ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2021 й. 141-сон "Қарши давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2021 й.

N 141




ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ҳамда Қарши давлат университетининг (кейинги ўринларда - Университет) педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳудудда педагогика соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, шунингдек, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;

Институтнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш;

ўқув ва илмий лаборатория хоналарини ташкил этиш, замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш ҳамда ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;

таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

хорижий етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш;

таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш;

педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий муассасаларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу бакалавриат таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар Университетда таълим жараёнини давом эттирадилар;

Институтга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш тизими йўлга қўйилади;

Институт Университетнинг ўқув ва илмий лабораторияларидан, спорт иншоотларидан ҳамда ахборот-ресурс марказидан режалаштирилган дарс жараёнларига таъсир этмаган ҳолда текин фойдаланади;

Институтга кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш Университет кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.


4. Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Тупчок МФЙ, Жайрахона қишлоғи манзилида жойлашган И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг ҳамда Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиалининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Университет билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар:

а) Институт:

тузилмаси олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқланишини;

устави белгиланган тартибда тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;

ахборот-ресурс марказини қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминласин;

б) Институтни танлов асосида амалий тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


6. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, талабаларнинг тўлов-контракт асосида таълим олишидан, шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


7. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Зарур ҳолларда, Университет кенгашининг қарорига асосан Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт моддий-техник базасини ривожлантиришга ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Университет моддий-техник базасини ривожлантиришга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

умумий ўрта таълим муассасаларида Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли шароитлар яратилишини таъминласин;

ўқувчиларни педагог касбига йўналтириш мақсадида Қашқадарё вилоятидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 тасида 3-4-синф ўқувчилари учун "Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар", 8-9-синф ўқувчилари учун "Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар", 10-11-синф ўқувчилари учун "Педагогик синфлар"ни ташкил этсин ва Институт таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда ўқув жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


9. Университет:

салоҳиятли кадрларни жалб этган ҳолда таълим ва илмий фаолиятни сифатли ташкил этиш;

таълим, тарбия, илмий ва услубий жараёнларни самарали бошқариш;

таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;

дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий материал ва ахборот ресурслари билан таъминлаш;

профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва иқтидорли ёшлар селекциясини амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ишлари учун қўшимча шароитлар яратиш ва илмий мактабларни ривожлантириш йўналишларида Институтга кўмак бериб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар Институтни онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда "Электрон таълим" миллий тармоғига белгиланган тартибда улаш чораларини кўрсин.


12. Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та енгил ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарорига 1-илованинг "Олий таълим муассасаси номи" устуни 25-позициясидаги "Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали" сўзлари "Қарши давлат университетининг Педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 11 июндаги 488-сон қарори 2021 йил 1 июлдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 март















































Время: 0.0144
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск