ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 й. 132-сон "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2021 й.

N 132



ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбаларини ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ва шаҳарларда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг халқаро ёшлар оромгоҳини ташкил этиш тўғрисида"ги 2018 йил 26 февралдаги 143-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 11 мартдаги

132-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 45-1-банд қўшилсин:

"45-1. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини

олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш

учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб

чиқувчи ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Комиссия раиси.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раислари, Комиссия раиси ўринбосари.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари - Хотин-қизлар қўмитаси раислари.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари.

6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари.

7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари.

9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари.

10. Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.

11. Тегишли ҳудуддаги педагогика йўналиши мавжуд бўлган олий таълим муассасаси ректори (1 нафар).

12. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раисларининг ўринбосарлари - "Камалак" болалар ташкилоти раислари.

Изоҳ. Комиссия таркибига комиссия раиси томонидан келишув асосида икки нафаргача ёшлар сиёсатини яхши тушунадиган мутахассислар киритилиши мумкин";


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш

учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб

чиқувчи туман (шаҳар) комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия раиси ўринбосари.

3. Туман (шаҳар) ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.

4. Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

5. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи.

6. Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи.

7. Туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбари.

8. Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.

9. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари.

10. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, "Камалак" болалар ташкилоти раиси.

Изоҳ. Комиссия таркибига комиссия раиси томонидан келишув асосида икки нафаргача ёшлар сиёсатини яхши тушунадиган мутахассислар киритилиши мумкин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг 4-бобига қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 311-модда) билан тасдиқланган Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисида низомда:


12-банддаги "Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши" сўзларидан кейин ", Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари қўшилсин;


22-банддаги "Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши" сўзларидан кейин ", Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари қўшилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарори билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, шунингдек, хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг намунавий таркибининг 12-бандидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги," сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарорида:


а) қарор номидаги "Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


в) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қабул квоталарига мувофиқ тингловчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги буюртмаси асосида ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;";

тўртинчи хатбошидаги "тўлов-контракт асосида" сўзларидан кейин "қайта тайёрлаш ва" сўзлари қўшилсин;


д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти зиммасига юклансин.";


е) қарорга 1-иловада:


номидаги ва 1-бандидаги "Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (кейинги ўринларда - Ёшлар иттифоқи)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги, 28-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Ёшлар иттифоқи" сўзлари "Агентлик" сўзи билан, 14, 16, 24-бандлардаги "Ёшлар иттифоқининг" сўзлари "Агентликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш қабул квотаси умумий бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотасидан ташқари белгиланади ҳамда бу кўрсаткич бир ўқув йилига мўлжалланган қабул квотаси умумий сонининг 50 фоизидан ошмайди.";


10-банддаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "Институт" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


28-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари малакасини ошириш";


29-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-боб номидаги "Институтнинг" сўзидан кейин "қайта тайёрлаш ва" сўзлари қўшилсин;


34-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш бўйича қабул ушбу низомнинг 2-бобида белгиланган Институтнинг қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қоидалари асосида амалга оширилади. Комиссия томонидан тест ва суҳбат натижаларининг умумий балини инобатга олган холда тўлов-контракт квоталари доирасида номзодларни тингловчиликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Институт билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади";


38-банддаги "Малака ошириш" сўзларидан олдин "Қайта тайёрлаш ва" сўзлари қўшилсин;


39-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Институтнинг" сўзидан кейин "қайта тайёрлаш ва" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошисидаги "тартибда тегишли" сўзларидан кейин "диплом ва" сўзлари қўшилсин;


низомга 1-иловадаги 1-босқичнинг "Ижрочилар" устунидаги "Ёшлар иттифоқи" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


низомга 2-иловада 1-босқичдаги "Ёшлар иттифоқи" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) қарорга 2-иловада:


номидаги "Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-18-бандлардаги "Иттифоқ" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Қуйидаги мавзулар ва муаммолар истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курслари тингловчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар доирасига киради:

ёшларга оид давлат сиёсати, ёшлар муаммолари;

давлат ва жамият бошқарувининг конституциявий-ҳуқуқий ва ташкилий асослари;

Давлат бошқаруви тарихи, Ўзбекистонда давлатчилик тарихи;

бошқарувнинг миллий-маънавий негизлари ва ахлоқий жиҳатлари;

фуқаролик жамияти асослари, фуқаролик жамияти институтлари ва ижтимоий шериклик;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамияти;

ёшлар менежменти;

ёшлар билан ижтимоий ишлаш;

стратегик менежментни ва инсон ресурсларини бошқариш;

ахборот хавфсизлиги ва мафкуравий таҳдидлар;

бошқарув социологияси ва психологияси;

лидерлик психологияси;

бошқарув қарорларининг самарадорлигини баҳолай олиш;

аниқ вазиятлар таҳлилида ёшлар муаммоларини аниқлаш, уларни ҳал қилишнинг усулларини белгилай олиш ва кутилаётган натижаларни баҳолай олиш;

раҳбар шахси ва раҳбарлик услублари;

маҳаллада ёшлар билан ишлашни ташкил қилиш;

ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ҳамда бўш вақтини ташкил қилишга доир муаммоларини аниқлаш ва мос ечимлар топиш;

ёшларнинг норасмий гуруҳлари билан ишлаш;

ёшларда ноижтимоий ҳолат профилактикаси хусусиятлари;

ёш оилалар билан ишлаш технологиялари;

ёшлар ОАВлари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш;

лойиҳавий бошқарув;

ахборот-таҳлилий фаолият асослари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ва фаолият йўналишлари;

тизимли таҳлил ва бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарув тамойиллари ва механизмлари тўғрисида назарий билимлар;

вазиятлар таҳлили ва босқичлари ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш усуллари;

низоларни ҳал этиш технологиялари;

ходимларни баҳолаш ва шахснинг ўз-ўзини бошқариш услублари;

жамоага таъсир этиш услублари;

оммавий мулоқот ва нотиқлик маҳорати;

бошқарувни ташкил қилиш ва самарали амалга ошириш;

ташкилот маданиятини шакллантириш ва бошқариш;

ташкилотнинг ички имкониятларини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ечишнинг самарали йўлларини топиш;

ташкилотнинг инновацион фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

ташкилотчилик, шахсий ташаббускорлик, қарорлар қабул қилиш, музокаралар олиб бориш;

ўз фикрларини ҳам ёзма, ҳам оғзаки баён этиш компетенцияларига эга бўлиш;

идоравий бошқарув ва иш юритиш технологиялари;

кадрларни бошқаришнинг инновацион усуллари;

молиявий фаолият бошқаруви";


22-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "курс иши ҳимояси" сўзларидан кейин "ёки чиқиш тести" сўзлари қўшилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи - учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

9.

"Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида кредит асосида молиялаштириладиган лойиҳа эгалари (ёш тадбиркорлар) учун тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги Ёшлар марказларида интернетга уланган компьютер жиҳозлари билан таъминланган ўқув хоналарини ташкил этиш;


2018 йил декабрь


Савдо-саноат палатаси,

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Марказий банк

Ташкилий чора-

тадбирлар режасида белги-

ланади

Ижрочилар

Маблағлари

2. Муайян иш ўрнига эга бўлмаган, тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган ишсиз ёшларни Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган "Тадбиркорлик асослари" ўқув курсларига жалб қилиш;

2019 йилдан бошлаб

доимий

3. Тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича махсус профессионал ўқув курсларида (паррандачилик, балиқчилик, сартарошлик, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) ўқитиш ҳамда мазкур курсларни ташкил этиш учун олий таълим муассасаларининг, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчиларини, амалиётчи-мутахассисларни, муваффақиятга эришган тадбиркорларни ва чет эллик мутахассисларни жалб этишни йўлга қўйиш;

доимий


4. Ўқув курсини тамомлаган ёшларни Direktor.uz онлайн платформаси орқали "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш" курсларида ўқитиш;

доимий


5. Direktor.uz онлайн платформаси орқали "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш" курсларида ўз малакасини оширган ёшларни билимини тегишли онлайн сертификатлаш имтиҳонидан ўтказиш.

ўқув

курс-

ларидан

сўнг

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарорида:


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш тадбирларини ташкил этиш, кўкрак нишонлар ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин";


б) 1-илованинг 11-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида "Yosh tadbirkorlar" коворкинг марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин".


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-иловада:


илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 962-сон қарорига илова";


5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


39-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


40-банднинг учинчи хатбошисидан "ҳамда зарур ҳолларда белгиланган тартибда қурилиш қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш" сўзлар чиқариб ташлансин;


41-банднинг "б" кичик банди чиқариб ташлансин;


7 ва 8-боблар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҲҚТ, 2017 й., 3-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентининг 33-бандида:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан - ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари";

еттинчи-ўн еттинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи-ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Департамент жойлашган ери (почта манзили): 100017, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй.

Департамент Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй манзилда жойлашган бинонинг 2 та қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 15-сон, 284-модда) билан тасдиқланган Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


48-банд "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги," сўзларидан кейин "Ёшлар ишлари агентлиги," сўзлари қўшилсин;


52-банд "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари," сўзларидан кейин "Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари қўшилсин;


1-иловага қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси вакили";

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасининг 18-банди "Молиялаштириш манбаи" устунидаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси маблағлари" сўзлари "Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисида низомнинг 11-банди олтинчи хатбошисидаги "Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмаларида" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 58-сон қарори билан тасдиқланган Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида 2020 - 2022 йилларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 18-бандида:

"Молиялаштириш манбаи" устунидаги "Ёшлар иттифоқи жамғармаси маблағлари" сўзлари "Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши" сўзлари чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга қуйидаги мазмундаги 20-1-банд қўшилсин:

"20-1. Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси бўлган бакалавр ва магистратура босқичида таълим олаётган талабаларга, уларнинг таълим олиш тури (грант ёки тўлов-шартнома асосида) ва ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъи назар, Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий стипендиянинг беш баравари миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.".

20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сон қарори) 2020 йил 11 мартдаги 144-сон қарорига 1-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди "к" кичик банди учинчи хатбошисидан ", "Yoshlar - kelajagimiz" дастури" сўзлари чиқариб ташлансин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 323-сон қарори билан тасдиқланган Зарафшон шаҳрида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг 4-боби 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Т/р


Тадбирлар номи

Ўлчов

бирлиги

Қув-

вати

Лойиҳа қиймати*

(млн сўм)

Йиллар кесимида

Молия лаштириш

манбаи

Масъул ижрочилар

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2.

Шаҳарда янги замонавий типдаги Ёшлар марказини қуриш

объект

1

5 000

-

-

5 000

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 369-сон қарори билан тасдиқланган Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳи таркибига қуйидаги мазмундаги 1-1-банд қўшилсин:

"1-1. С.Ғ.Ашуров

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари"

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 25-сон, 482-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга қуйидаги мазмундаги 17-1-банд қўшилсин:

"17-1. Олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиси бўлган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларига олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мазкур низомда белгиланган тартибда "Катта ўқитувчи (илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган)" базавий лавозим маошининг эллик фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади".


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомнинг 39 ва 40-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"39. Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, қўшимчалар, устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан ташкил топади.

Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига узоқ муддат хизмати учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):

1 йилдан 3 йилгача - 0,5;

3 йилдан 5 йилгача - 0,8;

5 йилдан 10 йилгача - 1,0;

10 йилдан 15 йилгача - 1,2;

15 йилдан ортиқ - 1,5.

40. Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг узоқ муддат хизмати учун ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи, Агентлик томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади".


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 сентябрдаги 584-сон қарорига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг

бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони*

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари

сони

1.

Мактабгача таълим бўлими

1

2.

Халқ таълими бўлими

1

3.

Тиббиёт бирлашмаси

2

4.

Давлат солиқ инспекцияси

4

5.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими

2

6.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

2

7.

Молия бўлими

3

8.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

2

9.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

2

10.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

2

11.

Қурилиш бўлими

1

12.

Маданият бўлими

1

13.

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

1

14.

Кадастр агентлигининг бўлими

1

15.

Статистика бўлими

1

16.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

2

17.

Ғазначилик бўлинмаси

2

18.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

1

19.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

2

20.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси

1

21.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

3

22.

Ободонлаштириш бошқармаси

2

23.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси

1

24.

Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими

1

Жами:

41

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони ҳамда белгиланган штат бирликлари доирасида белгиланади".


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги 718-сон қарорига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлатобод туманидаги давлат органлари

ва ташкилотларининг бўлинмалари

бошқарув ходимларининг сони*

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

1.

Мактабгача таълим ташкилоти

4

2.

Халқ таълими бўлими

4

3.

Тиббиёт бирлашмаси

14

4.

Давлат солиқ инспекцияси

10

5.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

3

6.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

3

7.

Молия бўлими

6

8.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

3

9.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

6

10.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

3

11.

Қурилиш бўлими

2

12.

Маданият бўлими

2

13.

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

2

14.

Кадастр агентлиги бўлими

1

15.

Статистика бўлими

2

16.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3

17.

Ғазначилик бўлинмаси

3

18.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

4

19.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

2

20.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси

2

21.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

6

22.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими

2

Жами:

87

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида белгиланади.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг туман тузилмаларини уларнинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида ташкил этилади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги белгиланган тартибда Давлатобод туманидаги бўлинмаларини ташкил этади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 март






































Время: 0.1583
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск