Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида Низом (ЎзР ОК 02.09.1993 й. 927-ХII-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Олий Кенгашининг

1993 йил 2 сентябрдаги

927-ХII-сонли Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида

НИЗОМ

(Эски таҳрири)


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида суд ходимларига махсус унвон - мансаб даражалари бериш тартибини белгилайди.


2. Суд ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мансаб даражаларидан иборат:


1 -даражали адлия маслаҳатчиси

2 - даражали адлия маслаҳатчиси

3 - даражали адлия маслаҳатчиси

1 - даражали юрист

2 - даражали юрист

3 - даражали юрист


3. Суд ходимларига мансаб даражалари ижобий тавсифномаси, ихтисоси бўйича олий юридик маълумотга эгалиги, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига қараб, шунингдек илгариги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонини эътиборга олган ҳолда бирин-кетин берилади.

4. Мансаб даражалари:


1-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларига;


2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига, бўлим бошлиқларига, Олий суд Раисининг ва Олий хўжалик суди Раисининг ёрдамчиларига;


3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Олий суд Раёсати котибиятининг бошлиғига, Олий суднинг, Олий хўжалик судининг бош (катта) консультантларига, бош мутахассисларига;


1-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг консультантларига, катта суд ижрочисига, Олий хўжалик судининг маслаҳатчиларига, катта суд ижросига, Корақалпоғистон Республикаси Олий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг катта консультантларига, қабулхона бошлиқларига;

2-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг 1-тоифадаги мутахассисларига, суд ижрочиларига, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари раисларининг ёрдамчиларига, консультантларига, катта суд ижрочиларига;

3-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг 2-тоифадаги маслаҳатчиларига, туман (шаҳар) судлари консультантларига, раисларининг ёрдамчиларига, суд ижрочиларига берилади.

5. 1, 2 ва 3- даражали адлия маслаҳатчиси ҳамда 1, 2 ва 3-даражали юрист мансаб даражаларини:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ҳарбий судлар ходимларига - Олий суд Раиси;

Олий хўжалик суди ходимларига - Олий хўжалик суди Раиси;

бошқа судларнинг ходимларига - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири беради.


6. Ҳар бир мансаб даражасида бўлиш муддати ижобий аттестация мавжуд бўлган тақдирда 3, 2, 1-даражали юристлар учун 2,5 йилни, адлия маслаҳатчилари учун 4 йилни ташкил қилади.


7. Суд ходимларига кўрсатиб ўтилган қайси мансабни эгаллаганлигидан, мансаб даражасида бўлиш муддати ва кетма-кетлигидан қатъи назар, 1-даражали адлия маслаҳатчисига бўлган мансаб даражалари берилишига йўл қўйилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси ва Адлия вазири:

а) олдинги мансаб даражасида бўлиш учун белгиланган муддат тугамасдан, ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали бажарганлиги учун;

б) ходимни юқори лавозимга кўтаришда унга берилганидан икки даражадан юқори бўлмаган, навбатдан ташқари;

в) биринчи аттестациядан ўтаётган ходимларга уларнинг лавозимлари бўйича белгиланганидан бир поғона кам мансаб даражаси бериш ҳуқуқига эга.


9. Юридик соҳада иш тажрибаси бўлмаган шахсларга улар лавозимга тайинланганидан камида 6 ойдан сўнг мансаб даражаси берилади.


10. Бир мансаб даражасида бўлиш муддати тугаган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқида жиддий камчиликлари бўлган суд ходимларига навбатдаги мансаб даражаси берилмайди.


11. Мансаб даражаси берилган ходимлар шу мансаб даражасида умрбод бўладилар ва фақат суд органларида ишлашга нолойиқ ҳаракатлари учун ишдан бўшатилганларида ундан маҳрум қилинишлари мумкин.


12. Хизмат бурчини қўпол бузгани, обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этгани ёки хизмат вазифасини муттасил тегишли тарзда бажармагани учун ходимнинг мансаб даражаси унга берилганидан иккидан ортиқ бўлмаган мансаб даражасига пасайтирилиши мумкин. Мансаб даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан амалга оширилади.


13. Суд ходимларига мансаб даражаси бериш учун аттестация ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан уларнинг ҳуқуқ доирасида белгиланади.


14. Мансаб даражаси бўлган суд ходимларининг фарқлаш белгилари ва мансаб маошларига қўшимча ҳақ миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.




























Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск