ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Туркия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 8 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида

даромадларга икки томонлама солиқ

солишга йўл қўймаслик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати, даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида Битим тузиш истагида ҳамда иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустахкамлаш мақсадида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битимнинг қўлланиш соҳаси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим, ундирилиш услубидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири ёки уларнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимиятлари номидан даромадлардан ундириладиган солиқларга татбиқ этилади.


2. Даромадлардан олинадиган солиқлар жумласига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан, шу жумладан кўчар ёки кўчмас мол-мулкни сотишдан олинадиган даромаддан ундириладиган барча солиқлар киради.


3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган мавжуд солиқларга жумладан қуйидагилар киради:

а) Ўзбекистон Республикасида:

(i) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(бундан буён "Ўзбекистон солиқлари" деб номланади);

b) Туркия Республикасида:

(i) даромад солиғи;

(ii) корпоратив солиқ;

(бундан буён "Туркия солиқлари" деб номланади).

4. Ушбу Битим у кучга кирган санадан кейин мавжуд солиқларга қўшимча равишда ёки уларнинг ўрнига ундириладиган аслида ўхшаш бўлган ҳар қандай солиққа нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни қўллаш учун зарур бўлган ўз солиқ қонунларидаги жиддий ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-моддa. Умумий таърифлар


1. Агар матн мазмунидан ўзга маъно англашилмаса, ушбу Битим мақсадлари учун:

а) (i) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода қўлланилганда унинг халқаро ҳуқуқларга мувофиқ белгиланган ҳуддудини ўз ичига олади.

(ii) "Туркия" атамаси Туркиянинг ҳудудини, денгиздаги ҳудудини, шунингдек унинг минерал ресурсларни консервация қилиш ва уларни халқаро ҳуқуққа мувофиқ бошқариш мақсадида ўз юрисдикциясини ва суверен ҳуқуқларини амалга оширадиган денгиз кенгликларини англатади;

b) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб Ўзбекистон Республикаси ёки Туркия Жумҳуриятини англатади;

с) "солиқ" атамаси ушбу Битимнинг 2-моддасида айтиб ўтилган ҳар қандай солиқни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ва шахслаpнинг бошқа ҳаp қандай бирлашмасини англатади;

e) "компания" атамаси корпоратив тусдаги ҳар қандай ташкилотни ёки даромадларидан солиқ олиниши лозим бўлган корпоратив тусдаги ташкилот сифатида қараладиган тузилмани англатади;

f) "рўйхатга олинган идора" атамаси:

(i) Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга кирувчи ҳар қандай юридик муассасани, ташкилотни;

(ii) Туркияга нисбатан - Туркия Тижорат Кодексига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган юридик бош идорани англатади;

g) "миллий" атамаси:

(i) Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикасининг фуқаро солиқ тўғрисидаги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаро солиғини олган ҳар қандай шахсни; ва Ўзбекистонинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият ёки шерикчиликни;

(ii) Туркияга нисбатан - Туркиянинг фуқаролик тўғрисидаги Кодексига мувофиқ турк миллатига мансуб ҳар қандай жисмоний шахсни ёки Туркиянинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият ёки шерикчиликни англатади;

h) "Аҳлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани англатади;

i) "ваколатли орган" атамаси:

Ўзбекистонга нисбатан - Давлат солиқ қўмитасини;

Туркия Жумҳуриятига нисбатан - Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

j) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси фойдаланаётган, ҳаво кемаларида ёки автотранспорт воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланиладиган ҳаво кемалари ёки автотранспорт воситалари бундан мустасно;

k) "фойда соҳиби" атамаси ушбу Битимда қуйидагича талқин этилиши лозим: яъни, учинчи мамлакатнинг резидентига Солиқ Битимига мувофиқ Ўзбекиcтон ёки Туркиядан олинган дивидендлар, фоизлар ва роялтига нисбатан фойда олишга имкон бермайди, аммо бу чеклаш Аҳдлашувчи Давлатларнинг резидентларига ҳеч бир тарзда дахл қилмайди.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганда унда таърифланмаган ҳар қандай атама, башарти матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, бу атама ушбу Битим дахл қиладиган солиқларга тааллуқли ана шу Давлатнинг қ

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск