ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2021 й. 125-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2021 й.

N 125



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада соддалаштириш, юридик ва жисмоний шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартибини жорий этиш;

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар (кейинги ўринларда - тадбиркорлик субъектлари) томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 31 декабрга қадар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари учун биттадан ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларини харид қилсин ва фойдаланишга киритсин.

3. Белгилансинки:

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати учун ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларини харид қилиш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ходимларни ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари мазкур идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари, электромобиллари ва уларнинг тиркамаларини, шунингдек, трамвай ва троллейбусларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби;

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техника базаси жойлаштириладиган хона ва майдонларга доир талаблар;

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ва даврийлиги.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 июлга қадар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ахборот хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имкониятини яратиш чораларини кўрсин.

Белгилансинки:

тадбиркорлик субъектлари "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилингунга қадар техник кўрикдан ўтган ва техник соз деб топилган ҳар бир транспорт воситасига тадбиркорлик субъектлари томонидан уларнинг техник ҳолати ҳақида далолатнома берилади;

тадбиркорлик субъектлари томонидан бериладиган далолатнома Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида техник кўрик натижаларини қўшимча техник кўрик ўтказмаган ҳолда "Техник кўрик" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун асос бўлади;

тадбиркорлик субъектлари мобиль диагностика станцияларидан фақат тадбиркорлик субъектларининг стационар (турғун) диагностика станциялари мавжуд бўлмаган узоқ ҳудудларда фойдаланади.

6. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 мартдаги

125-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) илованинг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 9-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2012 йил 24 февралдаги 49-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 31-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда)" 1-илованинг 11-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарорига илованинг 3-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда) илованинг 15-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 4 сентябрдаги 693-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 958-модда) 2-илованинг 1 ва 2-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг 12, 15 ва 40-бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 298-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 47-модда) 2-илованинг 1 ва 3-бандлари.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 22-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 10 ва 48-бандлари.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 15 февралдаги 136-сон қарори.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 3 ва 16-бандлари.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 28 июлдаги 456-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 6-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 март

































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск