ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2021 й. ПҚ-5026-сон "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2021 й.

N ПҚ-5026




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА РОССИЯ

ФЕДЕРАЦИЯСИ ЎРТАСИДАГИ КЎП ҚИРРАЛИ

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳаларидаги ўзаро манфаатли, амалий шерикликни кенгайтириш ҳамда стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш ва уни аниқ мазмун билан янада бойитишни таъминлаш мақсадида:


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасига Россия Федерацияси билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул бўлган инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари - Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозими киритилсин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирликнинг белгиланган штатлари доирасида 5 штат бирлигидан иборат Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Москва шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 7 кишидан иборат Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси (кейинги ўринларда - Ваколатхона) ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари - Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директорининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда рўёбга чиқариш;

Россия Федерацияси билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш;

Россия Федерацияси билан амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги келишувларнинг сўзсиз ва сифатли ижро этилиши устидан доимий ҳамда тизимли мониторинг ва назоратни ташкил қилиш;

Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ҳамкорлик соҳаларидаги амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")ни сўзсиз амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ташкил этилган "Лойиҳа офиси" фаолияти доирасида янги саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширишни таъминлаш;

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директорига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш.


4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Ваколатхонани ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли қарор лойиҳасини киритсин. Бунда, Ваколатхона тузилмаси, харажатлар сметаси, молиялаштириш манбалари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси (фаолиятининг аниқ натижалари учун мукофотлашни ҳисобга олган ҳолда) ҳамда моддий-техник таъминоти билан боғлиқ масалалар акс этсин;

Ваколатхонани малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда унинг фаолият бошлаши билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этсин.


5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Жаҳон савдо ташкилоти (кейинги ўринларда - ЖСТ) билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси негизида вазирликнинг белгиланган штатлари доирасида Халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ташқи иқтисодий интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил қилинсин.

Қуйидагилар Халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ташқи иқтисодий интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кўп томонлама савдо алоқалари соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикасини халқаро ва минтақавий савдо ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва интеграциялашув жараёнларида давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ҳужжатлари, халқаро шартномалари ва уларнинг лойиҳалари халқаро ва минтақавий савдо ташкилотлари билан интеграциялашув ва ўзаро ҳамкорлик доирасидаги талаб ва меъёрларга мувофиқлигини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (кейинги ўринларда - ЕОИИ) ва ЖСТ билан ўзаро ҳамкорлиги доирасида миллий манфаатларни илгари суриш мақсадида интеграция жараёнларини чуқурлаштириш чораларини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлиши билан боғлиқ масалаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;

халқаро ташкилотларга аъзо бўлишнинг иқтисодий афзалликларини ўрганиш;

ташқи иқтисодий сиёсатни мамлакат ички иқтисодий сиёсатига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

интеграцион салоҳият ва рақобатбардош устунликлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий самарага эришишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўриш;

интеграция жараёнлари доирасида иқтисодий сиёсатни олдиндан прогнозлаштиришни таъминлаш.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2885-сон ва 2018 йил 3 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3997-сон қарорлари ижросини пухта таҳлил қилган ҳолда ушбу қарорлар билан тасдиқланган "йўл хариталари"ни бирлаштириш тўғрисида;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 март












































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск