Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Малака ошириш /

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.03.2021 й. 119-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 мартдаги

119-сон қарорига

6-ИЛОВА



Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари

соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш

ва уларга малака сертификатини бериш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар (кейинги ўринларда - мутахассислар) малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.


2. Мутахассисларнинг малакасини ошириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан амалга оширилади.


3. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахслар ҳамда бошқа шахслар мутахассисларни малакасини ошириш бўйича буюртмачи бўлиши мумкин.


4. Мутахассислар малакасини ошириш буюртмачи билан ваколатли орган ўртасида ихтиёрийлик асосида тузилган шартномаларга биноан ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


5. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларни амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахслар реставратор-усталар ҳисобланади.


6. Мутахассислар малакаси ҳар уч йилда ошириб борилади.



2-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Малака ошириш курсларининг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

мутахассислар малакасини миллий меъморчилик анъаналари, хорижий тажриба ва замонавий ўқув дастурлари асосида ошириш;

мутахассисларга зарур бўлган касбий билимлар, кўникмалар, малакалар ва компетенцияларни мунтазам равишда бериб бориш.


8. Малака ошириш курсларининг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

мутахассисларнинг касбий билимлари, кўникмалари, малакаси ва компетенцияларини узлуксиз ошириб бориш;

олимлар, халқ усталари, экспертлар билан яқин ҳамкорлик қилиш, таъмиршуносликдаги ўзига хос услуб, анъана ва мактабларини ривожлантириш;

мутахассисларнинг касбий билимларини ошириш орқали миллий меъморчилик анъаналарига мувофиқ лойиҳалаш ҳамда таъмирлаш соҳаси самарадорлиги ва сифатини таъминлаш;

малака ошириш жараёнларини ишлаб чиқариш ва фан-техника билан интеграция қилиш ҳамда малака ошириш тизимини янада ривожлантириш.



3-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Буюртмачи ҳар йили 20 ноябрга қадар ваколатли органга кейинги календарь йил учун ўқиш йўналишлари бўйича буюртма беради.

Зарурат пайдо бўлганда буюртмачи томонидан ваколатли органга йил давомида қўшимча буюртмалар берилиши мумкин.


10. Буюртмачининг буюртмасида мутахассисларнинг:

фамилияси, исми ва отасининг исми;

жинси, туғилган йили, санаси ва ойи;

қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги;

иш жойи ва стажи, лавозими (касби);

малакасини оширган бўлса охирги малака оширган вақтини кўрсатади.


11. Ваколатли орган:

буюртмалар асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича ҳар йили 20 декабрга қадар кейинги календарь йил учун йиллик режани тасдиқлайди;

тингловчилар гуруҳини шакллантиради ҳамда мутахассисларнинг базавий маълумоти, мутахассислиги, иш стажи, лавозими (касби)ни ҳисобга олиб, курснинг ўқув режа ва дастурларини тайёрлайди, зарурат пайдо бўлганда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.


12. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни тингловчилар сони 10-15 нафар тингловчи бўлган академик гуруҳларда ташкил этилади.


13. Ваколатли орган малака ошириш курслари бошланиши тўғрисида буюртмачини беш кун олдин хабардор қилади.


14. Буюртмачи мутахассисларни малака ошириш курсларига етиб боришини таъминлайди.


15. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш ваколатли орган раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади.


16. Малака ошириш курслари бошлангандан кейин сабабсиз уч иш куни мобайнида келмаган тингловчилар ўқишдан четлаштирилади.


17. Ваколатли орган тингловчиларнинг малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлиги тўғрисида буюртмачига хабар беради.


18. Тингловчилар қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:

ўз хоҳишига биноан;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги учун;

малака ошириш (18 академик соатдан ортиқ) курсидаги дарс машғулотларини узрли сабабларсиз қолдиргани учун;

шартнома асосида ўқитиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;

вафот этганлиги сабабли.


19. Тингловчиларнинг касаллиги ва бошқа узрли сабаблари тасдиқланган тақдирда, уларнинг малака ошириш курсларидан ўтиш муддати ваколатли орган билан буюртмачи келишуви бўйича бошқа муддатга кўчирилади. Бунда малака ошириш тўланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


20. Тингловчилар малака ошириш курсидан четлатилганда унга сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек, бу ҳақида буюртмачига маълум қилинади.

Мутахассисларнинг малакасини ошириш тўғридан-тўғри малака ошириш (кундузги таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва бошқа шакллидан иборат бўлиши мумкин.


21. Малака ошириш муддати йўналишга қараб камида 72 академик соат этиб белгиланиб, асосий иш жойидан тўлиқ ажралган ҳолда амалга оширилади.


22. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.


23. Малака ошириш курсларида ўқийдиган тингловчиларга ўқишнинг барча даврида асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.



4-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ

ТАШКИЛОТЧИСИ ВА УЛАРНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ


24. Ваколатли орган малака ошириш курслари ташкилотчиси ҳисобланади.


25. Ваколатли орган:

малака ошириш курсларига умумий раҳбарликни амалга оширади;

малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва усулларини белгилайди;

тегишли ҳужжатларни (малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларини, тингловчиларнинг малакасини ҳимоя қилиш ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш, амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартибларини) тасдиқлайди;

замон талаблари, соҳадаги инновацион ривожланишларни ҳамда таълим дастурларининг узлуксизлигини, кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда мутахассисларни ўқитиш йўналишлари бўйича малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;

умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакллари ва услубларидан фойдаланиб тайёрланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этади;

курслар доирасида сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув, методик ва моддий-техника базани ташкил этади;

малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг етакчи педагог кадрларини, амалиётчи реставратор-усталарни, шунингдек, шартнома асосида лойиҳа илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали кадрларини ва хорижий мутахассисларни жалб этишни таъминлайди;

малака ошириш йўналишлари бўйича замонавий инновацион педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида машғулотлар олиб борилади.


26. Малака ошириш курсларини ташкил этиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш ваколатли орган зиммасига юкланади.


27. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида фаолият олиб борадиган ташкилотлар:

мутахассислар таркибидан тегишли йўналишлар бўйича малака ошириш курсларидан ўтиши керак бўлган тингловчилар контингентини шакллантиради;

малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида ўз мутахассисларининг курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишини таъминлайди;

ташкилотларнинг мажлисларида малака ошириш натижаларини муҳокама қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;

курсларни муваффақиятли тамомлаган мутахассисларнинг илғор тажрибаси, янги билимлари ва кўникмаларини оммалаштиришни ташкил этади;

малака ошириш курсларидан ўтган мутахассисларнинг касбий фаолияти бўйича доимий мониторингни ташкил этади.



5-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИДА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


28. Малака ошириш курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари, машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.

Ўқув режалари ва дастурлари фан, техника, технологиялар ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ҳар йили такомиллаштирилади.


29. Малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари - маъруза, интерактив семинарлар, амалий машғулот, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш ва малака амалиёти қўлланилади.


30. Аудиторияда ўтказиладиган барча машғулотлар турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус - камида 10 дақиқани ташкил этади.


31. Тингловчиларнинг малака амалиёти соҳадаги етакчи лойиҳалаш ташкилотлари, реставрация-тиклаш устахоналари ҳамда асрашга доир ишлар амалга оширилаётган объектларда ташкил этилади.


32. Малака ошириш курсларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан тингловчиларни ўқитадиган педагогларнинг ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида белгиланган нормативлар бўйича улар амалда бажарадиган ўқув ишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



6-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ

ТИНГЛОВЧИЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ ВА БАҲОЛАШ


33. Тингловчилар ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг ваколатли орган томонидан аттестация - якуний назоратдан ўтказилади.

Аттестацияда битирув иши ҳимоя қилинади, ишчи касб эгалари учун эса амалий имтиҳон ўтказилади.


34. Якуний назорат учун Аттестация комиссияси тузилади. Комиссия томонидан тингловчиларнинг малакаси баҳоланади.


35. Аттестация комиссияси аъзолари беш нафардан иборат таркибда ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.


36. Аттестация комиссияси таркибига ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши аъзолари, Тошкент архитектура - қурилиш институти ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти вакиллари жалб қилиниши мумкин.


37. Аттестация комиссияси ўз таркибининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


38. Аттестация комиссияси аъзолари меҳнатига соатбай ҳақ тўланади ва унинг миқдори ваколатли орган томонидан белгиланади.


39. Малака ошириш курсларининг 72 академик соатли йўналиши учун якуний битирув иши презинтация слайд шаклида топширилади.

Якуний битирув иши учун умумий 100 балл деб белгиланади ва умумий балдан камида 56 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи имтиҳондан ўтган ҳисобланади.


40. Якуний битирув ишининг умумий баллидан 56 балл (56 фоиз) тўпламаган тингловчи натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 24 соат ичида ваколатли орган раҳбарига аппеляция аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.

Аппеляция комиссияси аъзолари 3 нафардан иборат таркибда ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.

Аппеляция комиссияси аппеляцияга тушган аризани 24 соат ичида кўриб чиқади ва натижасини ариза берувчига эълон қилади.


41. Якуний назоратдан ўтган малака ошириш курслари тингловчиларига ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган сертификат берилади.



7-БОБ. МУТАХАССИСЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


42. Мутахассисларнинг малакасини оширишни молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

буюртмачиларнинг маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


43. Малака ошириш курсларининг харажатлар сметаси ваколатли орган томонидан тузилади ва тасдиқланади.


44. Харажатлар сметасида:

курснинг ўқув дастури ва режасида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ;

курснинг моддий-техника таъминоти;

курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган ходимларга (раҳбар, педагог ва техник) тўланадиган иш ҳақи ҳамда уларни рағбатлантириш;

тўланадиган солиқлар ва бошқа асосланган харажатлар учун маблағлар назарда тутилади.

Бунда малака ошириш курсларида ўқиш учун тингловчи томонидан тўланадиган маблағ мазкур курсларни ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (сметадаги жами харажатларни тингловчилар сонига бўлиш орқали) ҳисоблаб чиқилади.


45. Мутахассислар малакасини ошириш бўйича буюртмачи билан ваколатли орган ўртасида ихтиёрийлик асосида шартномалар буюртма берилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида тузилиши лозим.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


46. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги

СЕРТИФИКАТ

(тавсифи)


Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида “O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT” сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланади.

Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Босма таснифи:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.






(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O`zbekiston Respublikasi

Malaka oshirish haqida

SERTIFIKAT MO

N 000000

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil ___________________dan 20____ yil _______________________gacha

(malaka oshirish ta`lim muassasasining nomi)

Jami

soatli

(malaka oshirish kursining nomi)

bo`yicha malakasini oshirdi.

Muhr o`rni


Direktor _____________________

Sana ____________________

Qayd raqami ____________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 март
























































Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск