ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2021 й. 179-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2021 й.

N 179



АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИГА КЎРСАТИЛАДИГАН ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ БЕРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Давлат хизматларини ривожлантириш маркази" давлат муассасасини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги функцияларни жорий этиш:

давлат хизматларидан фойдаланишда кўп сўраладиган саволлар тўғрисида маълумот бериш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан аризаларни қабул қилиш ва мурожаат қилувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериш;

вазирликлар ва идоралар билан мурожаатлар ва бошқа масалалар юзасидан тезкор алоқа қилиш рақамлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириш;

юридик шахсларни, шу жумладан, нодавлат ташкилотларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш тартиби тўғрисидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиш;

ҳужжатлар ва шаклларнинг намуналарини, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий жавобларини жойлаштириш;

ижтимоий соҳа, соғлиқни сақлаш, таълим, меҳнат ва оилавий муносабатлар, уй-жой коммунал хизматлари ва солиқ соҳасига оид хизматлар рўйхатини ўз ичига олган бошқа муҳим ҳаёт соҳаларига дахлдор батафсил маълумот бериш;

тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари, лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартиби, шунингдек, мавжуд имтиёз ва преференциялар тўғрисида тизимлаштирилган маълумотларни тақдим этиш;

инвесторлар учун республика ҳудудларидаги инвестиция муҳитининг хусусиятлари, шунингдек, инвестиция учун қулай бўлган соҳалар тўғрисидаги маълумотларни кўп қўлланадиган хорижий тилларда шакллантириш.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;

аҳолини фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг кундалик ҳаётини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

аҳолига, тадбиркорлик субъектларига ва нодавлат нотижорат ташкилотларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг ЯИДХПда мунтазам янгилаб борилишини ва маълумотлар долзарблигини таъминлаш;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий тушунтиришларини жойлаштириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан мурожаатларни қабул қилиш бўйича фаолиятни ташкил этиш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва зарур ҳолларда уларни тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)га йўналтириш;

аҳолининг турли ижтимоий қатламлари томонидан давлат хизматларидан фойдаланишда юзага келадиган муаммоларни аниқлаш ва илмий таҳлил қилиш;

давлат хизматлари республиканинг барча ҳудудларига кириб бориш ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талабини ўрганиш;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида ундириладиган тўловларнинг мақбуллигини доимий таҳлил қилиш;

турли таҳлиллар (мурожаатлардаги масалалар, хорижий тажриба имплементацияси, давлат хизматлари марказларида ташкил етиладиган ғоялар акселераторларидан маълумотлар) асосида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонунчиликни манзилли такомиллаштириш бўйича таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

давлат хизматлари ва бизнес жараёнлари реинжиниринги соҳасидаги халқаро ва маҳаллий експертлар билан доимий ҳамкорлик олиб бориш.

3. Белгилансинки:

Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги Марказнинг тузилмаси ва уставини тасдиқлайди;

давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган масалалар бўйича расмий тушунтириш олиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотларига Марказ томонидан юборилган сўровлар етти иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади;

Марказ ўзига юклатилган асосий вазифаларни бажариш доирасида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларини жалб қилишга ҳақлидир;

Давлат хизматларини ривожлантириш маркази директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарма бошлиғига, ходимлари тегишлича марказий аппарат ходимларига тенглаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Aдлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ЯИДХП фаолияти доирасида қуйидаги имкониятларни жорий этсин:

ЯИДХПдан фойдаланувчилар учун уларни қизиқтирган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотни шакллантириш ва тақдим этиш, кўп сўраладиган саволларга жавоблар, шунингдек, давлат хизматларига мурожаатларни қабул қилиш ва уларга онлайн-маслаҳат бериш;

Марказ томонидан ЯИДХПга ушбу қарорнинг 1-банди "б" кичик банди ҳамда 2-бандида назарда тутилган маълумотларни тўғридан-тўғри киритилиши ва янгилаб борилиши.


5. Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги:

а) 2021 йил 1 июнга қадар давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар, кўп бериладиган саволларга жавоблар, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги бошқа муҳим масалалар бўйича маълумотлар ЯИДХПда жойлаштирилишини;

в) икки ой муддатда:

Марказ фаолиятини ташкил этилишини, унинг тузилмаси ва устави тасдиқланишини, шунингдек, Марказ малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

Қўнғироқлар орқали тушган мурожаатларни тегишли идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари)га йўналтириш имкониятига эга бўлган Ягона давлат хизматлари кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этиш чоралари кўрилишини;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) ягона реестри шакллантирилиши ва доимий янгилаб борилишини таъминласин.


6. Давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар доимий равишда қуйидагиларни таъминлаб борсинлар:

Марказга ЯИДХПдан давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни, кўп сўраладиган саволларга жавобларни, шунингдек, ўз функционал вазифалари доирасида бошқа мавжуд маълумотларни олиш ва янгилашда кўмаклашиш;

Марказга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида, шу жумладан имтиёзли кредитлар ва субсидиялар олиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, тегишли ҳужжатлар намуналарини тақдим этиш;


7. Қуйидагилар:

Давлат хизматларини ривожлантириш маркази орқали мурожаатларни қабул қилиш ва қўриб чиқиш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматлари кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) мавжуд бўлган давлат органлари ва ташкилотлари:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Aхборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматлари кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом асосида ўзларининг идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўзларининг алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Aхборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекцияси ҳар чоракда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолияти мониторингини олиб боришни ҳамда мониторинг натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилишини таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 апрелдаги

179-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат хизматларини ривожлантириш

маркази орқали мурожаатларни

қабул қилиш ва қўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

I. Давлат хизматлари билан боғлиқ мурожаатларни қабул қилиш тартиби

1-босқич

Мурожаат қилувчи


Давлат хизматларига оид масала юзасидан қўнғироқ қилиб мурожаат қилиш.


Иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар

2-босқич

Оператор


1) Ўзини таништириб зарур маълумотларни маълум қилиш;


2) Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш бўйича интерфаол тарзда тушунтириш бериш.



20 дақиқа ичида






Мурожаат қилувчи


Операторнинг онлайн тушунтириши давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан фойдаланиш.


Заруратга кўра






Оператор


Мурожаатга дарҳол жавоб бериш имкони бўлмаганда, мурожаатни ёзиб олиш ва икки кун муддатда батафсил (оғзаки ёки ёзма) жавоб бериш.


2 иш куни давомида


II. Давлат хизматлари билан боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш тартиби

1-босқич

Мурожаат қилувчи


Давлат хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган масала юзасидан қўнғироқ қилиш.


Иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар







2-босқич

Оператор


Давлат органлари ва ташкилотларининг алоқа хизматлари (ишонч телефони) ягона базасидан мурожаатдаги масала юзасидан ваколатли бўлган давлат органи ёки ташкилотининг алоқа хизматлари (ишонч телефони) билан дарҳол улаб бериш.


10 дақиқа ичида

    

Изоҳ: Давлат хизматлари агентлиги ушбу схемага Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 апрель
































Время: 0.0360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск