ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Туркманистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида даромадлар ва мол-мулкка икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида Битим (Чоржўй, 1996 йил 16 январь, ЎзР ОМ 30.08.1996 й. 285-I-сон Қарори билан ратификация қилинган, 1996 йил 27 ноябрдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Туркманистон Ҳукумати ўртасида даромадлар ва

мол-мулкка икки томонлама солиқ солинишига

йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин

товлашни бартараф этиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати (бундан кейин, ушбу Битим мақсадларида Аҳдлашувчи Давлатлар дейилади) даромадлар ва мол-мулкка икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб, қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим қўлланиладиган солиқлар


1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлат, унинг маъмурий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимиятлари номидан унинг фойда (даромад) ва мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар қўлланилади.


2. Фойда (даромад) ёки мулкларнинг умумий суммасидан ёхуд фойда (даромад) ёки мулкларнинг элементларидан, жумладан мол-мулкнинг сотилишидан олинадиган фойда (даромад) суммаларидан, иш ҳақи ва тақдирланиш тўловларининг умумий суммаларидан ундириладиган солиқлар фойда (даромад)ларга ва мол-мулкка солинадиган солиқлар ҳисобланади.


3. Ушбу Битим қуйидаги солиқларга қўлланилади:


Ўзбекистон Республикасида:

I) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фойдаси (даромади)дан олинадиган солиқ;

II) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

III) корхоналар мол-мулкидан олинадиган солиқ;

IV) жисмоний шахслар мол-мулкидан олинадиган солиқ;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади).


Туркманистонда:

I) фойда (даромад)дан олинадиган солиқ;

II) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

III) ерости бойликларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ;

IV) корхоналар мол-мулкидан олинадиган солиқ;

V) ер учун тўлов;

(бундан кейин "Туркманистон солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Битим мазкур Битим имзоланган санадан сўнг Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан олинадиган солиқларга қўшимча ёки мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган солиқлар ўрнига киритилган монанд ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўз солиқ қонунларидаги ҳар қандай жиддий ўзгартишлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимда агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" ибораси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси мустақил ҳуқуқ ва юрисдикцияларни, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ерости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудини, ички сув ҳавзаларини, улар тепасидаги ҳаво кенглигини англатади.

"Туркманистон" ибораси Туркманистонни билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Туркманистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқларга мувофиқ Туркманистон денгиз туби, ер ости ва уларнинг табиий ресурсларига нисбатан ўз ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин булган Туркманистоннинг ҳудудий сувларидан ташқаридаги ҳар қандай соҳани ўз ичига олади;


b) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлат" ибораси матн мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасини ва Туркманистонни англатади;


c) "шахс" ибораси жисмоний шахсни, компанияни ёки ҳар қандай бошқа шахслар бирлашмасини англатади;


d) "компания" ибораси солиққа тортиш мақсадида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашма ёки ҳар қандай бошқа ташкилотни билдиради;


e) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" иборалари тегишли равишда Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарадиган корхонани ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқарадиган корхонани англатади;


f) "халқаро юк ташиш" ибораси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан амалга ошириладиган денгиз, дарё ёки ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай юк ташишни англатади, бундай ташишнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида амалга оширилиши ҳоллари бундан мустасно;


h) "миллий шахс" ибораси қуйидагиларни ўз ичига олади:

I) Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролари бўлган барча жисмоний шахсларни;

II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мавқеига эга бўлган барча юридик шахсларни, ширкатлар ёки уюшмаларни;


g) "ваколатли орган" ибораси:

Ўзбекистон Республикасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини;

Туркманистонда - Иқтисодиёт ва Молия вазирлигини ва Давлат солиқ бош инспекциясини ёки уларнинг ваколатли вакилини билдиради.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай ибора, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, Битим қўлланилаётган солиқларга нисбатан ўша Давлатнинг қонунларидаги маънони билдиради.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битимни қўллашда "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" ибораси мазкур Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги бўйича турар жойи, доимий истиқомат жойи, расмий раҳбар органининг ташкил этилган жойи, қаерда жойлашгани ёки шунга ўхшаш бошқа белгиларга кўра мазкур Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган шахсни билдиради. Бироқ мазкур ибора ушбу Аҳдлашувчи Давлатдаги манбалардан ёки ушбу Давлатдаги мулкдан даромад олиши асосидагина солиққа тортиладиган шахсларни англатмайди.


2. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккисининг резиденти бўлган ҳолларда, унинг мавқеи қуйидагича тарзда белгиланади:


...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск