ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2021 й. 169-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 мартдаги

169-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик

ва ривожланиш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ-ваколатлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)нинг қарорлари ҳамда буйруқларига асосан ва мувофиқ равишда амалга оширади.


3. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. Агентлик давлат муассасаси шаклида ташкил этилган мустақил юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланк варақаларига, мустақил балансга, ўзининг ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эгадир.


5. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги;

қисқартирилган номи - Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - The Agency for international cooperation and development under the Ministry of investments and foreign trade of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - The Agency for international cooperation and development;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по международному сотрудничеству и развитию при Министерстве инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Агентство по международному сотрудничеству и развитию.


6. Агентликнинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 34-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган таклифларни малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолаш (шу жумладан, муқобил сценарийлар ишлаб чиқиш) ишларини амалга ошириш;

давлат ташқи қарзи ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа ташаббускорларига техник топшириқ ва техник-иқтисодий асосларни мукаммал ишлаб чиқишда кўмаклашиш;

лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида лойиҳа харажатларини бошқариш тизимини жорий қилиш;

лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицасини шакллантириш, улар бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш тизимини жорий этиш;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишда муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

лойиҳалар доирасида шаффоф ва холис тендер ҳамда бошқа харид жараёнларини ташкил этиш, шу жумладан, харидлар бўйича мустақил эксперт ва профессионал компанияларни жалб қилиш;

лойиҳалар доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни кенг жалб қилиш мақсадида улар учун тегишли тренинг ва семинарлар ўтказилишини доимий равишда таъминлаш;

лойиҳаларни бошқаришда рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда илғор халқаро тажрибани қўллаш;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини ва техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган натижаларга эришилганлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, шу жумладан, лойиҳа натижаларини баҳолаш ҳисоботларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

лойиҳаларни бошқариш гуруҳлари ва лойиҳа ташаббускорларининг тегишли бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини баҳолаш.


8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларилари (кейинги ўринларда - ХМИ/ХҲМТ) билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнларида қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган таклифларни малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолаш (шу жумладан, муқобил сценарийлар ишлаб чиқиш) соҳасида:

лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган истиқболли инвестиция лойиҳаларига доир таклифларни улар бўйича ишлаб чиқилган белгиланган шаклдаги концепциялар асосида кўриб чиқади;

истиқболли инвестиция лойиҳаларининг ижтимоий-иқтисодий ва стратегик аҳамиятидан келиб чиқиб, устуворлигини баҳолайди ва уларни амалга ошириш кетма-кетлиги рўйхатини шакллантиради;

ҳудудларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини тегишли ҳудуд халқ депутатлари Кенгашлари билан кўриб чиқиш жараёнларида лойиҳа ташаббускорлари билан бирга қатнашади ва мувофиқлаштиради;

шакллантирилган давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхатини Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлаш ва ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритади;

ХМИ/ХҲМТларнинг лойиҳаларни тайёрлаш ва баҳолаш миссияларида қатнашади, уларга лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун зарур бўлган маълумотларнинг лойиҳа ташаббускори ва бошқа давлат органлари орқали тақдим этилишини таъминлайди;


б) давлат ташқи қарзи ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа ташаббускорларига техник топшириқ ва техник-иқтисодий асосларни мукаммал ишлаб чиқишда кўмаклашиш соҳасида:

лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларига оид техник топшириқларни келишади;

лойиҳа институтлари томонидан давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини тармоқ жадвалларида белгиланган муддатларда ва мукаммал ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда вариантларни кўриб чиқиш орқали лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимларини танлаши ва белгилаб олиши учун лойиҳа ташаббускорига Агентликнинг тегишли хулосаси ва таклифларини тақдим этади;

лойиҳаолди ҳужжатларини рақобатбардош маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)дан фойдаланишни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқиш учун ўзининг хулоса ва таклифларини тақдим этади;


в) лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида лойиҳа харажатларини бошқариш тизимини жорий қилиш соҳасида:

лойиҳаолди хужжатларидаги харажатлар ҳисобини ХМИ/ХҲМТлар билан келишилган методология асосида таҳлил қилади;

лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда лойиҳа қийматини мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

лойиҳани амалга ошириш давомида харажатлар миқдорини назорат ва таҳлил қилиб боради, улар асоссиз ошиб кетишининг олдини олади;

давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида имзоланган асосий шартномаларга қўшимча келишувларни лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асоси, тендер ҳужжатларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқади, келишади, ижобий хулосали келишиш мазкур қўшимча шартномаларнинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилишига асос бўлади;


г) лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицасини шакллантириш, улар бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш тизимини жорий этиш соҳасида:

ХМИ/ХҲМТнинг лойиҳани баҳолаш миссиялари томонидан мақсадли кўрсаткичлар матрицасини шакллантириш жараёнида иштирок этади ва ўзининг хулосасини тақдим этади;

инвестиция лойиҳаси амалга оширилганидан кейинги 5 йил давомида лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичларини баҳолаб боради, мақсадли кўрсаткичларга эришилмаганлигининг сабабларини таҳил қилади;

ХМИ/ХҲМТ томонидан амалга ошириладиган лойиҳа натижаларини мустақил баҳолашда бевосита иштирок этади;


д) инвестиция лойиҳасини амалга оширишда муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўрши соҳасида:

давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишда лойиҳа ташаббускорларига ўзининг хулоса ва таклифларини тақдим этади, зарур ҳолларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўради;

лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалар тўғрисида ахборот ва уларни ҳал этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиб боради;

давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида имзоланган шартномаларда назарда тутилган чора-тадбирлар ўз муддатида ва сифатли бажарилишини ўрганиб боради;

белгиланган тартибда лойиҳалар доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ўзлаштирилишини таҳлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;


е) лойиҳалар доирасида шаффоф ва холис тендер ҳамда бошқа харид жараёнларини ташкил этиш, шу жумладан, харидлар бўйича мустақил эксперт ва профессионал компанияларни жалб қилиш соҳасида:

лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда харидлар режасини ва стратегиясини ишлаб чиқади ва ХМИ/ХҲМТ билан келишиш жараёнини ташкиллаштиради;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича ишчи орган сифатида харид жараёнларини ташкил этади ва уларни ўтказишда лойиҳа ташаббускорига кўмаклашади;

давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида қиймати 5000 базавий ҳисоблаш миқдоридан юқори бўлган тендер савдоларининг ҳужжатларини, зарурат бўлганда малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда, шакллантиришда ва ишлаб чиқишда лойиҳа ташаббускорига кўмаклашади ҳамда кейинчалик Харид комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади;

лойиҳа ташаббускори томонидан тендер савдолари эълон қилинишини мувофиқлаштиради;

тендер савдолари доирасида тушган харид таклифларини ва бошқа ҳужжатларни баҳолаш комиссиялари томонидан ХМИ/ХҲМТнинг талабларини инобатга олган ҳолда, зарурат бўлганда мустақил эксперт ва профессионал компанияларни жалб қилиб баҳолашни ва ҳисоботлар тузишни ташкил этади ҳамда лойиҳа ташаббускорлари ва харид комиссиясининг ишини мувофиқлаштиради;

тендер ҳужжатларини, баҳолаш ҳисоботларини ва харид жараёнларига тегишли бошқа ҳужжатларни харид комиссиялари ва ХМИ/ХҲМТ билан келишиш жараёнларини мувофиқлаштиради;

тендер савдолари доирасида рақобатни кучайтириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни, халқаро компанияларни, жамоатчиликни кенг жалб этиш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширади ва харидлар тўғрисидаги ахборотдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда уни ахборот порталига жойлаштиради, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;


ж) лойиҳалар доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни кенг жалб қилиш мақсадида улар учун тегишли тренинг ва семинарлар ўтказилишини доимий асосда таъминлаш соҳасида:

лойиҳалар доирасида маҳалий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни кенг жалб қилиш, тендер ҳужжатларини ХМИ/ХҲМТ талабларига мос ҳолда тайёрлаш мақсадидада улар учун малакаларини ошириш бўйича тренинг ва семинарлар ташкил этади;

тендер савдоларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни иштирок этишини қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа ишларни амалга оширади;


з) лойиҳаларни бошқаришда рақамли технологияларни ҳамда илғор халқаро тажрибани қўллаш соҳасида:

давлат ташқи қарзи ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳаолди ҳужжатларини электрон тарзда тайёрлаш, идоралараро экспертизадан ўтказиш, мониторинг ва натижадорлигини баҳолаш жараёнларининг тўлиқ рақамлаштириш тизимида амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда илғор халқаро тажрибани қўллаган ҳолда давлат ташқи қарзи ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида қиймати 5000 базавий ҳисоблаш миқдоридан юқори бўлган тендер савдолари жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган рақамлаштириш тизими фаолиятини мувофиқлаштиради;

ХМИ/ХҲМТ билан лойиҳаларни бошқариш доирасида рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича музокаралар олиб боради;


и) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириги самарадорлигини ва техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган натижаларга эришилганлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, шу жумладан лойиҳа натижаларини баҳолаш ҳисоботларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш соҳасида:

лойиҳа фойдаланишга топширилганидан кейин 5 йил давомида камида йилда бир маротаба лойиҳа ҳудудига чиқиб, тасдиқланган техник-иқтисодий параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ва баҳолаш ишларини амалга оширади;

лойиҳа натижаларини баҳолаш бўйича ҳисоботларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, тахдил натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади;

лойиҳа ташаббускорлари томонидан амалга оширилаётган ва якунланган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан маълумотларни мунтазам равишда ўзларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинишини мувофиқлаштириб боради;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда белгиланган тадбирларни асоссиз равишда ўз вақтида бажармаган ҳамда лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицаси мониторинги ва баҳолаш натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамасига қарз олувчи ташкилотларнинг биринчи раҳбарларига нисбатан улар ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача миқдорда ушлаб қолиш кўринишида ёки бошқа интизомий чоралар қўллаш ҳамда лойиҳаларнинг бажарилишида алоҳида ўрнак кўрсатган лойиҳа ташаббускорларини рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритади;


к) лойиҳаларни бошқариш гуруҳлари ва лойиҳа ташаббускорларининг тегишли бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини баҳолаш соҳасида:

ижро агентликларнинг масъул раҳбарлари, уларнинг инвестиция бўлинмалари ходимлари ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари мутахассислари учун лойиҳаларни тайёрлаш, бошқариш ва харидларни ташкил этиш бўйича ўқув курсларини доимий асосда ташкил этади, ўқув курслари натижаларига кўра махсус сертификатлар берилишини таъминлайди;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг иш самарадорлигини лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий параметрлари бажарилиши ва кредит маблағлари мақсадли ишлатилиши бўйича эришилган натижаларга асосланиб баҳолайди ва масъул ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига таклиф киритади;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари раҳбари, харид қилиш, мониторинг қилиш ва молия масалалари бўйича мутахассисларини лавозимга тайинлаш масалалари келишилишини таъминлайди.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚ-ВАКОЛАТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Агентлик унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

республикага давлат ташқи қарзларини жалб этиш ва ўзлаштиришга оид статистик маълумотлар, таклифлар, хулосалар ва бошқа зарур маълумотларни белгиланган тартибда олиш, шунингдек, Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича ёзишмалар олиб бориш;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда хорижий агентликлар ва ташкилотлар билан техник ва иқтисодий ахборот алмашиш, шунингдек, ёзишмалар олиб бориш;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, музокаралар олиб бориш ва белгиланган тартибда шартномалар имзолаш;

Зарур ҳолларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятига Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишга маҳаллий экспертларни ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда хорижий экспертларни жалб этиш бўйича, шунингдек, амалиётда юзага келадиган бошқа масалалар юзасидан таклифларни белгиланган тартибда киритиш;

Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, пул ўтказмаларини амалга ошириш;

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш доирасида юзага келадиган масалаларни муҳокама қилиш учун давлат органлари ва ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шунингдек, бошқа мутахассислар ва мустақил экспертлардан иборат ишчи ва эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги номидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Агентлик ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш чораларини кўриш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда олиш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларига ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланганда уларни тафтиш этиш, бундай ҳолатлар юзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш;

Агентликнинг ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этиш;

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш максадида экспертларни жалб қилиш;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жамғармалар, шу жумладан, моддий рағбатлантириш жамғармаларини ташкил этиш.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


10. Агентлик:

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида ягона сиёсат самарали амалга оширилиши;

Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда самарали бажарилиши;

Агентлик таркибий бўлинмаларининг Агентлик фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичларга эришишни таъминлаш борасидаги ишларининг самарали ташкил этилиши;

Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши;

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши;

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши учун жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


11. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;

Агентлик мансабдор шахсларининг ваколатларини ҳамда уларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентлик ва унинг мансабдор шахсларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони талабларига қатъий риоя этиш;

Агентлик фаолияти доирасида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентликда ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентлик ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ва унинг фаолиятини ташкил этиш;

ишни ташкил этишнинг замонавий шакллари Агентлик фаолиятига жорий этилишини таъминлаш;

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

Агентлик тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан бундай салбий ҳолатларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини ижро этиш, электрон ҳужжатлар айланиши тизимини кенг жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳисобга олинишини таъминлаш;

Агентлик фаолиятини йўлга кўйишда Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини белгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Агентликнинг тузилмасини ва штатдаги ходимлари сонини ўзгартириш тўғрисида, Агентлик фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга қаратилган таклифларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

меҳнат интизомини бузганлик ҳолатлари бўйича ўз ваколатлари доирасида хизмат суриштирувлари ўтказилишини тайинлаш;

Агентликнинг мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида соҳаларига раҳбарлик қилиш масалаларида ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

Агентликнинг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқариш ва тасарруф этиш.


12. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, мазкур Низомга шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлаш;

Агентликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш;

ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

Агентлик директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида, сифатли ижро этилишини таъминлаш;

Агентлик таркибий бўлинмаларининг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминлаш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Агентлик таркибий бўлинмаларига юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Агентлик таркибий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этишда қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик директорига ҳамда кейинчалик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиш;

Агентлик директорига Агентлик таркибий бўлинмалари кесимида кадрларни танлаш бўйича таклифларни тақдим этиш, ходимларнинг касбий маҳорати, билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тегишли чоралар кўриш;

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

Агентлик таркибий бўлинмалари ходимлари ва раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Агентлик ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Агентликнинг таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш, таҳлил қилиш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат сирларига ва махфий ахборотга тааллуқли маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Агентлик директори:

Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.


14. Агентлик директори ўринбосарлари:

мутасаддилик қилинадиган Агентлик таркибий бўлинмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

Агентлик мутасаддилигидаги масалалар юзасидан ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг бажарилиши учун шахсан масъулдир.



6-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тавсияси асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


16. Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директорининг тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


17. Директор Агентлик ишини ташкил этилишини таъминлайди ва Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, шунингдек, Агентлик фаолиятининг сифати ва самарадорлиги, шунингдек пировард натижалари учун жавоб беради ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда Агентлик номидан халқаро муносабатлар доирасида вакиллик қилади.


18. Агентлик директори ўрнида бўлмаган ҳолларда унинг ваколатлари директорнинг буйруғи билан унинг ўринбосарларидан бирига юкланади.



7-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО

ВАЗИРЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ, УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИ, ШУНИНГДЕК, ТИЗИМИДАГИ

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


19. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тизимидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


20. Агентликнинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, тизимидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бевосита Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади.



8-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ МАСЛАҲАТ КЕНГАШЛАРИ


21. Агентлик директорининг буйруғи билан Агентликда унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирувчи директор ўринбосари (кенгаш раиси), Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат тармоқлар бўйича тегишли кенгашлар ташкил этилади.


22. Тармоқ кенгашларининг низоми ва уларнинг шахсий таркиби Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.


23. Агентликда директор буйруғи билан тармоқ кенгашларининг ишчи органлари тузилиши мумкин.

Агентликда тузиладиган кенгашларнинг ишчи органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.



9-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ҲАМДА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


24. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.


25. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлар асосида амалга оширилади.


26. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рагбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланади.

Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан белгиланади.



10-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, ХОДИМЛАР

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


27. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ХМИ/ХҲМТ ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

тижорат банкларининг депозитларига белгиланган тартибда жойлаштирилган вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағлардан олинган даромадлар, хизмат кўрсатишдан, шартномавий муносабатлардан олинган даромадлар;

шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


28. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Агентлик ходимларига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари татбиқ этилади.


29. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


30. Агентлик ходимларига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ узоқ йиллик хизмати учун устама ҳақ тўланади.


31. Агентликнинг қарзлар ва тижорат банклари депозитларида Агентликнинг бўш маблағларини жойлаштиришдан ҳосил бўладиган жами даромадлар ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

Инвестиция ва ташки савдо вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари томонидан тақдим этилган таклифларини лойиҳаолди баҳолаш, муқобил сценарийлар ишлаб чиқиш;

лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари ва матрицасини шакллантириш, уни амалга ошириш самарадорлиги ва натижалари мониторингини олиб бориш ва баҳолаш тизимини жорий қилиш;

лойиҳаларни бошқаришда рақамли технологияларни ва илғор халқаро тажрибани кўллаш;

ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг стажировка ўташи, Агентлик фаолиятини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш билан боғлиқ конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан, хорижда ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш ва иштирок этиш;

шартнома асосида хизматлар кўрсатиш учун жалб этилган юқори малакали хорижий мутахассислар харажатларини молиялаштириш (меҳнатга хақ тўлаш, яшаш харажатлари, транспорт ва бошқа харажатлар);

Агентлик ходимлари учун ижтимоий ҳимоя ва моддий рағбарлантириш чораларини амалга ошириш харажатларини молиялаштириш.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


32. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 март




































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск