Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Свободные экономические зоны. Малые промышленные зоны /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2021 й. 47-сон "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2021 й.

N 47




"ТЕРМИЗ ХАЛҚАРО САВДО МАРКАЗИ"

ЭРКИН САВДО ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6109-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4892-сон қарорига асосан:

Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганлиги ҳамда у бир вақтнинг ўзида "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси директори этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар чегараси 1-иловага мувофиқ;

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ;

"Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо маркази ҳамда "Термиз" эркин иқтисодий зонасининг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар дирекциянинг ўз маблағлари ва Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Энергетика вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлигига қарорга 4-иловадаги тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 13 мартдаги 148-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 февралдаги

47-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Термиз халқаро савдо маркази" эркин

савдо зонаси таркибига кирувчи

ҳудудларнинг чегаралари


1-бошланғич нуқта Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб муҳофаза қилиш зонасининг ғарб томонида, "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудида жойлашган.


1-нуқтадан чегара Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб муҳофаза қилиш зонасининг "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 328 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.


2-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 705,0 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.


3-нуқтадан чегара "Термиз" эркин иқ

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск