ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.04.1998 й. 605-I-сон "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.04.1998 й.
N 605-I
"ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни 1998 йил 1 июлдан амалга киритилсин. Мазкур Қонуннинг амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги Фармони билан тасдиқланган "1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурида" назарда тутилган муддатлар ва тадбирларга мувофиқ равишда таъминлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин;
амалдаги шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига айлантириш тартибини тасдиқласин;
вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. 1998 йилнинг 1 июлидан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатлари бутунлай ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 403-моддада);
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 404-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни IV бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда).
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов