Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1993 й. 831-XII-сон "Ер солиғи тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1993 й.

N 831-XII



ЕР СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ер солиғи белгилаш қоидалари

Ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳар йили ер солиғи тўлайдилар, унинг миқдори ушбу ер участкасининг сифати, қандай жойдалиги ва сув билан қандай тахминланганлигига қараб белгиланади.

Ер солиғининг миқдори ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг хўжалик фаолияти натижаларига боғлиқ бўлмайди ҳамда ер майдони бирлиги учун белгиланган ҳақ тарзида тўланиб, ишлаб чиқариш ҳаражатларига киритилади.

Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг қарорига биноан ижарага ер участкалари олган юридик ва жисмоний шахслар ер солиғи ўрнига маҳаллий бюджетга ижара ҳақи тўлайдилар, унинг миқдори томонларнинг келишуви бўйича, лекин Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда, ерлардан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилганда эса бир ставкаси миқдорида белгиланади.


2-модда. Ер солиғи тўловчилар

Ўз мулкида, эгалигида ва фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари, давлат ҳўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, чет эл юридик шахслари, уларнинг ташкилотлари, бўлинмалари ва филиаллари, шу жумладан қўшма корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган филиаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ер солиғи тўловчилар ҳисобланадилар.

Ушбу моддада уқтириб ўтилган ер солиғи тўловчилар бундан буён матнда "юридик шахслар" ва "фуқаролар" деб юритилади.



II. ЕР СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ

3-модда. Ер солиғи ставкалари

Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Кимнингдир мулкида, эгалигида ва фойдаланишида бўлган ҳар бир ер участкаси учун ер солиғи ставкаларининг миқдорлари ер участкасининг сифати, қандай жойдалиги ва сув билан қандай таъминланганлигига қараб табақалаштирилган ҳолда белгиланади.

Ерга эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчининг айби билан ернинг сифатини ёмонлашган (бонитети пасайиб кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашишига қадар белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.



4-модда. Ер солиғини бюджетга ўтказиш ва солиқ

тўловларидан фойдаланиш

Ер солиғи тўловлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорларда халқ депутатлари тегишли вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг бюджетига тушади.

Тўловларнинг бир қисми республика миқёсидаги тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг бюджетида марказлаштирилади. Бундай ажратмаларнинг меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ер солиғи тўловларидан тушган маблағлар энг аввало ерларни муҳофаза қилишни яхшилашга, ерларнинг унумдорлигини оширишга, ирригация ва мелиорация ишларига, ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларни, шу жумладан ижарачиларни рағбатлантиришга, ер тузиш ишларини ташкил этишга, давлат ер кадастри юритиш ва ҳудудни ижтимоий ривожлантиришга сарфланади.



III. ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

5-модда. Юридик шахслар томонидан ер солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

Ер солиғи юридик шахслар томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб мустақил ҳисоблаб чиқарилади. Юридик шахслар тўланиши лозим бўлган ер солиғининг ҳисоб-китобларини 1 февралдан кечиктирмай ер участкаси жойлашган ҳудуддаги солиқ идорасига тақдим этадилар.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ер солиғини, тўланиши лозим бўлган сумманинг йиллик ҳисоб-китобини қилиб, йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда 15 феврал, 15 май, 15 август ва 15 ноябрда, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ҳамда ташкилотлари - 15 сентябрь ва 15 декабрда тўлайдилар.

Юридик шахслар йил давомида ер участкасига мулкдорлик қилиш, ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб қолган, шунингдек улар фойдаланадиган ер майдони кўпайган еки ер солиғи бўйича имтиёзлар ҳуқуқлари тўхтатилган тақдирда, улар ер участкаси ажратилган еки имтиёзлар ҳуқуқлари тўхтатилган кундан бошлаб кўпи билан бир ойлик муддатда солиқ органларига ер солиғига доир ҳисоб-китобларни тақдим этишлари шарт.

Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилгандан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган (ер майдони камайтирилган), сотиб олинган, сотилган тақдирда солиқ ундириш ер участкаси олиб қўйилган, сотиб олинган, сотилган ойдан бошлаб тўхтатилади (солиқ миқдори камайтирилади).

Юридик шахсларга ер солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган тақдирда, улар ушбу ҳуқуқ юзага келган ойдан бошлаб солиқ тўлашни тўхтатадилар. Ер солиғи бўйича имтиёзлар ҳуқуқлари тўхтатилган тақдирда, улар ушбу ҳуқуқ тўхтатилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ер солиғи тўлай бошлайдилар.


6-модда. Фуқароларнинг солиқни тўлаш тартиби

Ер участкаларининг мулкдорлари, ерга эгалик қилувчи ёки ердан фойдаланувчи фуқаролар солиқ органлари томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб рўйхатга олинадилар. Солиқни ҳисоблаш ва уни тўлаш ҳақидаги хабарномалар тақдим этиш 1 апрелга қадар тугалланади. Фуқаролар ер солиғини йилига бир марта 1 ноябрга қадар тўлайдилар.

Фуқароларга йил давомида ер участкаси ажратилган (қўшимча ер берилган) ҳолларда ер солиғи ер участкаси ажратилгандан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Ер солиғи ундириш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).

Фуқаролар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари олганлари тақдирда ер солиғини ер олган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайдилар. Ер солиғи ундириш ер участкаси сотилган ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).

Ер солиғи бериб қўйилган ер участкаларидан фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганидан, шунингдек қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги даражасидан қатъи назар ундирилади.



7-модда. Қоракалпоғистон Республикасида ер солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби

Қорақалпоғистон Республикасида ер солиғи ушбу Қонунда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.



IV. ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

8-модда. Солиқ ундирилмайдиган ер участкалари

1. Қуйидаги ерлар, чунончи:

а) шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, ариқ тармоқлари ва ҳоказо);

б) боғдорчилик-деҳқончилик ширкатлари, жамоат гаражларининг умумий фойдаланишдаги ерлари;

в) табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятидаги ерлар (қўриқхоналар, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, буюртма қўриқхоналар (ов қилишга мўлжалланганларидан ташқари) ва табиат ёдгорликлари, ихота дарахтзорлари);

г) соғломлаштириш ишларини ўтказиш аҳамиятидаги (касалликларнинг олдини олиш ва одамларни даволаш учун мақбул табиий омилларга эга бўлган) ерлар;

д) истироҳатгоҳ ерлар (ўрмонзорлар, боғлар, хиёбонлар, сайргоҳлар, чўмилиш жойлари ва шунга ўхшаш аҳолининг оммавий дам олиши ва сайёҳликни ташкил этиш учун тегишли муассасаларга берилган ерлар);

е) тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган ерлар (тарихий-маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, қабристонлар, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари ва ҳоказо);

ж) сув фонди ерлари (дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, ички денгизлар, ботқоқликлар, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув хўжалигинипг эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган сув ҳавзалари теварасидаги ерлар ва бошқалар);

з) заҳира ерлар;

и) электр узатиш тармоқлари, кабель линиялари ва подстанциялар учун ажратилган ерлар, иссиқлик трассалари, газ қувурлари ва нефть қувурлари, умумдавлат алоқа линиялари ўтган ерлар ҳамда уларнинг иншоотлари жойлашган ерлар;

к) спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари, спортнинг техника турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари, оналар ва болаларнинг дам олиш-соғломлаштириш жойлари, ўқув-машқ базалари, санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари эгаллаган ерлар;

л) автомобиль ва темир йўллар ҳимоя остидаги теграси ва улардаги иншоотлари билан (хизмат билан боғлиқ чек ер сифатида берилган ерлардан ташқари), учиш-қўниш майдонлари, шу жумладан самолётларни ерда бошқариш йўлкалари ва самолётларни сақлаш жойлари, аэропортларнинг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари жойлашган ҳамда умумий фойдаланишдаги шаҳар электр транспорти (шу жумладан метрополитен) учун ажратилган ерлар;

м) гидрометериология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари, мол ҳайдаб ўтиш учун ажратилган ерлар;

н) йирик сув қувурлари, сув олиш, тозалаш канализация тармоқлари, иншоотлари ва коммунал хўжалик объектлари эгаллаган бошқа ерлар;

о) янги ўзлаштирилаётган ерлар ва мелиоратив ҳолати яхшиланиши жараёнидаги суғориладиган ерлар лойиҳада назарда тутилган муддатга, лекин ишлар бошланганидан эътиборан кўпи билан беш йилга;

п) илмий ташкилотларнинг, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртлари тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг бевосита илмий ҳамда ўқув мақсадларида фойдаланиладиган қишлоқ хўжалик аҳамиятидаги ва ўрмон фондидаги ерлар солиқ солинмайдиган ер участкаларига киради.

Солиқ ундирилмайдиган ер участкаларидан бевосита мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, бундай ерларга нисбатан ушбу моддада белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.


9-модда. Ер солиғи тўлашдан озод этилган тўловчилар

Қуйидаги тўловчилар, чунончи:

в) мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъий назар, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасалари ўз зиммаларидаги вазифаларни бажариш мақсадида ажратилган ер участкалари учун;

г) "Ватанпарвар" мудофаа жамияти, "Орол" фонди, бошқа экология ҳамда хайрия фондлари, диний ташкилотлар, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи бўлинмаларидан ташқари;

д) ногиронларнинг жамоа ташкилотлари, бу ташкилотларнинг муассасалари, ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари, башарти улардаги жами ишловчиларнинг камида 50 фоизини ногиронлар ташкил этса;

е) кам сонли халқлар ва этник гуруҳлар яшайдиган жойларда анъанавий ҳунармандчилик ва хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар - қишлоқ хўжалигидан бўлак мақсадлар йўлида фойдаланадиган ер участкалари учун;

ж) чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари рўйхатдан ўтган кундан эътиборан икки йил давомида;

и) деҳқон хўжаликлари - рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 2 йил муддатга;

к) яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, туябоқарлари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари;

л) Совет Иттифоқи қаҳрамонлари, учала даражадаги Шуҳрат орденлари билан мукофотланган шахслар, Социалистик Меҳнат қаҳрамонлари, Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда байналминал бурчини бажарган шахслар, "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилган шахслар, муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари, I ва II гуруҳ меҳнат ногиронлари, боқувчисидан маҳрум бўлган кўп болалик оилалар, болалигидан ногиронлар, болалигида концентрацион лагерларнинг тутқини бўлган фуқаролар, Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар, шахсий ва ёлғиз пенсионерлар, якка тартибдаги уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун қонунларда назарда тутилган меъёрлар доирасида берилган ер участкалари учун;

м) кўчиб келган фуқаролар - ер участкалари берилган вақтдан бошлаб беш йил давомида ўзлари кўчиб келиб жойлашган ер участкалари учун;

н) фуқаролар - ер участкалари берилган вақтдан бошлаб 3 йил давомида якка тартибдаги уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун қонунларда белгиланган меъёрлар доирасида берилган ер участкалари учун;

о) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга;

п) Марказий банк ва унинг муассасалари;

р) Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан беш йил давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинадилар.

Солиқ тўлашдан озод қилинган солиқ тўловчилар ерлардан бевосита мўлжалланган мақсадда фойдаланмаганлари тақдирда, уларга нисбатан ушбу моддада белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.


10-модда. Айрим ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар

учун ставкалар ҳамда қўшимча имтиёзлар

1. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги эҳтиёжларига ажратилган ер участкалари учун (қишлоқ хўжалиги фаолияти юритиш мақсадида ажратилган ерлардан ташқари) ер солиғи ставкалари ҳамда ер солиғи бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


2. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ваколатли ҳокимият идоралари фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бюджетга ажратиладиган суммалар доирасида ер солиғи тўлови бўйича қўшимча имтиёзлар беришга ҳақлидирлар.



V. ЮРИДИК ШАХСЛАР, ФУҚАРОЛАР ҲАМДА

СОЛИҚ ИДОРАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

11-модда. Юридик шахслар ва фуқароларнинг вазифалари

Юридик шахслар ва фуқаролар:


а) ер солиғини тўлашга доир ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси белгилайдиган шаклда ер участкаси жойлашган шаҳар ёки туманнинг солиқ идорасига тақдим этишлари;

б) тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларини ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда бюджетга тўлашлари шарт.



12-модда. Юридик шахслар ва фуқароларнинг жавобгарлиги

Юридик шахслар, фуқаролар, ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Қонунни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ моддий, маъмурий, интизомий ва жиноий жавобгар бўладилар.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқини берувчи ордер олингандан кейин ер участкаларидан бир йил давомида фойдаланмаганлик учун уч баравар миқдорда ер солиғи ундирилади.


13-модда. Солиқ идораларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари

ва масъулияти ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатлари

устидан шикоят қилиш тартиби

Давлат солиқ идораларининг юридик шахслар ва фуқароларни ҳисобга олиш, ер солиғи тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек бу солиқ тўловини ундириш чоғидаги хуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилади.



14-модда. Ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқнома

"Ер солиғи тўғрисида"ги Қонунни қўллашга доир йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда чиқарилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 йил, 5-сон, 215-модда



























Время: 0.2226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск