Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2004 й. 470-сон "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2004 й.

N 470



ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ВА ТРАНСПОРТ

КОММУНИКАЦИЯЛАРИ УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 11 октябрдаги ПФ-3498-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда республика ҳудудида ҳар хил транспорт турлари фаолиятини мувофиқлаштиришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг муассислари таркиби ҳамда ташкилий тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

Уюшманинг ходимларининг чекланган умумий сони 30 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 25 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Уюшма бошқаруви раисига зарурат бўлганда Уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган нотижорат ташкилот ҳисобланади;

Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси ижро этувчи аппаратининг таъминоти Уюшма уставига мувофиқ унинг муассислари ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.


3. "Тоштемирйўллойиҳа" ва "Ўзйўллойиҳа" лойиҳалаш ташкилотларининг уларнинг тегишли акциядорлик компаниялари таркибидан чиқиши ҳамда бевосита Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасига унинг муассислари ҳуқуқлари билан кириши тўғрисидаги қарорларига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси бир ой муддатда:

Уюшманинг таъсис йиғилишини ўтказсин ва унинг ижро этувчи аппаратини юқори малакали кадрлар билан таъминлаган ҳолда шакллантирсин;

Уюшма уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини белгиланган тартибда зарур алоқа турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 16"а"-уйга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 16"а"-уйда жойлашган бино коммуникацияларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги бинолардан фойдаланиш дирекцияси балансидан Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси балансига бепул ўтказсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, ўтказилаётган бино қиймати қўшилган қиймат солиғини ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 12 октябрдаги

470-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Транспорт ва транспорт

коммуникациялари уюшмаси муассисларининг

ТАРКИБИ


"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги


"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси


"Ўздавтемирйўлназорат" - Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


"Дававианазорат" - Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Халқаро автомобилларда юк ташувчилар уюшмаси


Халқаро экспедиторлар уюшмаси


"Ўзтранссаноат" уюшмаси


"Тоштемирйўллойиҳа" АЖ


"Боштранслойиҳа" ОАЖ


"Авиамахсусмонтаж" МЧЖ


"Ўзйўллойиҳа" институти






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 12 октябрдаги

470-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Ўзбекистон Транспорт ва транспорт

коммуникациялари уюшмасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Уюшма бошқаруви

Уюшманинг ижро этувчи аппарати

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси

Халқаро автомобилларда юк ташувчилар уюшмаси

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси

Халқаро экспедиторлар уюшмаси

"Дававианазорат" инспекцияси

"Ўзтранссаноат" уюшмаси

Лойиҳалаш ташкилотлари


"Тоштемирйўллойиҳа" АЖ

"Боштранслойиҳа" ОАЖ

"Авиамахсусмонтаж" МЧЖ

"Йўл-Лойиҳа-Бюроси" ДУК





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 12 октябрдаги

470-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Транспорт ва транспорт

коммуникациялари уюшмасининг

ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

Уюшма бошқаруви

Уюшма бошқаруви раиси

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бошқармаси

4 киши

Транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва улардан фойдаланишни мувофиқлаштириш бошқармаси

4 киши

Бухгалтерия

2 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Халқаро ҳамкорлик ва транзит ташишларни ривожлантириш бўлими

3 киши

Инвестицияларни жалб этиш ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш бўлими

3 киши

Умумий бўлим

4 киши

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

"Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси

"Дававианазорат"  инспекцияси

Халқаро автомобилларда юк ташувчилар уюшмаси

Халқаро экспедиторлар уюшмаси

"Ўзтрансаноат" уюшмаси


Мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар


"Ўзавтойўл" ДАК

"Тоштемирйўллойиҳа" АЖ

"Боштранслойиҳа" ОАЖ

"Авиамахсусмонтаж" МЧЖ

"Ўзйўллойиҳа" институти


Ходимларнинг чекланган умумий сони - 30 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 25 киши.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 40-41-сон, 438-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 10, 96-модда.






























Время: 0.1835
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск