ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2021 й. ПҚ-5025-сон "Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2021 й.

N ПҚ-5025



ТАРТИБГА СОЛИШ ТАЪСИРИНИ

БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятининг сифатини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда чуқур ўйланган ҳамда ҳисоб-китоб қилинган қарорлар қабул қилиш имконини берувчи янги инновацион "ақлли тартибга солиш" усулларини жорий этиш мақсадида:


1. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилиши доирасида муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда келиб тушган таклиф ва фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботга киритилиши ҳамда мажбурий тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдим этилиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилиниши;

жамоатчилик муҳокамасидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилувчи органлар томонидан мажбурий тартибда ишлаб чиқувчиларга қайтарилиши шартлиги.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Адлия вазирлиги:

муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича уларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишдан олдин манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилишини ташкил этади;

жамоатчилик муҳокамаси жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг асосли эътирозларини келтириб чиқарган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича экспертлар ва кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда оммавий ахборот воситалари иштирокида анжуманларнинг ўтказилишини талаб қилади ҳамда ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқувчиларга қайта ишлаш учун қайтаради.


2. Белгилаб қўйилсинки, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:

а) 2023 йил 1 январга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади:

хўжалик юритувчи субъектларга янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензиялар жорий қилиш ёки мавжуд чеклов, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва лицензияланадиган фаолият турларини бозор иштирокчиларининг янада кенгроқ доирасига татбиқ қилишни;

рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни ёки лицензияларни олиш учун қўшимча талаблар ва шартларни жорий этишни;

юридик шахслар устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан талабларни оширишни;

хўжалик юритувчи субъектларнинг белгиланган ҳуқуқларини қисқартириш (камайтириш) ёки уларга қўшимча мажбуриятлар ёхуд қўшимча харажатлар жорий қилишни;

хўжалик юритувчи субъектларга ҳар қандай турдаги имтиёз, кафолат, преференцияларни белгилаш, шунингдек, янги ҳуқуқлар, шу жумладан эксклюзив ҳуқуқларни беришни;

б) 2023 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини режалаштириш ва ишлаб чиқиш жараёнида ҳамда қабул қилингандан кейин тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг уч босқичли тартиби жорий этилиши;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси ҳар йили ишлаб чиқилиши ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтганидан кейин 20 мартга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши;

давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги (ҳуқуқий мониторинг) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш билан бирга амалга оширилиши ва унинг натижалари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишда инобатга олиниши;

фуқаро ва юридик шахслар томонидан ўтказилган тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши.

Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига судларда кўрилган ишлар материаллари, суд, тергов ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва статистик ҳисобини умумлаштириш натижаларини инобатга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш бўйича таклифларни Адлия вазирлигига киритиш тавсия этилсин.


4. Белгилансинки, Адлия вазирлиги:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий ёрдам кўрсатади;

давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш бўйича фаолияти мониторингини олиб боради;

жамоатчилик муҳокамаси жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича келиб тушган, асосли деб топилган таклифларга жавоб қайтарилмаган (кўрмасдан қолдирилган) тақдирда мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходимлари рўйхатини шакллантиради, уларнинг малака ва кўникмаларини ошириб бориш, шу жумладан улар учун ўқув тадбирларини хорижда ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро рейтинглардаги кўрсаткичларини тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда уларни янада яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.


5. Адлия вазирлиги:

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ҳамда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жамоатчиликка норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш жараёнини кузатиб бориш имкониятини яратиш ҳамда лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилганлиги ҳақида хабар оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинишини назарда тутган ҳолда такомиллаштиришни таъминласин;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш жараёнига фойда ва харажатларни автоматлаштирилган таҳлил қилувчи электрон дастурни жорий этиш бўйича таклифларни киритсин;

б) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 15 апрелга қадар:

алоҳида тасдиқланган режалар асосида давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари учун ушбу қарорга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиб бориш амалиётини жорий этсин;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказишнинг услубиёти, муҳокама иштирокчилари учун сўровномалар ва тегишли ҳисобот шаклларини тасдиқласин.


6. Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат иштирокидаги корхоналарга 2022 йил 1 январдан бошлаб:

аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир кўрсатувчи ҳужжатларини (уларнинг лойиҳаларини) тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартибини жорий этиш;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган масалалар таҳлили асосида ҳар йили ўзларининг ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиб бориш ҳамда унинг натижаларини кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 март































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск