ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2021 й. 164-сон "Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги "Тўполанг" сув омборидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2021 й.

N 164




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ САРИОСИЁ

ТУМАНИДАГИ "ТЎПОЛАНГ" СУВ ОМБОРИДАН

ХАВФСИЗ ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда сув-энергетика ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, "Тўполанг" сув омборидан хавфсиз ва ишончли фойдаланишни таъминлаш ҳамда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги "Тўполанг" сув омборини (кейинги ўринларда - объект) "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятига унинг устав капиталидаги давлат улушини объект баланс қийматига ошириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда объектнинг барча иншоотлари, асосий воситалари (механизмлар, автотранспорт воситалари) ва товар-моддий бойликлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминласин.


3. "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти:

а) 2021 йил давомида объектнинг бошқарув тизимини ўз ичига олувчи сув ресурсларини бошқариш, объектнинг техник ҳолати ишончлилигини натурада кузатиш ишларини мунтазам амалга оширишга қаратилган назорат-ўлчаш ва сейсмик хавфсизлик қурилмалари, локал хабар бериш тизимини автоматлаштириш ҳамда қўриқлаш муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилишини;

б) объектдан фойдаланишда:

унинг хавфсиз ва ишончли ишлашини, жумладан, сувни тўплаш ва чиқаришда сув омборидан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилинишини;

сув омборидан Гидрометеорология хизмати маркази маълумотлари ва ўртача кўп йиллик сув сарфларига кўра ишлаб чиқилган ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган жадвал асосида сув чиқарилишини;

сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи "Тўполанг ГЭСлар каскади" УК томонидан амалга оширилишини ҳамда маълумотлар тизимли равишда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиб борилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.А. Сангинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 март








































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск