ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маънавият ва маърифат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2021 й. ПҚ-5040-сон "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2021 й.

N ПҚ-5040



МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгармоқда. Юртимизда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишда "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" деган ҳаётбахш ғоянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Бу борада олиб борилаётган муҳим ишларга қарамасдан, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги янгиланишлар жараёнида маънавий-маърифий ислоҳотларнинг самарадорлигига тўсиқ бўлаётган бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.

Хусусан, маънавий-маърифий жараёнларни ташкил этишда яхлит тизим мавжуд эмас, халқимиз, айниқса, ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида етарли даражада ташкилий-амалий ва илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаяпти, ушбу йўналишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда хусусий секторнинг ижтимоий ҳамкорлиги самарали йўлга қўйилмаган.

Мавжуд муаммоларни ҳал этиш, маънавий-маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, кўлами ва миқёсини янада кенгайтириш, мамлакат аҳолиси, аввало, ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, соҳадаги ишларни мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш;

оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш;

тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш;

эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш;

маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш;

геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.


2. Қуйидагилар Республика Маънавият ва маърифат марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) қўшимча вазифалари этиб белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин:

а) давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик йўналишида:

мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларнинг асосий йўналишлари бўйича давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва ишчи (эксперт) гуруҳларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва маънавий таҳдидларнинг моҳиятини ва аҳолининг турли қатламларига таъсирини ўрганиб бориш;

ёшларимиз онгига салбий таъсир этувчи, уларни ғоявий жиҳатдан қарам этишга йўналтирилган ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб бориш ҳамда иродали, фидойи, ватанпарвар ва ўз мустақил фикрига эга авлодни тарбиялаш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш;

давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш;

б) илмий-тадқиқот йўналишида:

маънавий-маърифий ишларни амалга оширишнинг самарали ва таъсирчан тарғибот технологиялари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш;

маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этишга доир хорижий тажрибани ўрганиш, шунингдек, бугунги мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш;

мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизими, маҳалла ва бошқа тузилмалар кесимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг мониторингини олиб бориш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган тарбия технологиялари, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

маънавий тарбия ва ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш, уларнинг натижалари амалиётга татбиқ қилинишини мувофиқлаштириш;

в) тарғибот-ташвиқот йўналишида:

эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш;

соҳалар ва ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, аниқ мақсадга йўналтирилган тарғибот-ташвиқот дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

аҳоли, айниқса, ёшларни ислом дини ва фалсафасига, бошқа диний конфессияларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.


3. Марказнинг маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий мавзулардаги долзарб мақолалар, жамоатчилик вакилларининг илғор фикрлари, шунингдек, мафкуравий жараёнлар таҳлили, соҳага оид янгиликларни тўплаш, тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида "oyina.uz" электрон порталини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватлансин.

Портал фаолиятини йўлга қўйиш учун Марказга қўшимча 15 та штат бирлиги ажратилсин ва унинг тузилмасида Рақамли тарғибот бўлими ташкил этилсин.

Марказ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда портални ишга тушириш чораларини кўрсин.


4. Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларига қўшимча 2 тадан, туман (шаҳар) бўлинмаларига аҳоли сони 200 мингдан ортиқ бўлганда 2 тадан, 200 мингдан кам бўлган тақдирда эса 1 тадан қўшимча штат бирликлари ажратилсин.

Белгилансинки, мазкур штат бирликлари маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг:

"Маънавият тарғиботчиси" таълим муассасаси негизида Марказ ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш;

"Тафаккур" ва "Маънавий ҳаёт" журналлари ҳамда "Маънавият" нашриётини Марказ тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

"Маънавият" нашриёти фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳисобидан бир ой муддатда 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилсин.


6. Қуйидагилар:

Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Республика Маънавият ва маърифат марказининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари намунавий тузилмалари 4-иловага мувофиқ;

Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаларининг намунавий тузилмалари 5-иловага мувофиқ;

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича "йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7.

Таълим ташкилотларида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

ҳар бир умумтаълим муассасасида жорий этилган ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини молиялаштириш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 0,5 штат бирлиги ажратилади ҳамда унинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли ўқитувчиси учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади;

давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида, талабалар сонидан қатъи назар, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари) лавозими жорий этилади. Бунда, олий таълим муассасаларида мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими қисқартирилади.

8. Марказ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат масканини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2021-2023 йилларда Маънавият ва маърифат масканларини барпо этишнинг манзилли рўйхати 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мазкур масканлар янги қурилишлар орқали ёки бўш турган биноларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ташкил этилиши белгилансин.


9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида "Маънавиятшунослик", магистратура босқичида "Касбий маънавият" фанлари киритилишини ҳамда магистратура таълим босқичида "PR-менежер" мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланишини йўлга қўйсин.


10. Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказ билан биргаликда икки ой муддатда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар йўналишида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни шакллантирсин ва белгиланган тартибда молиялаштирсин.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти, "Маънавий ҳаёт" ва "Тафаккур" журналлари таҳририятини жойлаштириш учун бино ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Марказ Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш, унинг ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштиришга шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.М. Кенжаев белгилансин.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг

ТАРКИБИ

Ш.М. Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика кенгаши раиси

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари

З.Ш. Низомиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Республика кенгаши раиси ўринбосари

А.А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Р.С. Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари

Д.М. Кенжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

А.А. Азизов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор

Т.А. Ишметов

-

молия вазири

П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири

А.Х. Камилов

-

ташқи ишлар вазири

Б.Н. Курбанов

-

мудофаа вазири

Р.К. Давлетов

-

адлия вазири

А.Х. Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ш.Х. Шерматов

-

халқ таълими вазири

А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири

А.М. Хаджибаев

-

соғлиқни сақлаш вазири

О.А. Назарбеков

-

маданият вазири

Ш.М. Садиков

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири

Р.С. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти

А.Б. Нуриддинов

-

Бадиий академия раиси

М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси

Ш.Д. Кудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси

А.Т. Ахмедов

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

Р.Д. Курбанов

-

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

А.З. Саъдуллаев

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори

А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори

Ф.Ф. Абдуҳолиқов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори

А.К. Кўчимов

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

А.Ш. Бекмуродов

-

Давлат бошқаруви академияси ректори

Ш.Ш. Миноваров

-

Ислом цивилизацияси маркази директори

Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

С.Турдиев

-

"Нуроний" фонди раиси

М.М. Хожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Республика кенгаши масъул котиби

Изоҳ: Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Республика Маънавият

ва маърифат кенгаши

Республика Маънавият ва

маърифат маркази

Вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари Маънавият ва маърифат кенгашлари

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашлари

Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари

туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашлари




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика Маънавият ва маърифат марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази

раҳбари

Ёрдамчи

1

Раҳбарнинг биринчи ўринбосари

1

Раҳбар ўринбосари

1

Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи

1

"Маърифат" тарғиботчилар жамияти

Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарғибот бўлими

3

Мультимедиа студияси

10

Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи

1

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадлижамғармаси

Ҳудудлар, вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

4

Мультимедиа студияси

10

Ахборот-таҳлил ва ижро назорати бўлими

5

"Тафаккур", "Маънавий ҳаёт ", "Жаҳон адабиёти" журналлари, "Маънавият" нашриёти

Рақамли тарғибот бўлими

15

Кадрлар бўлими

2

Таълим муассасалари билан ишлаш бўлими

4

Ишлар бошқармаси

2

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими

3


Маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими

3

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти

Молия-иқтисод бўлими

3




Юрисконсульт

1

Ҳарбий ватанпарварлик бўлими

3

Таржима бўлими

3


Биринчи бўлим

1


Маданият, санъат ва ижодий ташкилотлар билан ишлаш бўлими

4

Халқаро алоқалар бўлими

1



Девонхона

2



Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 75 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика Маънавият ва маърифат марказининг

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар бўлимлари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бўлим раҳбари



Тарғибот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис

1


Ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини мониторинг қилиш бўйича бош мутахассис

1


Бош бухгалтер


1













Тарғибот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассис*

1

Кадрлар ва аҳоли мурожаатлари

бўйича етакчи мутахассис


1

Ҳудудий бўлимлар ходимларининг чекланган сони - 80 нафар.


*) етакчи мутахассис лавозими Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар бўлимларида жорий этилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

5-ИЛОВА



Республика Маънавият ва маърифат

марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бўлинма раҳбари

Тарғибот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис

1

Маҳаллаларда маънавий-маърифий

ишларни мувофиқлаштириш бўйича

етакчи мутахассис*

1

*) аҳоли сони 200 мингдан ошган туман (шаҳар) бўлинмаларида жорий этилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

6-ИЛОВА



Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини

янада ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман (шаҳар)лари ҳамда барча вазирлик ва идоралар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни намунали йўлга қўйиш бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида анъанавий тарзда "Энг намунали туман", "Энг намунали вазирлик", "Энг намунали муассаса" танловларини ташкил этиш.

1. Ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ташкилий қўмитани ташкил этиш.

2021 йил апрель


Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат органлари ва ташкилотлари

2. Танлов низомини ишлаб чиқиш.

ҳар йили октябрь-декабрь ойларида

3. Танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.


2.

Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида ҳудудлар, вазирлик ва идоралардаги маънавий-маърифий ишлар ҳолатини мунтазам ўрганиш ва таҳлил этиб бориш бўйича доимий фаолият юритувчи мониторинг гуруҳини ташкил этиш.

1. Йўналишлар бўйича экспертларни жалб қилган ҳолда мониторинг гуруҳини ташкил этиш.

2021 йил апрель


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), тегишли вазирлик ва идоралар

2. Мониторинг натижалари бўйича Республика Маънавият ва маърифат Кенгашига таҳлилий ахборотлар киритиб бориш.

доимий

3.

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни арафасида хорижий олим ва адиблар иштирокида "Ўзбек тили ва адабиётини жаҳон миқёсида тарғиб этиш: натижа ва вазифалар" мавзусида халқаро илмий-маърифий анжуман ўтказиш.

1. Илмий-амалий анжуманни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш.

2021 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти (Маҳмудов), Ёзувчилар уюшмаси (Саидов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

2. Илмий-амалий анжуман концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

сентябрь

3. Илмий-амалий анжуманни ўтказиш ва тавсияларини ишлаб чиқиш.

октябрь

4.

"Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 8-11-моддаларида белгиланган вазифалар ижросини ва натижаларини таҳлил қилиш ҳамда хорижий тажрибани ўрганиш, зарур ҳолларда, қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

1. Қонун ижросини ўрганиш бўйича экспертлар гуруҳини шакллантириш.

2021 йил

май

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов)


2. Қонуннинг 8-11-моддаларида белгиланган вазифалар ижросини ва натижаларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш.

июнь- июль

3. Таҳлил натижалари асосида таклифлар тайёрлаш.

август

5.

Барча маҳаллаларни қамраб олувчи марказлашган кутубхоналар тизимини манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида яратиш бўйича имкониятларни ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Манфаатдор идоралар ҳамкорлигида марказлашган кутубхоналар тизимини яратиш бўйича имкониятларни ўрганиш.

2021 йил

апрель-

июнь


-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Рахматов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов)

2. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

июль

6.

Олий таълим муассасалари талабалари, докторант ва изланувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган "Учинчи Ренессанс - ёшлар нигоҳида" номли лойиҳалар танловини анъанавий тарзда ўтказиш.

1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва ташкилий қўмитани шакллантириш.

2021 йил май


Ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов)

2. Танловни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб бориш.

доимий

3. Танлов ғолиблари таклифларини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш.


7.

Марказнинг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларини зарур хизмат хоналари, автотранспорт, мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва Интернет тармоғи билан таъминлаш.

1. Марказнинг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларида мавжуд моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

2021 йил

апрель


Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов)

2. Хатлов натижасига кўра мавжуд эҳтиёжни ва талаб этиладиган маблағларни аниқлаш.


3. Марказнинг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларини зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш.

август

8.

Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш.

Дастурда биринчи ва иккинчи Ренессанс даврлари намояндалари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-амалий анжуманлар ўтказишни назарда тутиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва қўшма дастур ишлаб чиқиш.


2021 йил май


Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Тарих институти (Зиё), Ўзбекистон тарихи давлат музейи (Исмоилова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Хасанов)

2. Ҳар бир Ренессанс даври учун йўналишлар бўйича ўтказиладиган илмий-амалий анжуманлар материалларини тўплам ҳолида нашр этиш ва тарқатиш.

доимий

9.

"Амир Темур - дунё олимлари ва адиблари нигоҳида" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш.

1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитани шакллантириш ҳамда конференция дастури ва рамзий белгисини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Фанлар академияси (Юлдашев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов), Қашқадарё вилоят ҳокимлиги (Мирзаев)

2. Конференцияни Қашқадарё вилоятида ўтказиш.

сентябрь

10.

"Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш.

1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитани шакллантириш ҳамда конференция дастури ва рамзий белгисини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Фанлар академияси (Юлдашев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов), Хоразм вилоят ҳокимлиги (Эрмонов)

2. Конференцияни Хоразм вилоятида ўтказиш.

ноябрь

3.Жалолиддин Мангуберди тўғрисида тарихий-ҳужжатли фильм яратиш ва анжуман доирасида намойиш этиш.


11.

"Жадид маърифатпарварлари ғояларидан ёш авлод тарбиясида фойдаланиш" мавзусида инновацион тадқиқотларни амалга ошириш.

1. Тадқиқотчилар гуруҳини шакллантириш.


2. Инновацион тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Илмий-амалий ва инновацион тадқиқот ишлари бўйича муҳокамалар, давра суҳбатлари, амалий семинарлар ўтказиш.

2021 йил май-декабрь

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (Хасанов), Тарих институти (Зиё), Ёзувчилар уюшмаси (Саидов)

12.

"Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси" асосида таълим тизимининг барча бўғинларида узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш мақсадида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

1. Ҳамкор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2021 йил апрель


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

2. Дастур лойиҳасини тайёрлаш ва келишиш.

июнь

3. Дастурни тасдиқлаш ва уни амалга оширишга бағишланган илмий-амалий семинарлар ташкил этиш.

сентябрь

4. Дастур ижроси бўйича доимий мониторингни йўлга қўйиш.

доимий

13.

Илм-фан, санъат ва маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби турли соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи ёшлар ўртасида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш тартиби, асосий йўналишларини белгилаш.

2021 йил май


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Бадиий академия (Нуриддинов), Ёзувчилар уюшмаси (Саидов)

2. Ташкилий қўмита ва ҳар бир йўналиш бўйича ишчи гуруҳларини шакллантириш.


3. Лойиҳани амалга ошириш.

доимий

14.

Миллий тарбия анъаналари, воситалари, шаклларини ўрганиш бўйича олиб борилган тажрибалар, тўпланган тарбиявий мерос асосида кўп жилдли "Миллий тарбия энциклопедияси"ни яратиш.

1. Муаллифлар гуруҳини тузиш.


2. Миллий тарбия намуналарини ўрганиш бўйича этнопедагогик экспедициялар дастурини ишлаб чиқиш.


3. Экспедиция натижалари бўйича кўп жилдли "Миллий тарбия энциклопедияси"ни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ҳамда шу асосда мультимедиа маҳсулотлари ва мобил иловалар туркумини яратиш.

2021-2025 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

15.

"Маънавият луғати"нинг тўлдирилган янги нашрини яратиш.

1. Ижодий гуруҳ тузиш.

2021 йил

май

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

2. Маънавиятва маърифат соҳасига оид маълумотлар базасини шакллантириш.


3. Янги таҳрирдаги луғатни тайёрлаш ва чоп этиш.

сентябрь

16.

Темурбеклар мактабларида Соҳибқирон Амир Темурнинг мардона руҳи, жасорати, саркардалик маҳорати, Ватанга бўлган буюк садоқати, юксак маънавий фазилатларини ёшлар онги ва қалбига сингдиришга қаратилган туркум тадбирларни ташкил этиш.

1. Тадбирлар сценарийси, кўргазмали воситалар тайёрлаш.


2021 йил

июнь


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Мудофаа вазирлиги (Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Қўлдошев), Миллий гвардия (Джураев)

2. Тадбирларни ўтказиш.

сентябрь-ноябрь

17.

"Маънавият" нашриётини Республика Маънавият ва маърифат маркази тасарруфига ўтказиш ва унинг фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш.

1. Нашриётни Республика Маънавият ва маърифат маркази тасарруфига ўтказиш.


2. Нашриётни хусусийлаштириладиган давлат активлари рўйхатидан чиқариш.


3. Нашриётни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов)

18.

"Маънавият тарғиботчиси" таълим муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш.

1. Институтни ташкил этиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиыиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил март


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Институтнинг таъсис ҳужжатларини қабул қилиш

апрель

19.

Интернетнинг миллий сегментини аҳолининг турли ёш гуруҳлари учун қизиқарли ахборот ресурслари ва дастурлар билан бойитиш.

1. Миллий ахборот ресурсларини кенгайтиришга қаратилган дастурни шакллантириш.

2021 йил май


Ижрочилар маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов)

2. Интернетнинг миллий сегментини билан бойитиб бориш.

дастур асосида

20.

Юртимиз тарихи, маданий меросимиз, одоб-ахлоқ қоидалари, миллий қадриятлар, эзгу фазилат ва анъаналарни ёш авлод қалбига сингдириш мақсадида болаларнинг қизиқиши ва ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, қисқа метражли анимацион мультимедиа маҳсулотлари, мобил иловаларни яратиш.

1. Инновацион лойиҳалар мавзуларини шакллантириш.

2021 йил апрель-май

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Республика Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (Абдухаликов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

2. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича танлов эълон қилиш.

2022 йил февраль

3. Танлов асосида қисқа метражли анимацион мультимедиа маҳсулотлари, компьютер ўйинлари, мобил иловаларни яратиш.


21.

"Ўзбекистонда 2021-2030 йилларда тарих фанини ривожлантириш концепцияси" лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил апрель


Ижрочилар маблағлари

Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

2. Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

июнь

3. Концепция лойиҳасини белгиланган тартибда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши томонидан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

июль

22.

Буюк мутафаккирларимизнинг илмий-маърифий ва маданий меросини ўрганиш юзасидан фундаментал илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, уларнинг натижалари асосида илмий-оммабоп китоб ва рисолаларни нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва кенг оммага етказиш.

1. Тегишли чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил май


Ижрочилар маблағлари

Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Дин ишлари бўйича қўмита (Ахмедов)

2. Чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

июль

3. Келишилган чора-тадбирлар лойиҳасини белгиланган тартибда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши томонидан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

август




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

7-ИЛОВА



2021-2023 йилларда Маънавият ва маърифат

масканларини барпо этишнинг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар

Барпо этиладиган масканлар сони

шундан:

2021 йил

2022 йил

2023 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

16

4

6

6

2.

Андижон вилояти

17

4

7

6

3.

Бухоро вилояти

13

3

5

5

4.

Жиззах вилояти

13

3

5

5

5.

Навоий вилояти

11

3

4

4

6.

Наманган вилояти

13

3

5

5

7.

Самарқанд вилояти

16

4

6

6

8.

Сирдарё вилояти

11

3

4

4

9.

Сурхондарё вилояти

15

3

6

6

10.

Тошкент вилояти

22

6

8

8

11.

Тошкент шаҳар

1

1



12.

Фарғона вилояти

19

5

7

7

13.

Қашқадарё вилояти

15

3

6

6

14.

Хоразм вилояти

13

3

5

5

Жами

195

48

74

73




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги ПҚ-3160-сон қарори 7-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Марказ ходимларига" сўзлари "Марказ, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ходимларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3775-сон қарори 10-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий таълим муассасаларининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига юкланади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4884-сон қарори 11-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2021 йилда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимлари йиллик иш ҳақи фондининг 25 фоизига, 2022 йилдан бошлаб эса - 50 фоизига тенг миқдордаги маблағлар";

бешинчи хатбошидан "б) умумтаълим муассасалари директорларини моддий қўллаб-қувватлаш учун" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармасининг маблағлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходимлари, жумладан методистлари ҳамда умумтаълим муассасалари директорларини моддий қўллаб-қувватлаш тадбирларига йўналтирилади".




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 мартдаги

ПҚ-5040-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги ПҚ-3160-сон қарори 5-банди ва қарорга 1-4-иловалар.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4307-сон қарори 3 ва 10-бандлари ҳамда қарорга 2-илова.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 март


"Халқ сўзи", 2021 йил 27 март






































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск