Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида Низом (ЎзР ОК 02.09.1993 й. 927-ХII-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Олий Кенгашининг

1993 йил 2 сентябрдаги

927-ХII-сонли Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида

НИЗОМ

(Эски таҳрири)


1. Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси судьяларига малака даражаси жорий этиш ва бериш тартибини белгилайди.


2. Олтита малака даражаси жорий этилади:

Олий малака даражаси

Биринчи малака даражаси

Иккинчи малака даражаси

Учинчи малака даражаси

Тўртинчи малака даражаси

Бешинчи малака даражаси


3. Малака даражалари қуйидаги тартибда берилади:

а) умумий судлар судьяларига:

Олий малака даражаси

Биринчи малака даражаси

Иккинчи малака даражаси


-

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди судьяларига;



Биринчи малака даражаси

Иккинчи малака даражаси

Учинчи малака даражаси

-

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, Қуролли Кучлар ҳарбий суди судьяларига;


Учинчи малака даражаси

Тўртинчи малака даражаси

Бешинчи малака даражаси

-

туман (шаҳар) судлари, гарнизон ҳарбий судлари судьяларига;

б) хўжалик судлари судьяларига:

Олий малака даражаси

Биринчи малака даражаси

Иккинчи малака даражаси

Учинчи малака даражаси

Тўртинчи малака даражаси


-

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяларига;

Биринчи малака даражаси

Иккинчи малака даражаси

Учинчи малака даражаси

Тўртинчи малака даражаси

Бешинчи малака даражаси

-

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьяларига.

4. Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси тақдимномасига асосан берилади.

Бошқа малака даражалари Олий малака ҳайъати ва Хўжалик суди судьяларининг малака ҳайъати томонидан берилади.

Биринчи маротаба сайланган ёки тайинланган судьяларга малака даражаси иш фаолиятининг биринчи уч ойи мобайнида берилади.


5. Ҳар бир малака даражасида бўлиш муддати ижобий малака аттестацияси мавжуд бўлган тақдирда тубандагича белгиланади:

бешинчи малака даражасида - 3 йил.

тўртинчи малака даражасида - 5 йил.

учинчи малака даражасида - 5 йил.

иккинчи малака даражасида - 5 йил.

Биринчи малака даражасида бўлиш муддати белгиланмайди.

Юқори малакали судьяларга иш тажрибаларини ҳисобга олиб, кўрсатиб ўтилган қайси мансабни эгаллашидан қатъи назар, кетма-кетликка риоя этмаган ҳолда, лекин унга берилган малака даражасидан икки даражадан ҳам юқори бўлмаган малака даражаси берилиши мумкин.


6. Судьялар одил судловни амалга ошириш вақтида қонунни қўпол бузган, обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этган тақдирда, шунингдек, уларга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми бўлганда, малака даражасидан маҳрум этилишлари мумкин.

Малака даражасидан маҳрум этиш шу даражани берган мансабдор шахс ёки орган томонидан амалга оширилади.


7. Малака даражасига эга бўлган судьяларнинг мансаб маошларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ тайинланади.


8. Судьяларни малака аттестациясидан ўтказиш тартиби Судьялар малака ҳайъатлари тўғрисидаги Низом билан белгиланади.































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск