ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Германия Федератив Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчиларни ва юкларни автомобилда халқаро ташишлар тўғрисида Битим (Берлин, 2001 йил 3 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Германия Федератив Республикаси Ҳукумати

ўртасида йўловчиларни ва юкларни автомобилда

халқаро ташишлар тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати, иккала давлат ўртасида йўловчиларни ва юкларни автомобилда халқаро ташишларни тартибга солиш ва ривожлантиришни ҳамда бу қатновни енгиллаштиришни истаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-ҚИСМ. БИТИМНИНГ ПРЕДМЕТИ


1-модда


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ички қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасида йўловчиларни ва юкларни автомобилда халқаро ташишларни ҳамда бундай ташишларни бажаришга ҳуқуқи бўлган ташувчилар томонидан бу давлатлар орқали транзит ўтишни тартибга солади.



2-ҚИСМ. ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШ


2-модда


1. Йўловчиларни ташиш ушбу Битимга кўра йўловчиларни ва уларнинг юкларини автобусларда ташишни англатади. Бу шунингдек транспорт хизматининг бу тури билан боғлиқ бўлган юксиз рейсларга ҳам тааллуқлидир.


2. Ўзининг тузилиши ва таъминланиши жиҳатидан (ҳайдовчини ҳисобга олганда) тўққизтадан ортиқ кишини ташишга ярайдиган ва мўлжалланган автотранспорт воситалари автобуслар бўлиб ҳисобланади.



3-модда


1. Йўловчиларни маълум бир маршрут бўйича аввалдан белгиланган ва эълон қилинган ҳаракат жадвали, уларга мувофиқ йўловчилар аввалдан белгиланган тўхташ пунктларида транспортга чиқишлари ёки ундан тушишлари мумкин бўлган ташиш учун тарифлар ва ташиш шартлари бўйича йўловчиларни мунтазам ташиш мунтазам қатнов бўлиб ҳисобланади. Бу, шунингдек, асосан мунтазам қатновлар сифатида амалга ошириладиган рейсларга ҳам тегишлидир.


2. Ташишларни ким амалга оширишидан қатъи назар, агар 1-бандга мувофиқ мунтазам қатнов аломатлари бўлса, бошқа йўловчиларни истисно қилган равишда алоҳида тоифадаги одамларни мунтазам ташиш ҳам мунтазам қатнов бўлиб ҳисобланади. Бу ташишлар "мунтазам қатновларнинг махсус шакллари" деб белгиланади.


3. Икки томонлама ёки транзит режимдаги мунтазам қатнов иккала Аҳдлашувчи Томон ваколатли органларининг рухсатини талаб қилади. Рухсатнома ўзаро розилик бўйича тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг амал қилувчи қонунлари асосида берилади. Рухсатнома 5 йил муддатгача берилиш мумкин.


4. Рейсларнинг маршрутлари, тўхташ пунктлари, ҳаракат жадваллари, ташиш учун тарифлар ва ташиш шартларини ўзгартириш иккала Аҳдлашувчи Томон ваколатли органларининг олдиндан маъқуллашини талаб қилади. Рейсларнинг тўхтатилишини ҳудудида ташувчининг фирмаси жойлашган Аҳдлашувчи Томон ваколатли органи аввалдан маъқуллаши керак. Бунда Битим мақсади эътиборга олиниши лозим. Ваколатли орган ушбу банднинг иккинчи жумласига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томон

...
Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск