолда соҳадаги бўшлиқларни бартараф қилиш ва тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатига унификация қилиш.

Қонун лойиҳаси

Декабрь



АОКА, ЎзА, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар

5.

Оммавий ахборот воситаларининг фаолияти йўналишлари билан боғлиқ барча давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

Декабрь

АОКА, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рўйхатга олувчи орган билан боғлиқ барча давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

Декабрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Фуқаролик жамиятини илмий-назарий ўрганувчи, унинг ривожланишини доимий таҳлил қилиб борувчи таҳлилий, илмий-ўқув лабораторияларни (ақл марказларини) ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Июнь

Жамоатчилик палатаси, "Тараққиёт стратегияси" маркази, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Давлат бошқаруви академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Фуқаролик жамияти ривожланиши масалалари бўйича амалий ва фундаментал тадқиқотлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

Йил давомида

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Жамоатчилик палатаси, Давлат бошқаруви академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

9.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Режага асосан

Йил давомида

Давлат бошқаруви академияси,

Жамоатчилик палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Касаба уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг аъзолари сонига қўйилган талабни қайта кўриб чиқиш, касаба уюшмалари томонидан касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқларини янада кенгайтириш.

Қонун лойиҳаси

Декабрь

Касаба уюшмалари федерацияси, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИГА КЎМАК КЎРСАТИШ

ҲАМДА УЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

11.

Фуқаролик жамияти институтларига бюджет маблағларини аниқ ижтимоий мақсадларни кўзлаган ҳолда ажратиш механизмини ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича индикаторлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Сентябрь

Адлия вазирлиги, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни фуқаролик жамияти институтларига давлат гранти шаклидан аниқ йўналтирилган ижтимоий буюртма бериш орқали молиялаштириш амалиётини кенгайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

1 сентябрдан бошлаб

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Давлат бошқаруви органлари томонидан бажарилаётган вазифа ва функцияларни фуқаролик жамияти институтлари орқали амалга ошириш миқдорини кўпайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Йил

давомида

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

14.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маблағлар ажратилишини тартибга солувчи ҳужжатларни норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида қабул қилиш ва такомиллаштириш.

Қонун ҳужжатлари

Август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, улар томонидан фуқаролик жамияти институтларига маблағлар ажратиш бўйича лойиҳаларни танлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини мониторинг қилишда жамоат фондининг ижрочи раҳбар органи масъулиятини ошириш.

Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарорлари лойиҳалари

Апрель

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида), Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг ролини соҳавий ва ҳудудий молиялаштиришда кенгайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

1 сентябрдан бошлаб

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

"Фуқаролик жамияти асослари" фани бўйича ўқув дастурлари ва қўлланмаларини тайёрлаш, унинг асосида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун доимий равишда махсус ўқув курсларини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бошқаруви академияси, Жамоатчилик палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органлари раҳбарларининг жамоатчилик эшитувини Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий жамоатчилик палаталари томонидан ҳар йили ташкил этиш амалиётини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

1 августдан бошлаб

Жамоатчилик палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШИ УЧУН ЗАРУР

ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

19.

Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасига киритиш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Декабрь

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

20.

Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари томонидан мониторингни амалга оширишнинг аниқ механизмларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгилаш билан боғлиқ ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.

Қонун лойиҳаси

Май

Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, АОКА, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Фуқаролик жамияти институтларининг муҳим сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий дастурлар ишлаб чиқилишида иштирок этиши ва уларнинг ижроси устидан мониторинг олиб боришнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Декабрь

Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, АОКА, ЎзННТМА, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, вазирлик ва идоралар

22.

Ёшлар, болалар, бандлик, хотин-қизлар, нуронийлар, атроф-муҳит муаммолари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Йил

давомида

Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ИШТИРОКИНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

23.

Маҳаллий бюджетлар харажатларининг йўналишларини белгилаш ва уларнинг ижросини назорат қилишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этиш механизмларини жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

1 апрелдан бошлаб

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Давлат органлари томонидан фуқаролик жамияти институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш миқдори ва ҳажмини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

1 апрелдан бошлаб

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Волонтёрлик фаолиятини йўналтириш, мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ҳисобга олиш механизмларини ишлаб чиқиш, давлат органларининг вазифа ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамкор шаклда бажариш амалиётини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Октябрь

Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги,  Жамоатчилик палатаси, ЎзННТМА, Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Йирик корхоналарнинг корпоратив волонтёрлик фаолиятини ташкил этишда услубий, ахборот, маслаҳат ва ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш ҳамда қўллаб-қувватлашнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

Қонун лойиҳаси

Октябрь

Ёшлар ишлари агентлиги, Жамоатчилик палатаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг волонтёрлик дастурида Ўзбекистон фуқароларининг иштирокини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

1 апрелдан бошлаб

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, ЎзННТМА

29.

БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

1 апрелдан бошлаб

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, ЎзННТМА

V. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

30.

Нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар маблағлари ишлатилиши ҳамда ўз уларнинг мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиши жараёнининг ошкоралигини таъминлаш бўйича "Openness of non-governmental non-profit organizations" - "Очиқлик стандарти"ни жорий этиш.

"Очиқлик стандарти"ни ҳамда ушбу ташкилотларда очиқлик бўйича мониторинг ўтказиш ва очиқлик индексини ҳисоблашга қаратилган тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Декабрь

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Фуқаролик жамияти институтлари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида "краудфандинг институти" имкониятидан фойдаланиш механизмини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

Июль

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

32.

Волонтёрлик фаолияти ҳисобини олиб бориш ва йўналтириш имконини таъминловчи ягона интерактив портал яратиш.



Ташкилий-техник тадбирлар

Май

Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Изоҳ: "Йўл харитаси"да кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, зарурат туғилган тақдирда, бошқа бандларнинг ҳужжатлари билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 4 мартдаги

ПФ-6181-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич

Ўлчов бирлиги

2021

2022

2023

2024

2025

Ижро учун масъуллар

1.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми. Шундан:

млрд сўм/

та

45,8/310

50/364

56/428

63/462

68/498

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Молия вазирлиги

давлат субсидиялари

млрд сўм/ та

25/11

27/11

30/12

32/12

33/13

давлат грантлари

13/281

15/330

17/390

20/420

22/450

давлат ижтимоий буюртмалари

7,8/21

8/23

9/26

11/30

13/35

2.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига ажратилган маблағлар ҳажми

млрд сўм

16

28

42

56

70

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамда жамиятимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини тақдирлаш, шу жумладан:








"Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан

та

60

75

90

105

120

Жамоатчилик палатаси

бошқа давлат мукофотлари билан

та

55

60

65

70

75

Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия, Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, ЎзННТМА

4.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси аъзолари сони (жами фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар сонига нисбатан)

фоиз

10

15

20

25

30

ЎзННТМА

5.

Нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзо бўлган фуқаролар сони

млн нафар

20,8

20,85

20,9

20,95

21

ЎзННТМА, сиёсий партиялар, Ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар

6.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар секторида ишлайдиган фуқаролар сони

минг

нафар

40

40,5

41

41,5

42

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзННТМА

7.

Фаол ва молиявий барқарор нодавлат нотижорат ташкилотлари сони

та

2 800

2 900

3 000

3 100

3 200

ЎзННТМА, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

8.

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятида фуқаролар ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг иштирокини кенгайтириш (жами жамоатчилик кенгашлари таркибларига киритилган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сонига нисбатан)

фоиз

5

10

15

20

25

Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, ЎзННТМА, вазирлик ва идоралар

9.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан юқори турувчи ташкилотларга қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан киритилган таклифлар сони

та

1 000

2 000

3 000

4 000

5 000

Адлия вазирлиги,

ЎзННТМА

10.

Мамлакатимизда эълон қилинадиган йилга оид давлат дастурида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар сони

та

30

35

40

45

50

Жамоатчилик палатаси, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, "Тараққиёт стратегияси" маркази,  ЎзННТМА, Адлия вазирлиги

11.

Амалдаги жараёнларни соддалаштириш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш орқали нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан содир қилинаётган ҳуқуқбузарликларни камайтириш (жами 2020 йилда содир қилинган ҳуқуқбузарликлар сонига нисбатан)

фоиз

3,8

7,7

11,5

15,3

19,2

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Давлат харидлари, солиқ, бандлик, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт йўналишларида фаолият кўрсатаётган кенгашлар, комиссиялар ва бошқа идоралараро тузилмаларда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари сони (кенгашлар, комиссиялар ва бошқа идоралараро тузилмалар таркибга нисбатан)

фоиз

10

15

20

25

30

Вазирлар Маҳкамаси, Жамоатчилик палатаси, ЎзННТМА

13.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат органлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган ижтимоий фойдали тадбирлар сони

сон

200

250

300

350

400

Вазирлик ва идоралар, ЎзННТМА

14.

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ҳаётига оид энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш мақсадида доимий асосида эфирга узатилаётган махсус телекўрсатувлар (жамоатчилик мунозаралари) сони

сон

400

450

500

550

600

МТРК, ЎзННТМА

15.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари

сон

50

100

150

200

250

Давлат бошқаруви академияси, ЎзННТМА

16.

БМТ волонтёрлик дастурида Ўзбекистон фуқароларининг иштироки

фоиз

0,1

0,2

0,3

0,4

0,5

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, ЎзННТМА

17.

Тижорат ташкилотлари томонидан "ижтимоий шартнома" асосида молиялаштириладиган (грант ажратиладиган) нодавлат нотижорат ташкилотлари сони (жами фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонига нисбатан)

фоиз

2

5

10

15

20

Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, ЎзННТМА, манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Давлат органларининг айрим вазифа ва функцияларини нодавлат нотижорат ташкилотларига ўтказиш (жами давлат органларининг вазифалари ва функциялари сонига нисбатан)

фоиз

0,1

0,3

0,5

1

1,2

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, ЎзННТМА, вазирлик ва идоралар


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 март


"Халқ сўзи", 2021 йил 5 март




































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск