Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 858-XII-сон "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 858-XII



“БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ҲАМДА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, 4-сон, 84-модда; 1992 йил, 10-сон, 396-модда) қуйидаги ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритилсин:


1. 2-модда:


қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

“4. Ўзбекистон Республикасининг қонунларида кўзда тутилган ҳолларда банклар кредиторга бериш учун қарздордан депозитга пул ва қимматли коғозлар қабул қиладилар.

Пул ва қимматли қоғозларни банк депозитига қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланади”.

4 ва 5-бандлари тегишли равишда 5 ва 6-бандлар деб ҳисоблансин.


2. 5-модданинг 3-бандидаги “бошқа республикаларда ва чет элларда” деган сўзлар “бошқа давлатларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3. 18-модда:


3-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

“муассисларнинг молиявий аҳволи тўғрисида аудиторнинг ёки аудиторлик фирмасининг хулосаси”;

3-бандининг олтинчи хатбошиси “банк” деган сўздан кейин “ва унинг филиаллари” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8-банди қуйидаги мазмунда бўлган “е” кичик банд билан тўлдирилсин:

“е) лицензиялар, амалдаги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатлари шартларини бузса”;

13-банддаги “Олий ҳакамлик судига” деган сўзлар “Олий хўжалик судига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 19-модданинг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"- устав фондининг энг кам миқдори тижорат банклари учун 100 миллион сўм, кооператив ва хусусий банклар учун - 50 миллион сўмга тенг бўлиб, муассислар банк иш бошлангунига қадар уни тўлашлари керак. Бундан буён “100” ва “50” кўрсаткичлари пул қадрсизланишининг индексини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасида энг кам ойлик иш ҳақининг ўсишига мос равишда аниқлаштириб борилади”.


5. 22-модданинг 3-бандидаги “акцияли жамиятлар ва масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги амалдаги қонунларда” деган сўзлар “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 33-модданинг 2-бандидаги “судларга, тергов органларига, ҳакамлик органларига” деган сўзлар “тергов органларига, судларга ёки хўжалик судларига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 34-моданинг 1-бандида:

“суд қарори, тергов органлари ёки ҳакамлик органлари қарорлари” деган сўзлар '“тергов органларининг қарорлари, судлар ёки хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ҳакамлик органлари” деган сўзлар “хўжалик судлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8. 43-модда:

1-банди “банклар” деган сўздан кейин “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2-4-бандлари қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

“2. Асосий воситаларга кирувчи бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа мол-мулк, башарти, мижоз уларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлса, гаров сифатида қабул қилиниши мумкин.

3. Гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда банк гаровга кўйилган мол-мулкни судга ёки хўжалик судига мурожаат қилмасдан мустақил равишда сотишга ҳақлидир.

4. Банкка гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағдан банк гаров билан таъминланган қарзни тўлаш учун фойдаланади, бунда банк бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг даъволарига нисбатан устунликка эга бўлади”.

5-банди чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов













































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск