язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Ҳиндистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Нью-Дели, 1993 йил 29 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик

ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан

бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати,

икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузиш истагида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим татбиқ этиладиган шахслар


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккисининг резиденти ҳисобланган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқлар:


а) Ўзбекистонга татбиқан:

- даромадларга солинадиган солиқ;

- мол-мулкка бўлган солиқ;

- юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади)


б) Ҳиндистонга татбиқан:

- даромад солиғи, шу жумладан, ҳар қандай қўшимча солиқлар;

- мол-мулкка солинадиган солиқ;

(бундан кейин "Ҳиндистон солиқлари" деб аталади).


2. Ушбу Битим, шунингдек у имзоланган кундан кейин Аҳдлашувчи Давлатлар томонидан 1-бандда кўрсатилган мавжуд солиқларга қўшимча равишда ёки уларнинг ўрнига ундириладиган моҳиятан ўхшаш бўлган ҳар қандай солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади:

Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари солиқларга доир қонунларидаги жиддий ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Башарти, матн мазмунидан ўзга маъно англашилмаса, ушбу Битимда:


а) "Ўзбекистон" атамаси жуғрофий маънода ерни, ҳудудий сувларни ва бошқа зоналарни англатади, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуққа ва Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига мувофиқ суверен ҳуқуқларга ва юрисдикцияга эга;


б) "Ҳиндистон" атамаси Ҳиндистон ҳудудини англатади ва Ҳиндистон юрисдикциясида бўлган унинг қонунлари ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз ҳудудида суверен ҳуқуқлари ва бошқа ҳуқуқлар бўлган ҳудудий сувлар, ҳаво фазоси, шунингдек бошқа денгиз чегараларини қамраб олади;


в) ҳдлашувчи Давлат" ва бошқа ҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб Ўзбекистон Республикаси ёки Ҳиндистон Республикасини англатади;


г) "Ширкат" атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига ва солиқ солинишига мувофиқ ширкат ёки ҳар қандай юридик шахс йўсинида қараладиган ҳар қандай юридик шахс ёки субъектни англатади;


д) "ваколатли орган" атамаси:

- Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат солиқ Бош бошқармасини англатади;

- Ҳиндистон Республикасига нисбатан - Ҳиндистон Республикасининг Давлат молия вазирлиги ёки у томонидан ваколат берилган вакилни англатади (Даромад Департаменти);


е) ҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" деган атамалар тегишинча Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхона ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани англатади;


ж) "солиқ йили" атамаси:

- Ўзбекистонга нисбатан календарь йилининг 1 январидан 31 декабригача ҳисобот йилини англатади;

- Ҳиндистонга нисбатан 1961 йил даромад солиғи тўғрисидаги Актнинг 3-бандида таърифланган "ўтган йилни";


з) "халқаро кўламда юк (йўловчи) ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси фойдаланаётган денгиз ёки ҳаво кемаларида ҳар қандай юк (йўловчи) ташишни (турли Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳудудида жойлашган алоҳида манзиллар ўртасида фойдаланаётган денгиз ёки ҳаво кемалари бундан мустасно) англатади;


и) "фуқаро" атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг миллатига мансуб ҳар қандай жисмоний шахсни ёки Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс, шерикчилик ёки ассоциацияни англатади;


к) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, ширкатни, органни ёки Аҳдлашувчи Давлатларда солиқ солиш мақсадларида юридик шахс сифатида қараладиган бошқа субъектни англатади;


л) "солиқ" атамаси матн бўйича Ўзбекистон солиғини ёки Ҳиндистон солиғини англатади, лекин ушбу Битим жорий этиладиган солиқларга нисбатан ёки хато қилиш сабабли тўлаш мўлжалланган жарима солиқларини ўз ичига олмайди.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганда, унда таърифланмаган ҳар қандай атама, башарти матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим шу Давлат қонунларида қайси мазмунда талқин этилган солиқларга тааллуқли бўлган маънога эга бўлади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битим мақсадлари йўлида "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" деган атама ана шу Давлатнинг қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, бошқарув органи жойи ва шунга ўхшаш ҳар қандай мезонлар асосида солиқ тўлаши лозим бўлган ҳар қандай шахсни англатади.


2. 1-банднинг қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс башарти, агар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланса, бундай ҳолда унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:


а) у қайси Давлатда доимий яшаш жойига эга бўлса, ана шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади; башарти у ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатда доимий яшаш жойига эга бўлса, қайси давлатда шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлар маркази) жипсроқ бўлса, ана шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;


б) башарти, унинг ҳаётий манфаатлар маркази жойлашган давлатни аниқлаб бўлмаса ёки у Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳеч бирида доимий яшаш жойига эга бўлмаса, одатда у қайси Давлатда турган бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;


в) башарти, у одатда ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;


г) башарти, Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири уни ўз фуқароси деб билса ёки улардан ҳеч бири уни ўз фуқароси деб ҳисобламаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур масалани ўзаро келишиб ҳал этадилар.


2. Башарти, 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳисобланмаган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у ўзининг фаолият кўрсатаётган иш жойи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.



5-модда. Доимий ваколатхона


1. Ушбу Битим мақсадларида "доимий ваколатхона атамаси корхонанинг фаолияти тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган доимий фаолият жойини

...