язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 1999-2000 йилларда илм- фан, маданият ва таълим соҳаларида алмашувлар Дастури (Москва, 1999 йил 19 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

1999-2000 йилларда маданият, илм-фан

ва таълим соҳасида алмашувлар

ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш истагида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида маданият, фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот, спорт ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 1993 йил 19 мартда имзоланган Битимга асосланган ҳолда, 1999-2000 йилларда маданият, илм-фан ва таълим соҳасида алмашиш дастурларини амалга оширишга аҳдлашдилар. Дастурни амалга оширишда Томонлар икки мамлакатнинг маданият, таълим, илм-фан ва спорт муассасалари ўртасидаги бевосита алоқаларни, маданият ва фан арбоблари орасидаги шахсий боғланишлари мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашадилар. Томонлар маданият, илм-фан, таълим, ахборот ва спорт соҳасида қўшма ижодий жамоалар ва қўшма корхоналар тузилишига кўмаклашадилар. Томонлар Ўзбекистон ва Россия халқларининг сиёсий,

...