ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Умумий қоидалар /

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 01.04.2021 й. ПҚ-5047-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 1 апрелдаги

ПҚ-5047-сон қарорига

7-ИЛОВА



Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.

3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МАНБАЛАРИ ВА УЛАРНИ САРФЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига патент божлари, йиғимлар ва солиқ тоифасига кирмайдиган бошқа тўловлардан келиб тушган маблағларнинг 78 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ҳамда илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини бажариш учун ажратилган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари вакредитлари;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.


5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг чет эл валютасидаги маблағлари Вазирлик томонидан Жамғарманинг ҳисобварақларига ҳар ойда валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача ўтказилади.

6. Жамғармага маблағлар келиб тушишини ва сарфланишини назорат қилиш Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.


7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

инновацион фаолият субъектлари томонидан инновацияларни яратиш ва уларни жорий қилишни танлов асосида молиялаштириш;

илмий-тадқиқот, инновацион, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларини танлов асосида молиялаштириш;

илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришни молиялаштириш;

илмий лабораторияларни замонавий юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни (патентларни) хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни сақлаб туриш харажатларини қоплаш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш бўйича харажатларни тўлаш;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси (кейинги ўринларда - Ёшлар академияси) фаолиятини ташкил этиш ва унинг асосий вазифаларини рўёбга чиқариш тадбирларини, шу жумладан илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларнинг ташкил этиш, иқтидорли ёшларнинг ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малакасини ошириш, илмий-амалий тадбирлар (симпозиум, конференция, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва бошқалар) ташкил этиш ҳамда уларнинг халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотлардаги (марказлар, университетлар ва бошқалар)даги илмий стажировкаларини молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан жалб қилинаётган юқори малакали хорижий давлатлар мутахассисларининг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;

Вазирликнинг Илмий-техника ахборот марказини, нашриётини, шунингдек, Вазирлик қарорига биноан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказларини, маслаҳат ва ахборот марказларини, илмий лабораторияларни уларнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;

Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан уларнинг ходимлари малакасини ошириш ва хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш;

Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ватизим ташкилотлари ҳамда Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш;

бошқа тадбирларни, шу жумладан Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш.


8. Жамғарма томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилмаган тадбирларни молиялаштириш Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ


9. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


10. Қуйидагилар:

инновацион фаолият субъектлари томонидан инновацияларни яратиш ва уларни жорий қилиш тадбирлари Вазирлик ҳайъати қарорлари ва тегишли буйруқлари билан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштирилади;

илмий-тадқиқот, инновацион, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳалари белгиланган тартибда ўтказилган танловлар натижаларига кўра Вазирлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган шартномалар асосида молиялаштирилади;

илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш бўйича лойиҳалар белгиланган тартибда Вазирлик томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра Вазирлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган шартномалар асосида молиялаштирилади;

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш - Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш бўйича харажатларни тўлаш - Вазирлик, Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ва маълумотлар базасининг эгаси бўлган муассаса ўртасида тегишли маълумотлар базасига обуна бўлиш ҳақида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади;

халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш (Proof reading service) харажатлари Вазирлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва халқаро нашрларда мақолаларни чоп этишга тайёрлаш хизмати ўртасида тузиладиган шартномага асосан қопланади;

Ёшлар академиясининг фаолиятини ташкил этиш ва унинг асосий вазифаларини рўёбга чиқариш тадбирлари Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида Вазирликнинг буйруқлари билан тасдиқланадиган харажатлар сметасига асосан молиялаштирилади;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировкалари бўйича харажатларни тўлаш - Вазирлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси, ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ҳамда етакчи хорижий илмий ташкилот ўртасидаги шартнома билан тартибга солинадиган илмий стажировка шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади;

Вазирлик томонидан жалб қилинаётган юқори малакали хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг харажатлари (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) вазирлик ва хорижий давлат мутахассиси ўртасида тузиладиган шартномалар (контрактлар) асосида молиялаштирилади;

Вазирликнинг Илмий-техника ахборот маркази, нашриёти, шунингдек, Вазирлик қарорига биноан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказлари, маслаҳат ва ахборот марказлари, илмий лабораториялар уларнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига асосан молиялаштирилади.


11. Илмий лабораторияларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш бўйича:

Вазирлик хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни белгиланган тартибда танлаш асосида улар билан товар етказиб беришга (шу жумладан зарурат бўлганда, товарни илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига етказиб бериш, ишга тушириш-созлаш ва бошқа ўзига хос ишларни амалга оширишга) тегишли контрактларни тузади;

тузиладиган контрактларда Вазирлик “Буюртмачи”, Жамғарма ижро этувчи дирекцияси “Молиялаштирувчи”, ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи “Етказиб берувчи” ва тегишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси “Қабул қилувчи” (фойда кўрувчи) томонлар сифатида қатнашади. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси тўловларни тузилган контрактларда белгиланган валюта бирлигида молиялаштиради;

Вазирликдан товарни қабул қилиб олиш буюртманомани берган тегишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси томонидан бепул амалга оширилади.

Бунда, товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари Жамғарма ижро этувчи дирекциясига Вазирлик томонидан тақдим этилади.


12. Бепул асосда олинган илмий асбоб-ускуна, сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юкланади.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, илмий лаборатория асбоб-ускуналари, шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда ҳам харид қилиниши мумкин.

Бундай ҳолатларда, маблағлар белгиланган тартибда ўтказилган танлов (тендер) савдолари якунларига кўра тузилган шартномаларга асосан илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг тегишли ҳисобварақларига ўтказилади.


14. Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ҳисобварақларидан амалга оширилади.


15. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.


16. Жамғарманинг ўтган йилда ишлатилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва жорий йилда ушбу Низомда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Жамғармани бошқариш Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.


18. Жамғарма Кузатув кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан тасдиқланади.

Жамғарма Кузатув кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Жамғарма Кузатув кенгаши раиси зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


19. Жамғарма Кузатув кенгаши бирйилда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда, Жамғарма Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.


20. Жамғарма Кузатув кенгаши мажлиси унда Кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори иштирок этувчи аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.

Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


21. Жамғарма Кузатув кенгаши:

ҳар йили Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек, Жамғармага тушган ва сарфланган маблағлар бўйича ҳисоботни тасдиқлайди;

илмий лабораторияларни замонавий юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш рўйхатини тасдиқлайди;

Вазирлик томонидан ўтказилган танлов натижаларига кўра, етакчи хорижий илмий ташкилотлар (марказлар, университетлар ва бошқалар)га илмий стажировкаларга юбориладиган ёш олимларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

Вазирликнинг таклифлари асосида илмий фаолият бўйича давлат дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларига (патентларга) бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун уларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

етакчи хорижий электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланиш учун талаб этиладиган харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплашни назарда тутган ҳолда Вазирлик таклифлари асосида маълумотлар базаси рўйхатини тасдиқлайди;

Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Жамғармага хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилишда кўмаклашади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларини жалб қилади;

Жамғарма даромадларини тўлиқ шакллантириш ҳамда маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Жамғарма фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


22. Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан маблағларнинг тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.


23. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.

Ижро этувчи директор мақоми ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


24. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маблағлар ажратишга келиб тушган буюртмалар бўйича маълумотлар олиш;

Жамғармага ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш;

маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;

миллий ва хорижий валютада ҳисобварақлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;

Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг розилиги билан бўш маблағларни Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида депозитларга жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ, давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлашни ривожлантириш соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларида бўйича молиялаштирувчи тараф, шунингдек, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги тушумлар юзасидан ижро этувчи орган сифатида иштирок этиш;

Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорларига асосан илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришда шерик сифатида қатнашиш. Бундай ҳолларда шериклик шартлари шартномада белгиланади.


25. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;

даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича келиб тушган буюртмаларни тўплаш, уларни умумлаштириш ва Жамғарма Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун тайёрлаш;

Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш;

Жамғармага ажратилган маблағларнинг фойдаланилишини мониторинг қилиш;

Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва ундан фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни Кузатув кенгашига тақдим этиш.


26. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


27. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ҳар йили Жамғарма Кузатув кенгашига ҳисобот тақдим этади.


28. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг таъминоти Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш (устама, қўшимча ҳақ, ойлик мукофотлар ва бошқалар) Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.


29. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг директори:

Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юклатилган вазифалар бажарилишини таъминлайди;

Жамғарма ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;

юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;

Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тузади ҳамда тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига тақдим этади;

Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;

Жамғарма номидан судга даъво аризалар тақдим этади;

Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;

Жамғарма маблағларининг жамланиши ва сарфланиши масалалари бўйича тушунтиришлар беради;

ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.


30. Жамғарма дирекциясининг ижро этувчи директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


31. Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва ундан фойдаланилишининг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисоботларни тузиш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


32. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, ҳар йили Жамғарма фаолиятининг аудиторлик текширувини ўтказади ва унинг хулосасини Жамғарма Кузатув кенгашига киритади ҳамда оммавий ахборот воситаларида ҳисобот эълон қилади.


33. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


34. Жамғарма маблағларидан Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ мақсадли фойдаланилиши учун масъулият Жамғарма дирекциясининг ижро этувчи директори зиммасига юкланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 апрель






































Время: 0.0373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск