Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2000 й. 13-сон "Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2000 й.

N 13



АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси фаолияти Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 17 январдаги

13-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация

агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар

сифати бўйича давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ишлаб чиқарилаётган спирт ва алкоголли маҳсулотлар сифати, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда уларнинг сақланиши, транспортда ташилиши ва сотилиши устидан назорат қилувчи давлат органи ҳисобланади.

2. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга, Олий Мажлиснинг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ва унинг минтақавий органлари Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг ягона тизимини ташкил этади.

4. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ўз фаолиятини ҳам бевосита, ҳам ўзининг минтақавий органлари орқали амалга оширади.


5. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси томонидан ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


6. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлигининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ зиммасига юкланади.

Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра айни бир пайтда Стандартлар ва ўлчовларнинг ягоналиги таъминланишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспекторининг алкоголли маҳсулотлар ва спирт сифатини назорат қилиш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

7. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг давлат инспекторлари махсус кимё-технология маълумотига эга бўлишлари керак ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши шарт.



II. АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Қуйидагилар Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, сотишда уларнинг сифатини назорат қилиш, сифатсиз ва қалбаки алкоголли маҳсулотларнинг савдо тармоғига келиб тушишини бартараф этиш;

экспортга мўлжалланган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;

озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга меъёрий-техника ҳужжатларини, илғор технологияларни жорий этиш масалалари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.



III. АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ва унинг минтақавий давлат инспекторлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:

спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда уларнинг сифати юзасидан, шунингдек кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш билан шуғулланадиган ташкилотларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат назоратини амалга оширадилар;

ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотлар сифати бўйича истеъмолчилар эътирозларини тегишли чоралар кўриш учун ўрганадилар;

зарур даражадаги сифатга эга бўлмаган, шунингдек меъёрий ҳужжатларнинг белгиланган талабларидан четга чиққан ҳолда озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш ҳоллари ва сабаблари тўғрисидаги материалларни умумлаштирадилар, тайёрлайдилар ва "Ўзстандарт" агентлигига тақдим этадилар;

амалдаги меъёрий-техника ҳужжатларини таҳлил қиладилар, уларни қайта кўриб чиқиш, ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш, ҳам хом ашё, ҳам тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи материалларнинг табиий камайиши меъёрлари бўйича таклифлар берадилар, маҳсулотлар, уларни синаш усуллари юзасидан янги меъёрий ҳужжатларни экспертиза қилишда ва ишлаб чиқишда қатнашадилар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинган спирт ва алкоголли маҳсулотлар сифати тўғрисида хулосалар беришади;

ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган этил спиртининг ҳар бир туркумидан намуналарни уларнинг сифати норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида синаб кўрадилар ҳамда синаб кўриш натижалари бўйича этил спирти туркумининг мувофиқлиги ёхуд ишлаб чиқариш циклига уни қўшимча ишлов бериш учун қайтариш зарурлиги тўғрисида хулоса берадилар.


IV. АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ МАСЪУЛИЯТИ


10. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ва унинг мансабдор шахслари уларга мазкур Низомда ва тегишли йўриқномаларда юкланган ўз функцияларининг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун жавоб берадилар.



V. АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


11. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг давлат инспекторлари белгиланган тартибда:

қонун ҳужжатларига мувофиқ спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, уларни сақлайдиган, сотадиган, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга текшириш учун бориш;

озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек уларни сақлаш ҳамда сотишни амалга оширувчи текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ҳамда тушунтириш хатларини олиш;

чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсат этиш гувоҳномаси берувчи ижро этувчи ҳокимият органларидан алкоголли маҳсулотлар сотувчи савдо шохобчалари рўйхатини ва уларнинг жойлашган ўрнини сўраш;

зарур бўлган ҳолларда озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек уларни сақлаш ҳамда сотишни амалга оширувчи текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган қоида бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;

меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар сотишни тақиқлаш ёки ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар тайёрлаш. Хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг раҳбарларига нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари кўриш тўғрисида "Ўзстандарт" агентлиги раҳбарияти орқали Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

корхоналарнинг техно-кимёвий ва микробиологик назорат қилиш хизматларининг аҳволи ва фаолиятини, технология интизомига, маҳсулотлар намуналарини олиш ҳамда аккредитация қилинган ва арбитраж лабораторияларда уларни синовдан ўтказиш йўли билан тайёр маҳсулотларнинг сифатига ва хавфсизлигига риоя қилинишини текшириш;

ишлаб чиқариладиган спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг сифати бўйича республика ҳудудида амалда бўлган меъёрий ҳужжатлар талабларининг жорий этилиши ва уларга риоя қилинишини назорат қилиш;

алкоголли маҳсулотлар ва спирт ишлаб чиқариш, уларни сақлаш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва ваколатли вазирликлар ва идораларнинг спирт ва алкоголли маҳсулотлар сифатини яхшилашга доир қарорлари аниқ ва сўзсиз бажарилишини талаб қилиш;

"Ўзстандарт" агентлиги орқали Вазирлар Маҳкамасига этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадирлар.


VI. АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ БОШҚА ОРГАНЛАР

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


12. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ўз фаолиятида ўзига юкланган функциялар ва вазифаларни бажариш учун хўжалик фаолияти юритувчи субъектларни текширишларни, рейдларни ва назорат қилишларни ўтказишни режалаштиришда, юқори ташкилотлар учун материаллар ва ахборотларни умумлаштириш ва тайёрлашда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


13. Республика Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг функциялари спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи корхоналарни, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилишини ҳамда ўз вақтида тўланишини, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг сақланиши ва ҳаракатини, уларни сотишдан тушган пул маблағларининг мақсадли фойдаланилишини назорат қилишдан иборат эканлигини ҳисобга олиб, текширишлар вақтида амалий ёрдам кўрсатиш учун зарур ҳолларда Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси инспекторлари жалб этиладилар.


14. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади. Комиссия ёки ишчи гуруҳ қарорига кўра Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси инспекторлари лицензия талаблари ва шартларига лицензиатлар томонидан риоя этилишини текширишга жалб қилиниши мумкин.














































Время: 0.2177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск