ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.2021 й. ПҚ-5020-сон "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2021 й.

N ПҚ-5020



ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ,

УЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ ФАОЛ

ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, жойларда "Аёллар дафтари"ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, шунингдек, "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:

3. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш;

хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш.

Белгилаб қўйилсинки, Республика кенгаши (Т.К. Нарбаева, Қ.М. Рафиков) Жамғарма маблағлари харажатлари параметрларини тасдиқлайди, маблағлардан тўғри ва самарали фойдаланиш бўйича доимий мониторинг ўрнатади.


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Республика кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 миллиард сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланадиган Давлат бюджети маблағлари;

Жамғарманинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5.Белгилансинки:

а) Жамғарма ҳар йили АТ "Халқ банки"га 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни 2021 йилда Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада, 2022 йилдан бошлаб эса йиллик 10 фоиз ставкада йўналтиради;

б) қуйидаги дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга мазкур маблағлар ҳисобидан ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади:

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар асосида ташкил этилган ўқув курсларини;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурларини;

в) ажратиладиган кредитлар, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси доирасида, 2022 йил 1 январдан тижорат банки томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади;

г) Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармасига ва "Маҳалла ва оила" институтига Давлат бюджетидан ажратиб келинган маблағлар 2021 йилдан бошлаб Молия вазирлиги томонидан тўғридан-тўғри "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармасига ва "Маҳалла ва оила" институтига ажратилади;

д) кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида берилади.

6. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов):

а) 2021 йилда "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга - 10 миллиард сўмдан;

ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга - 5 миллиард сўмдан маблағ ажратсин;

б) бир ҳафта муддатда аёллар муаммоларини тизимли ва манзилли равишда ўрганиш ва ҳал этиш доирасида шакллантирилган махсус жарроҳлик амалиётлари ўтказиш орқали даволанишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатидаги ҳамда "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган хотин-қизларнинг даволаниши учун Жамғармага 30 миллиард сўм йўналтирсин.

Белгилансинки, мазкур бандда кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштиришга Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 240 миллиард сўм йўналтирилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари:

2021 йилда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 80 миллиард сўм, шунингдек, нотурар жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизларга турар жой ижараси компенсациясини тўлаш учун 11 миллиард сўм йўналтирсин;

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари талабномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман (шаҳар) бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағ ажратиш юзасидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларига ҳар чоракда таклиф киритилишини таъминласин.

Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) 2021 йилда мажбурий ундирувлар ҳисобидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига 150 миллиард сўм маблағ йўналтирилишини таъминласин.


8. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.М. Маруфова) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар мазкур қарорнинг 6-7-бандларида назарда тутилган маблағлар йўналтириладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириб, тўловларни амалга оширишни бошласин.

Республика кенгаши (Т.К. Нарбаева, Қ.М. Рафиков) ушбу маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши ва манзилли ишлатилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.


9. Республика "Ҳунарманд" уюшмаси (У.Т. Абдуллаев) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.М. Маруфова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб этиш чора-тадбирларини амалга оширсин. Бунда:

2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади;

ушбу кластерлар ҳунармандчилик маҳсулотлари учун хом ашё етиштириш, уни қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини қамраб олади, шунингдек, кластерлар устав капиталининг 50 фоизи тенг улушларда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, қолган 50 фоизи ҳунармандларнинг ўз маблағи ҳисобидан шакллантирилади.


10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.М. Маруфова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш ҳамда "маҳаллабай тизим асосида ишларни ташкил қилиш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига "жамоатчи ёрдамчи"ларни жалб этиш;

"жамоатчи ёрдамчи"лар билан 11 ой муддатгача жамоат шартномалари тузиш ҳамда уларнинг иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баравари миқдорида белгилаш;

"жамоатчи ёрдамчи"ларнинг иш ҳақини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш.


11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) бир ой муддатда:

ўз тасарруфига ўтаётган касб-ҳунар таълим муассасаларининг бўш турган қисмини тадбиркорлик субъектларига ўқув хонаси ва ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун 30 йилгача бўлган муддатга имтиёзли ижарага бериш тартибини;

хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 3 ой мобайнида уларга берилган бўш турган биноларнинг ижара тўловларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган миқдорда тўлаб бериш, шунингдек, бўш турган биноларни 1 йилгача бўлган муддатда имтиёзли равишда ижарага бериш тартибини жорий этсин.


12. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.М. Маруфова) бир ой муддатда:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда хотин-қизларни касбга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида грантларни эълон қилсин;

Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларини аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида киритилган даъво аризалари бўйича давлат божидан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Бош прокуратура (С.Б. Ортиқова), Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил якунига қадар Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўрсин. Бунда:

бир ой муддатда барча ҳудудларда зўравонликка учраган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш бўйича биттадан туманлараро намунавий марказлар ташкил қилинсин;

ушбу туманлараро намунавий марказлар фаолиятини йўлга қўйиш учун Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан жами 10 миллиард сўм ҳамда маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларидан маблағлар йўналтирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилганлиги, шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома беришда "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратсин.


15. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилсин. Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:

2021/2022 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилади.

16. Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин):

а) бир ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин:

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга киритиш орқали қабул қилиш;

боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш харажатларини бюджетдан қоплаш;

б) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

икки ой муддатда боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш мақсадида маҳаллаларда бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолар (хоналар)ни хатловдан ўтказсин;

икки ой муддатда мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар рўйхатини шакллантирсин;

2021 йил якунига қадар мактабгача таълимга эҳтиёж мавжуд бўлган маҳаллаларда, шу жумладан қишлоқ жойларида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ташкил қилиш ва уларни зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.


17. "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Ш. Бекмуродов) Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига "Эл-юрт умиди" жамғармасининг стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улушини камида 20 фоизга кўпайтирсин.


18. Олий Мажлис палаталари бир ой муддатда хотин-қизларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларни давлат ва жамият олдидаги фидокорона хизматлари, мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий салоҳиятини оширишга қўшган ҳиссаси, иродаси, илмий ва амалий соҳалардаги эришган ютуқлари учун уларни рағбатлантиришни назарда тутувчи давлат мукофотларини таъсис этиш масаласини кўриб чиқсин.


19. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўз сессияларида мутасадди давлат органлари раҳбарларининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборотини эшитиб борсин.


20. Қуйидагилар:

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Жамғарма Республика кенгашининг ишчи органлари ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.


21. Республика кенгаши (Т.К. Нарбаева, Қ.М. Рафиков) бир ой муддатда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий ижтимоий ва сиёсий фаол хотин-қизларнинг миллий имижини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ҳамда унинг ижросини таъминласин.


22. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.М. Маруфова) икки ой муддатда ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўлаётган аёлларимизни жалб қилган ҳолда, хотин-қизлар учун "Иффатли аёл" телекўрсатуви намойишини йўлга қўйсин.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хотин-қизларга мотивация бериш мақсадида фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар билан доимий равишда учрашувлар ташкил этиб борсин.


24. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


25. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 мартдаги

ПҚ-5020-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли

жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси

ТУЗИЛМАСИ







  

Васийлик кенгаши

  













































 

Ижрочи директор

  




























































   

Директор ўринбосари

  



Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш бўйича бош мутахассис



















Ахборот-таҳлил ва ҳудудлар билан ишлаш бўлими

8



















 

Бош юрисконсульт

  















Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси

2















Молия ва бухгалтерия

ҳисоби шўъбаси

2















Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш шўъбаси

2
















































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 18 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган нормативлар асосида белгиланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 мартдаги

ПҚ-5020-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг

жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш

тизимини янада такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Ижро муддати

Молиялаш-

тириш манбалари

Ижро учун

масъуллар

I. ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ҳар бир маҳаллада "Аёллар маслаҳат кенгаши" жамоатчилик тузилмасининг фаолиятини самарали ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил

15 апрель

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Хотин-қизларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларни давлат ва жамият олдидаги фидокорона хизматлари учун рағбатлантиришни назарда тутувчи давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2021 йил

10 апрель

-

Олий Мажлис палаталари (келишувга кўра)

3.

Тадбиркорлик, фермерлик, деҳқончилик, касаначилик фаолияти билан шуғулланувчи хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

15 апрель

-

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Б.Ахмедов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов), Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д.Касимов)

4.

Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тайёрлаш.

Ахборот-таҳлилий маълумот

2021 йил

15 апрель

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж.Қўчқоров),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, "Соғлом оила - соғлом жамият" ғоясини ҳаётга татбиқ этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида Оила институтини янада мустаҳкамлаш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 июнь

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

6.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган 20 та туманда яшаётган хотин-қизларни оилавий бизнесга ва хусусий тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида кичик корхоналар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

давомида

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж.Қўчқоров), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

"Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари" фаолияти самарадорлигини ошириш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда марказларнинг ўқув сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

15 апрель

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж.Қўчқоров), Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Н.Кузиев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

8.

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда жамоатчилик кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби ва низомини тасдиқлаш.

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг ташкилий йиғилиши қарори

2021 йил

15 апрель

-

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Т.Нарбаева, Қ.Рафиков)

9.

"Аёллар дафтари"ни юритиш орқали аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш.

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган тартибда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

бандлигини таъминлаш;

томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш бўйича кўмаклашиш;

тадбиркорликка жалб этиш;

моддий ёрдам кўрсатиш;

турар-жой ижара компенсациясини тўлаш;

тиббий хизмат кўрсатиш;

ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

психологик ёрдам кўрсатиш.

2021 йил

давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси, "Аёллар дафтари" жамғармаси,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Саховат ва кўмак" жамғармаси,

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси,

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури,

Халқаро молиявий институтлар-нинг кредит, грант ва бошқа маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова), Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К.Рафиков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов), АТ "Халқ банки" (Ф.Саломов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг молиявий-иқтисодий саводхонлигини оширишга қаратилган ойликлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил

15 апрель

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов),

Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж.Қўчқоров),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

11.

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бандлигини ва таълим олишларини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил

15 апрель

-

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

12.

Хотин-қизларга кредит ажратиш орқали уларни тадбиркорликка йўналтириш.

1. Тадбиркорлик қилиш истаги бўлган хотин-қизларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш.


2. Шакллантирилган рўйхат асосида касб йўналиши бўйича ўқув курсларини ўтаган хотин-қизларга кредит олиш учун тавсиянома бериш.


3. Берилган тавсияномалар асосида уларнинг қизиқиши бўйича банкнинг намунавий бизнес режаларини таклиф этиш ва кредит ажратиш.


4. Ажратилган кредитларнинг сарфланишини доимий ўрганиш ва тадбиркорлик йўналишида юзага келадиган муаммоларга амалий ёрдам бериб бориш.

2021 йил давомида

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Оилавий тадбиркор-ликни ривожлан-тириш дастури доирасида илгари ажратилган кредитларнинг қайтган маблағлари

АТ "Халқ банки" (Ф.Саломов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова)

13.

Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадида халқаро донорларнинг грантларини жалб қилиш чораларини кўриш.

1. Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


2. Донор ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш.


3. Донор ташкилотлар билан лойиҳа таклифларини келишиш.

Доимий равишда

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.Умурзаков),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

14.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган электрон тижорат платформасини яратиш.

1. Электрон тижоратни ўргатишга йўналтирилган порталнинг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.


2. Электрон портални яратиш ва ишга тушириш.


3. Хотин-қизларга тадбиркор-лик фаолиятини бошлаш учун тайёр бизнес намуналарни ўз ичига олган бўлимларни (электрон китоблар, аудио ва видео қўлланмалар) доимий янгилаб бориш.

2021-2022 йиллар давомида

Халқаро донорлар грантлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Т.Нарбаева),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

15.

Аҳоли демографиясини чуқур таҳлил қилиш асосида туғиш ёшидаги аёлларнинг соғлиғини яхшилаш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида,

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова)

16.

Ёлғиз, боқувчиси йўқ I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларларни белгиланган тартибда "Саховат" интернат-уйларига жойлаштириш.

1. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тегишли ҳокимлик ва фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва тегишли комиссиядан ўтказиш.

2. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги махсус комиссиясининг хулосасини олиш.

3. Тегишли ҳудудга хизмат кўрсатувчи "Саховат" интернат-уйига жойлаштириш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ногиронлиги бўлган хотин-қизларни белгиланган тартибда "Мурувват" интернат-уйларига жойлаштириш.

1. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тегишли ҳокимлик ва фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва тегишли комиссиядан ўтказиш.

2. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги махсус комиссиясининг хулосасини олиш.

3. Ҳудудга хизмат кўрсатувчи "Мурувват" интернат-уйига жойлаштириш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли санаторийларда соғломлаштириш.

1. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, фуқаролар йиғини ва тиббиёт ходимлари томонидан ҳудудий соғломлаштириш санаторийларига йўлланма бериш учун сурункали касаллиги мавжуд, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш.

2. Рўйхатга киритилган хотин-қизларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий кўрикдан ўтказиш.


3. Санаторийларда соғлиғини тиклаш учун саломатлигида монелиги бўлмаган хотин-қизларга белгиланган тартибда йўлланмалар бериш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова)

19.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни республика ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда белгиланган тартибда бепул даволаш чораларини кўриш.

1. Туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари, фуқаролар йиғинлари томонидан сурункали касаллиги мавжуд, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш.


2. Рўйхатга киритилган хотин-қизларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий кўрикдан ўтказиш.


3. Тиббий кўрик хулосаси асосида республика ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда бепул даволаш чораларини кўриш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова)

20.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ногиронлиги бўлган хотин-қизларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш.

1. Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларига муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш.


2. Уларни белгиланган тартибда реабилитация техник воситалари ва протез ортопедия буюмлари билан бепул таъминлаш.

Доимий равишда

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова)

21.

Хотин-қизларнинг маиший шароитларини яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёлларга қулайлик яратиш мақсадида боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш.

1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга киритиш орқали қабул қилиш, шунингдек, боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш харажатларини бюджетдан қоплаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил

15 апрель


Маҳаллий бюджет маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)













Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин)

2. Маҳаллаларда бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолар (хоналар)ни хатловдан ўтказиш.

2021 йил

15 май

3. Мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг рўйхатини шакллантириш.

2021 йил

15 май

4. Мактабгача таълимга эҳтиёжи мавжуд маҳаллаларда, шу жумладан қишлоқ жойларида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ташкил қилиш ва уларни зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йил

1 январь

III. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ

ИШТИРОКИНИ КЕНГАЙТИРИШ

22.

Республикадаги олий таълим муассасалари бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган, хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга жўнатиладиган тингловчилар орасидаги хотин-қизларнинг улушини камида 20 фоизга кўпайтириш.

1. Бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни танлов асосида хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига жўнатиш дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил

15 апрель


"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари

"Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

2. Бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларнинг "Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловларида фаол иштирок этишини таъминлаш.

доимий равишда

3. Стипендия танловида иштирок этиб, ғолиб бўлган хотин-қизларни хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим, илмий ёки бошқа муассасаларига таълим олишга юбориш чораларини кўриш.

доимий равишда

23.

Хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган дастурий ишланмаларини, инновацион ва бизнес ғояларини, ихтирочилик, рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Чора-тадбирлар режаси.

2021 йил

15 апрель

-

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов),

Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

24.

Хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий ижтимоий ва сиёсий фаол хотин-қизларнинг миллий имижини кенг тарғиб қилиш.

Медиа-режа.

2021 йил

15 апрель

Ҳомийлар ва ташаббус-корлар маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кучимов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова)

25.

Хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "INNOWOMENWEEK" ҳафталигини ўтказиш.

1. Стартап лойиҳаларини жорий қилмоқчи бўлаётган хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш.


2. Хотин-қизларнинг бизнес режаларини тайёрлаш юзасидан билим ва малакаларини ошириш бўйича семинарлар ташкил қилиш.


3. Тадбиркор аёллар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида кўргазмалар ташкил қилиш.

2021 йил

1 июнь

Ҳомийлар ва ташаббус-корлар маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

Интеллектуал мулк агентлиги

(Т.Абдусатторов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Аёлларнинг жамиятдаги муаммоларини, жумладан турли касб ва ижтимоий мавқега эга хотин-қизлар ҳаётини ёритиб берувчи миллий сериал, бадиий, ҳужжатли, тарихий, қисқа метражли фильмлар, ижтимоий роликларни суратга олиш, телелойиҳалар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Халқаро донорлар грантлари,

ҳомийлар маблағлари

"Ўзбеккино"

Миллий агентлиги

(Ф.Абдухаликов),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М.Хожиматов), Маданият вазирлиги

(О.Назарбеков), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А.Хаджаев)

27.

Хотин-қизларга мотивация бериш мақсадида фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар билан учрашувлар ташкил этиш ва тренинглар ўтказиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

Доимий равишда

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

"Ўзбекистон хотин-қизлари: ҳаётий мақсадлар, қадриятлар ва йўналишлар" мавзусида социологик тадқиқот ўтказиш.

Ижтимоий сўров ва бошқа ўрганишлар натижалари асосида таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2021 йил

1 июль

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

"Ижтимоий фикр" маркази (Н.Раҳимова),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

"Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти

(Н.Эгамбердиева)

29.

Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганиш, тизимли таҳлил қилиш ва муаммоларни ҳал этиш масалаларида тадқиқотлар самарадорлигини ошириш.

Режа-жадвал асосида илмий асосланган таҳлилий маълумотлар, тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Доимий равишда

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

"Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти

(Н.Эгамбердиева),

"Ижтимоий фикр" маркази (Н.Раҳимова)

30.

Фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар учун манзилли ўқув курсларининг онлайн платформасини яратиш.

1. Ўқув курсларининг йўналишларини белгилаш.


2. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


3. Махсус платформани ишлаб чиқиш, зарур манбалар билан таъминлаш ва онлайн ўқишни йўлга қўйиш.

2021 йил

15 апрель




2021 йил

1 сентябрь

-

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова), "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти

(Н.Эгамбердиева)

31.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тадбирларни кучайтириш.

1. Ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича спорт ва пиёда саёҳатлар марафонларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Марафонлар ўтказилиши ҳақидаги маълумотларни расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш.

2021 йил

1 май

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (А.Каримов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" вазирлиги (Г.Маруфова),

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

(Ф.Абдухаликов)

32.

"Маҳалламизнинг фахрий ҳунарманд аёли" лойиҳасини амалга ошириш.

1. "Маҳалламизнинг фахрий ҳунарманд аёли" лойиҳасини ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Энг самарали фаолият юритаётган ҳунарманд аёллар рўйхатини шакллантириш, ўтказиладиган учрашувлар ва маҳорат дарслари графигини тасдиқлаш.


3. Лойиҳа ўтказилиши ҳақидаги маълумотларни расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш.

2021 йил

1 октябрь

Ташкилотчилар маблағлари

"Ҳунарманд" уюшмаси (У.Абдуллаев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г.Маруфова),

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

(Ф.Абдухаликов)

"Халқ сўзи", 2021 йил 6 март


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 март




































Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск