Экспортно-Импортные Операции
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2021 й. 167-сон "Ўзбекистон Республикасида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.03.2021 й.
N 167
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭКСПОРТНИ
МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА
КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
а) маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ қуйидаги чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Агентлик маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:
рўйхатга олиш йиғимлари;
офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари;
электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;
реклама кампанияларини ташкил қилиш;
б) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилот томонидан очилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик
...