Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 843-XII-сон "Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 843-XII



МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА

ЙИҒИМЛАР ТЎҒРИСИДА


Ушбу Қонун маҳаллий солиқ ва йиғимларни жорий этиш шартлари ва тартибини, шунингдек давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мазкур масалаларни ҳал этишдаги ваколатини белгилаб беради.

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа моддий ресурсларни такрор ишлаб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида жорий этилади.



1-модда. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тушунчаси

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари билан белгиланган, улар томонидан ўз ваколатига мувофиқ равишда минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ишлатиладиган солиқлар маҳаллий солиқлар ҳисобланади.

Маҳаллий солиқлар маҳаллий бюджетга ўтказилади. Ер солиғининг бир қисми қонунларда белгиланган тартибда ердан фойдаланиш ишларини яхшилаш юзасидан умумдавлат тадбирларини амалга ошириш учун республика бюджетида марказлаштирилиши мумкин.

Маҳаллий йиғимлар - бу Ўзбекистон Республикаси қонунларига, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорига мувофиқ белгиланган, фуқаролар ва ташкилотлардан уларга кўрсатилган маданий-маиший хизматлар ёки давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари назорати остида ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг чиқимлари билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаш учун ундириладиган тўловлардир.

Маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради:

а) жисмоний шахслар мол-мулкларига солинадиган солиқлар;

б) ер солиғи;

в) курорт минтақасида ишлаб чиқариш объектларини қуришга солинадиган солиқ;

г) реклама солиғи;

д) автомобиль воситалари, мураккаб ҳисоблаш ва рўзғор техникасини қайта сотганлик учун солинадиган солиқ;

е) транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ;

ж) курорт йиғими;

з) савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқини берувчи йиғим;

и) вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома йиғими;

к) маҳаллий ким ошди савдолари ва лотореялар ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома йиғими;

л) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни рўйхатга ўтказганлик учун олинадиган йиғим;

м) автотранспортлар сақланадиган жойдан фойдаланганлик учун йиғим;

н) отчопарларда пойгада қатнашганлик учун йиғим;

о) отчопарларда ўтказилган пойгадаги ютуқ учун йиғим;

п) биржалардаги олди-сотди битимларидан ундириладиган йиғимлар;

р) кино ва телесуратга олишларни ўтказиш ҳуқуқини берувчи йиғимлар;

с) аҳоли манзилгоҳлари ҳудудини супуриб-сидириш учун йиғим;

у) ит эгаларидан олинадиган йиғим.

2-модда. Солиқ солиш ва йиғимларни ундириш объектлари

Даромадлар (фойда), солиқ тўловчиларнинг айрим фаолият турлари, табиий ресурслардан фойдаланиш, жисмоний шахсларнинг мол-мулки, қонун ҳужжатларида белгиланган ишлар (хизматлар) ва бошқа объектлар солиқ солиш ва йиғимларни ундириш объектлари ҳисобланади.


3-модда. Солиқ солиш ва йиғимларни ундириш субъектлари

Ўзбекистон Республикаси худудидаги фуқаролар, мулк шаклидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар солиқ солиш ва йиғимларни ундириш субъектлари ҳисобланади.



4-модда. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунлар

Ўзбекистон Республикасидаги маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ушбу Қонун билан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома (битим)ларида Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий солиқлар ва йиғимларга доир қонунлардаги қоидалардан фарқли қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома (битим) қоидалари қўлланади.



5-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг маҳаллий

солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунлари

Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ушбу Қонун билан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан тартибга солинади.



6- модда. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни жорий этиш тартиби


1. Ушбу Қонун 1- моддасининг “а”, “б”, “е” ва “л” бандчаларида қайд этилган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан жорий этилади ва унинг бутун ҳудудида ундирилади. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

“в”-“д”, “з” - “к”, “м”-“у” бандчаларида қайд этилган солиқлар ва йиғимлар вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан жорий этилади.


2. Ушбу Қонун 1- моддасининг “ж” бандчасида қайд этилган йиғим худудида курорт жойи бўлган халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг қарори билан жорий этилиши мумкин.



7-модда. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги

қонунларни бузганлик учун жавобгарлик

Солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тўлаш ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунларга риоя этиш юзасидан жавобгарлик солиқлар ҳамда йиғимларни тўловчилар зиммасига юкланади.

Ушбу Қонун талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар амалдаги қонунларга мувофиқ интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.



8-модда. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни

ундириш устидан назорат қилиш

Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ва тўғри ундириш устидан назорат қилиш давлат солиқ органлари зиммасига юклатилади.



9-модда. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни

ундиришга доир йўриқномалар

Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ундиришга доир йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда чиқарилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 йил, 5- сон, 227- модда












































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск