ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2021 й. ПФ-6184-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.03.2021 й.

N ПФ-6184



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5816-сон, 2020 йил 29 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5987-сон, 2020 йил 27 сентябрдаги "Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6075-сон ва 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6166-сон фармонларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 9 мартдаги

ПФ-6184-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонининг 15-банди иккинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идоралари" сўзлари "нотариуслар" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5843-сон Фармонининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3666-сон қарорида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - йигирманчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини "Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда" рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш";

қуйидаги мазмундаги йигирманчи - йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш";


б) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "184" рақами "210" рақами билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига" сўзлари "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz)" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 7-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) 9-иловада келтирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда юридик техникумлар деб юритилади) қуйидаги тартибни ўрнатган ҳолда айлантириш:

юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса - ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари - юридик техникумлар директорлари ҳисобланади ҳамда улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш юридик техникумларнинг маблағлари (давлат бюджети маблағлари бундан мустасно) ҳисобидан амалга оширилади;

юридик техникумларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

юридик техникумларга қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг "юриспруденция" йўналиши бўйича профессионал маълумотга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар, мутахассислик ва касблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари асосида амалга оширилади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли;

қайта ташкил қилинаётган юридик коллежлар ва академик лицейнинг 3 курс ўқувчиларининг ўқиши уларни таълимнинг ўхшаш йўналишлари бўйича яқин жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг ўқувчилар контингентига қўшиш йўли билан ушбу таълим муассасаларида тамомланади";

"д" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар" сўзлари "профессионал" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 11-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизи миқдоригача қисмини давлат нотариал идоралари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ҳақлари ўрнатишга йўналтириш;

нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдорини 10 фоиз миқдорида белгилаш;

Адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиш ҳуқуқи берилсин";


е) 1-иловада:


8-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги "юридик коллежлари" сўзлари "юридик техникумлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - йигирманчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини "Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда" рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш";

қуйидаги мазмундаги йигирманчи - йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш";


10-бандда:

1-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллашдаги коррупциявий хавфларни таҳлил қилади, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияга сабаб бўладиган нормаларни аниқлайди, уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўради ва тавсиялар ишлаб чиқади";

ўнинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи - ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "коррупцияга, бошқа" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8) ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини "Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда" рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини "Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда" рукни остида оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлайди ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг натижалари юзасидан видеороликлар тайёрлайди;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича "Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда" рукни остида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ва "Тараққиёт стратегияси" маркази иштирокида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни жалб қилган ҳолда телекўрсатувлар тайёрлайди";

10-кичик бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат нотариал идораси нотариусини лавозимга тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгилайди";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси (кейинги ўринларда Нотариал палата деб аталади) билан келишилган ҳолда нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди";

тўққизинчи хатбошидаги "нотариал идоралар" сўзлари "нотариусларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди;

Нотариал палата билан биргаликда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади";

ўнинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи - ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нотариуслар лавозимлари энг кам сонини тасдиқлайди ва муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимлари энг кам сонини белгилайди";

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пуллик хизматлар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник хусусиятга эга қўшимча ҳаракатлар рўйхатини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, реестрлардан кўчирмалар, маълумотномаларнинг ва архив ҳужжатларининг кўчирма нусхалари берилганлиги учун тўловларнинг миқдорларини тасдиқлайди";

14-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалари ва ўқувчилари" сўзлари "профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 20-23-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"20) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради, таҳлил қилади ва уларга услубий ёрдам кўрсатади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолайди;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардаги тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул бўлган ходимларининг рўйхатини шакллантиради, уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, халқаро стандартларни ва илғор хорижий амалиётни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича таъсир чораларини кўради;

тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг ҳолати бўйича ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

21) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш соҳасида:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишининг "Ijro.gov.uz" тизимида назоратини олиб боради ва "Ijro.gov.uz" тизимини юритади;

"Ijro.gov.uz" тизимида назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига киритади;

ўрганишлар ва мониторингларда аниқланган камчиликлар ва муаммоларни таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф қилиш ва келгусида такроран содир этилишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади;

ахборот коммуникация технологиялари, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, "Ijro.gov.uz" тизимининг мобиль иловаси ва бошқа қайта алоқа воситалари орқали жойлардаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолатини тизимли мониторинг қилади ҳамда натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни жалб қилган ҳолда жамоатчилик мониторинги ва эшитувларини ташкил қилади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

22) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлайди ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганади ва таҳлил қилади;

аниқланган муаммолар ва омилларни бартараф этиш бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларига аниқ тавсиялар ва кўрсатмалар киритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик ҳолатини манзилли ва тематик ўрганишлар, жамоатчилик мониторинги ҳамда жамоатчилик эшитувлари, шунингдек, ваколати доирасида бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилади;

манзилли ва тематик ўрганишлар, жамоатчилик мониторинги ҳамда жамоатчилик эшитувлари орқали давлат органлари ва ташкилотларининг соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таҳлил қилади ҳамда натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

23) давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашишга мўлжалланган методик қўлланмалар ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этади";


12-бандда:

5-кичик бандда:

саккизинчи хатбошидан "тақдимномалар киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида аниқланган қоидабузарликларни, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда "Ijro.gov.uz" тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида ва тўғри киритиш юзасидан кўрсатмалар киритиш;

24-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24) адвокатлар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш";


ж) 2-иловадаги "Юридик коллежлар" блоки "Юридик техникумлар" блоки билан алмаштирилсин;


з) 3-6-иловаларнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

  

Вазир
















Ёрдамчи














































































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари




Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари



Ташкилий назорат

ва таҳлил бошқармаси

9


























































Қонунчилик бош бошқармаси

1




Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси

8



Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси

9



Фуқаролик-

ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси

5



Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси

12



















Кадрлар

бошқармаси

6






























Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

14




























Молия-иқтисод бошқармаси

7

































Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси

5



Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш

бошқармаси

5



Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси

7



Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси

7
























Иқтисодий қонунчилик бошқармаси

14












Биринчи бўлим

1







































Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

6































Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2


Идоравий норматив-

ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

11




Ижтимоий-

иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси

13



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

6



















Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

6





























































Ишлар бошқармаси

7









Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси

15









Халқаро-ҳуқуқий

ҳамкорлик бошқармаси

7










Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва тизимлаш-

тириш бошқармаси

6












































Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши

курашиш бўлими

3










































































































Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси

10




























































Маънавий-

маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси


























































































































































































  

  

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 210 бирлик.






Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ

  













Вазир


































































































Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими

2



Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари - юридик техникум директори*





































Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

3



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

2










Кадрлар бўлими

1











































Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими

2










Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими

2






















Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

3





























































Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими

2










Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

1






















Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

3
















































































Жами: Бошқарув ходимларининг чекланган сони 26 бирликни ташкил қилади.


*) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг умумий штатлар сонига кирмайди.


Бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ























































































Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими

2



Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари


Бошлиқ ўринбосари - юридик техникум директори*





































Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

2



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

2










Кадрлар бўлими

1-2











































Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими

2-3










Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими

2






















Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

2-4



































Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими

2-3





























Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

1






















Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

1-2
























































Молия-иқтисод бўлими

2-3





































































  

  

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 314 бирликни ташкил қилади, ҳудудлар кесимида уларнинг аниқ сони Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан аниқланади.


*) Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг умумий штатлар сонига кирмайди.


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ







































































































































Бош маслаҳатчи

1


Етакчи маслаҳатчи

0-2


Катта маслаҳатчи

0-1


Нотариал идоралар*






































  

  

Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 565 бирликни ташкил қилади, туман (шаҳарлар) кесимида уларнинг аниқ сони Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан аниқланади. Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг фаолиятини молиялаштириш, нотариал идоралар бундан мустасно, маҳаллий бюджет ва адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


*) Нотариал идоралар сони туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари умумий сонига киритилмайди.


Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4185-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идоралари" сўзлари "нотариуслар" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4270-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идоралари" сўзлари "нотариуслар" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идорасининг" сўзлари "нотариуснинг" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг "в" кичик бандидаги "давлат нотариал идоралари" сўзлари "нотариуслар" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идорасига" сўзлари "нотариусга" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 март















































Время: 0.2481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск