ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Украина Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида даромадлар ва мулкларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида Битим (Киев, 1994 йил 10 ноябрь, 1995 йил 13 июлдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси ва Украина

ўртасида даромадлар ва мулкларга

икки томонлама солиқ солишга

йўл қўймаслик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси ва Украина, даромадлар ва мулкларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида Битим тузишга хоҳиш билдириб ва ўзаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш учун ўз интилишларини тасдиқлаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар


Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резидентлари ҳисобланадиган шахсларга қўлланилади.



2-модда. Битим қўлланиладиган солиқлар


1. Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг сиёсий-маъмурий бўлинмаси ёхуд маҳаллий ҳокимиятлар номидан, уларни ундириш усулларидан қатъи назар, даромад (фойда)ларга ва мулкка солинадиган солиқларга қўлланилади.


2. Даромадларнинг ва мулк қийматининг умумий суммасидан ёки даромаднинг элементидан олинадиган барча солиқлар, жумладан, кўчар мулк ёки кўчмас мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқлар даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқлар ҳисобланади.


3. Мазкур Битим қуйидаги солиқларга қўлланилади:


а) Украинада:

I) корхоналарнинг даромадларидан олинадиган солиқ;

II) фуқаролардан олинадиган даромад солиғи;

III) корхоналарнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

IV) фуқароларнинг кўчмас мулкига соладиган солиқ;

(бундан кейин "Украинанинг солиқлари" деб номланади);


b) Ўзбекистон Республикасида:

I) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг даромадларига солинадиган солиқ;

II) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

III) корхоналарнинг мулкига солинадиган солиқ;

IV) жисмоний шахсларнинг мулкига солинадиган солиқ;

(бундан кейин "Ўзбекистоннинг солиқлари" деб номланади).


4. Мазкур Битим ҳар қандай бир хилдаги ёки бир-бирига ўхшаш солиқларга ҳам қўлланилади. Бу солиқлар ушбу Битим имзоланган санадан кейин Аҳдлашаётган Давлатнинг солиқларига қўшимча ёки амалдаги солиқларнинг ўрнига Аҳдлашаётган Давлатларнинг биридан ундирилади.

Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари бир-бирларини ўзларининг солиқ солиш қонунларидаги ҳар қандай жиддий ўзгаришлар ҳақида хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Мазкур Битимни англашда, агар матннинг мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса:


а) "Украина" атамаси географик маънода қўлланганда Украинанинг ҳудудини, континенталь шельфини ва унинг ўзига хос (денгиз) иқтисодий минтақасини, шунингдек мувофиқ равишда халқаро ҳуқуқ билан аниқланадиган ёки бундан кейин аниқланиши мумкин бўлган Украина ҳуқуқи доирасида денгиз ости, ерости бойликлари ва уларнинг табиий ресурсларига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган Украинанинг сув ҳудудларидан ташқаридаги қандайдир бошқа ҳудудни англатади;


b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда унинг ҳудудини, ички сувларини, ҳаво фазосини ўз ичига олади. Бунда Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқларини ва суд қилиш ҳуқуқини, шунингдек ерости конлари ва табиий ресурслардан фойдаланишга оид ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ амалга ошириши мумкин ва бу ерда Ўзбекистон Республикаси қонуни амалда бўлади;


с) "Миллий шахс" атамаси қуйидагиларни билдиради:

I) Аҳдлашаётган Давлатнинг фуқароси ҳисобланадиган ҳар қандай жисмоний шахс;

II) Аҳдлашаётган Давлатнинг амалдаги қонунига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, шерикчилик ва уюшма;


d) "Аҳдлашаётган Давлат" ва "бошқа Аҳдлашаётган Давлат" атамалари матн мазмунига боғлиқ ҳолда Украина ёки Ўзбекистон Республикасини англатади;


е) "шахс" ибораси жисмоний шахсни, Аҳдлашаётган Давлат қонунларига мувофиқ тузилган ва солиқ солиш мақсадлари учун юридик шахслар сифатида қараладиган ҳар қандай юридик шахс ва ҳар қандай бошқа шахслар бирлашмасини англатади;


f) "компания" ибораси даромад (фойда) солиғи солинадиган ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадлари учун корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни, шу жумладан, акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ёки ҳар қандай бошқа юридик шахс ёки ташкилотни билдиради;


g) "Аҳдлашаётган Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонаси" атамалари тегишлича Аҳдлашаётган Давлатдан бирининг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани англатади;


h) "халқаро юк ташиш" атамаси денгиз ёки ҳаво кемаси, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаси билан Аҳдлашаётган Давлат корхонаси томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай юк ташишни англатади, бунда бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудидаги пунктлар орасида бундай юк ташиш ҳоллари мустаснодир;


i) "ваколатли орган" атамаси Украинага мувофиқ равишда - Украина Молия вазирлигини ёки унинг мухтор вакилини ва Ўзбекистон Республикасига мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг мухтор вакилини англатади.


2. Аҳдлашаётган Давлат томонидан мазкур Битим қўлланилганда Битимда белгиланмаган ҳар қандай, агар мант мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим қўлланилаётган солиқларга мос равишда ўша Давлатнинг қонунларидаги маънони билдиради.



4-модда. Резидент


1. Мазкур Битимни қўллашда, "Аҳдлашаётган Давлатдан бирининг резиденти" атамаси ушбу Аҳдлашаётган Давлатнинг қонунчилигига кўра ундаги ҳақиқий раҳбар органнинг турар жойи, доимий ўрнашган жойи, рўйхатга олинган жойи, турган жойи ёки бошқа шунга ўхшаш белгиси асосида солиқ солиниши керак бўлган шахсни англатади. Лекин бу атама ушбу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ

...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск