ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.03.2021 й. 171-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 мартдаги

171-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари

ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий

бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш,

лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини

келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлар) ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари (ёки ушбу вазифа юкланган таркибий бўлинмалар) раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш, уларнинг стажировкадан ўтказилишини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Давлат органлари ва ташкилотлар марказий аппаратларидаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаларини амалга оширадиган алоҳида таркибий бўлинмалар (ёки ушбу вазифа юкланган таркибий бўлинмалар) ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар ҳисобланади.


3. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Назорат инспекцияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

4. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига номзодларни танлаш, келишиш ва тайинлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ИЖРО ИНТИЗОМИГА МАСЪУЛ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

РАҲБАРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАШ

ВА ТАВСИЯ ЭТИШ


5. Давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимлари бўйича вакант ўринлар юзага келган тақдирда, ўн беш кун муддатда ушбу лавозимларга номзодларни тайинлашни келишиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритади.


6. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар (кейинги ўринларда - номзодлар), қоида тариқасида, давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари орасидан ҳамда кадрлар захирасидан танлаб олинади.

Бунда номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши:

ёши 30 ёшдан кичик бўлмаслиги;

олий маълумотга эга бўлиши;

чет тилларини билиши (тавсия сифатида);

давлат органлари ва ташкилотлар тизимида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;

ижро интизоми назоратини ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини ҳамда уларнинг мазмуни ва моҳиятини билиши;

тегишли соҳа фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини билиши;

аппарат ишини ташкил этиш, иш юритиш, назорат ҳужжатлари ва топшириқлари билан "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ишлаш тажрибасига ҳамда ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;

таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва тизимли фикрлай олиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.


7. Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари номзодлар бўйича ўн кун муддатда давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларига таклиф киритади.


8. Номзодлар давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари томонидан ўтказилган суҳбатлар натижаларига кўра танлаб олинади.


9. Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимига икки ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилади.


10. Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан номзодларни лавозимга тайинлашни келишиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

номзодларни лавозимга тавсия этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган тақдимнома;

номзодлар тўғрисида шахсий фикрномалар (уч хил даражадаги раҳбарлардан);

номзодларнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва ижро назоратини самарали ташкил этиш масалалари бўйича шахсий рефератлари;

номзодларнинг маълумотномаси (объективкаси);

номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;

номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) нусхаси.



3-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ИЖРО ИНТИЗОМИГА МАСЪУЛ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

РАҲБАРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН

НОМЗОДЛАРНИ КЕЛИШИШ ВА ТАЙИНЛАШ


11. Давлат органлари ва ташкилотлар номзодлар бўйича ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига (кейинги ўринларда - Кадрлар бўлими) тақдим этади.


12. Кадрлар бўлими давлат органлари ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини улар келиб тушган кундан бошлаб икки кун муддатда ўрганади ва камчиликлар аниқланган тақдирда, номзодларни тавсия этган давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда уларни бартараф этиш чораларини кўради.


13. Кадрлар бўлими номзодлар ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари (кейинги ўринларда - таркибий бўлинмалар) ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлимига кўриб чиқиш учун тақдим этади.


14. Таркибий бўлинмалар ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими тақдим этилган номзодлар ҳужжатларини бир кун муддатда ўрганиб чиқади ҳамда номзодлар ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Кадрлар бўлимига хулоса беради.


15. Кадрлар бўлими бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига номзодлар бўйича ахборот беради ва номзодлар билан суҳбат ўтказиладиган сана ва вақтини келишади ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органлари ва ташкилотларга хабар беради.


16. Номзодлар таркибий бўлинмалар раҳбарлари, Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари ҳузурида суҳбатдан ўтказилади, суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосалар суҳбат варақаларига киритилади ва номзодлар ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

Суҳбат жараёнида номзодлар республикада амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизоми назоратини ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ҳамда тегишли соҳа фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини билиши, шунингдек, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ишлаш тажрибаси, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва тизимли фикрлай олиш қобилиятлари бўйича баҳоланади.


17. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси номзодлар ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўринбосари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири ҳузурида ўтказилган суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқади ва номзодлар билан суҳбат ўтказади.


18. Суҳбат натижалари ва шахсий рефератлари ижобий деб ҳисобланган номзодларнинг ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тақдимномаси билан Кадрлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Назорат инспекциясига тақдим қилинади.

19. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиш, уларни суҳбатдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим қилиш ишлари ўн календарь кунидан ошмаслиги лозим.


20. Давлат органлари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг номзодни лавозимга тайинлаш масаласи келишилганлиги ҳақидаги кўрсатмасини олган кундан кейин бир кун муддатда уни лавозимга тайинлаш тўғрисида ҳужжат қабул қилади.


4-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ИЖРО ИНТИЗОМИГА МАСЪУЛ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

РАҲБАРЛАРИНИ ЛАВОЗИМЛАРИДАН ОЗОД ЭТИШНИ КЕЛИШИШ


21. Давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимдан озод этишни келишиш ҳақида Кадрлар бўлимига сабаблари кўрсатилган ҳолда мурожаат киритади ҳамда асословчи ҳужжатларни илова қилади.


22. Кадрлар бўлими таркибий бўлинмалар ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлар биринчи раҳбарларининг мурожаатини икки кун муддатда кўриб чиқади ва уларнинг тегишли хулосалари билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради.


23. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси давлат органлари ва ташкилотлар биринчи раҳбарларининг мурожаатларини, асословчи ҳужжатлар ҳамда хулосаларни кўриб чиқади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ижро интизомига масъул таркибий бўлинма раҳбарини лавозимдан озод этиш учун етарли бўлган тақдирда, ушбу ҳужжатлар Кадрлар бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг кузатув хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Назорат инспекциясига юборилади.

24. Давлат органлари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимдан озод этиш масаласи келишилганлиги ҳақидаги кўрсатмасини олган кундан кейин бир кун муддатда лавозимдан озод этиш тўғрисида ҳужжат қабул қилади.

25. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимдан озод этилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Назорат инспекцияси билан келишиш талаб этилмайди.


5-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ИЖРО ИНТИЗОМИГА МАСЪУЛ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

РАҲБАРЛАРИНИ СТАЖИРОВКАДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


26. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳар йили бир марта (бир ҳафта давомида) Вазирлар Маҳкамаси аппаратида тасдиқланган график асосида стажировкадан ўтказилади.


27. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари стажировкаларини ташкил этиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими таркибий бўлинмалар билан биргаликда стажировкадан ўтувчилар рўйхати, стажировка дастури ва графигини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади.


28. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими таркибий бўлинмалар билан биргаликда тасдиқланган дастур ва график асосида стажировкани ташкил этади.


29. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини стажировкадан ўтказиш қуйидаги тадбирларни бажариш орқали амалга оширилади:

ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини ўрганиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жорий этилган назорат тизими билан танишиш;

давлат органлари ва ташкилотларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этиш;

қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари юзасидан назорат режаларининг (чора-тадбирлар режалари) ўз вақтида ишлаб чиқилишини назорат қилиш ва тизимли ҳисобини юритиш;

давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш ишларига жалб қилиш.


30. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими стажировкалар якунида давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг касбий даражаси ва малакасини ошириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлайди.


31. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари малакасини ошириш алоҳида дастурлар асосида ҳар йили ташкил этиладиган мавзули семинарлар, ўқув курслари ҳамда иқтисодий ўқишларни ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Кадрлар бўлими таркибий бўлинмалар билан биргаликда:

давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимлари ҳамда вакант лавозимлар бўйича электрон маълумотлар базасини (тузилмаси, штат бирликлари, маълумотномалар, сифат таркиби) шакллантиради ва мунтазам янгилаб боради;

давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари лавозимлари бўйича кадрлар ҳаракатланиши ҳисобини юритади.


33. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш билан боғлиқ барча ҳужжатлар нусхалари Кадрлар бўлимида сақланади ва ошкор қилинмайди.


34. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича масъулият давлат органлари ва ташкилотларнинг шахсан биринчи раҳбарлари зиммасига юкланади.


35. Мазкур Низом талаблари бузилишига айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари

ва бошқа ташкилотларда ижро интизомига масъул

таркибий бўлинмалар раҳбарлари лавозимларига

номзодларни танлаш, келишиш ва тайинлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Амалга ошириладиган тадбирлар


Ижро муддатлари

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари


Номзодлар бўйича биринчи раҳбарларга таклиф киритиш.


Вакансия юзага келгандан кейин ўн кун муддатда









2-босқич

Давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари


Номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва натижаларига кўра номзодларни танлаб олиш.


Уч кун муддатда









3-босқич

Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари


Номзодларни лавозимларига тайинлашни келишиш учун ҳужжатлар тайёрлаш.


Бир кун муддатда









4-босқич

Давлат органлари ва ташкилотларнинг кадрлар хизматлари


Номзодларнинг ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига тақдим этиш.


Бир кун муддатда









5-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими


Номзодлар бўйича давлат органлари ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш.


Икки кун муддатда









6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими


Номзодларнинг ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлимига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.


Бир кун муддатда









7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари, Назорат ва ижро интизоми бўлими


Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда номзодларнинг ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Кадрлар бўлимига хулоса бериш.


Бир кун муддатда









8-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими


Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига номзодлар бўйича ахборот бериш ва номзодлар билан суҳбат ўтказиладиган сана ва вақтини келишиш ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органлари ва ташкилотларга хабар бериш.


Бир кун муддатда









9-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири


Номзодларни суҳбатдан ўтказиш, суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосаларни суҳбат варақаларига киритиш.


Номзод суҳбатга келган кундан кейин бир кун муддатда









10-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси


Номзодларнинг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири ҳузурида ўтказилган суҳбат натижалари бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқиш ва номзодлар билан суҳбат ўтказиш.


Бир кун муддатда









11-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими


Суҳбат натижалари ва шахсий рефератлари ижобий деб ҳисобланган номзодларнинг ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тақдимномаси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Назорат инспекциясига тақдим қилиш.


Бир кун муддатда









12-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг номзодни лавозимга тайинлаш масаласи келишилганлиги ҳақидаги кўрсатмаси асосида номзодни лавозимга тайинлаш тўғрисида ҳужжат қабул қилиш.


Президент Администрациясидан ҳужжат келгандан кейин бир кун муддатда



            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 апрель









































Время: 0.0204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск