ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар / Юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2021 й. ПҚ-5031-сон "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2021 й.

N ПҚ-5031



ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ ВА МОНОПОЛ

ТОВАРЛАРНИ СОТИШ ЖАРАЁНЛАРИГА

БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИ

ДАВОМ ЭТТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда сўнгги йилларда товарларни сотиш жараёнларига бозор тамойилларининг фаол жорий қилиниши яширин иқтисодиётнинг қисқаришига, ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига ҳақиқий нархларнинг шаклланишига ва солиқ базасининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, биржа савдоларида "форвард" шартномаларининг жорий қилиниши ижтимоий аҳамиятга эга асосий маҳсулотлар нарх-наволари кескин ўсишидан ҳимояланиш, бозорда талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг бўш маблағларидан самарали фойдаланиш имконини яратди.

Шу билан бирга, биржа савдоларида фаол иштирок этаётган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва юқори ликвидли ёки монопол товарларни сотиш амалиётига бозор механизмларини кенг қўллашни давом эттириш, биржа савдоларига замонавий товар деривативларини, шу жумладан фьючерс шартномаларини жорий этиш бугунги кун талаби бўлиб қолмоқда.

Ноҳалол тадбиркорлик субъектлари томонидан ички бозорда юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг нархларини сунъий оширишга, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик, тақсимлаш тизими элементларини тугатиш ҳамда биржа савдоларини янада фаоллаштириш мақсадида:


1. 2021 йил 15 июндан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинади:

а) монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс (кейинги ўринларда - монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқарилган:

поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин - барча харидорларга;

истеъмол этил спирти - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия (рухсат этиш, хабарнома ҳужжати) ва сериялаб ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун берилган мувофиқлик сертификатига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек, фақат ўз эҳтиёжлари учун охирги истеъмолчи сифатида фойдаланиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига;

техник этил спирти - барча харидорларга;

кумуш - заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга;

б) 2023 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

цемент - ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;

пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) - ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.

2. Белгилаб қўйилсинки, товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битимлари бўйича товарларнинг божхона қийматини аниқлаш фақат мазкур битимларда белгиланган қиймат бўйича амалга оширилади.

Давлат божхона қўмитаси "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банднинг ижросини таъминлаш учун ўзаро ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари интеграциясини ҳамда маълумот алмашинувини йўлга қўйсин.


3. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ички бозорда нархларнинг сунъий равишда ошиб кетиши ва бозордаги бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, зарур ҳолларда:

биржа савдоларининг бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ушбу ҳажмларга ўзгартириш киритиш;

юқори ликвидли, шу жумладан мавсумийлик талабдан келиб чиққан ҳолда талаб ошадиган товарларни фақат товар-хомашё биржалари орқали сотиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш ваколати берилсин.

Бунда, ушбу кўрсатмалар берилган ташкилотларга ҳамда мазкур қарорнинг 1-банди "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган ташкилотларга биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган биржа савдоларига доир монополияга қарши талаблар қўлланилади.


4. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мунтазам равишда талаб юқори бўлган, шу жумладан мавсумийлик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда талаб ошадиган товарлар бўйича таҳлил ўтказиб, уларнинг биржа савдоларига қўйиб борилишини таъминласин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

2022 йил 1 январдан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар томонидан пахтадан олинган чигитни тайёр маҳсулотни қайтариш шарти асосида ёғ-мой ташкилотларига бериш фақат бир пахта-тўқимачилик кластери доирасидаги ташкилотлар ўртасида амалга оширилади;

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади. Бунда, электрон логистика савдо портали орқали ташиш хизматлари:

харидорларнинг ўз автотранспортида амалга оширилган тақдирда рўйхатга қўйиш;

харидорларга ташиш хизматини кўрсатувчи, аффилланган шахс бўлган корхоналар томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади.

6.Товар-хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, "Ўзмахсусмонтажқурилиш" АК, "Ўзметкомбинат" АЖ ҳамда "Тошкент металлургия заводи" МЧЖ билан биргаликда силлиқланган ойна ҳамда пўлат лист ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш чораларини кўриш ҳамда мазкур товарларни биржа савдоларига қўйиш ҳажмларини оширишга қаратилган чораларни амалга ошириб борсин.

8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси товар-хомашё биржалари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида кенг ёритиш ва тарғиб қилишга қаратилган медиа-режани тасдиқласин ва унинг ижросини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


10. Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 мартдаги

ПҚ-5031-сон қарорига

1-ИЛОВА



Товар-хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот

технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат

фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. БИРЖАНИНГ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АМАЛДАГИ ЭЛЕКТРОН САВДО

ПЛАТФОРМАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

1.

Биржа савдолари электрон тизимини такомиллаштириш.

1. Электрон биржа савдоларининг янги тизимини ишга тушириш. Бунда:

савдо жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш, иштирокчиларни онлайн аккредитациядан ўтказиш ҳамда биржа савдоларида WEB-интерфейс орқали иштирок этиш имкониятини яратиш;

электрон рақамли имзо ва QR-код воситасида шартномаларни электрон расмийлаштириш;

ташқи аралашувларнинг олдини олувчи механизмни жорий этиш, кибер хавфсизлик даражасини ошириш ҳамда Интернет тармоғи орқали сўровларни саралаш.


2. Биржа савдоларида реализация қилинаётган юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни охирги истеъмолчига етказиб бериш жараёни тўлиқ рақамлашган шаффоф навбат тизимини назарда тутувчи электрон логистика хизматлари порталини ишга тушириш.


2021 йил

сентябрь


"ЎзРТХБ" АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги


II. БИРЖА САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

2.

Истеъмол ва техник этил спиртини биржа савдолари орқали сотиш.

Истеъмол ва техник этил спиртини биржа савдолари орқали реализация қилиш, бунда:

спирт ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни биржада аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш;

истеъмол спирти бўйича биржа савдоларида фақат тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар қатнашишини таъминлаш;

сотувчи ва харидорларни биржа савдоларида қатнашишлари бўйича ўқув семинарларини ўтказиш ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи биржа аъзолари (брокерлар) билан ишлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;

этил спирти маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали савдо иштирокчиларига етказиш;

лотларни истеъмолчилар тоифасига кўра шакллантириш;

биржа савдоларида маҳсулотга бўлган талаб ва таклиф даражасини мунтазам таҳлил қилиб бориб, заруриятга кўра, лот ҳажмларига ўзгартиришлар киритиш, бир савдо кунида битта харидор томонидан товарни харид қилиш ҳажмига чекловлар ўрнатиш.

2021 йил апрель-май,

доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, "ЎзРТХБ" АЖ

3.

Поливинилхлоридни (ПВХ) ва фармолинни тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш.

ПВХ ва фармолин маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвалини тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган графикка кўра маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш;

поливинилхлорид истеъмолчиларини биржа савдоларига жалб қилиш;

биржа савдоларида харидорлар учун тенг имконият яратиш.

2021 йил апрель-май,

доимий

"Ўзкимёсаноат" АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, "Навоийазот" АЖ, "ЎзРТХБ" АЖ

4.

Кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш.

Кумушни ишлаб чиқарувчиларга фақат биржа савдолари орқали сотилишини таъминлаш, бунда:

биржа савдоларига қўйиладиган кумуш ҳажмларини аниқлаш;

кумуш маҳсулотини биржа савдоларида сотиш механизмини тушунтириш бўйича заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил қилиш;

маҳсулотнинг бошланғич нархларини асосли шакллантирилишини таъминлаш;

заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун кумуш маҳсулотини биржа орқали сотиб олиши учун кенг имкониятлар яратиш.

2021 йил апрель-май,

доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий КМК, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, "ЎзРТХБ" АЖ

5.

Экстракция пахта мойини тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш.

Экстракция пахта мойини биржа савдолари орқали сотиш ҳажмини аниқлаш.

Экстракция пахта мойи истеъмолчилари - тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни биржага жалб қилиш.

Биржа савдоларида экстракция пахта мойи истеъмолчилари учун тенг имкон яратиш.

Савдоларда фақат экстракция пахта мойини қайта ишлаш қувватига эга бўлган харидорлар иштирокини таъминлаш.

2021 йил апрель-май,

доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси, "ЎзРТХБ" АЖ

6.

Биржа савдоларига шрот, шелуха маҳсулотини қўйиш ҳажмларини ошириш.

Ёғ-мой корхоналари томонидан шрот ва шелуха маҳсулотларини тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш ҳажмларини ошириш чораларини кўриш;

пахта шроти ва шелухаси ишлаб чиқарувчи тўқимачилик кластерларини биржа савдоларига сотувчи сифатида жалб қилиш;

пахта шроти ва шелухаси ишлаб чиқарувчиларни биржа савдоларида фаол қатнашишини таъминлаш.

2021 йил апрель-май,

доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси, "ЎзРТХБ" АЖ

7.

Биржа савдоларига полиэтилен ва полипропилен маҳсулотини қўйиш ҳажмларини ошириш.

Полиэтилен ва полипропилен маҳсулоти корхоналари томонидан полимер хомашёси, шу жумладан плёнка ва қувур ишлаб чиқаришга мўлжалланган маркаларни тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш ҳажмларини ошириш чораларини кўриш.

2021 йил давомида

Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

"Ўзбекнефтгаз" АЖ,

"ЎзРТХБ" АЖ

III. ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ МАХСУС АХБОРОТ ПОРТАЛИ ДАСТУРИЙ

ТАЪМИНОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8.

Давлат харидлари (xarid.uz) махсус ахборот порталини такомиллаштириш.


Давлат харидлари махсус ахборот порталини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

барча электрон савдо тизимларини бирлаштириш;

электрон рақамли имзо воситасида савдода иштирок этиш имкониятини берувчи мобил илова ишлаб чиқиш;

Давлат бюджетининг марказлаштирилган манбаларидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг электрон манзилли рўйхатини интеграция қилиш;

харидлар жараёнига ноқонуний аралашувларни, аввалдан нархларни келишиб олиш ва нархлар манипуляцияси эҳтимолининг олдини олиш механизмини жорий этиш;

ноҳалол етказиб берувчилардан ҳимояланиш тизимини жорий қилиш ва уларга қўйиладиган талабларни ҳамда ноҳалол етказиб берувчилар рўйхатига киритиш тизимини такомиллаштириш;

халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг миллий классификатори билан интеграция қилиш;

устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ва уларга тегишли бўлган юридик шахслар реестри бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот тизими ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар реестри бўйича "Ўзстандарт" агентлигининг маълумотлар базаси билан электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

2021 йил май


Молия вазирлиги, "ЎзРТХБ" АЖ,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

9.

Давлат харидларининг тартиб-таомилларини соддалаштириш.

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш, бюджет ҳамда корпоратив буюртмачилар томонидан харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, танлов ва тендер савдо турларини танлашда танлов эркинлигини таъминлаш мақсадида, тажриба тариқасида, сотиб олинадиган товар ва хизматларнинг бир шартнома ва йиллик қиймати бўйича давлат буюртмачиси томонидан товарларни чекловларсиз амалга ошириш.

2021 йил

июль

Молия вазирлиги, "ЎзРТХБ" АЖ,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

I V. БИРЖАНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ КЛИРИНГ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

10.

Электрон клиринг тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ягона клиринг платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш:

биржанинг платформаларида ҳисоб-китоб клиринг палатасининг алоҳида очилган ҳисобварақларини бирлаштириш;

янги функциялар ва модуллар киритиш;

ўзаро ҳисоб-китоблар тезлигини ошириш;

ҳисоб-китоб клиринг ҳисобварақларидаги брокерлик ҳаққи бўйича маблағлар ҳисоби юритилиши ва аккумуляциясини жорий қилиш.

2021 йил ноябрь


"ЎзРТХБ" АЖ,

Марказий банк,

"Траст банк" ХАБ


11.

Биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси томонидан марказий контрагент (central counterparty) вазифасини амалга ошириш.

1. Битимларнинг янги турларини, жумладан ҳосила инструментлари орқали тузиш имконини берувчи кўп қиррали клирингини жорий қилиш.


2. Биржа аъзоларининг маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда битимлар ижросини таъминловчи Жамғарма ташкил қилиш.

2022 йил январь


"ЎзРТХБ" АЖ,

Марказий банк,

"Траст банк" ХАБ


12.

Биржанинг электрон тўлов тизимини жорий этиш.

Электрон пуллар воситасида тўлов ва бошқа операцияларни амалга оширишни таъминлайдиган "UzEx money" электрон тўлов тизимини жорий қилиш.

Бунда:

"UzEx money" тўлов тизими дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, мазкур тизимни амалдаги савдо платформалари билан интеграциялаш;

"UzEx money" тўлов тизимининг мобиль иловасини ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь


"ЎзРТХБ" АЖ,

"Траст банк" ХАБ,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Марказий банк

13.

Хорижий компаниялар учун биржа савдоларида иштирок этиш механизмларини соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Биржанинг хорижий давлатларда филиал ёки ваколатхоналари сонини ошириш;

Хорижий банкларда ҳисобварақларини очиш орқали чет эл компаниялари учун биржа савдоларида иштирок этиш механизмларини соддалаштириш, уларнинг биржада сотилаётган маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш.

2021 йил июль

"ЎзРТХБ" АЖ,

Марказий банк,

"Траст банк" ХАБ


V. ТОВАР ДЕРИВАТИВЛАРИ (ФЬЮЧЕРС ВА ОПЦИОН) БЎЙИЧА БИРЖА

САВДОЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАСИНИ ЖОРИЙ

ҚИЛИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ

14.

Товар деривативларини биржа савдоларида жорий қилиш.



1. "ЎзРТХБ" АЖнинг товар деривативларини ривожлантириш бўлинмаси - лойиҳа офисини ташкил қилиш. Белгилансинки бунда:

Лойиҳа офисига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, донор ташкилотлар ва йирик товар биржалари билан лойиҳа юзасидан ҳамкорликда ишлаш вазифалари юкланади;

Лойиҳа офисига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда юқори турувчи ва марказий давлат органларнинг ходимларини (мутахассисларини) жалб қилиш ва уларга меҳнат ҳақи тўлашга рухсат этилади;

Лойиҳа офисининг таркибини тасдиқлаш ва уларга меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш "ЎзРТХБ" АЖнинг бошқарув раиси томонидан амалга оширилади.

Лойиҳа офиси биржанинг инновацион фонди орқали молиялаштирилади.

2021 йил

март


Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

"ЎзРТХБ" АЖ,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

"Траст банк" ХАБ,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

2. Халқаро донор ташкилотлари орқали товар деривативларини биржа савдоларида жорий қилиш лойиҳанинг молиявий имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро профессионал экспертларни жалб қилиш бўйича техник-иқтисодий ёрдам жалб қилиш.

2021 йил июнь

3. Йирик хорижий товар биржалари тажрибасини ўрганиш. Шу жумладан, Чикаго товар биржаси (CME Group), Дубай товар биржаси (Dubai Mercantile Exchange), Шанхай фьючерс биржаси (Shanghai Futures Exchange), Ҳиндистон мульти-товар биржаси (MCX India), Малайзия биржаси (Bursa Malaysia), Сингапур биржаси (Singapore Exchange), Индонезия товар деривативлари биржаси (ICDEX) ва бошқаларнинг тажрибасини ўрганиш.

2021 йил

апрель-июль

4. Халқаро тажриба асосида миллий қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш.

Шу жумладан, товар-хомашё биржаларининг ички ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, товар деривативлари бўйича ҳисоб-китобларни кафолатлаш, Арбитраж ва Интизом комиссиялари қоидаларини такомиллаштириш.

2021 йил

сентябрь

15.

Фьючерс савдо механизмларини жорий қилиш.

1. Биржада фьючерс шартномалари савдо платформасини амалиётга жорий қилиш бўйича техник топшириқни тасдиқлаш.

2021 йил июль


"ЎзРТХБ" АЖ,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

"Траст банк" ХАБ

2. Техник топшириққа мувофиқ фьючерс шартномаларининг электрон савдо тизимини, шунингдек, клиринг ҳисоб-китоблар электрон таъминланишини, фьючерс шартномалари ижросини, шу жумладан товарларни етказиб бериш бўйича электрон савдо тизимини ишга тушириш.

2021 йил декабрь

3. Ишлаб чиқилган дастурий таъминот негизида (франшиза) фьючерс электрон савдоси бўйича электрон савдо тизими ва ҳисоб-китоб платформаларини жорий қилиш.

2021 йил декабрь

VI. БИРЖА САВДОЛАРИНИНГ ШАФФОФЛИГИНИ ҲАМДА

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

16.

Биржа савдолари орқали жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича хавф-хатарлар таҳлилини ўтказиш.

Ишлаб чиқиладиган товар деривативлари савдоси бўйича қоидаларда жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича халқаро стандартлар талабларининг ижросини назарда тутиш.

2021 йил

сентябрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти,

"ЎзРТХБ" АЖ.

17.

Маълумотларни таҳлил қилиш маркази моддий-техник базасини модернизация қилиш.

1. Тармоқ ва муҳандислик инфратузилмасини ҳамда сервер ускуна-жиҳозларини модернизация қилиш.


2. Биржанинг мавжуд ахборот-коммуникация технологияларини тармоқнинг ўтказувчанлик хусусиятини ошириш.


3. Носозликларга чидамли ҳамда ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлган кенг масштабли тармоқ инфратузилмасини яратиш.


4. Захира маълумотларни сақлаш ва таҳлил қилиш марказини ишга тушириш.

2021 йил

июль


"ЎзРТХБ" АЖ,

"Траст банк" ХАБ,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

18.

Республика товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончалари орқали битимлар тузишни рағбатлантириш.

Ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни, шу жумладан ун, буғдой, шакар, ўсимлик ёғи, полиэтилен, полипропилен, цемент, суюлтирилган газ, рапс (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), писта (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), соя (уруғи, шроти, кунжараси, ёғи), балиқ уни ва ёғи, арпа, макка, фосфат (трикальций, монокальций, дикальций), холинхлорид ҳамда товар бозорларини таҳлили асосида талаб юқори бўлган маҳсулотларни темир йўл орқали ташишда ички тарифларни қўллаш.

2021 йил апрелдан

Транспорт вазирлиги,

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "ЎзРТХБ" АЖ

VII. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ, БИРЖА ХОДИМЛАРИ

ВА АЪЗОЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

19.

Коррупцияга қарши курашиш "комплаенс-назорат" тизимини жорий қилиш.

1. Биржа фаолиятига коррупцияга қарши курашиш халқаро сифат менежменти ISO 37001 - 2016 стандартини жорий қилиш.


2. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда қуйидаги ички меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш:

биржанинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини ишлаб чиқиш;

биржа ходимларининг касбий этика қоидаларини ишлаб чиқиш;

манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил

май






"ЎзРТХБ" АЖ

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги


20.

Биржа ходимлари ва аъзоларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш режаларини шакллантириш.


2. Тегишли йўналишлар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича онлайн ва доимий курслар ташкил этиш.


3. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида машғулотлар ўтиш учун олий таълим муассасалари ва марказларнинг етакчи ўқитувчиларини, шунингдек, хорижлик юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни, ўқув-методик ходимларни ва амалиётчи-мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш.


4. Юқори сифатли ва профессионал даражада машғулотлар ўтказиш учун керакли бўлган ўқув, моддий-техник ва методик базани яратиш.


5. Қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумот базасини шакллантириш, қайта тайёрлаш жараёнига педагогика, мультимедиа ва ахборот-коммуникация бўйича замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш.


6. Товар-хомашё биржалари аъзолари-трейдерларининг малакасини ошириш.


7. Дунёнинг етакчи биржаларида ва биржа соҳаси ташкилотларида биржа фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ўқишлар ва стажировкалар ташкил қилиш.

Йил давомида

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

"ЎзРТХБ" АЖ,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

VIII. ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАР ВА САВДО МАЙДОНЧАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

21.

Ҳудудий филиалларда биржа савдолари шаффофлигини таъминлаш.

1. Биржанинг ҳудудий филиалларига биржа савдолари ва товар-хомашё бозорларини таҳлил қилиш учун ахборот технологияларини жорий қилиш;


2. Ҳудудий филиалларда фаолияти самарадорлигини доимий таҳлил қилиб бориш, биржа қатнашчилари учун янада қулай шароитлар яратиш ва ҳамда уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини белгилаш;


3. Ҳудудий филиаллар ходимларини биржанинг "комплаенс- назорат" бўйича қабул қилинган ҳужжатлари ва коррупцияга қарши курашиш сифат менежменти ISO 37001 - 2016 стандарти талаблари бўйича доимий таништириб бориш ва малакасини ошириш.

2021 йил

апрель-июль, доимий

"ЎзРТХБ" АЖ


22.

Ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ходимларини қайта тайёрлаш.

Ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ходимларини қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил қилиш.

Шу жумладан:

ҳудудий филиалларга малакали раҳбар ва мутахассисларни жалб қилиш;

мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш режаларини шакллантириш;

тегишли йўналишлар бўйича ходимларни онлайн ва доимий курсларда қатнашиб, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

дунёнинг етакчи биржаларида ва биржа соҳаси ташкилотларида биржа фаолияти бўйича стажировкаларни ташкил қилиш.

2021 йил

апрель-май, доимий

"ЎзРТХБ" АЖ

23.

Ҳудудлардаги савдо майдончалари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Республиканинг барча туман ва шаҳарларида биржанинг савдо майдончалари фаолияти рейтингини юритиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил

апрель-июль


"ЎзРТХБ" АЖ


2. Рейтинг натижаларини биржанинг веб-сайтида эълон қилиб бориш ва юқори самарадорлик кўрсаткичларга эришган ҳудудий филиал ва савдо майдончалар раҳбар ва ходимларини рағбатлантириш механизмини жорий қилиш.

Доимий

IX. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН

ЎЗАРО АЛОҚАЛАРНИ ФАОЛЛАШТИРИШ

24.

Оммавий ахборот воситалари орқали биржа фаолиятини кенг тарғиб қилиш.

1. Оммавий ахборот воситалари орқали биржа фаолиятини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиб, амалга ошириш.

Шу жумладан:

оммавий ахборот воситалари, бизнес ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот конференцияси, пресс-турлар ҳамда очиқ эшиклар кунлари ташкил қилиш;

биржа савдолари, давлат харидлари ва интернет савдосини ўргатувчи, олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар тўғрисида видеороликлар яратиб, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқатиш.


2. Биржа медиа-ресурсларининг оммавий ахборот воситалар билан ўзаро алоқалар механизмини такомиллаштириш.

2021 йил давомида

"ЎзРТХБ" АЖ

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,


25.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини биржа савдоларига кенг жалб қилиш.

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун биржа савдолари ва электрон тижоратда иштирок этиш, биржа савдоларининг имкониятлари, шаффофлиги тўғрисида тарғибот, ўқув семинарлар, тушунтириш ишлари ўтказиш.


2. Биржа савдолари ва онлайн-аукционларда иштирок этиш механизмини ёритувчи тарқатма материаллар, электрон нашрларни фермерлар ва тадбиркорларга етказиш.

Йил давомида

"ЎзРТХБ" АЖ ,

Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 мартдаги

ПҚ-5031-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3386-сон қарорига илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"ПЕРЕЧЕНЬ

высоколиквидных и (или) монопольных видов продукции,

сырья и материалов, реализуемых на внутреннем рынке

предприятиями-монополистами и (или) юридическими лицами

с долей государства в уставном фонде (капитале) в размере

50 процентов и более или юридическими лицами, в уставном

фонде (капитале) которых 50 процентов и более принадлежит

юридическому лицу с долей государства 50 процентов и более,

на основе рыночных принципов, исключительно

через биржевые торги

1. Бензин автомобильный

2. Бензин экстракционный

3. Дизельное топливо

4. Керосин технический

5. Нефть

6. Газовый конденсат

7. Полипропилен

8. Полиэтилен

9. Поливинилхлорид (ПВХ)

10. Формалин

11. Сера техническая

12. Уголь

13. Минеральные удобрения

14. Сода кальцинированная

15. Медь катодная

16. Медная катанка

17. Алюминий вторичный

18. Прокат черных металлов

19. Цинк металлический

20. Цемент

21. Цементный клинкер

22. Стекло строительное

23. Сахар

24. Спирт этиловый

25. Пшеница

26. Ячмень

27. Хлопок-волокно

28. Хлопковый линт

29. Масло растительное (хлопковое)*

30. Масло экстракционное (хлопковое)*

31. Шелуха хлопковых семян*

32. Шрот хлопковых семян*

33. Технические хлопковые семена*

34. Технические масла

35. Печное топливо

36. Мука пшеничная

37. Комбикорма

38. Топочный мазут

39. Сжиженный газ

40. Хозяйственное мыло

41. Нефтяной растворитель

42. Нефтяной парафин

43. Нефтяной битум

44. Медный купорос

45. Серебро**


Примечание:

1. Товары, указанные в настоящем перечне, реализуются с учетом пункта 2 постановления Президента Республики Узбекистан от 17 января 2018 года № ПП-3479 "О мерах по стабильному обеспечению отраслей экономики страны востребованными видами продукции и сырья".

*) Товары, указанные в пунктах 29-33, реализуются на внутреннем рынке юридическими лицами вне зависимости от их организационно-правовой формы на основе рыночных принципов исключительно через биржевые торги.

**) Товар, указанный в пункте 45 реализуется АО "НГМК" исключительно через биржевые торги.".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4126-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали оператори - "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг давлат харидлари тизимидаги хизматларни кўрсатиш учун олинадиган комиссия йиғимларидан тушган маблағларнинг 20 фоизи".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 март


Халқ сўзи", 2021 йил 18 март
































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск